قَالَ حَكِيمٌ: الْخَيْرُ أَجَلُّ بِضَاعَةٍ وَالإحْسَانُ أَزْكَى زِرَاعَةٍ. عِلْمٌ لَا يُصْلِحُكَ ضَلَالٌ وَمَالٌ لَا يَنْفَعُكَ وَبَالٌ
Донишмандлардан бири айтди: “Яхшилик – молнинг энг ҳурматлиси, эҳсон – экиннинг энг яшнаб ўсадигани. Сени ислоҳ қилмайдиган илм – залолат, сенга фойда бермайдиган мол – зарар”.
شِعْرٌ:
إِذَا الْمَرْءُ لَمْ يَعْتِقْ مِنَ الْمَالِ نَفْسَهُ تَمْلِكُهُ الْمَالُ الَّذِي هُوَ مَالِكُهُ
إِلَّا إِنَّمَا مَالِي الَّذِي أَنَا مُنْفِقُ وَلَيْسَ لِي الْمَالُ الَّذِي أَنا تَارِكُهُ
Шеър. Қачонки, киши ўзини молдан озод қилмаса, моли унга эгалик қилади. Магар, ўзгаларга сарфлаган молим – меники, ўзимда қолгани – меники эмас.
وَقَالَ: أَبْصَرُ النَّاسِ مَنْ أَحَاطَ بِذُنُوبِهِ وَوَقَفَ عَلَى عُيُوبِهِ.
Донишмандлардан бири айтди: “Назари энг ўткир инсон гуноҳларини кўра оладиган ва айбларидан воқиф одамдир”.
أَفْضَلُ النَّاسِ مَنْ كَانَ بِعَيْبِهِ بَصِيرًا وَعَنْ عَيْبِ غَيْرِهِ ضَرِيرًا.
Одамларнинг энг афзали – айбини кўрадиган ва бошқаларнинг айбини кўришдан кўр бўлгани.
مِنْ جَهْلِ الْمَرْءِ أَنْ يَعْصِيَ رَبَّهُ فِي طَاعَةِ هَوَاهُ وَيَهِينَ نَفْسَهُ بِإكْرَامِ دُنْيَاهُ وَهُوَ مِنْ هَوَاهُ في ضَلالٍ وَمِنْ دُنْيَاهُ في زَوالٍ.
Ўзининг ҳавою-ҳаваси етовида Парвардигорига итоатсизлик қилиш ва дунёсини ҳурматлаш билан нафсини хорлаш кишининг жоҳиллигидан. Ҳолбуки, у ҳавою-ҳавас туфайли залолатга кетади, дунёси туфайли завол топади.
إيَّاكَ وَما يُسْخِطُ سُلْطانَكَ وَيُوْحشُ إِخْوانَكَ. فَمن أَسْخَطَ سُلْطَانَهُ تَعَرَّضَ لِلْمَنِيَّةِ.
Сен султонингни ғазаблантирадиган ва дўстларингни ўзингдан қочирадиган нарсалардан сақлан. Бас, кимки султонини ғазаблантирса, ўлимга рўбарў бўлади.
وَمَنْ أَوْحَشَ إِخْوانَهُ تَبَرَّأَ مِنَ الْحُرِّيَّةِ .
Дўстларини ўзидан қочирган киши озодликдан маҳрум бўлади.
الْفَضْلُ مُلْكُ الْلِسَانِ وَبَذْلُ الإحْسَانِ.
Тилга эгалик қилиш ва эҳсон қилиш фазлдир.
مَنْ اسْتَخَفَّ بِشَرِيفٍ دَلَّ على لُؤمِ أَصْلِهِ وَمَنْ مَالَ إلى سَخِيفٍ أَبَانَ عَنْ ضُعْفِ عَقْلِهِ. وَمَنْ قَالَ هَجْوًا سَقَطَ قَدْرُهُ وَمَنْ فَعَلَ نُكْرًا قَبُحَ ذِكْرُهُ.
Кимки, шариф (аслзода) кишини менсимаса, асли пастлигини кўрсатган бўлади. Кимки аҳмоққа ёндошса, ақли заифлигини ошкор қилган бўлади. Ҳажв билан гапирган кишининг қадри тушади, манъ этилган ишни қилган кимса, хунук сўзлар билан эсга олинади.
لُمْ نَفْسَكَ عَلى قَبِيْحِ أَفْعالِكَ وَلَئِيمِ أَقْوَالِكَ. قَبْلَ أَنْ يَلُومَكَ صَدِيْقٌ نَاصِحٌ أَوْ يَذُمَّكَ عَدُوٌّ كَاشِحٌ.
Самимий дўстинг маломат қилмасидан ва нафратини ичига яшириб юрган душманинг мазаммат қилмасидан илгари хунук фелларинг, ёмон сўзларинг учун нафсингни маломат қил.
لَا تستبدن بِتَدْبِيرِكَ وَلَا تَسْتَخِفَّنَّ بِأَمِيرِكَ. أحسن العَفْوَ مَا كَانَ عَنْ قُدْرَةٍ. وأحْسِن الْجُودَ مَا كَانَ عَنْ عُسْرَةٍ.
Тадбирингга ишониб, ўзбошимчалик қилмагин ва бошлиғингга эътиборсиз муносабатда бўлмагил. Қудратли бўлатуриб кечириш – афвнинг, қашшоқ бўлиб туриб, эҳсон қилиш – яхшиликнинг энг гўзали.
رأس الفضائل اصطناع الأفاضل ورأس الرذائل اصطناع الأراذل. من حسن الإختيار الإحسان إلَى الإخيار.
Фазилатларнинг боши – энг афзалини бажариш, разилликларнинг боши – энг паст ишларни қилиш. Яхшиларга эҳсон қилиш ихтиёрнинг чиройидир.
شعر:
وما هذه الأيام إلا مراحل فما استطعت من معروفها فتزود
إذا ما اتيت الأمر من غير بابه ضللت وإن تدخل من الباب تهتد
متى ما تقد بالباطل الأمر يأبه وإن تقد الأطواد باحق تنقد
Шеър. Бу кунлар маълум муддатгина қўниб ўтадиган манзиллардир. Бас, бир кунлик бу манзилларда бирор яхшилик қилишга қодир бўлсанг, тезроқ тадоригингни кўр. Агар мақсад қилган ишингга бошқа эшикдан кирсанг, адашасан, айни мақсад эшигидан кирсанг, тўғри йўлдасан. Қачонки, мақсад қилган ишингни ботил йўл билан изингга солмоқчи бўлсанг, бўйин товлайди. Агар тоғларни ҳақ йўл билан етакласанг, эргашади.
عادة الكفران تقطع الإحسان.
Ношукрликка одатланиш эҳсонни кесади.
الائم الناس سعيد لا يسعد به إخوانه وسليم لا يسلم منه جيرانه.
Ўзи бахтли бўлатуриб, биродарлари у туфайли бахтсиз бўлган, ўзи саломат бўлиб, қўшнилари унинг ёмонлигидан саломат бўлмаган одам, энг пасткаш инсондир.
وإذا اصطنعت الْمَعْرُوف فاستره وإذا اصطنع معك فانشره.
Қачон бир хайрли иш қилсанг, уни яшир. Агар сенга яхшилик қилишса, уни ошкор эт.
من جاور الكرام أمن من الإعدام
Кимки сахийларга қўшни бўлса, йўқчиликдан хотиржам бўлади.
من بخل على نفسه بخيره لم يجد به على غيره. من ترقى درجات الهمم عظم في أعين الأمم.
Яхшилигини ўзидан қизғанган киши бошқага ҳам яхшилик қилмайди. Ким ҳиммат даражаларида кўтарилса, одамлар кўзи олдида у улуғлашади.
شعر: