سِعَةُ الأَخْلَاقِ كُنُوزُ الأَرْزَاقِ.
Ахлоқнинг кенглиги ризқларнинг хазиналаридир.
اسْتَظْهِرْ عَلَى الدَّهْرِ بِخِفَّةِ الظَّهْرِ.
Замонга орқани енгил қилиш билан ғолиб кел.
صُدُورُ الأَحْرَارِ قُبُورُ الأَشْرَارِ.
Яхшиларнинг қалблари ёмонларнинг қабрларидир.
لِكُلِّ عَالِمٍ هَفْوَةٌ وَلِكُلِّ صَارِمٍ نَبْوَةٌ.
Ҳар олимнинг бир тойилиши, ҳар кескир қиличнинг бир сапчиб кетиши бўлади.
شعر:
دَعِ الْمَقَادِيرَ تَجْرِي فِى أَعِنَّتِهَا وَلَا تَبِيتَنَّ إِلَّا خَالِيَ الْبَالِ
مَا بَيْنَ غَمْضَةِ عَيْنٍ وَانْتِبَاهَتِهَا يُغَيِّرُ اللهُ مِنْ حَالٍ إِلَى حَالٍ
Шеър. Тақдирларни эркига қўй, тизгинида юрсин. Тунларни ўй-ташвишлардан холи ўтказгин. Кўзни юмиш ва очиш орасида Аллоҳ таоло сени бир ҳолдан иккинчи ҳолга ўзгартиради.
دَعُوا قَذْفَ الْمُحْصَنَاتِ تَسْلَمْ لَكُمُ الأُمُّهَاتُ.
Пок аёлларни сўкишдан сақланинглар, шунда оналарингиз саломат бўлади.
أَشَرُّ النَّاسِ مَنْ لَا يَقْبَلُ الإعْتِذَارَاتِ وَلَا يَسْتُرُ الزَّلاتِ وَلَا يُقْبِلُ الْعَثَرَاتِ.
Одамларнинг энг ёмони узрларни қабул қилмайдиган, хатоларни беркитмайдиган, қоқилишларни кечирмайдиганларидир.
شعر:
اِقْبَلْ مَعَاذِيرَ مَنْ يَأْتِيكَ مُعْتَذِرًا إِنْ بَرَّ عِنْدَكَ فِيمَا قَالَ أَوْ فَجَرَا
فَقَدْ أَجَلَّكَ مَنْ يُرْضِيكَ ظَاهِرُهُ وَقَدْ أَطَاعَكَ مَنْ يَعْصِيكَ مُسْتَتِرَا
Шеър. Узр сўраб келган кишининг узрларини қабул қил, гарчи гапида ҳақ бўлса ҳам ёки бузуқлик қилаётган бўлса ҳам. Бас, шундай қилсанг, зоҳири шунчаки сенга кўниб турган киши, сени улуғлайди, ичида сенга итоатсизлик сақлаган киши, сенга бўйсунади.
مَنْ كَثُرَتْ أَيَادِيهِ قَلَّتْ أَعَادِيهِ.
Кимнинг яхшиликлари кўп бўлса, душманлари озаяди.
مَنْ كَرُمَ عُنْصُرُهُ حَسُنَ مَخْبَرُهُ، مَنْ طَالَ سُرُورُهُ قَصُرَتْ شُهُورُهُ، مَنْ كَانَ ظَرِيفًا فَلْيَكُنْ عَفِيفًا.
Кимнинг асли улуғ бўлса, у ҳақдаги хабар чиройли бўлади, кимнинг ҳурсандчилиги узун бўлса, ойлари (хурсандчилик вақтлари) қисқа бўлади, кимнинг фаҳми ўткир бўлса, гуноҳлардан тийилувчи бўлсин.
شعر:
لَيْسَ الظَّرِيفُ بِكَامِلٍ فِى ظَرْفِهِ حَتَّى يَكُونَ عَنِ الْحَرَامِ عَفِيفًا
فَإذَا تَعَفَّفَ عَنْ مَعَاصِي رَبِّهِ فَهُنَاكَ يُدْعَى فِي الأنَامِ ظَرِيفًا
Шеър. Фаҳми ўткир киши ўткирликда комил бўлолмайди, токи ҳаромдан тийиладиган бўлмагунча. Қачонки, Парвардигорига итоатсизлик қилишдан тийиладиган бўлгандагина у инсонлар ичра “ўткирфаҳм” деган номни олади.
مَنْ وَاصَلَهُ الْحَبِيبُ هَانَ عَلَيْهِ الرَّقِيبُ.
Кимни дўсти қўллаб-қувватласа, душмани унга хор бўлади.
مَنْ قَعَدَ بِهِ حَسَبُهُ نَهَضَ بِهِ أَدَبُهُ.
Кимни насаби ўтирғизса, одоби уни турғизади.
مَنْ لَمْ يَرْغَبْ فِي الإخْوَانِ اُبْتُلِيَ بِالْخُسْرَانِ.
Кимки биродарларига рағбат кўрсатмаса, зиёнга йўлиқади.
مَنْ صَحَّتْ مَوَدَّتُهُ وَجَبَتْ طَاعَتُهُ.
Кимнинг дўстлиги соғлом бўлса, дўстликка итоат қилиши вожиб.
مَنْ طَلَبَ الْمَمَالِكَ صَبَرَ عَلَى هُجُومِ الْمَهَالِكِ.
Ким мол-мулкларни истаса, хавф-хатарлар ҳужумига сабр қилади.
مَنْ جَادَ سَادَ وَجَلَّ وَمَنْ بَخِلَ رَذَلَ وَذَلَّ.
Ким сахий бўлса, ҳукмрон ва улуғ бўлади, ким бахил бўлса, разил ва хор бўлади.
شعر:
مَنْ عَفَّ خَفَّ عَلَى الصَّدِيْقِ لِقَاؤُهُ وَأَخُو الْحَوَائِجِ وَجْهُهُ مَمْلُولٌ
وَأَخُوكَ مَنْ وَفَّرْتَ مَا فِي كِيْسِهِ فَإذَا عَبِثْتَ بِهِ فَأنْتَ ثَقِيلٌ
Шеър. Кимки сўрашдан тийилса, дўстига юзланиши осон кечади. Ҳожати кўпнинг юзи безовта. Кимнингки чўнтагини тўлдириб қўйган экансан, у сенинг биродарингдир. Агар бу қоидани бузсанг, бас, ишинг оғир кечади.
مَنْ تَوَاضَعَ وُقِّرَ وَمَنْ تَعَاظَمَ حُقِّرَ.
Ким ўзини паст тутса, ҳурмат қилинади, ким ҳурмат талаб қилса, хорланади.
مَنْ طَلَبَ الرَّيَاسَةَ صَبَرَ عَلَى مَضَضِ السِّيَاسَةِ.
Ким бошлиқ бўлишни хоҳласа, сиёсатнинг ғам-аламларига сабр қилсин.
دَرْكُ الأَمْوَالِ فِي رُكُوبِ الأَهْوَالِ.
Мол-дунёга етишни орзу қилган киши қўрқинчу даҳшатлар маркабига миниб олсин.
مَنْ حَسُنَ قَنُوعُهُ دَامَ رَبِيعُهُ.
Қаноати чиройли кишининг умри доим баҳор бўлади.
مَنْ اتَّخَذَ الْحِكْمَةَ لِجَامًا اتَّخَذَهُ النَّاسُ إِمَامًا.
Ким ҳикмат жиловини қўлга олса, одамлар уни пешво тутади.
مَنْ لَمْ يَنَلْكَ خَيْرُهُ فِي حَيَاتِهِ لَمْ تَبْكِ عَيْنَاكَ عَلَى مَمَاتِهِ.
Тириклигида сенга яхшилиги етмаган кишининг ўлимида кўзларинг ёш тўкмайди.
مَنْ شَكَا لَكَ فَقَدْ سَأَلَكَ، وَمَنْ تَرَكَ فِعْلَكَ فَقَدْ عَذَلَكَ، وَمَنْ أَقْبَلَ بِحَدِيثِهِ عَلَى غَيْرِكَ فَقَدْ طَرَدَكَ.
Ким сенга шикоят қилса, албатта сендан нимадир сўрабди. Ким сенинг қилганингни тарк этса, бас, сени айблабди. Ким ўз гапида сендан бошқага юзланса, демак, сени ҳайдабди.
شعر:
اِذَا تَخَلَّفْتَ عَنْ صَدِيقٍ وَلَمْ يُعَاتِبْكَ فِي التَّخَلُّفِ
فَلَا تَعُدْ بَعْدَهَا إِلَيْهِ فَإنَّمَا وُدُّهُ عَنْ تَكَلُّفٍ
Шеър. Қачонки дўстингдан орқада қолсанг-у, бу хусусда у сенга танбеҳ бермаса, бас, бундан сўнг унинг олдига қайтма. Чунки унинг дўстлиги сохта чиранишдан ўзга нарса эмас.