12-дарс: Биринчи услуб, 9-дарс

Адабиёт · Литература · 41–45-бетлар

Иловада ўқиш ва машқ қилиш → Открыть в приложении

فَالْغُصْنُ أَحْسَنُ مَا يَكُونُ إِذاَ اكْتَسَى وَرَقًا وَأَثْمَرَ

Шеър. Душманингни яхшиликлар билан дафъ қил ва муяссар бўлганича дўстингга ёрдам бер. Барг ва меваларга бурканган пайтида шох нақадар гўзал!

قَالَ حَكِيمٌ: مَنْ لَانَتْ كَلِمَتُهُ وَجَبَتْ مَحَبَّتُهُ، مَنْ لَمْ يَحْلُمْ نَدِمَ وَمَنْ سَكَتَ سَلِمَ وَمَنْ اعْتَبَرَ أَبْصَرَ وَمَنْ أَبْصَرَ فَهِمَ وَمَنْ أَطَاعَ هَوَاهُ ضَلَّ وَمَنِ اسْتَبَدَّ بِرَأْيِهِ زَلَّ.

Донишмандлардан бири деди: “Юмшоқ сўз кишини севимли қилади. Ҳалим бўлмаган киши афсус чекади, сукут қилган киши саломат бўлади. Ким ибрат назари билан боқса, кўради, ким кўрса, фаҳмлайди, ким ҳавою-ҳавасга эргашса, адашади, ким ўз фикри билангина ҳисоблашадиган бўлса, тойилади”.

شعر:

لَيْسَ الشُّجَاعُ الذِّي يَحْمِي فُرَيْسَتَهُ عِنْدَ الْقِتَالِ وَنَارُ الْحَرْبِ تَشْتَغِلُ

لَكِنَّ مَنْ كَفَّ طَرْفَا أَوْ ثَنَى قَدَمًا عَنِ الْحَرَامِ فَذَاكَ الْفَارِسُ الْبَطلُ

Шеър. Уруш олови ловуллаб турган жангда отинигина ҳимоя қилган киши шижоатли эмас. Лекин ким кўзини ҳаромдан тўсса ёки қадамини ҳаромдан бурса, ана ўша киши ботир чавандоздир.

وَقَالَ الأَحْنَفُ بْنُ قَيْسٍ رَأْسُ الأَدَبِ الْمَنْطِقُ وَلَا خَيْرَ فِي قَوْلٍ إِلَّا بِفِعْلٍ وَلَا فِي مَالٍ إِلَّا بِجُودٍ وَلَا فِي صدقٍ إِلَّا بِوَفَاء وَلَا فِي فِقْهٍ إِلَّا بِوَرَعٍ وَلَا فِي صَدَقَةٍ إِلَّا بِنِيَّةٍ

Аҳнаф ибн Қайс айтди: “Одобнинг боши тилдир. Амалсиз сўзда, саховатсиз бойликда, вафосиз ростликда, тақвосиз фиқҳда, ниятсиз садақада хайр йўқ”.

شعر:

وَهَلْ يَنْفَعُ الْفِتْيَانَ حُسْنُ وُجُوهِهِمْ إِذَا كَانَتِ الأخْلَاقُ غَيْرَ حِسَانٍ

فَلَا تَجْعَلِ الْحُسْنَ الدَّلِيلَ عَلَى الْفَتَى فَمَا كُلُّ مَصْقُولِ الْحَدِيدِ يَمَانِي

Шеър. Ахлоқи чиройли бўлмаган йигитларга юзларининг чиройлилиги фойда берадими? Йигитга чиройни далил қилма, чунки ҳар ялтираган темир яманий қилич эмас.

وَقَالَ بَعْضُ بَنِي تَمِيمٍ حَضَرْتُ مَجْلِسَ الأَحْنَفِ بْنِ قَيْسٍ وَعِنْدَهُ قَوْمٌ مُجْتَمِعُونَ فِي أَمْرٍ لَهُمْ فَحَمِدَ اللهَ وَأَثْنَى عَلَيْهِ ثُمَّ قَالَ: مَا أَقْرَبَ النِّقْمَةَ مِنْ أَهْلِ الْبَغِى، لَا خَيْرَ فِي لَذَّةٍ يَعْقبُهَا نَدَمٌ وَلَنْ يَهْلُكَ مَنْ زَهَدَ وَلَنْ يَفْتَقِرَ مَنْ اقْتَصَدَ.

Бани тамим қабиласидан бири ҳикоя қилади, Аҳнаф ибн Қайснинг мажлисида ҳозир эдим. Унинг ҳузурида ўз ишлари учун йиғилган қавм ҳам бор эди. Шунда Аҳнаф ибн Қайс Аллоҳга ҳамду сано айтди ва деди: “Зулм аҳлидан олинадиган ўч қандаям яқин! Пушаймонликни эргаштирадиган лаззатда яхшилик йўқ, тақволи киши ҳамиша ҳалокатдан узоқ, иқтисод қилган киши ҳамиша қашшоқликдан йироқ.

شعر:

لَعَمْرُكَ لَيْسَ إِمْسَاكِي لِبُخْلِي وَلَكِنْ لا يَفِي بِالْخَرَجِ دَخْلِي

وَفِي طَبْعِي السَّمَاحَةُ غَيْرَ أَنِّي عَلَى قَدْرِ الْكِسَاءِ مَدَدْتُ رِجْلِي

Шеър. Умрингга қасамки, молни ушлаб туришим бахиллигим учун эмас, балки чиқимга кирим вафо қилмаяпти. Табиатимда сахийлик бор-у, бироқ мен кўрпамга қараб оёқ узатяпман.

رُبَّ هَزْلٍ قَدْ عَادَ جِدًّا.

Қанча ҳазиллар бор, сўнгида жиддий бўлиб қайтади.

مَنْ أَمَنَ الزَّمَانَ خَانَهُ وَمَنْ تَعَاظَمَ عَلَيْهِ أَهَانَهُ.

Ким замонга ишонса, замон унга хиёнат қилади. Ким замондан ўзини улуғ тутса, замон уни хор қилади.

دَعُوا الْمُزَاحَ فَإنَّهُ يُورِثُ الضَّغَائِنَ.

Мазах қилишни ташланг, чунки у гинаю адоватларни мерос қолдиради.

احْتَمِلُوا لِمَنْ دَلَّ عَلَيْكُمْ وَأقْبَلُوا عُذْرَ مَنِ اعْتَذَرَ إِلَيْكُمْ.

Сизга эркалик қилган кишининг эркалигини кўтаринг. Сизлардан узр сўраган кишининг узрини қабул қилинг.

أَطِعْ أَخَاكَ وَإِنْ عَصَاكَ وَصِلْهُ وَإِنْ جَفَاكَ.

Биродарингга итоат қил, гарчи у сенга осийлик қилган бўлса ҳам. Дўстлик ришталарини боғла, гарчи у сенга жафо қилган бўлса ҳам.

أَنْصِفْ مِنْ نَفْسِكَ قَبْلَ أَنْ يُنْتَصَفَ عَنْكَ.

Инсофга чақирилишингдан олдин ўзингни инсофга чақир.

إِيَّاكُمْ وَمُشَاوَرَةَ النِّسَاءِ.

Хотинлар билан маслаҳатлашишдан ўзингизни тийинг.

شعر:

إِنَّ النِّسَاءَ وَإِنْ عُرِفْنَ بِعِفَّةٍ جِيَفٌ عَلَيْهِنَّ النُّسُورُ الْحوّمُ

الْيَوْمَ عِنْدَكَ جِيْدُهَا وَحَدِيثُهَا وَغَدًا لِغَيْرِكَ عِطْفُهَا وَالْمِعْصَمُ

كَالْخَانِ تَنْزِلُهُ وَتُصْبِحُ رَاحِلًا عَنْهُ وَيَنْزِلُ فِيهِ مَنْ لَا تَعْلَمُ

Шеър. Албатта хотинлар агарчи иффати билан танилган бўлса ҳам, улар устида калхатлар чарх урадиган ўлимтиклардир. Уларнинг чиройли бўйни ва ширин сўзи бугун ёнингда, эртага уларнинг меҳри ва билаги бошқаси учун шай. Улар бамисоли карвонсарой, бугун сенинг манзилинг бўлади, тонг отиши билан эса ундан кетасан, эртага сенга нотаниш бошқаси уни манзил тутади.

اعْلَمُوا أَنَّ كُفْرَ النِّعْمَةِ لُؤْمٌ وَصُحْبَةَ الْجَاهِلِ شُؤْمٌ وَمِنْ الْكَرَمِ الْوَفَاءُ بِالذِّمَمِ.

Билингларки, неъматга ношукрлик – пасткашлик, нодон билан суҳбат – бадбахтлик, бурчларга вафодорлик олижанобликдир.

مَا أَقْبَحَ الْقَطِيعَةَ بَعْدَ الصِّلَةِ وَالْجَفَاءَ بَعْدَ الْعَطْفِ وَالْعَدَاوَةَ بَعْدَ الْوُدِّ.

Қариндошлик ришталари боғлангандан сўнг узилиш, меҳрибонликдан сўнг жафо, дўстликдан сўнг душманлик нақадар ёмон!

لَا تَكُونَنَّ عَلَى الإسَاءَةِ أَقْوَى مِنْكَ عَلَى الإحْسَانِ وَلَا إِلَى الْبُخْلِ أَسْرَعَ مِنْكَ اِلَى الْبَذْلِ.

Ёмонлик қилишга бўлган қувватинг яхшилик қилишга бўлган қувватингдан кучли бўлмасин. Бахилликка интилишинг, саховатга интилишингдан тез бўлмасин.

وَاعْلَمْ أَنَّ لَكَ مِنْ دُنْيَاكَ مَا أَصْلَحْتَ بِه مَثْوَاكَ.

Билгилки, дунёдан қўлга киритган нарсанг, охиратинг учун ҳозирлаб қўйган нарсангдир.

فَأَنْفِقْ فِي حَقٍّ وَلَا تَكُونَنَّ خَازِنًا لِغَيْرِكَ.

Мол-дунёни ўз ўрнида сарфла, ўзингдан ўзгаси учун уни йиғувчи бўлма.

شعر:

تَمَتَّعْ بِمَالِكَ قَبْلَ الْمَمَاتِ وَإِلَّا فَلَا مَالَ إِنْ أَنْتَ مِتَّ

Шеър. Молингдан ўлимдан олдин фойдалан, акс ҳолда, сен ўлсанг, молиинг ҳам ўлади.

غَيْرُهُ:

يَا غَافِلًا عَنْ حَرَكَاتِ الْفَلَكِ نَبَّهَكَ اللهُ فَمَا أَغْفَلَكَ

لِغَيْرِكَ مَالُكَ إِنْ صُنْتَهُ وَإِنْ أَنْتَ أَنْفَقْتَهُ فَهُوَ لَكَ

Бошқа шеър. Эй, фалакнинг ҳаракатидан ғофил! Аллоҳ сени ҳушёр қилсин, ғафлатда қолдирмасин! Агар сақлаб турсанг, молинг ўзингдан бошқаси учун, инфоқ қилсанг, молинг ўзинг учундир.