مَنْ سَاءَ خُلْقُهُ ضَاقَ رِزْقُهُ.
Кимнинг хулқи ёмон бўлса, ризқи тор бўлади.
الْحَزْمُ فِى الأُمُورِ أَوْلَى مِنَ الْغُرُورِ.
Ишларда ҳушёрлик алданишдан яхшироқдир.
إِذَا كَثُرَتِ الآرَاءُ خُفِيَ الصَّوَابُ.
Фикру қарашлар кўпайса, тўғрилик йўқолади.
شعر:
إِذَا كُنْتَ فِي حَاجَةٍ مُرْسِلًا فَاَرْسِلْ حَكِيمًا وَلَا تُوصِهِ
وَإِنْ بَابُ أَمْرٍ عَلَيْكَ الْتَوَى فَشَاوِرْ حَكِيمًا وَلا تَعْصِهِ
وَإِنْ نَاصِحٌ يَوْمًا مِنْكَ دَنَا فَلَا تُبَاعِدْهُ وَلَا تُقْصِهِ
Шеър. Қачонки, бир иш учун кимнидир элчи қиладиган бўлсанг, доно кишини жўнат ва унга насиҳат қилма. Агар сенга бирор ишнинг эшиги бекилиб қолса, доно киши билан маслаҳатлаш ва унга итоатсизлик қилма. Агар бирор насиҳат қилувчи сенга яқинлашса, ундан узоқлашма, уни ҳайдама.
وَقَالَ بُزْرُجْمِهْرُ: أَقْوَى مَا يَكُونُ مِنَ الدَّوَابِ لا غِنًى بِهِ عَنِ السُّقُوطِ وَأَعْقَلُ مَا يَكُونُ مِنَ النِّسَاءِ لَا غِنًى بِهَا عَنِ الزِّوَاجِ وَأَدْهَى مَا يَكُونُ مِنَ الرِّجَالِ لَا غِنًى بِهِ عَنِ الْمُشَاوَرَةِ.
Бузругмеҳр деди: “Энг қувватли ҳайвон ҳам йиқилишдан, энг оқила аёл ҳам эрга тегишдан, энг уддабурон эркак ҳам маслаҳатлашишдан беҳожат бўлолмас”.
شعر:
إِنَّ اللَّبِيبَ إِذَا تَفَرَّقَ رَأْيُهُ فَتَقَ الأُمُورَ مُنَاظِرًا وَمُشَاوِرًا
وَأَخُو التَّكَبُّرِ يَسْتَبِدُّ بِرَأْيِهِ وَتَرَاهُ يَعْتَسِفُ الأُمُورَ مُخَاطِرًا
Қачонки, зийрак кишининг фикру ўйи паришон бўлса, баҳслашиб, кенгашиб хотирини жамлайди. Такаббур кимса эса ўз қарашини хоҳлаганча тасарруф қилар ва уни хатарларга бош уриб, ишларда зўрма-зўракилик қилаётганини кўрасан.
الْوَلَدُ السُّوءُ يَشِينُ السَّلَفَ وَيَهْدِمُ الشَّرَفَ.
Ёмон бола ўтганларни қоралайди ва шарафни хароб қилади.
شعر:
إِذَا أَظْهَرَ الدَّهْرُ شَخْصًا لَبِيبًا فَكُنْ فِي ابْنِهِ سَيِّيءَ الإعْتِقَادِ
فَلَسْتَ تَرَى مِنْ نَجِيبٍ نَجِيبًا وَهَلْ تَلِدُ النَّارُ غَيْرَ الرُّمَادِ
Шеър: Агар замон закий шахсни юзага чиқарса, унинг ўғли ҳақида ёмон эътиқодда бўл. Бас, улуғлардан улуғ чиққанини кўрмагансан-ку, олов ёниб бўлгач, кулдан бошқасини қолдирадими?
قَالَ حَكِيمٌ: كَمَا أَنَّ الشَّمْسَ لَا يَخْفَى ضَوْءُهَا وَإِنْ كَانَتْ تَحْتَ السَّحَابِ، كَذَلِكَ الصَّبِيُّ لَا تَخْفَى غَرِيزَةُ عَقْلِهِ وَاِنْ كَانَ مَغْمُورًا بِأخْلَاقِ الْحَدَاثَةِ.
Донишмандлардан бири айтди: “Қуёш нури, гарчи булут остида бўлса ҳам йўқолмаганидек, гўдак болалик хулқларига ғарқ бўлса-да, унинг ақл ғаризаси қолади.
شعر:
فِي الْمَهْدِ يَنْطِقُ عَنْ مَنَاقِبِ سَعْدِهِ أَثَرُ النَّجَابَةِ ظَاهِر الْبُرْهَانِ
Шеър. Улуғликнинг изи гўдакдаги саодатли фазилатларни бешикдалигидаёқ очиқ-ойдин айтиб туради.
وَأَجْمَلُ خِصَالِ الْكَرِيمِ تَرْكُ جَوَابِ اللَّئِيمِ.
Ҳурматли киши хислатларининг энг чиройлиси пасткашга жавоб беришни тарк қилишидир.
قَالَ حَكِيمٌ إِذَا أَحزَنَكَ أَمْرٌ فَانْظُرْ فَإِنْ كَانَ مِمَّا لَكَ فِيهِ حِيلَةٌ فَلَا تُعْجِزْ نَفْسَكَ عَن اسْتِدْرَاكِهِ وَدَفْعِهِ وَإِنْ كَانَ مِمَّا لَا حِيلَةَ فِيهِ فَاصْبِرْ وَلَا تَجْزَعْ فَكُلُّ شَيْءٍ لَهُ بِدَايَةٌ لَهُ نِهَايَةٌ وَعَلَيْكَ السَّعْيُ وَلَيْسَ عَلْيَكَ النَّجَاحُ.
Донишмандлардан бири айтди: “Қачонки бир иш сени ғамга солиб қўйса, қарагин, агар бу қийинчилик ҳийла билан ундан чиқиб кетадиган ишлар сирасидан бўлса, нафсинг бу мушкилнинг моҳиятига етиб, уни даф этишда ожизлик қилмасин. Агар у ҳийла билан ечилмайдиган ишлар жумласидан бўлса, бас, сабр қил, жазавага тушма. Чунки бошланиши бор ҳар қандай ишнинг, ниҳояси ҳам бор. Сендан талаб қилинадиган иш – сайъ-ҳаракат қилиш, муваффақият қозониш эмас.
شعر:
عَلَى الْمَرْءِ أَنْ يَسْعَى إِلَى الْخَيْرِ جُهْدَهُ وَلَيْسَ عَلَيْهِ أَنْ تَتِمَّ الْمَطَالِب
Шеър. Кишидан яхшиликка жон-жаҳди билан ҳаракат қилиши талаб этилади, истак-хоҳишларнинг тўла амалга ошиши эмас.
لَا تُكْثِرْ مُخَالَطَةَ النَّاسِ، فَإنْ فَعَلْتَ فَاغْمِضْ عَنِ الْقَذَى وَاحْتَمِلْ مَا يَنَالُكَ مِنَ الأَذَى.
Одамларга кўп ҳам аралашаверма. Агар аралашсанг, энди чанг-ғубордан кўзингни юм ва ўзингга етадиган азиятларни кўтар.
شعر:
إِذَا كُنْتَ فِي كُلِّ الأُمُورِ مُعَاتِبًا صَدِيقَكَ لَمْ تَلْقَ الَّذِي لَا تُعَاتِبُهُ
فَعِشْ وَاحِدًا أَوْ صِلْ أَخَاكَ فَإنَّهُ مُقَارِفُ ذَنْبٍ مَرَّةً وَمُجَانِبُهُ
إِذَا أَنْتَ لَمْ تَشْرَبْ شَرَابًا عَلَى الْقَذَى ظَمِئْتَ وَأَيُّ النَّاسِ تَصْفُو مَشَارِبُه
وَمَنْ ذَا الَّذِي تُرْضَى سَجَايَاهُ كُلُّهَا كَفَى الْمَرْءَ نَبْلًا أَنْ تَعُدَّ مَعَائِبُهُ
Шеър. Ҳар бир ишда дўстингга танбеҳ берувчи бўлсанг, сенинг танбеҳингдан холи дўстни тополмайсан. У ҳолда бир ўзинг яша ёки биродарингга яхшилик қил. Чунки у (умрида лоақал) бир марта гуноҳ содир этувчи ёки гуноҳдан четлашгувчи. Агар сен, чанг тушган экан, деб ичимлик ичмасанг, чанқайсан. Қайси инсоннинг ичадиган ўрни чанг-ғубордан холи – соф? Барча хулқларидан рози бўлинадиган инсон борми? Айбларининг саноқли бўлмоғи кишининг олижаноб эканлигига кифоядир.
قَالَ بَعْضُهُمْ: مَضَى الْخَيْرُ طُرًّا لَيْسَ فِي النَّاسِ مُنْصِفٌ وَكُلُّ وِدَادٍ فَهُوَ مِنْهُمْ تَكَلُّفٌ وكُلٌّ إِذَا عَاهَدْتَهُ فَهُوَ نَاقِضٌ لِعَهْدِكَ أَوْ وَاعَدْتَهُ فَهُوَ مُخْلِفٌ وَأَبْنَاءُ هَذَا الدَّهْرِ كَالدَّهْرِ لَمْ يَثِقْ بِهِ وَبِهِمْ إِلَّا جُهُولٌ وَمُسْرِفٌ
Ҳакимлардан бири айтди: “Яхшиликларнинг ҳаммаси ўтди, одамлар ичида инсофлилари қолмади. Улар томонидан содир этилаётган ҳар бир меҳру муҳаббат – такаллуф(чираниш)дир холос. Улар билан қанча аҳдлашма, аҳдингни бузгувчи ёки қанча ваъдалашма, хилоф қилгувчидир. Бу замон болалари замонга ўхшаш. Замон ва унинг болаларига фақат нодон ва исроф қилувчилар ишонадилар”.
قَالَ حَكِيمٌ: خَيْرُ الْكَلَامِ مَا قَلَّ وَمَا دَلَّ وَلَمْ يَطُلْ فَيُمِلَّ. الأَدَبُ إِنْ تَطَعَّمْتَ بِهِ نَجَعَ وَإِنْ تَعَطَّرْتَ بِهِ سَطَعَ وَإِنْ تَرَوَّيْتَ بِهِ نَفَعَ. أَدَبُ النَّفْسِ خَيْرٌ مِنْ أَدَبِ الدَّرْسِ. نِعْمَ النَّاصِرُ الْجَوَابُ الْحَاضِرُ. اِكْتَسِبْ أَدَبًا تَكْتَسِبْ نَسَبًا. الْعَقْلُ بِغَيْرِ أَدَبٍ شَيْنٌ وَالأَدَبُ بِغَيْرِ عَقْلٍ حَيْنٌ. لُقَاطَاتُ الأَدَبِ قُرَاضَاتُ الذَّهَبِ. حُلْي الرِّجاَلِ مَا يُحْسِنُونَهُ وَحُلْيُ النِّسَاءِ مَا يَلْبَسُونَهُ. حُلْيُ الرِّجَالِ الأَدَبُ وَحُلْيُ النِّسَاءِ الذَّهَبُ. ذَكِّ عَقْلَكَ بِالأَدَبِ كَمَا تُذَكِّي النَّارَ بِالْحَطَبِ.
Донишманд деди: “Гапнинг яхшиси – қисқа ва аниқликка далолат қиладигани. Гапнинг чўзилгани малоллантириб қўяди. Одоб билан озиқлансанг, шифо бўлади, у билан ифорлансанг, хушбўйи атрофга таралади, у билан ўзингни суғорсанг, нафъ етади. Нафс одоби дарс одобидан хайрлироқдир. Ҳозир жавоблик қандаям яхши кўмакчи! Одобни касб қил, яхши насаб ҳосил қиласан. Одобсиз ақл шармандалик, ақлсиз одоб ҳалокатдир. Одоб бошоқлари олтин зарраларидир. Эркаклар зийнати чиройли бажарган ишлари, аёллар зийнати кийган кийимларидир. Эркаклар зийнати одоб, аёллар зийнати тилладир. Ақлингни ўтин ўтни алангалатгани каби алангалат”.