شعر:
قَدْ يَنْفَعُ الأَدَبُ الأَطْفَالَ فِي صِغَرٍ وَلَيْسَ يَنْفَعُهُمْ مِنْ بَعْدِهِ أَدَبٌ
إِنَّ الْغُصَونَ إِذَا عَدَّلْتَهَا اعْتَدَلَتْ وَلَا يَلِينُ وَلَوْ لَيِّنْتَهُ الْخَشَبَ
Шеър. Ёшликда берилган одоб болага фойда беради. Ундан сўнг берилган одобда нафъ йўқ. Дарахт шохларини тўғирласанг, тўғирланади, ўтинга айланганидан сўнг у букилмайди.
مَنْ تَفَرَّدَ بِالْعِلْمِ لَمْ تُوَحِّشْهُ خَلْوَةٌ، وَمَنْ تَسَلَّى بِالْكُتُبِ لَمْ تَفُتْهُ سَلْوَةٌ.
Илм билан ёлғиз қолган кишини ёлғизлик қўрқитолмайди. Китоблардан юпанч топган кишини, юпанчи ташлаб кетмайди.
شعر:
لَنَا جُلَسَاءُ لَتُمَلُّ حَدِيثُهُمْ أَلِبَّاءُ مَأْمُونُونَ غَيْبًا وَمَشْهَدًا
يُفِيدُونَنَا مِنْ عِلْمِهِمْ عِلْمَ مَنْ مَضَى وَرَأْيًا وَتَأْيِيدًا وَقَوْلًا مُسَدَّدًا
فَلَا غَيْبَةً تُخْشَى وَلَا سُوءَ عَفْرةٍ وَلَا تُخْتَشِي مِنْهُمْ لِسَانًا وَلَا يَدًا
Шеър. Сўзларидан малол етмайдиган ҳамсуҳбатларимиз бор. Улар ёнингда йўқ пайтда ҳам, ёнингда ҳозир пайтда ҳам ишончни оқлайдиган оқил кишилардир. Улар ўтган улуғларнинг илми, фикри, қуввати ва ҳақ сўзини жамлаган билими билан бизга фойда берадилар. На қўрқиладиган йўқлик, на сўнги хунук зулм бор. Уларнинг на тили, на қўлидан ёмонлик етади, улар сабаб хижолатли ҳолатга тушмайсан.
وَقَالَ: أَصْلُ الْعِلْمِ الرَّغْبَةُ وَثَمَرَتُهُ الْعِبَادَةُ، وَأَصْلُ الزُّهْدِ الرَّهْبَةُ وَثَمَرَتُهُ السَّعَادَةُ، وَأَصْلُ الْمُرُوءَةِ الْحَيَاءُ وَثَمَرَتُهَا الْعِفَّةُ. الْعَقْلُ أَقْوَى أَسَاسٍ وَالتَّقْوَى أَفْضَلُ لِباَسٍ. الْجَاهِلُ يَطْلُبُ الْمَالَ وَالْعَاقِلُ يَطْلُبُ الْكَمَالَ. لَمْ يُدْرِكِ الْعِلْمَ مَنْ لَا يُطِلْ دَرْسَهُ وَلَا يَكَدُّ نَفْسَهُ. كَمْ مِنْ ذَلِيلٍ أَعَزَّهُ عَقْلُهُ وَعَزِيزٍ أَذلهُ جَهْلُهُ.
Аҳнаф ибн Қайс айтди: “Илмнинг илдизи – рағбат, меваси – ибодат. Тақвонинг илдизи – қўрқиш, меваси – саодат. Мардликнинг илдизи – ҳаё, меваси – иффат. Ақл – энг мустаҳкам пойдевор, тақво – энг афзал либос. Нодон молни, оқил камолни талаб қилади. Дарс соатини узайтирмаган ва нафсини қийнамаган киши илмга етолмайди. Қанча хору залил кишилар бор, ақли уларни азиз қилади. Қанча азизлар бор, нодонлиги уларни хору залил қилади”.
شعر:
رَضِيْنَا بِالْعُلُومِ تَكُونُ فِينَا مُخَلَّدَةً وَلِلْجُهَّالِ مَالٌ
لأَنَّ الْمَالَ يَفْنَى عَنْ قَرِيبٍ وَإِنَّ الْعِلْمَ لَيْسَ لَهُ زَوَالٌ
Шеър. Илмлар доимо бизда, мол-дунё жоҳилларда бўлишига розимиз. Чунки мол-дунё тез йўқ бўлади, илм учун эса завол йўқ.
الأَدَبُ مَالٌ وَاسْتِعْمَالُهُ كَمَالٌ، بِالْعَقْلِ يُصْلَحُ كُلُّ أَمْرٍ وَبِالْحِلْمِ يُقْطَعُ كُلُّ شَرٍّ
Одоб – бойлик, уни ишлатиш – комиллик. Ақл билан ҳар бириш ислоҳ қилинади, ҳилм билан ҳар бир ёмонлик кесилади.
شعر: إِذَا لَمْ تَصُنْ عِرْضًا وَلَمْ تَخْشَ خَالِقًا وَتْسْتَحِ مَخْلُوقًا فَمَا شِئْتَ فَافْعَلْ
Агар сен орингни ҳимоя этмасанг, Яратувчидан қўрқмасанг, халойиқдан уялмасанг, бас, ҳоҳлаганингни қилавер.
ثُمَّ اعْلَمْ، أَنَّ الدُّنْيَا رُبَّمَا أَقْبَلَتْ عَلَى الْجَاهِلِ بِالإتِّفَاقِ وَأَدْبَرَتْ عَنِ الْعَالِمِ بِالإسْتِحْقَاقِ.
Сўнгра билгил, дунё нодонга кўпинча мувофиқлик билан юзланади, олимдан ҳақли равишда юз ўгиради.
فَاِنْ أَتَاكَ مِنْهَا مُهِمَّة مَعَ جَهْلٍ أَوْ فَاتَكَ مِنْهَا بغيةٌ مَعَ عَقْلٍ فَلَا يُحْمِلَنَّكَ ذَلِكَ عَلَى الرَّغْبَةِ فِي الْجَهْلِ فَدَوْلَةُ الْجَاهِلِ مِنَ الْمُمْكِنَاتِ وَدَوْلَةُ الْعَاقِلِ مِنَ الْوَاجِبَاتِ وَلَيْسَ مَنْ أَمْكَنَهُ شَيْءٌ فِي ذِاتِهِ كَمَنِ اسْتَوْجَبَهُ بِآدَابِهِ وَآلَاتِهِ. وَأَيْضًا فَدَوْلَةُ الْجَاهِلِ كَالْغَرِيبِ الَّذِي يَحِنُّ إِلَى النُّقْلَةِ وَدَوْلَةُ الْعَاقِلِ كَالنَّسِيبِ الْمُتَمَكِّنِ الْوُصْلَة.
Агар дунё молидан жиддий бир улуш қаршингга келсаю, уни жаҳолат билангина қўлга киритиш мумкин бўлса ёки дунё молидан орзу қилиб юрганингни бой берсанг ва у ақлингни тамоман ўғирлайдиган бўлса, бас, ўшалар жаҳолатга рағбатингни қўзғаб қўймасин. Чунки, жоҳилнинг давлати имкониятлардан, оқилнинг давлати мажбуриятлардан барпо бўлади. Имконият берилган киши билан, одоби ва барча аъзоларини ишлатиб бўлса ҳам имкониятни ўзида ҳосил қилишни зарур деб билган киши баробар эмас. Шунингдек, жоҳилнинг давлати кўчишга муштоқ мусофирга, оқилнинг давлати мустаҳкам ришталар билан боғланган яқин қардошга ўхшайди.
شعر:
لَا تَيْأَسَنَّ إذَا مَا كُنْتَ ذَا أَدَبٍ عَلَى خُمُولِكَ أَنْ تَرْقَى إِلَى الْفَلَكِ
فَبَيْنْمَا الذَّهَبُ الإبْرِيزُ مُخْتَلِطٌ بِالتُّرْبِ إِذْ صَار إِكْلِيلًا عَلَى الْمَلِك
Модомики, одоб эгаси экансан, юксакка кўтарилишдан тўсаётган бепарволигингдан зинҳор ноумид бўлма. Бир пайтлар тупроққа қоришиб ётган соф олтин, вақти келиб, шоҳнинг бошидаги тожга айланади.
وَقَالَ حَكِيمٌ: يَنْبَغِي لِلْمَرْءِ أَنْ لَا يَفْرَحَ بِمَرْتَبَةٍ تَرْقَاهَا بِغَيْرِ عَقْلٍ وَلَا بِمَنْزِلَةٍ رَفِيعَةٍ حَلَّهَا بِغَيْرِ فَضْلٍ. فَلَا بُدَّ أَنْ يُزِيلَهُ الْجَهْلُ عَنْهَا وَيُسِلَّهُ مِنْهَا فَيَنْحَطَّ إِلَى رُتْبَتِهِ وَيَرْجِعَ إِلَى قِيْمَتِهِ بَعْدَ أَنْ تَظْهَرَ عُيُوبُه وَتَكْثُرَ ذُنُوبُهُ وَيَصِيرَ مَادِحُهُ هَاجِيًا وَصَدِيقُهُ مُعَادِيًا.
Донишмандлардан бири деди: “Киши ақлни ишлатмасдан топган мартабага ва ҳеч бир фазилатсиз эгаллаган юксак манзилга хурсанд бўлмаслиги лозим. Шубҳа йўқки, жаҳолат унинг мартабасини йўққа чиқаради, юксак манзилидан туширади. Бас, айблари юзага чиқиб, гуноҳлари кўпайиб, мақтовчиси ҳажв қилувчига, дўсти душманга айланганидан сўнг у ўз ўрнига тушади, асл қийматига қайтади”.
شعر:
لَا تَقْعُدَنَّ عَنِ اكْتِسَابِ فَضِيلَةٍ أَبَدًا وَ إِنْ أَدَّتْ إِلَى الإعْدَامِ
جَهْلُ الْفَتَى عَارٌ عَلَيْهِ لِذَاتِهِ وَخُمُولُهُ عَارٌ عَلَى الأَيَّامِ
Фазилат касб қилишдан ҳеч қачон тўхтама, гарчи бу меҳнат қашшоқликка элтса ҳам. Йигитнинг жоҳиллиги ўзига, бепарволиги кунларга уятдир.
روضة رائقة
Гўзал боғча
حُكِيَ أَنَّ الرَّشِيدَ قَالَ لِلإصْمَعِي: هَلْ تَعْرِفُ كَلِمَاتٍ جَامِعَاتٍ لِمَكَارِمِ الأَخْلَاقِ يَقِلُّ لَفْظُهَا وَيَسْهِلُ حِفْظُهَا تَشْرَحُ الْمُسْتَبهَمُ وَتُوضَحُ الْمُسْتَعْجَمُ. فَقَالَ: نَعَمْ يَا أَمِيرَ الْمُؤمِنِينَ، دَخَلَ أَكْتَمُ بْنُ صَيْفِي حَكِيمُ الْعَرَبِ عَلَى بَعْضِ مُلُوكِهَا، فَقَالَ لَهُ: إِنِّي سَائِلُكَ عَنْ أَشْيَاءٍ لَا تزل بِصَدْرِي مُخْتَلِجَةً وَالشُّكُوكُ عَلَيْهَا وَالِجَةٌ. فَأَتِنِي بِمَا عِنْدَكَ فِيهَا أَيُّهَا الْحَكِيمُ. فَقَالَ سَأَلْتَ خَبِيرًا وَاسْتَنْبَأْتَ بَصِيرًا وَالْجَوَابُ يَشْفَعُهُ الصَّوَابُ فَاسْأَلْ عَمَّا بَدَا لَكَ. فَقَالَ مَا السُّودَدُ؟ قَالَ: اصْطِنَاعُ الْمَعْرُوفِ وَاحْتِمَالُ الْجَرِيرَةِ. قَالَ: فَمَا الشَّرَفُ؟ قَالَ: كَفُّ الأَذَى وَبَذْلُ النِّدَى، قَالَ: فَمَا الْمَجْدُ؟ قَالَ: حَمْلُ الْمَغَارِمِ وَابْتِنَاءُ الْمَكَارِمِ، قَالَ: فَمَا الْكَرَمُ؟ قَالَ صِدْقُ الأَخَاءِ فِي الشِّدَّةِ وَالرَّخَاءِ، قَالَ: فَمَا الْعِزُّ؟ قَالَ: شِدَّةُ الْقَصْدِ وَثَرْوَةُ الْعَبْدِ، قاَلَ: فَمَا السَّمَاحَةُ؟ قَالَ: بَذْلُ النَّائِلِ وَإِجَابَةُ السَّائِلِ، قَالَ: فَمَا الْغِنَى؟ قَالَ: الرِّضَى بِمَا يَكْفِي وَقِلَّةُ التَّمَنِّي، قَالَ: فَمَا الرَّأْيُ؟ قَالَ: كُلُّ فِكْرٍ انْتَجَتْهُ تَجْرِبَةٌ، قَالَ: لَهُ قَدْ أَوْرَيْتَ زِنَادَ تَبَصُّرِي وَأَذْكَيْتَ نَارَ حَيْرَتِي فَاحْتَكِمْ. قَالَ لِكُلِّ كَلِمَةٍ هَجْمَةٌ، قَالَ: هِيَ لَكَ. قَالَ الأَصْمَعِي: فَقَالَ لِي الرَّشِيدُ وَلَكَ بِكُلِّ كَلِمَةٍ بَدْرَةٌ فَانْصَرَفْتُ بِثَمَانِينَ أَلْفًا.
Ҳикоя қилинишича, Ҳорун ар-Рашид Асмоъийга айтди:
Лафзи қисқа, ёдлашга осон, мубҳам ўринларни ойдинлаштирадиган, тушунарсиз жиҳатларни изоҳлайдиган, гўзал хулқларни ўзида жамловчи гапларни биласанми? Асмоъий:
– Ҳа, биламан, эй амирал мўминин, деди. – Бир куни араб донишмандларидан Актам ибн Зойфий араб подшоҳларидан бирининг ҳузурига кирибди. Шунда подшоҳ:
– Мен сендан қалбимни доим безовта қиладиган нарсалар ҳақида, унга кириб олган шак-шубҳалар тўғрисида сўрамоқчиман. Эй донишманд, бу хусусда билганингни айт, дебди.
– Билимдон, қалб кўзи очиқ одамни топиб сўрадинг. Ҳар бир жавобга тўғрилик ҳамроҳ бўлиб олган. Бас, хаёлингга нима келса, сўрайвер,- деди Актам ибн Зойфий. Шунда подшоҳ сўради:
– Раҳбарлик нима?
– Яхшиликлар билан машғул бўлиш ва жиноятни кўтариш.
– Шараф нима?
– Азиятдан тийилиш ва саховатли бўлиш.
– Улуғлик нима?
– Зарарни кўтариш ва гўзал ҳулқларни бино қилиш.
– Карам нима?
– Йўқлик ва тўқликда ҳақиқий биродарлик.
– Азизлик нима?
– Мустаҳкам мақсад ва банданинг бой бўлиши.
– Сахийлик нима?
– Ҳадя қилувчига ҳадя қилиш ва сўраб келгувчига бериш.
– Бойлик нима?
– Кифоя қиладиганига розилик ва истакнинг камлиги.
– Қараш, нуқтаи назар нима?
– Тажрибадан келиб чиққан фикр.
– Мендаги фикр чақмоқтошини учқунлатдинг, ҳайратим оловини алангалатдинг, бас, энди хоҳлаганингни сўра.
– Ҳар бир сўз учун юзта туя!
– Шу сенга бўлсин.
Шунда Ҳорун Рашид менга: “Ҳар бир сўзинг учун сенга – “бадра”(яъни ўн минг дирҳам)”, - деди. Ўшанда мен саксон минг дирҳам билан қайтдим.