شعر:
لئن كنت محتاجا إلى الْحلم أنني إلى الجهل في بعض الأحايين أحوج
ولي فرس للحلم بالحلم ملجم ولي فرس للجهل بالجهل مسرج
فمن رام تقويْمِي فإنِّي مقوم ومن رام تعويْجِي فإني معوج
Шеър. Агар сен ҳилмга муҳтож бўлсанг, мен баъзан жаҳолатга эҳтиёж сезаман. Менда бир от бор, у ҳилмга ҳилм билан жиловланган ва менда яна бир от бор, жаҳлга жаҳл билан юганлаб қўйилган. Ким мени тўғирлашни хоҳласа, бас, мен тўғирланувчанман. Кимки мени эграйтиришни хоҳласа, бас, мен эгриланувчанман.
من ركن إلى حسن حالته قعد عن حسن حيلته.
Ҳолатини яхшилашга майл этган киши ҳийлага чирой беришдан тўхтайди.
من أتم النصح الأمر بالصلح، من أقبح الغدر الْمشورة بالشر، الْحازم من حفظ ما في يده ولم يؤخر شغل يومه لغده.
Мукаммал самимият – ислоҳга буюриш. Энг хунук хиёнат – ёмонлик қилишга маслаҳат бериш. Қўлидагини сақлай олган, бугунги ишни эртага қўймайдиган киши ҳақиқий собит кишидир.
شعر: ولا أؤخر شغل اليوم عن كسل إلى غد أن يوم العاجزين غد
Шеър. Дангасалик сабаб бугунги ишни эртага кечиктирмайман. Чунки эрта ожизларнинг кунидир.
لا يخلوا الْمرء من ودود يمدح وحسود يقدح، من لم يجد لم يسد. ذكر السلطان نار وذم الإخوان عار.
Инсон мақтайдиган дўстлардан ва зарар етказадиган ҳасадчидан холи бўлолмайди. Саховатсиз киши бошлиқ бўлмайди. Подшоҳни тилга олиш олов, биродарларни ёмонлаш қилишлик уятдир.
شعر:
لا تضع من عظيم قدر وإن كن ت مشارا إليه بالتقديم
فالكبير العظيم يصغر قدرا بالتجري على الكبير العظيم
ولع الخمر بالعقول رمي الخم ر بتنجيسها وبالتحريم
Шеър. Қадри улуғ кишини ерга урма, гарчи пешқадамликда танилган одам бўлсанг-да. Бас, қадри улуғ одам ўзига ўхшаган қадри улуғ кишига ташланиши билан кичраяди. Хамр ақлга тажовуз қилиб, уни нажосат ва ҳаромга булғагани учун улоқтирилди.
احتمال الأذية من كرم السجية. من ساءت أخلاقه طاب فراقه.
Озорни кўтариш хулқнинг улуғлигидан. Ахлоқи ёмон инсондан ажралган яхши.
لا يقمع السفيه الأمر الكلام ولا يرد الجاهل إلا حد السهام. لا تصحب من ينسى معاليك ويذكر مساويك.
Аҳмоқни фақат аччиқ гап, жоҳилни эса фақат ўткир тиғ қайтаради. Яхшиликларингни унутиб, ёмонликларингни эслаб юрадиган кимса билан ҳамроҳ бўлма.
من كثر غضبه سئم ومن طال ظلمه حرم. إذا استفاد القلب عصمه استفاد اللسان حكمه.
Ғазаби кўпдан ҳамма безор, зулми кўп ҳаммадан маҳрум. Қачонки қалб ўзни тийишдан нафъ топса, тил ўз ҳикматларидан нафъ топади.
أعز الإخوان تستجدد إخوانا وأشكر الإحسان تستحق إحسانا.
Дўстларни азиз тут, дўстлик янгиланади. Яхшиликка шукр эт, яхшиликка муносиб бўласан.
لا تقطع صديقا وإن كفر ولا تركن إلى عدو وإن شكر. كم من عالم يعرض عنه وجاهل يستمع منه.
Ношукрлик қилган бўлса ҳам дўстдан узилма. Шукр қилаётган бўлса-да, душманга суянма. Қанча олимлар бор, улардан юз ўгирилади, қанча жоҳиллар бор уларга қулоқ тутилади.
لا خير في مؤاخات من لا يستر عيبك ويرد غيبك. الْمزية بِحسن الصواب لا بزينة الثياب.
Айбингни яширмайдиган, сени ғийбат қилишганда қайтармайдиган кишининг дўстлигида яхшилик йўқ. Фазилат – либос билан зийнатланишда эмас, балки тўғрилик билан безанишда.
شعر:
اسمع أخى وصية من ناصح * ما شاب محض النصح منه بغشه
لا تقطعن بقضية مبتوتة * في مدح من لم تبله أو خدشه
وقف القضية فيه حتى ينجلي * وصفاه في حالي رضاه وبطشه
فهناك أن تر ما يشين فواره * كرما وإن تر ما يزين فافشه
ومن الغباوة أن تعظم جاهلا * لثقال ملبسه ورونق رقشه
أو أن تهين مهذبا في نفسه * لخمول حالته ورثة فرشه
فلكم أخا طمرين هيب لفضله* ومقوف البردين عيب لفحشه
ما إن يضر العضب كون قرابه* خلقا ولا البازي حقارة عشه
وكذلك الدينار يظهر فضله * من حكه لا من ملاحة نقشه
Шеър. Эй биродарим, насиҳатчидан бир насиҳат эшит, унинг маслаҳати холис, сохталикдан холи. Синамаган кишингни буткул мақташдан ёки узил-кесил айблашдан тийил, то ҳузур-ҳаловатга ва куч-қудратга тўлганида билинадиган икки сифати намоён бўлгунча у ҳақда ҳукм қилишга шошма. Бас, ўша пайт унда айбли сифатни кўрсанг, ҳурмат билан ўраб, яшир, зийнат бўладиган сифатни кўрсанг, ошкор қил. Ялтир-юлтур кийими учун жоҳилни улуғлашинг ёки ботинан тарбияли кишини зоҳирда бепарво, рўзғори юпун бўлгани учун хор санамоғинг аҳмоқликдир. Жулдур кийимли қанча дўстлар борки, фазли туфайли уларнинг ҳайбати босади. Устибоши олачибор бўлган одамлар борки бузуқлиги туфайли айбланади. Ўткир қиличга қиннинг эскилигидан, лочинга инининг кўримсизлигидан зарар йўқ. Шунингдек, динорнинг афзаллиги нақшининг чиройида эмас, уни ишқаганда (сарфланганида) билинади.
وقال حكيم: الْميل إلى الغضب من أخلاق الصبيان. والْجزع على ما ذهب من أخلاق النسوان.
Донишманд деди: “Ғазабга мойиллик гўдакларнинг, қўлдан кетган нарса учун “дод-вой” қилиш хотинларнинг ахлоқидандир”.
قال الجرجانى شعر: يقولون لي فيك انقباض وإنما * رأوا رجلا من موقف الذل احجما أرى الناس من داناهم هان عندهم * ومن أكرمته عزة النفس أكرم وما زلت منحازا لعرضي جانبا * عن الناس اعتد السلامة مغنما ولو أن أهل العلم صانوه صانهم * ولو عظموه في النفوس لعظما ولكن أهانوه فهينوا ودنسوا * محياه بالأطماع حتى تحشما وما كل برق لاح لي يستفزني * وما كل من لاقيت أرضاه منعما وإني إذا ما فاتنى الأمر لم ابت * اقلب كفى أثره متندما ولكني أن جاء عفوا قبلته * وإن فات لم أتبعه عل وليتما إذا قيل هذا مورد قلت قد أرى * ولكن نفس الحر تحتمل الظما واقبض خطوى عن حظوظ كثيرة * إذا لم انلها وافر العرض مكرما وأكرم نفسي أن اضاحك عابسا * وإن أتلقى بالْمديح مذمَما انهها عن بعض ما قد يشينها * مخافة أقوال العدا فيم أو لما ولم اقض حق العلم إن كان كلما * بدا طمع صيرته لي سلما ولم ابتذل فى خدمة العلم مهجتي * لا خدم من لاقيت لكن لاخدما أاشقى به غرسا واجنيه ذلة * إذا فاتباع الجهل قد كان احزما
Журжоний деди (шеър): “Хорланишдан ўзини чеккага тортган кишини кўриб, сенда бир сиқилиш бор, дейишади менга. Ваҳоланки, одамларга яқинлашган кишини улар орасида хор бўлган, иззат нафсининг ҳурматини қозонган кишини эса нақадар ҳурматли эканини кўряпман. Мудом қадримга маҳкам ёпишиб, саломат бўлишни ғанимат билган ҳолда одамлардан ўзни четга тортяпман.
Агар олимлар илмни сақлаганида, илм ҳам уларни сақлаган, қалбларида илмни улуғлаганларида, илм ҳам уларни улуғлаган бўларди. Лекин улар илмни хорлашди, оқибат ўзлари хорландилар, тамаъ билан илм юзини кирладилар, ҳатто унинг юзи бужмайди.
Чақнаган ҳар бир чақмоқ, дуч келган кишининг берган нарсаси мени ром қилмайди. Қўлдан кетган нарсага чапак чалиб, дод-войлар билан кечани ўтказмайман. Лекин менга кутилмаганда бир нарса келиб қолса, қабул қиламан. Агар у бой берилса, “кошкийди”, “шояд”лар билан унинг орқасидан эргашмайман. Қачонки, “бу сув манбаидир, ( қониб қол) ” дейилса, кўриб турибман, аммо озод кишининг нафси ташналикка чидайди, дейман. Кўп насибалардан қадамимни тортаман, гарчи уларга етолмасам-да, қадр-қийматимни ҳурмат билан сақлаб қоламан.
Ёқтирмагани учун менга қовоғини солаётган кишига тамаъ илинжида кулиб қарашдан, мени ёмонлаётган кишини бир нарса ундириш мақсадида мақташдан ўзимни улуғ тутаман. Душманларнинг “нега” ёки “нима учун” деган гапларидан эҳтиёт бўлган ҳолда, баъзан айб етказиб қўядиган айрим ишлардан нафсимни қайтараман. Ҳар қачон тамаъ билан қўлга кирадиган нарса кўринса-ю, илмни унга етиш учун нарвонга айлантирсам, демак, мен илмнинг ҳаққини адо қилмабман. Дуч келган кишига хизмат қилиш учун эмас, балки менга хизмат этишлари учун жонимни илм йўлида қурбон қилдим. Илм риёзати билан экин суғориб, яна хорлик ҳосилини оламанми? У ҳолда, жаҳлга эргашиш, яъни илмсизлик йўлини танлаш тўғри тадбир ҳисобланиб қолади-ку?!”