مَنْ لَمْ يَسْتَفِدْ بِالْعِلْمِ مَالًا اسْتَفَادَ بِهِ جَمَالًا.
Киши илм орқали молга эга бўлмаса ҳам, чиройга эга бўлади.
مَنْ صَبَرَ عَلَى مَأْمُولِهِ أَدْرَكَهُ وَمَنْ تَهَاوَنَ فِي نَيْلِهِ أَهْلَكَه.
Кимки, орзусига етиш йўлида сабр этса, эришади. Кимки орзумга етдим, деб лоқайдликка юз бурса, эришганини йўққа чиқаради.
شعر:
وَقَلَّ مَنْ جَدَّ فِي أَمْرٍ يُحَاوِلُهُ وَاسْتَعْمَلَ الصَّبْرَ إِلَّا فَازَ بِالظَّفَرِ
لَا بَقاَءَ لِلنِّعْمَةِ مَعَ الْكُفْرَانِ وَلَا زَوَالَ لَهَا مَعَ الشُّكْرَانِ.
Шеър. Мақсад қилган ишига жидду жаҳд билан киришиб, сабрни ишлатган киши фақат зафар қучади. Куфр билан қўлга кирган неъматда бақо, шукр билан етилган неъматда завол йўқ.
لَا خَيْرَ فِي وَعْدٍ مَبْسُوطٍ وَاِنْجَازٍ مَرْبُوطٍ.
Чўзилган ваъда ва боғлаб ташланган ишда хайр йўқ.
لَا يَجْتَرِي عَلَى خِطَابِ الْخَلَائِقِ إِلَّا فَائِقٌ أَوْ عَائِقٌ.
Халоиққа хитоб қилишга ё бошлиқ, ё олифта кишидан бошқаси журъат қилолмайди.
لا تَنْجَعُ الْحِكْمَةُ فِي الْقُلُوبِ الْقَاسِيَةِ كَمَا لَا يَزكُو الزَّرْعُ فِي الأَرْضِ الْحاسِيَةِ.
Қаттиқ қалбларга ҳикмат таъсир қилмайди, худди тошлоқ ерда экин кўкармаганидек.
شعر:
لَا يَنْفَعُ الْوَعْظُ قَلْبًا قَاسِيًا أَبَدًا وَهَلْ يَلِينُ لِقَوْلِ الْوَاعِظِ الْحَجَرُ
Шеър. Қаттиқ қалбга ваъз ҳеч қачон фойда қилмайди. Воъизнинг сўзидан тошнинг юмшаганини кўрганмисан?
لَا يُنَالُ الْعِلْمُ إِلَّا بِالنَّفْسِ النَّقِيَّةِ وَالطِّبَاعِ التَّقِيَّةِ.
Илмга фақат пок қалб ва тақволи табиат билан етилади.
مَا زَبَرَتْهُ الأَقْلَامُ لَمْ تَطْمَعْ فِي دَرْسِهِ الأَيَّام.
Қаламлар ёзиб қўйган нарсаларнинг дарсида кунларнинг тамаъси йўқ.
شعر: مَا طَارَ طَيْرٌ وَارْتَفَعَ إِلَّا كَمَا طَارَ وَقَعَ
Қуш қандай учган, ҳаволарга кўтарилган бўлса, худди шундай ерга қўнади.
رُبَّ عِلْمٍ وُضِعَ وَجَهْلٍ رُفِعَ.
Қанча илмлар бор, пастлатилган, қанча жоҳилликлар бор, кўтарилган.
شعر: رُبَّ عِلْمٍ أَضَاعَهُ عَدَمُ الْمَالِ وَجَهْلٍ غُطِّيَ عَلَيْهِ النَّعِيمُ
Шеър. Илмнинг қанчасини имконсизлик зое қилди, жаҳолатнинг қанчаси неъматлар билан ўралган.
إِذَا رَغِبْتَ فِي الْمَكَارِمِ فَاجْتَنِبِ الْمَحَارِمَ.
Қадр-қиммат топишга рағбатинг бўлса, ҳаромдан тийил.
الْعِلْمُ جَبَلُ صَعْبِ الْمَصْعَدِ لَكِنَّهُ سَهْلُ الْمُنْحَدَرِ.
Илм – кўтарилиш қийин бўлган тоғ, лекин қулаш осон қиялик.
شعر:
مَنْ لَمْ يَكُنْ عَقْلُهُ مُؤَدِّبَهُ لَمْ يُغْنِهِ وَاعِظٌ مِنَ النَّسَبِ
كَمْ مِنْ وَضِيعِ الأُصُولِ فِي أُمَمٍ قَدْ سَوَّدُوهُ بِالْعَقْلِ وَالأَدَبِ
Кимгаки ақли одоб бермаса, насабдан ваъз қилувчига эҳтиёжманд бўлади. Уммат ичида қанча насаби паст кишилар бор, ақли ва одоби сабабли уммат уларни ўзларига бошчи этиб олганлар.
روضة رائقة
Гўзал боғча
حُكِيَ أَنَّ رَجُلًا تَكَلَّمَ بَيْنَ يَدَيِ الْخَلِيفَةِ الْمَأْمُونِ فَأَحْسَنَ فَقَالَ لَهُ الْمَأْمُونُ: ابْنُ مَنْ أَنْتَ فَقَالَ ابْنُ الأَدَبِ يَا أَمِيرَ الْمُؤْمِنِينَ فَقَالَ: نِعْمَ النَّسَبِ.
Ҳикоя қилинишича, бир киши халифа Маъмун ҳузурида бўлиб, унга чиройли гапирибди. Шунда Маъмун ундан:
– Кимнинг ўғлисан?– деб сўрабди.
– Одобнинг ўғлиман, эй мўминлар амири!– жавоб берибди.
– Қандаям яхши насаб! – деган экан Маъмун.
شعر:
كُنْ ابْنَ مَنْ شِئْتَ وَاكْتَسِبْ أَدَبًا يُغْنِيكَ مَحْمُودُهُ عَنِ النَّسَبِ
إِنَّ الْفَتَى مَنْ يَقُولُ هَا أَنَا ذَا لَيْسَ الْفَتَى مَنْ يَقُولُ كَانَ أَبِي
Шеър. Кимнинг ўғли бўлсанг ҳам, одоб касб қил, мақтовга муносиб одоб сени насаб билан мақтаниш эҳтиёжидан озод этади. Ҳақиқий эр йигит “мана мен” дейди, “отам ундай бўлган, отам бундай бўлган” дейдиганлар ҳақиқий эр йигит эмас.
الدِّينُ أَقْوَى عِصْمَةٍ وَالأَمْنُ أَهْنَأ نِعْمَةٍ.
Қўрғоннинг энг кучлиси дин, неъматнинг энг ёқимлиси омонликдир.
الصَّبْرُ عِنْدَ الْمَصَائِبِ مِنْ أَعْظَمِ الْمَوَاهِبِ.
Мусибат пайтида сабр қилиш, неъматларнинг энг улуғидир.
شعر:
الصَّبْرُ أَوْلَى بِوَقَارِ الْفَتَى مِنْ قَلِقٍ يَهْتِكُ سَتْرَ الْوَقَارِ
مَنْ لَزِمَ الصَّبْرَ عَلَى حَالَةٍ كَانَ عَلَى أَيَّامِهِ بِالْخِيَارِ
Йигитнинг ҳайбат пардасини йиртадиган бесаранжом виқоридан сабр авлороқдир. Кимки ҳар қандай ҳолда сабрга одатланса, кунлари узра яхшиликлар ёғилади.
اعْصِ الْجَاهِلَ تَسْلَمْ وأَطِعِ الْعَاقِلَ تَغْنَمْ.
Жоҳилга итоат қилма, саломат бўласан, оқилга итоат қил, ўлжали бўласан.
جَالِسْ أَهْلَ الْعَقْلِ وَالأدَبِ وَالرَّأْيِ وَالتَّجْرِبَةِ وَالْحَسَبِ.
Ақл, адаб, фикр, тажриба ва насаб эгалари билан ҳамсуҳбат бўл.
فَمُجَالَسَةُ الْعَاقِلِ لقَاحٌ وَمُفَاوَضَةُ الْجَاهِلِ افْتِضَاحٌ.
Оқил билан ҳам ҳамсуҳбат бўлиш эмланиш, жоҳил билан келишувга бориш эса шармандаликдир.
عَدُوٌّ عَاقِلٌ أَيْسَرُ مِنْ صَدِيقٍ جَاهِلٍ.
Ақлли душман нодон дўстдан яхшироқдир.
شعر:
ادْفَعْ عَدُوَّكَ بِالَّتِي وَانْفَعْ صَدِيقَكَ إِنْ تَيَسَّرُ