وَلَا تَفْعَلْ مَا يَسُوءُكَ عَاجِلُهُ وَيَضُرُّكَ آجِلُهُ.
Аввали сенга ёмон кўринган, охири сенга зарар бўладиган ишни қилма.
شِفَاءُ الْجِنَانِ قِرَاءَةُ الْقُرآنِ.
Қалблар шифоси – Қуръон қироат қилиш.
أَفْضَلُ الْمَعْرُوفِ إِغَاثَةُ الْمَلْهُوفِ.
Яхши ишларнинг афзали – ҳалокатда қолган одамга ёрдам бериш.
الإغْضَاءُ عَنِ الْهَفَوَاتِ مِنْ أَخْلَاقِ السَّادَاتِ.
Хато камчиликларни кечириш улуғларнинг хулқларидандир.
الأَخِلَّاءُ نَفْسٌ وَاحِدٌ فِي أَجْسَادٍ مُتَبَاعِدَةٍ.
Аҳл дўстлар турли таналардаги битта жондир.
شَرُّ النَّاسِ مَنْ لَا يُرْجَى خَيْرُهُ وَلَا يُؤمَنْ ضَيْرُهُ.
Инсонларнинг ёмони яхшилиги умид қилинмайдиган ва зараридан сақланиб бўлмайдиган кишидир.
الْعَاقِلُ يَجِدُّ فِي عَمَلِهِ وَالْجَاهِلُ يَعْتَمِدُ عَلَى أَمَلِهِ.
Оқил инсон амалида жидду жаҳд қилади, жоҳил эса орзусига суянади.
وَتَمَامُ الْعِلْمِ اسْتِعْمَالُهُ وَتَمَامُ الْعَمَلِ اسْتِقْلَالُهِ.
Илмнинг мукаммали – уни ишлатиш, амалнинг мукаммали – уни оз деб билишдир.
روضة رائقة
Гўзал боғча
قِيلَ لإبْرَاهِيمَ بْنِ عُيَيْنَةَ: أَيُّ النَّاسِ أَطْوَلُ نَدَامَةً؟ قَالَ: أَمَّا فِي الدُّنْيَا فَصَانِعُ الْمَعْرُوفِ لِمَنْ لَا يَشْكُرُهُ، وَأَمَّا فِي الآخِرَةِ فَعَالِمٌ مُفَرِّطٌ.
Иброҳим ибн Уяйнадан сўралди:
“Қайси инсоннинг пушаймонлиги энг узоқ?” Дедилар: “Бу дунёда пушаймонлиги энг узоқ давом этадиган инсон – яхшилигини билмайдиган кимсага яхшилик қилувчи. Аммо охиратда энг кўп пушаймон бўладиган инсон – беамал олим”.
شعر:
إِذَا لَمْ يَزِدْ عِلْمُ الْفَتَى قَلْبَهُ هُدًى وَسِيرَتَهُ عَدْلًا وَأَخْلَاقَهُ حُسْنًا
تُغَشِّيهِ حِرْمَاناً وَتُوسِّعُهُ حُزْناً فَبَشِّرْهُ أَنَّ اللهَ أَوَلَاهُ فِتْنَةً
Шеър. “Агар йигитнинг илми қалбида ҳидоятни, сийратида адолатни ва ахлоқида гўзалликни зиёда қилмаса, бас, уни шундай хабар билан “суюнтириб” қўйки, Аллоҳ таоло уни ҳар нарсадан маҳрум қилиш билан ўраб оладиган, ғам-қайғусини кўпайтирадиган бир фитнага топшириб қўяди.
صِحَّةُ الْبَدَنِ فِي الصَّوْمِ وصَلَاةُ اللَّيْلِ بَهَاءُ النَّهَارِ.
Бадан соғлиги рўзада, тунги намоз кундузнинг кўркидир.
مَنْ قَلَّ عَقْلُهُ كَثُرَ هَزْلُهُ.
Ақли оз кишининг ҳазили кўп.
الإِقْلَالُ مِنَ الْكَلَامِ أَبْعَدُ عَنِ الْمَلَامِ.
Камгаплик – маломатдан энг узоқлаштирувчи сифат.
جَمَالُ الإنْسَانِ كَمَالُ اللِّسَانِ.
Инсоннинг чиройи тилнинг камолидир.
مِنَ الضَّلَالِ طَلَبُ الْمَحَالِ.
Маҳол нарсани талаб қилиш – адашиш.
مَبْدَأُ رَأْىِ الْعَاقِلِ غَايَةُ رَأْيِ الْجَاهِلِ.
Оқил киши фикрининг бошланиш жойи жоҳил киши фикрининг чўққисидир.
لَيْسَ لِلنَّفَسِ عِوَضٌ وَلَا لِلأيَّامِ بَدَلٌ.
Жоннинг эвази, кунларнинг бадали йўқ.
شعر:
تَمَتَّعْ مِنَ الدُّنْيَا بِسَاعَتِكَ الَّتِي ظَفَرْتَ بِهَا مَا لَمْ تَعُقْكَ الْعَوَائِقُ
فَمَا يَوْمُكَ الْمَاضِى عَليْكَ بِعَائِدٍ وَلَا يَوْمُكَ الآتِي بِهِ أَنْتَ وَاثِقُ
Шеър. Модомики, тўсиқлар йўқ экан, дунёнинг қўлга кирган соатларидан фойдалан. Ўтган кунинг қайтувчи эмас, келаётган кунга эса сенда ишонч йўқ.
بِالْحِلْمِ يَسُودُ الإنْسَانُ وَبِالإيْجَازِ يَكْمُلُ الْبَيَانُ.
Ҳалимлик билан инсон ҳукмрон, қисқалик билан баён мукаммал бўлади.
بِالرِّفْقِ تُنَالُ كُلّ إرَبٍ وَتَأْمَنُ مِنْ كُلِّ عَطَبٍ.
Юмшоқлик билан барча мақсадга етилади ва барча машаққатдан омон бўлинади.
شعر:
لَمْ أَرَ كَالرَّافِقِ فِي فِعْلِهِ قَدْ يَخْدَعُ الْعَذْرَاءَ فِي خِدْرِهَا
مَنْ يَسْتَعِنْ بِالرِّفْقِ فِي أَمْرِهِ يَسْتَخَرِجِ الْحَيَّةَ مِنْ وَكْرِهَا
Феъллар ичра юмшоқ муомаладек таъсир қилувчи феълни кўрмадим. У баъзан келинчакни чимилдиғида аврай олади. Кимки ўз ишида юмшоқликка суянса, илонни инидан чиқаради.
لِكُلِّ مَقَالٍ جَوَابٌ وَلِكُلِّ أَجَلٍ كِتَابٌ.
Ҳар гапнинг жавоби, ҳар муддатнинг ҳисоби бор.
شُكْرُ اللهِ سُبْحَانَهُ وَتَعَالَى بِالتَّعْظِيمِ وَشُكْرُ الْمُلُوكِ بِالدُّعَاءِ لَهُمْ وَشُكْرُ الأَصْحَابِ بِحُسْنِ الْجَزَاءِ.
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога шукр қилиш улуғлаш билан, подшоҳларга шукр қилиш улар ҳаққига дуо қилиш билан, дўстларга шукр қилиш чиройли мукофотлаш билан бўлади.
أَشَرُّ الأَشْرَارِ مَنْ لَا يَقْبَلُ الإعْتِذَارَ.
Ёмонларнинг ёмони узрларни қабул қилмайдиган кишидир.
مَنْ رَجَعَ فِي هِبَتِهِ فَقَدْ بَالَغَ فِي خِسَّتِهِ.
Ким ўзига берилган ҳадяни қайтарса, тубанлигини оширибди.