إذا اعطشتك أكف اللئام كفتك القناعة شبعا وريا
فكن رجلا رجله في الثرى وهامة همته في الثريا
فإن إراقة ماء الْحَيَاة دون إراقة ماء الْمحيا
Шеър. Пасткаш кимсалар ҳовучидаги сувни қизғанса, тўйишинг ва чанқовингни босишинг учун қаноат сенга кифоя. Оёғи ерда-ю, ҳимматининг чўққиси Сурайё юлдузида кезган одам бўл. Ҳаёт сувини оқизиш(яъни, қонинг тўкилиши – ўлиш) юз сувини оқизиш(яъни,ҳай пардаси йиртилиб, обрўйинг тўкилиши)дан енгилроқ.
مَنْ سَاءَ خُلُقُهُ ضَاقَ رِزْقُهُ. مَنْ هَانَ عَلَيهِ الْمَال توجهت إليه الآمال. من جاد بِمَالِهِ جل، ومن جاد بعرضه ذل.
Кимнинг хулқи ёмон бўлса, ризқи тораяди. Ким мол-дунёни арзимас билса, орзулари у томон келаверади. Ким молини эҳсон қилса, улуғ, ким обрўсини эҳсон қилса, хор бўлади.
شعر:
وما شيء بأثقل وهو حق على الأعناق من منن الرجال
فلا تفرح بشيء تشتريه بوجهك أنه بالوجه غالي
Шеър. Одамларнинг миннатидан оғирроқ нарса йўқ, ҳолбуки у бўйинлардаги ҳақ бўлса ҳам. Юзинг териси кетиши баробарига сотиб олган нарсангга хурсанд бўлма, чунки у нарса(миннат) юзингдан қимматроққа тушади.
أحسن الجد ما كان عند التعب واحسن الصدق ماكان عند الغضب. أفضل المعروف إغاثة الْملهوف.
Жидду жаҳднинг чиройлиси – чарчаган пайтдагиси, ростгўйликнинг чиройлиси – ғазаб келган вақтидагиси, яхшиликнинг афзали кулфатга учраганга берилган ёрдамдир.
من أحسن الْمَكَارم عفو الْمقتدر وجود الْمفتقر. خير العمل ما أثر مجدا وخير الطلب ما حصل حَمْدًا.
Ёмонлик қилишга қодир бўлатуриб кечириш ва камбағал бўлатуриб саҳоватли бўлиш ҳурматга сазовор ишларнинг чиройлисидир. Улуғлик келтирадиган иш – амалнинг яхшиси, олқиш қозонтирадиган иш истакнинг яхшисидир.
الصموت من لَمْ يكن صمته عن كلة لسانه وقلة بيانه. والْحَلِيمُ مَنْ لَمْ يَكُنْ حلمه لعدم النصرة وفقد القدرة.
Ҳақиқий сукут қилгувчи шундай кишики, жимлиги тилининг ўтмаслигидан ва баёнга нўноқлигидан эмас. Ҳақиқий ҳалим шундай кишики, юмшоқлиги ёрдамга қувватсизлиги ва қудратин йўқлигидан эмас.
من الْمروآت أن لا تطمع فيما لا تستحق ولا تستطيل عمن لا تسترق ولا تعين قويا على ضعيف ولا تَمنع مكرمة عن شريف
Ҳаққинг йўқ жойда тамаъ қилмаслигинг, қулинг бўлмаган кишига катта кетмаслигинг, заифга зарар етказиш ҳисобига кучлига ёрдам бермаслигинг, шариф(аслзода) одамни эҳтиром қилинишдан тўсмаслигинг ҳақиқий мардликдир.
ليس من عادة الكرام سرعة الإنتقام. ارحم من دونك يرحمك من فوقك. أحسن إلَى من تَملكه يحسن إليك من يَمْلكك.
Интиқомга шошиш улуғларнинг одатидан эмас. Кичикларга раҳм этсанг, катталар сенга раҳм қилади. Қўл остингдаги кишига яхшилик қилсанг, сен унинг қўл остида бўлган инсон ҳам сенга яхшилик қилади.
شعر:
قدم لنفسك خيرا وأنت مالك مالك
من قبل تصبح فردا ولون حالك حالك
فأنت والله (لا) تدرى أى الْمَسالك سالك
أما لِجنة عدن أو في الْمهالك هالك
Шеър. Молингга эгалик қилиб турган пайтингда, аҳволинг рангги қоп-қора бўлиб, ёлғиз тонг оттирмоғингдан илгари – яхшиликни ўзинг учун илдамлат. Аллоҳга қасамки, сен, қайси йўлга юрувчи эканингни билмайсан: Адн жаннатигами ёки ҳалок бўлувчининг ҳалокат жойларигами?
من أوحش الأحرار زهدوا في عشرة. ومن كتم الأسرار استبد براحته.
Кимки озод, олижаноб инсонларни ўзидан қочирса, улар ундай кимса билан улфат бўлиб яшашдан ўзларини четга тортишади. Кимки сирларини яширса, ўз роҳати билан эркин қолади.
آفة الزعماء ضعف السياسة وآفة العلماء حب الرياسة.
Раҳбарларнинг офати – сиёсатнинг заифлиги, олимларнинг офати – раҳбарликни яхши кўриши.
من كتم سره أحكم أمره.
Ким сирини яширса, ишини маҳкам қилибди.
شعر:
صن السر عن كل مختبر وحاذر فما الحزم إلا الحذر
أسيرك سرك إن صنته وأنت أسير له إن ظهر
Шеър. Ҳар бир синовчидан сирингни сақла. Огоҳ бўл, огоҳлик эса огоҳликдан бошқа нарса эмас. Сирингни сақласанг асирингдир, агар ошкор қилсанг, сен унинг асирига айланасан.
قال عمرو بن العاص: القلوب أوعية الأسرار والشفاه أقفالها والألسن مفاتِحها، فليحفظ كل امرىء مفتاح سره.
Амр ибн Ос айтди: “Қалблар – сирларнинг идишлари, лаблар – қулфлари, тиллар – унинг қалитлари. Ҳар бир инсон ўз сири калитини сақласин”.
وقال حكيم: كما أنه لا خير في آنية لا تمسك ما فيها، كذلك لا خير في صدر لا يكتم سره. من كثر اعتباره قل عثاره.
Донишмандлардан бири айтди: “Ичидагини тутиб турмайдиган идиш каби сирини яширмайдиган қалбда яхшилик йўқ. Эътибори кўп кишининг қоқилиши оз”.
زوال الدول باصطناع السفل، من طالت غفلته زالت دولته. القليل مع التدبير خير من الكثير مع التبذير .
Давлатлар заволи турли пасткашликлар авж олиши билан юзага келади. Ғафлати узоқ кишининг давлати қўлдан кетади. Тадбир билан қўлга кирган оз нарса, исроф билан эгалланган кўп нарсадан яхшироқдир.
ظن العاقل خير من يقين الجاهل. قليل تحمد مغبّته خير من كثير تذم عاقبته.
Оқилнинг гумони жоҳилнинг ишончидан яхшироқдир. Сўнги мақталадиган оз – оқибати ёмонланадиган кўпдан яхшироқ.
عَزِيْمَة الصَّبر تطفي نار الضر. من وثق بإحسانك تَمَنَّى دوام سلطانك.
Сабрга азм қилиш зарар ўтини ўчиради. Ким сенинг яхшилигингга ишонса, султонлигинг давомли бўлишини хоҳлайди.
إذا استشرت الْجَاهِلَ اخْتَارَ لَكَ الباطل. رُبَّ جَهْلٍ أنفع من علم ورب حرب أنجع من سلم.
Қачон жоҳил билан кенгашсанг, сенга ботил йўлни маслаҳат беради. Қанча нодонликлар бор, илмдан кўра фойдали, қанча урушлар бор, тинчликдан кўра ғалаба келтирувчироқ.