قَالَ حَكِيمٌ: عَقْلٌ بِلَا أَدَبٍ كَشُجَاعٍ بِغَيْرِ سِلَاحٍ.
Донишмандлардан бири деди: “Одобсиз ақл қуролсиз ботирга ўхшайди.
شعر:
فَيَا لَائِمِي دَعْنِى أُغَالِي بِقِيْمَتِي فَقِيمَةُ كُلِّ النَّاسِ مَا يُحْسِنُونَهُ
Эй мени маломат қилувчи! Ўз ҳолимга қўй, қийматимни оширай. Бас, барча инсоннинг қиймати чиройли бажарган ишидир.
الْمُرُؤَةُ التَّامَّةُ مُبَايَنَةُ الْعَامَّة.
Оммадан ажралиш тўла мардликдир.
الإنْفِرَادُ فِي الْخَلْوَةِ أَقْمَعُ لِدَوَاعِي الشَّهْوَةِ.
Узлатдаги ёлғизлик шаҳват (дунё истаклари)ни туғдирувчи сабабларни йўқ қилувчидир.
الأَدَبُ وَسِيلَةٌ إِلَى كُلِّ فَضِيلَةٍ وَذَرِيعَةٍ إِلَى كُلِّ شَرِيعَةٍ.
Ҳар бир фазилатга, ҳар бир қонунга восита одобдир.
النِّعْمَةُ وَسِيمَةٌ فَاجْعَلِ الشُّكْرَ لَهَا تَمِيمَةً. لَا زَوَالَ لِلنِّعْمَةِ مَعَ الشُّكْرِ وَلَا بَقَاءَ لَهَا مَعَ النُّكْرِ.
Неъмат гўзал нарса, шукрни унга тумор қил. Шукри бор неъматнинг заволи йўқ, инкор-ла бирга неъматнинг бақоси йўқ.
شعر:
هُمُومُكَ بِالْعَيْشِ مَقْرُونَةٌ فَلَا تَقْطَعُ الْعُمْرَ إِلَّا بِهَمٍّ
وَلَذَّةُ دُنْيَاكَ مَسْمُومَةٌ فَمَا تَأْكُلُ الْخُبْزَ إِلَّا بِسَمٍّ
إِذَا كُنْتَ فِي نِعْمَةٍ فَارْعَهَا فَإنَّ الْمَعَاصِيَ تُزِيلُ النِّعَمَ
وَدَاوِمْ عَلَيْهَا بِشُكْرِ الإلَهِ فَإنَّ الإلَهَ سَرِيعُ النِّقَم
وَإِنْ تَمَّ شَيْء بَدَا نَقْصُهُ فَحَاذِرْ زَوَالًا إِذَا قِيلَ تَمَّ
Бутун ғамларинг тирикчилик билан боғланган, умринг фақат ғам билан кечяпти. Дунёнг лаззати заҳарланган, нонни фақат заҳар билан қўшиб еяпсан. Қачонки бир неъмат қўлга кирса, унинг риоясини қил, чунки гуноҳлар неъматларнинг кушандасидир. Неъматлар етар экан, Аллоҳнинг шукронасида давомли бўл, негаки, Аллоҳ тез ўч олувчи зот. Нима нарсаки, тугал бўлса, унинг нуқсони кўринади. Бас, нимаики, тугал бўлди, дейилса, унинг заволидин эҳтиёт бўл.
الزُّهْدُ فِي الدُّنْيَا الرَّاحَةُ الْكُبْرَى وَالرَّغْبَةُ فِيهَا الْبَلِيَّةُ الْعُظْمَى.
Дунёдан зуҳд – улуғ роҳат, дунёга рағбат улуғ балодир.
الرَّدُّ الْجَمِيلُ أَحْسَنُ مِنَ الْمَطَلِ الطَّوِيلِ.
Узундақ-узоқ чўзиб юришдан чиройли рад қилиш гўзалроқдир.
السُّؤَالُ وَإِنْ قَلَّ ثَمَنٌ لِكُلِّ نَوَالٍ وَإِنْ جَلَّ.
Гарчи сўралган нарса қанча оз бўлиб, берилган нарса қанча кўп бўлмасин, сўрашнинг нархи беришдан баланд.
شعر:
مَا اعْتَاضَ بَاذَلُ وَجْهِهِ بِسُؤَالِهِ بَدَلًا وَإِنْ نَالَ الْغِنَى بِسُؤَالٍ
وَإِذاَ السُّؤَالُ مَعَ النَّوَالِ وَزَنْتَهُ رَجَحَ السُّؤَالُ وَخَفَّ كُلُّ نَوَالٍ
Сўраш орқали қанча бойлик қўлга кирмасин, сўраб юзини шувит қилганининг ўрнини босолмайди. Агар тиланчилик ва берилган нарсаларни ҳар паллада тортсанг, тиланчилик оғир, берилган барча нарсалар енгил келади.
اِسْتَغْنِ عَمَّنْ شِئْتَ فَأَنْتَ نَظِيرُهُ، وَاحْتَجْ إِلَى مَنْ شِئْتَ فَأَنْتَ أَسِيرُهُ وَتَفَضَّلْ عَلَى مَنْ شِئْتَ فَأنْتَ أَمِيرُهُ
Сен истаган кишига ҳожатинг тушмасин, унга баробар бўласан. Ўзинг истаган кишига муҳтож бўл, асири бўласан. Истаган кишингга яхшилик қил, бас, амири бўласан.
اِلْزَمِ الْعَفَافَ يَلْزَمْكَ الْكَفَافُ.
Сўрашдан ўзингни тий, етарли ризқ сенга ўзи келади.
شعر:
تُلَحِّي عَلَى الْبُخْلِ الْبَخِيلَ بِمَالِهِ أَفَلَا تَكُونُ بِمَاءِ وَجْهِكَ أَبْخَلًا
أَكْرِمْ يَدَيْكَ عَنِ السُّؤَالِ فَإنَّمَا قَدْرُ الْحَيَاةِ أَقَلُّ مِنْ أَنْ تَسْأَلَا
وَلَقَدْ أَضُمُّ إِلَيَّ فَضْلَ قَنَاعَتِي وَأَبِيتُ مُشْتَمِلًا بِهِ مُتَزَمِّلًا
وَأُرَى الْعَدُوَّ عَلَى الْخَصَاصَةِ حَالَةً تَصِفُ الْغِنَى فَيُخَالُنِى مُتَمَوِّلًا
وَإِنْ امْرِءٌ أَفْنَى اللَّيَالِيَ حَسْرَةً وَنَدَامَةً أَفْنَيْتُهُنَّ تَوَكُّلًا
Шеър. Бахилнинг ўз молини қизғанишини айблайсанми? Ундан кўра, тиланиб юз сувингнинг тўкилишини қизғанганинг яхшироқ эмасми? Сўраш паст кетишдир, қўлингни бу тубанликдан баланд тут. Чунки ҳаёт икки қўлингни чўзиб, бандасига муҳтож бўлишдан қадрсизроқдир. Яхшиси, қаноатим фазлини ошириб, кечасини унга ўранган ҳолда ўтказаман. Қашшоқ ҳолимни душманга бойликка буркангандек қилиб кўрсатаман, майли у мени бадавлат деб ўйласин. Агар кимдир кечаларини ҳасрат ва надомат билан ўтказса, мен уни таваккул билан ўтказаман.
قَلِيلٌ عَاجِلٌ خَيْرٌ مِنْ كَثِيرٍ آجِلٍ.
Нақднинг ози, насиянинг кўпидан яхшироқ.
صُمْتٌ كَافِي خَيْرٌ مِنْ كَلَامٍ غَيْرِ وَافِي.
Етарли жимлик етарли бўлмаган гапдан яхшироқдир.
إِنَّمَا الْحَلِيمُ مَنْ يَغْفِرُ الذَّنْبَ الْعَظِيمَ.
Улуғ гуноҳларни кечира оладиган киши ҳақиқий ҳалимдир.
شعر:
أَحْسِنْ إِلَى النَّاسِ تَسْتَعْبِدْ قُلُوبَهُمْ فَطَالَ مَا اسْتَعْبَدَ الإنْسَانَ إِحْسَانٌ
وَإنْ أَسَاءَ مُسِيءٌ فَلْيَكُنْ لَكَ فِي عَرَاضِ زَلَّتِهِ صَفْحٌ وَغُفْرَانٌ
وَكُنْ عَلَى الدَّهْرِ مِعْوَانًا لِذِي أَمَلٍ يَرْجُوكَ فِيهِ فَإنَّ الْحُرَّ مِعْوَانٌ
Инсонларга яхшилик қил, қалбларини қул қиласан. Бас, не замонлардан бери инсонни яхшилик қул қилади. Агар ёмон ёмонлик қилса, уни адашиши қаршисида сенинг кечиришинг ва афв этишинг бўлсин. Орзусига сен орқали етиш умидида бўлган кишига йиллар давомида ёрдам берувчи бўл. Чунки ҳур одам ёрдам берувчидир.
شَفِيعُ الْمُذْنِبِ اِقْرَارُهُ وَتَوْبَتُهُ اعْتِذَارُهُ.
Гуноҳкорни ҳимоясига олувчи иқрори биландир. Унинг тавбаси узридир.
حَافِظْ عَلَى الصَّدِيقِ وَلَوْ فِي الْحَرِيقِ.
Дўстни асра, агар у ўт ичида бўлса ҳам.
خَلِّ الطَّرِيقَ لِمَنْ لَا يَلِيقُ.
Йўл бер, гарчи у йўл беришга муносиб бўлмаса ҳам.