إِذَا شَكَرَكَ اِنْسَانٌ مِنْ غَيْرِ سَابِقِ إِحْسَانٍ فَحَقّقْ أَمَلَهُ تَسْتَتِمَّ عَمَلَهُ.
Агар сенга бир инсон яхшилик қилишдан олдин раҳмат айтса, унинг орзусини юзага чиқар, унинг амалини охирига етказиб қўй.
تُعْرَفُ الْخِسَّةُ بِالْكَلَامِ فِيمَا لَا يَعْنِي وَالْجَوَابِ عَمَّا لَا يُسْأَلُ عَنْهُ.
Тубан кимса беҳуда гапларни сўзлашидан ва сўралмаган саволга жавоб беришидан билинади.
الْجَزَعُ بِالْمُصِيبَةِ مُصِيبَةٌ أُخْرَى.
Мусибатга куюниш яна бир мусибатдир.
مَنِ اسْتَوْلَتْ عَلَيْهِ السَّلَامَةُ فَلْيَحْذِرِ الْعَطَبَ.
Кимки саломат экан, бас, саломатлигига зарар етишидан сақлансин.
وَمَنْ كَرِهَ الْمَلَامَةَ فَلْيَجِدَّ في الطَّلَبِ.
Ким маломатни ёмон кўрадиган бўлса, интилишда жидду жаҳд қилсин.
مَنْ تَمَسَّكَ بِالدِّينِ عَلَا قَدْرُهُ وَمَنْ قَصَدَ الْحَقَّ كَمُلَ فَخْرُهُ.
1) Динни маҳкам ушлаган кишининг қадри юксалади, ҳаққа интилган кишининг ҳурмати бутун бўлади.
2) Ким динни маҳкам ушласа, қадри ўсади, ким ҳаққа интилса, фахру иззати мукаммал бўлади.
مَنِ ابْتَهَجَ بِالْمَوَاهِبِ انْزَعَجَ بِالْمَصَائِبِ.
Кимки фазилатлари билан қувонса, мусибатлар билан безовта бўлади.
شعر:
الدَّهْرُ لَا يَبْقَى عَلى حَالَةٍ لَا بُدَّ مَا يُقْبِلُ أَوْ يُدْبِرُ
فَإنْ تَلقاكَ بِمَكْرُوهَةٍ فَاصْبِرْ فَإنَّ الدَّهْرَ لَا يَصْبِرُ
Замон бир ҳолда турмайди. Унинг гоҳ сенга юзланиб, гоҳ сендан юз ўгириши шубҳасиздир. Агар у сенга фалокатлари билан юзланса, сабр қил, чунки замон сабр қилмайди.
مَنْ سَلَكَ السِّدَادَ بَلَغَ الْمُرَادَ.
Ким тўғри йўлда юрса, муродига етади.
الْقَنَاعَةُ رَأْسُ الْغِنَى وَأَسَاسُ التُّقَى.
Қаноат – бойликнинг боши ва тақвонинг асоси.
الْعَاقِلُ مَنْ اغْتَنَمَ غَفْلَةَ الزَّمَانِ، وَانْتَهَزَ فُرْصَةَ الإمْكَانِ.
Оқил замон ғафлатини ғанимат билган ва имкон фурсатини ушлаган кишидир.
أَحْلَى الأَشْيَاءِ نِيْلُ الْمَرْجُوِّ وَأَمَرُّهَا ظَفَرُ الْعَدُوِّ.
Нарсаларнинг энг ширини – умидга етиш, энг аччиғи душманнинг зафар қучиши.
الثَّعْلَبُ فِي إِقْبَالِ جَدِّهِ يَغْلِبُ الأَسَد فِي إِدْبَارِ سَعْدِهِ.
Омади келган тулки омад юз ўгирган шердан ғолиб келади.
شعر:
وَإِذَا الْعِنَايَةُ لَاحَظَتْكَ عُيُونُهَا نَمْ فَالْمَخَاوِفُ كُلُّهُنَّ أَمَانٌ
وَاصْطَدْ بِهَا الْعَنْقَاءَ فَهِيَ حَبَائِلُ وَاقْتَدِ بِهَا الْجَوْزَاءَ فَهِيَ عِنَانُ
Шеър. Аллоҳнинг иноят кўзлари остида бўлганингда, тинч ухла, барча хавф-хатарлар бу кез омонлигу осойишталикка айланади. Аллоҳнинг инояти ёрдамида анқо қушини овла, бу ишда иноят тузоқ бўлади. Аллоҳнинг инояти ёрдамида Жавзо юлдузига эргаш, бу йўлда иноят жилов бўлади.
السِّعَايَةُ نَارٌ وَقَبُولُهَا عَارٌ وَمَنْشَؤُهَا قِلَّةُ وَرَعٍ أَوْ شِدَّةُ طَمَعٍ.
Чақимчилик – олов, уни қабул қилиш – уят, тақвонинг камлиги ёки тамаънинг кучлилиги чақимчиликнинг манбаидир.
قَالَ حَكِيمٌ: ارْفُضِ الْهَوَى فَاِنَّهُ اِذَا غَلَبَ الْعَقْلَ جَعَلَ مَحَاسِنَ الْمَرْءِ مَسَاوِىَ فَيَصِيرُ الْحِلْمُ حِقْدًا وَالْعِبَادَةُ رِيَاءً وَالْجُودُ تَبْذِيرًا وَالإقْتِصَادُ بُخْلًا.
Донишмандлардан бири айтади: “Ҳавою ҳавасни паст тут, чунки у ақлга ғолиб бўлса, кишининг яхшиликларини ёмонликка айлантиради, бас, кейин ҳалимлик кек-адоватга, ибодат риёга, сахийлик исрофга, эҳтиёткорлик бахилликка дўнади.
شعر:
وَآفَةُ الْعَقْلِ الْهَوَى فَمَنْ عَلَا عَلَى هَوَاهُ عَقْلُهُ فَقَدْ نَجَى
Шеър. Ақлнинг офати ҳавою ҳавасдир, бас, кимнинг ақли ҳавою ҳавасидан устун келса, нажот топади.
الْحِرْصُ مِفْتَاحُ الذُّلِّ وَالْحِقْدُ مِفْتَاحُ الْعَدَاوَةِ وَاتِّبَاعُ الشَّهْوَةِ مِفْتَاحُ النَّدَامَةِ وَالإلْحَاحُ مِفْتَاحُ الرَّحْمَةِ وَالْقَنَاعَةُ مِفْتَاحُ الرَّاحَةِ.
Очкўзлик хорлик, кек сақлаш душманлик, шаҳватга(яъни дунё истагига) тобеъ бўлиш пушаймонлик, астойдил сўраш раҳмат, қаноат роҳат калитидир.
وَالتَّجْرِبَةُ مِرآةُ الْعَوَاقِبِ.
Тажриба – натижалар ойнаси.
حُبُّ النِّسَاءِ أَصْلُ الْمَعَاطِبِ، وَكَثْرَةُ الْخَلْوَةِ بِهِنَّ فَسَادٌ لِلطِّبَاعِ وَالْعُقُولِ.
Аёлларни яхши кўриш бузуқликлар ўзаги, улар билан кўп хилватда бўлиш табиатлару ақлларни бузувчи фасоддир.
شعر:
إِنَّ النِّسَاءَ وَإِنْ أَظْهَرْنَ مَرْحَمَةً لَمْ يَخْلُ مِنْ جَوْرِهِنَّ الدَّهْرَ إِنْسَانٌ
إِنْ هُنَّ أَبْغَضْنَ إِنْسَانًا فَتَكْنَ بِهِ وَحُبُّهُنَّ لِمَنْ أَحْبَبْنَ خُسْرَانٌ
الْكُلَّ الْكُلَّ لَا تَسْتَثْنِ وَاحِدَةً الْكُلُّ الْكُلُّ لِلأزْوَاجِ خَوَّانٌ
Шеър: Шубҳа йўқки, хотинлар марҳаматни қанча изҳор қилсалар ҳам, умри давомида инсон уларнинг жабру жафосидан холи бўлолмайди. Агар улар бирор инсонга ғазаб қилсалар, уни ҳалок қиладилар. Уларнинг муҳаббати суюлган киши учун зиёндир. Ҳамма, хаммасидан узоқ бўл, бирортасини истисно қилма, уларнинг ҳамма, ҳаммаси хиёнаткордир.
قَالَ حَكِيمٌ: إِذَا فَعَلْتَ مَعْرُوفًا فَاسْتُرْهُ، وَإِذَا اُولِيْتَهُ فَاشْكُرْهُ.
Донишмандлардан бири айтди: “Қачонки, яхшилик қиладиган бўлсанг, бас, уни яшир, яхшилик берилса, шукр қил.
وَلَا تُعَوِّدْ نَفْسَكَ إِلَّا مَا يَكْتُبُ لَكَ أَجْرُهُ وَيُحْمَدُ عَنْكَ نَشْرُهُ.
Нафсингни фақат сен учун ажри ёзиб қўйиладиган ва сендан содир бўлганида мақталадиган ишларга ўргат.