الأَيَّامُ صَحَائِفُ الآجَالِ، مَنْ صَحِبَ الزَّمَانَ رَأَى مِنْهُ الْعَجَبَ.
Кунлар умрларнинг саҳифаларидир. Ким замон билан ҳамроҳ бўлса, унинг ажойиботларини кўради.
مَنْ طَالَ عُمْرُهُ فَقدَ أَحِبَّتَهُ
Кимнинг умри узун бўлса, яхши кўрганларини йўқотади.
مَنْ يَرْجُ طُولَ الْعُمْرِ فَلْيَدَّرِعْ صَبْرًا عَلَى فَقْدِ أَحِبَّائِهِ وَمَنْ يُعَمَّرْ يَلْقَ فِي نَفْسِهِ مَا كَانَ يَرْجُوهُ لأَعْدَائِهِ
Шеър: Ким умри узун бўлишини умид қилса, яхши кўрганларини йўқотишга сабр қилиш билан қуроллансин. Ким узоқ яшаса, душманлари учун орзу қилган нарсаларни ўзида топади.
مَنِ اعْتَزَلَ عَنِ النَّاسِ أَمِنَ مِنْهُمْ.
Ким одамлардан узлат қилса, улардан омонда бўлади.
لِلدَّهْرِ طَعْمَانِ حُلْوٌ وَ مُرٌّ، وَ لِلأيَّامِ صَرْفَانِ عُسْرٌ وَيُسْرٌ.
Замоннинг таъми икки хил: ширин ва аччиқ. Кунларнинг тусланиши икки хил: оғир ва енгил.
السَّعِيدُ مَنِ اسْتَظْهَرَ لِنَفْسِهِ، وَاعْتَبَرَ بِمُضْيِ أَمْسِهِ.
Бахтли одам нафсига ғолиб бўлган ва кечаги кунини ўтишидан ибрат олган кишидир.
الطَّاعَةُ حِرْزٌ وَالْقَنَاعَةُ عِزٌّ.
Тоат – қўрғон, қаноат азизликдир.
أَكْمَلُ النَّاسِ مَنْ مَلَكَ الرِّجَالَ بِجَمِيلِ الْخِصَالِ وأَجْهَلُهُمْ مَنْ طَلَبَ مَا لَا يُنَالُ.
Инсонларнинг энг комили чиройли хислатлар билан кишиларни бошқарадигани, уларларнинг энг жоҳили эришиб бўлмайдиган нарсаларни талаб қиладиганидир.
شعر:
إِذَا شِئْتَ أَنْ تُعْصَى وَإِنْ كُنْتَ قَادِرًا فَمُرْ بِالَّذِي لَا يُسْتَطَاعُ مِنَ الأَمْرِ
Шеър: Сенга итоатсизлик қилинишини ҳоҳласанг, қўлингдан келса, тоқати етмайдиган ишларни уларга буюр.
اِقْتِنَاءُ الْمَنَاقِبِ بِاحْتِمَالِ الْمَتَاعِبِ.
Фазилатларни ҳосил қилиш қийинчиликларни кўтариш билан бўлади.
شعر:
دَعِينِى اَنَلْ مَا لَا يُنَالُ مِنَ الْعُلَا فَسَهْلُ الْعُلَا فِي الصَّعْبِ وَالصَّعْبُ فِي السَّهْلِ
تُرِيدِينَ إِدْرَاكِ الْمَعَالِي رَخِيصَةً وَلَا بُدَّ دُونَ الشَّهْدِ مِنْ إِبَرِ النَّحْلِ
Шеър: (Эй нафс) мени тарк эт, шунда етиб бўлмас юксак мартабаларга эришаман, чунки улуғ мартабага енгил етиш йўли оғирликда, оғирлик эса енгилликдадир. Олий мартабаларга осонгина эришишни хоҳлаяпсан, бас, у ҳолда, асал олдида асаларининг игнасини тотишинг лозим.
مَنْ ظَنَّ أَنَّ الأَيَّامَ تُسَالِمُهُ فَهُوَ مَجْنُونٌ وَمَنْ اهْتَمَّ بِجَمْعِ الْمَالِ فَهُوَ مَحْزُونٌ وَمَنْ اغْتَرَّ بِمَدْحِ النَّاسِ فَهُوَ مَفْتُونٌ.
Кимки, кунлар у билан сулҳ тузишган деб ўйласа, у мажнундир, кимки, бутун эътиборини мол тўплашга қаратса, у ғамгиндир, кимки, одамларнинг мақтовига учса, у фитналангандир.
شعر:
وَمَنْ يَطْلُبِ الأَعْلَى مِنَ الْعَيْشِ لَمْ يَزَلْ حَزِينًا عَلَى الدُّنْيَا كَثِيرَ غُبُونِهَا
إِذَا شِئْتَ أَنْ تَحْيَى سَعِيدًا فَلَا تَكُنْ عَلَى حَالَةٍ إِلَّا رَضِيْتَ بِدُونِهَا
Шеър: Кимки, маишатнинг энг олийсини истаса, алдовлари кўп дунё учун у доимо ғамгин ҳолдадир. Бахтиёр ҳаёт кечирмоқни хоҳласанг, ҳозирги ҳолатингдан пастроғига рози бўладиган ҳолда бўл.
غيره:
لَعُمْرِى أَحَادِيثُ النُّفُوسِ ظُنُونُ وَمَا عِزَّ مِنْ شَيْءٍ فَسَوْفَ يَهُونُ
وَمَنْ ظَنَّ أَنَّ الدَّهْرَ مُوفٍ بِعَهْدِهِ فَبَشِّرْهُ أَنَّ الدَّهْرَ سَوْفَ يَخُونُ
وَلَوْ عَلِمَ الإنْسَانُ مَا هُوَ كَائِنٌلَعَاشَ مَدَى الأَيَّامِ وَهُوَ مَصُونٌ
وَلَكِنَّ قَضَاءَ اللهِ سِتْرٌ مُحَجَّبٌ تَحَارُ عُقُولٌ دُونَهُ وَظُنُونٌ
Бошқа шеър:
Умримга қасам, киши сўзлари гумондан иборат. Нимаики азиз экан, яқинда хор бўлади. Кимки, замон ваъдасига вафодор деб ўйласа, бас, унга хабар бер, ҳали замон у хиёнат қилади. Агар инсон энди бўладиган нарсаларни билганида, бутун кун давомида (офат-балолардан) сақланиб яшаган бўларди. Лекин Аллоҳнинг қазою қадари беркитилган парда, унинг қаршисида ақллару ўйлар ҳайрону ҳайратда.
مَا عَذَرَ الإنْسَانُ نَفْسَهُ عَلَى فِعْلِهِ لَا يَنْبَغِي لَهُ أَنْ يَلُومَ غَيْرَهُ عَلَى مِثْلِهِ.
Инсон ўзи қайсидир ишни қилолмаса-ю, худди ўша ишни бошқаси ҳам қилолмаса, уни маломат қилиши дуруст эмас.
شعر:
قَبِيحٌ مِنَ الإنْسَانِ يَنْسَى عُيُوبَهُ وَيَذْكُرَ عَيْبًا فِي أَخِيهِ قَدْ اخْتَفَى
فَلَوْ كَانَ ذَا عَقْلٍ لَمَا عَابَ غَيْرَهُ وَفِيهِ عُيُوبٌ لَوْ رَآهَا بِهَا اكْتَفَى
Шеър:
Инсон учун ўз айбларини унутиб, биродарининг яширин айбларини эсга олиш қандаям хунук! Агар оқил бўлса, ўзида айблар бўла туриб, ўзгани айбламайди, балки ўздаги айбларини кўриш унга кифоя.
مَنْ أَحَبَّ نَكِدَ الأَعْدَاءِ فَلْيَزْدِدْ شَرَفًا وَمَجْدًا.
Кимки душманларнинг қийналишини суйса, шараф ва улуғликни зиёда қилсин.
شعر:
عَدُوَّكَ بِالتُّقَى وَالْعِلْمِ فَاقْهَرْ فَأنْتَ بِذَا وَذَاكَ عَلَيْهِ تَقْوَى
فَمَا قَرَنَ الْفَتَى شَيْئًا بِشَيْءٍ كَمِثْلِ الْعِلْمِ يَقْرِنُهُ بِتَقْوَى
Шеър:
Душманингни тақво ва илм билан мағлуб қил. Сен буниси (яъни,тақво) ва униси (яъни,илм) билан душман устидан ғолиб бўласан. Йигит киши бирор нарсани илмни тақво билан боғлаганичалик боғламайди.
شِعر:
قال أَبُو الأسْوَدِ الدُّؤَلِي:
الْعِلْمُ زَيْنٌ وَتَشْرِيفٌ لِصَاحِبِهِ فَاطْلُبْ هُدِيْتَ فُنُونَ الْعِلْمِ وَالأَدَبَا
كَمْ سَيِّدٍ بَطَلٍ آبَائُهُ نَجِبُ كَانُوا الرُّؤُسَ فَامْسَى بَعْدَهُمْ ذَنَبَا
وَمُقْرِفٍ خَامِلٍ الآبَاء ذِي أَدَبٍ نَالَ الْمَعَالِي بِالآدَابِ وَالرُّتَبَا
الْعِلْمُ كَنْزٌ وَذُخْرٌ لَا فَنَاءَ لَهُ نِعْمَ الْقَرِينُ إِذَا مَا صَاحِبٌ صَحَبَا
قَدْ يَجْمَعُ الْمَالَ شَخْصٌ ثُمَّ يَحْرُمُهُ عَمَّا قَلِيلٍ فَيلْقى الذُّلَّ وَالْحَرَبَا
وَجَامِعُ الْعِلْمِ مَغْبُوطٌ بِهِ أَبَدًا وَلَا يُحَاذِرُ مِنْهُ الْفَوْتَ وَالسَّلَبَا
يَا جَامِعَ الْعِلْمِ نِعْمَ الذُّخْرُ تَجْمَعُهُ لَا تَعْدِلَنَّ بِهِ دُرًّا وَلَا ذَهَبًا
Абул Асвад ад-Дуалий деди:
Илм олим учун зийнат ва улуғлик, бас, илм талаб қил, илму одоб фанларида ҳидоят топасан. Қанча саййидлар бор, ҳеч нарсага арзимас, ҳолбуки уларнинг оталари улуғ эди. Оталари бош эди, оталаридан сўнг улар думга айланиб қолишди. Қанча жирканч, дангасалар бор, ҳолбуки уларнинг адаб соҳиби бўлган оталари одоб орқали олийлигу мартаба топдилар. Илм хазинадир ва захирадир, туганмас, йўқ бўлмас. Илм қандаям яқин дўст, қачонки, у билан ўзаро суҳбат қурилса! Киши баъзан мол-дунё тўплайди, озгина вақтдан сўнг ундан маҳрум бўлади. Кейин хорлигу харобликка йўлиқади. Илм тўпловчи эса доимо ҳавасга лойиқ, у ўзидаги илм йўқолиб қолишидан, биров уни тортиб олишидан қўрқмайди. Эй, илм тўплагучи, қандайям яхши захира у йиққанинг! Албатта сен уни дуру тиллоларга тенглаштирма.