إِذَا كَانَ الْغَدْرُ فِي النَّاسِ مَوْجُودًا فَالثِّقَةُ بِكُلِّ أَحَدٍ عَجْزٌ.
Одамларда хиёнат мавжуд бўлган бир пайтда ҳар бировга ишониш ожизликдир.
اِعْرِفِ الْحَقَّ لِمَنْ عَرَفَهُ لَكَ.
Сени деб ҳақни таниган киши учун ҳақни тани.
وَاعْلَمْ أَنَّ قَطِيعَةَ الْجَاهِلِ تَعْدِلُ صِلَةَ الْعَاقِلِ.
Билгилки, нодондан узилиш оқил билан боғланишга баробар бўлади”.
قَالَ فَمَا رَأَيْتُ كَلَامًا أَبْلَغَ مِنْهُ فَقُمْتُ وَقَدْ حَفِظْتُهُ
(Аҳнаф ибн Қайснинг ҳикматли гаплари мана шу жойда ниҳоясига етди. Унинг ҳузурига кирган киши) деди: “Бундан балоғатли каломни кўрмадим ва тик турган ҳолда уни ёдимга муҳрладим”.
وَقَالَ الأَحْنَفُ أَيْضًا جَنِّبُوا مَجَالِسَنَا ذِكْرَ النِّسَاءِ وَالطَّعَامِ فَإنِّي أَكْرَهُ الرَّجُلَ يَكُونُ وَصَّافًا لِفَرْجِهِ وَبَطْنِهِ.
Яна Аҳнаф айтди: “Мажлисимизда аёлларни ва таомни эслашдан тийилинг. Чунки мен фаржини ва қорнини мақтайдиган кишини ёмон кўраман”.
وَقِيلَ لِلإسْكَنْدَرِ: لَوْ أَكْثَرْتَ مِنَ النِّسَاءِ حَتَّى يَكْثُرَ نَسْلُكَ وَيَحْيَى ذِكْرُكَ
Искандарга айтилди: “Хотинларни кўпайтирганингизда наслингиз ортиб, мудом сизни эслашарди”.
قَالَ إِنَّمَا يَحْيَى الذِّكْرَ بِالأَفْعَالِ الْجَمِيلَةِ وَالسِّيْرَةِ الْحَمِيدَةِ النَّبِيلَةِ، وَلَا يَحْسُنُ بِمَنْ يَغْلِبُ الرِّجَالَ أَنْ تَغْلِبَهُ النِّسَاءُ.
Искандар жавоб берди: “Эсланиш чиройли феъллар ва мақталган улуғ хулқлар билан мудом тирик. Эркаклардан ғолиб бўлган кишига аёлларнинг ғолиб келиши чиройли бўлмайди”.
وَقَالَ حَكِيمٌ الْمَوْثُوقُ مَوْمُوقٌ وَالأَمِينُ بِالْمَوَدَّةِ قَمِينٌ.
Донишманд зотлардан бири айтди: “Ишончли киши суюкли, амин киши дўстликка лойиқдир”.
الْمَوَدَّةُ وَالإحْسَانُ نَافِعَانِ عِنْدَ كُلِّ إِنْسَانٍ.
Дўстлик ва яхшилик ҳар бир инсон наздида фойда берувчидир.
وَقَالَ الآخَرُ: السَّعَادَةُ كُلُّهَا فِي سَبْعَةِ أَشْيَاء، حُسْنُ الصُّورَةِ وَصِحَّةِ الْجِسْمِ وَطُولُ الْعُمْرِ وَسِعَةُ ذَاتِ الْيَدِ وَطِيبُ الذِّكْرِ وَالتَّمَكُّنُ مِنَ الصَّدِيقِ وَالْعَدُوِّ.
Донишмандлардан бошқа бири айтди: “Бахт-саодат етти нарсададир: кўринишнинг гўзаллиги, жисмнинг соғломлиги, умрнинг узоқлиги, қўлнинг узун бўлиши, яхшилик билан эсланиш, дўст бўлишга ҳам, душман бўлишга ҳам қодирлик”.
قال الشاعر: وَإِنِّى لأَلْقَى الْمَرْءَ أَعْلَمُ أَنَّهُ عَدُوٌّ وَفِي أَحْشَائِهِ الضَّغِنُ كَامِنٌ فَاَمْنَحُهُ بِشْرًا فَيَرْجِعُ قَلْبُهُ سَلِيمًا وَقَدْ مَاتَتْ لَدَيْهِ الضَّغَائِنُ
Шоир деди:
“Йўлиқурман шундай кишига албат, Билурман у адув, ичда адоват.
Ҳадя қилгум унга қувноқлигимни, Қалби салим бўлиб ёнимга қайтсин, Ўлсин ичидаги кийна, адоват”.
وَقَالَ آخَرُ: كَثِيرٌ مِنَ الأُمُورِ لَا يَصْلَحُ إِلَّا بِقَرَائِنِهَا لَا يَصْلَحُ الْعِلْمُ بِغَيْرِ وَرَعٍ وَلَا الْحِفْظُ بِغَيْرِ فَهْمٍ وَلَا الْجَمَالُ بِغَيْرِ حَلَاوَةٍ وَلَا الْحَسَبُ بِغَيْرِ أَدَبٍ وَلَا السُّرُورُ بِغَيْرِ أَمْنٍ وَلَا الْغِنَى بِغَيْرِ كِفَايَةٍ وَلَا الإجْتِهَادُ بِغَيْرِ تَوْفِيقٍ.
Донишмандлардан яна бири деди: “Кўп ишлар ёнида яна бошқа шериги бўлсагина яроқли бўлади. Илм тақвосиз, ёдлаш фаҳмсиз, чирой ҳаловатсиз, насаб одобсиз, шодлик тинчликсиз, бойлик кифоясиз, ижтиҳод тавфиқсиз яроқли бўлмайди”.
شعر:
لَعُمْرُكَ مَا الإنْسَانُ إِلَّا ابْنُ دِينِهِ فَلَا تَتْرُكِ التَّقْوَى اتِّكَالًا عَلَى النَّسَبِ
لَقَدْ رَفَعَ الإسْلَامُ سَلْمَانَ فَارِسٍ وَقَدْ وَضَعَ الْكُفْرُ النَسِيبَ أَبَا لَهَبٍ
Шеър. Умрингга қасамки, инсон фақат динининг фарзанди. Насабга суяниб қолиб, тақвони тарк қилма. Шак йўқки, Ислом Салмон Форсийни азизлик мақомига кўтарди, куфр эса насабдор Абу Лаҳабни хорликларга ўраб, паст қилди.
(Қасам умринггаки, замон дилбанди, Инсон фақат ўз динининг фарзанди.
Насабга суянсанг, тақводан кечиб, Шайтон қуйган ғурур шаробин ичиб.
Салмон Форсийни азиз қилди Ислом, Абу Лаҳабни ерга урди куфрон.)
قَالَ حَكِيمٌ: مَنْ رَضِيَ عَنْ نَفْسِهِ سَخَطَ النَّاسُ عَلَيْهِ
Донолардан бири айтди: “Ким ўзидан рози бўлса, инсонларнинг ғазабига учрайди”.
وَقَالَ الأَحْنَفُ: مَنْ ظَلَمَ نَفْسَهُ كَانَ لِغَيْرِهِ أَظْلَمُ وَمَنْ هَدِمَ دِينَهُ كَانَ لِمَجْدِهِ أَهْدَمُ
Аҳнаф айтди: “Ўзига зулм қилган киши, ўзгага ундан-да золимроқ бўлади. Динини яксон этган киши, ўз шарафини ундан-да ортиқроқ яксон этгувчи бўлади”.
وقال الشاعر: كُلُّ الذُّنُوبِ فَإِنَّ اللهَ يَغْفِرُهَا إِنْ أَسْعَفَ الْمَرْءَ إِخْلَاصٌ وَإِيْمَانٌ وَكُلُّ كَسْرٍ فَإِنَّ اللهَ يُجْبِرُهُ وَمَا لِكَسْرِ قَنَاةِ الدِّينِ جَبْرَانُ
Шоир деди:
Аллоҳ барча гуноҳларни кечиради, агар кишига ихлос ва иймон ёрдамга келса. Ҳар қандай синишни Аллоҳ ямайди, аммо диннинг қаноти синса, уни ямаб бўлмайди.
(Барча гуноҳларни кечирар Аллоҳ, Ихлосу иймон эрга берса ривож.
Ҳар қандай синишни ямайди Аллоҳ, Дин қаноти синса, йўқ унга илож.)
وَقَالَ ابْنُ الْمُقَفَّعِ: خَيْرُ الأَدَبِ مَا حَصَلَ لَكَ ثَمَرُهُ وَظَهَرَ عَلَيْكَ أَثَرُهُ
Ибн Муқаффаъ айтди: “Одобнинг яхшиси мева бергани ва сенда унинг асари зоҳир бўлганидир”.
وَقَالَ الأَحْنَفُ: مَنْ مَنَعَكَ الْخَيْرَ حَرَمَكَ، وَمَنْ أَعَانَكَ عَلَى الشَّرِ ظَلَمَكَ.
Аҳнаф деди: “Ким сени яхшиликдан тўсса, сени ундан маҳрум қилибди, ким сенга ёмонлик йўлида ёрдам қилса, сенга зулм қилибди”.
شعر: وَإِنَّ أَحَقَّ النَّاسِ مِنِّي بِنَائِلِي عَدُوُّ عَدُوِّي أَوْ صَدِيقُ صَدِيقِي
Шеър. Менинг мукофотимга инсонларнинг энг ҳақлиси – душманимнинг душмани ёки дўстимнинг дўсти.
الْعَقْلُ أَحْسَنُ حِلْيَةً وَالْعِلْمُ أَفْضَلُ قُنْيَةً. لَا سَيْفَ كَالْحَقِّ وَلَا عَدْلَ كَالصِّدْقِ. الْجَهْلُ مَطِيَّةُ سوْءٍ مَنْ رَكِبَهَا زَلَّ وَمَنْ صَحِبَهَا ضَلَّ. مِنَ الْجَهْلِ صُحْبَةُ الْجُهَّالِ وَمِنَ الذُّلِ عِشْرَةُ ذَوِي الضَّلَالِ. خَيْرُ الْمَوَاهِبِ الْعَقْلُ وَشَرُّ الْمَصَائِبِ الْجَهْلُ. مَنْ صَاحَبَ الْعُلَمَاءَ وُقِّرَ وَمَنْ عَاشَرَ السُّفَهَاءَ حُقِّرَ. مَنْ لَمْ يَتَعَلَّمْ فِي صِغَرِهِ لَمْ يَتَقَدَّمْ فِي كِبَرِهِ.
Ақл – зийнатнинг энг чиройлиси, илм – мен эгалик қиладиган нарсанинг энг афзали. Ҳақиқатдек қилич йўқ, тўғриликдек адолат йўқ. Нодонлик ёмонлик араваси, ким унга минса тойилади, ким уни дўст тутса, адашади. Жоҳиллар билан ҳамсуҳбат бўлиш – жоҳиллик, адашганлар билан яшаш – хорлик. Ато қилинган неъматларнинг яхшиси – ақл, мусибатларнинг ёмони – нодонлик. Ким уламоларнинг суҳбатида бўлса, ҳайбати ошади, ким аҳмоқлар билан суҳбат қурса, таҳқирланади. Ким ёшлигида таълим олмаса, улғайганида пешқадам бўлолмайди.