Нафий феъли
Нафий феълини ясаш учун музореъ феълининг аввалига لاَ келтирилади. Масалан: لاَ يَضْرِبُ каби.
Бу لا музореъ феълининг маъносини истиқболга (келаси замонга) хослаб инкор этади.
Масалан: لاَ يَضْرِبُ дейилса, урмайди у бир эркак киши, келаси замонда, деган маъно чиқади. Лекин урмаяпти у бир эркак киши, ҳозирги замонда, деган маъно чиқмайди.
Нафий феълининг маълуми 14 сийғада келади:
| لا يَضْرِبُ | урмайди у бир эркак киши, келаси замонда (воҳид, музаккар, ғоиб сийғаси) |
| لا يَضْرِبَانِ | урмайди у икки эркак киши, келаси замонда (тасния, музаккар, ғоибайн сийғаси) |
| لا يَضْرِبُونَ | урмайдилар улар кўп эркаклар, келаси замонда (жамъ, музаккар, ғоибийн сийғаси) |
| لا تَضْرِبُ | урмайди у бир аёл, келаси замонда (воҳида, муаннас, ғоиба сийғаси) |
| لا تَضْرِبَانِ | урмайди у икки аёл, келаси замонда (тасния, муаннас, ғоибатайн сийғаси) |
| لا يَضْرِبْنَ | урмайдилар улар кўп аёллар, келаси замонда (жамъ муаннас, ғоибат сийғаси) |
| لا تَضْرِبُ | урмайсан сен бир эркак киши, келаси замонда (воҳид, музаккар, мухотаб сийғаси) |
| لا تَضْرِبَانِ | урмайсиз сиз икки эркак киши, келаси замонда (тасния, музаккар, мухотабайн сийғаси) |
| لا تَضْرِبُونَ | урмайсизлар сизлар кўп эркаклар, келаси замонда (жамъ, музаккар, мухотабийн |
сийғаси)
| لا تَضْرِبِينَ | урмайсан сен бир аёл, келаси замонда (воҳида, муаннас, мухотаба сийғаси) |
| لا تَضْرِبَانِ | урмайсиз сиз икки аёл, келаси замонда (тасния, муаннас, мухотабатайн сийғаси) |
| لا تَضْرِبْنَ | урмайсизлар сиз кўп аёллар, келаси замонда (жамъ, муаннас, мухотабат сийғаси) |
| لا أَضْرِبُ | урмайман мен бир эркак ёки бир аёл, келаси замонда (воҳид ҳам воҳида, музаккар ҳам муаннас, мутакаллим сийғаси) |
| لا نَضْرِبُ | урмаймиз биз кўп эркаклар ёки кўп аёллар, келаси замонда (жамъ, музаккар ҳам муаннас, мутакаллим сийғаси) |
Нафий феълининг мажҳули
Нафий феълининг мажҳули ҳам 14 сийғада келади:
| لا يُضْرَبُ | урилмайди у бир эркак киши, келаси замонда (воҳид, музаккар, ғоиб сийғаси) |
| لا يُضْرَبَانِ | урилмайди у икки эркак киши, келаси замонда (тасния, музаккар, ғоибайн сийғаси) |
| لا يُضْرَبُونَ | урилмайдилар улар кўп эркаклар, келаси замонда (жамъ, музаккар, ғоибийн сийғаси) |
| لا تُضْرَبُ | урилмайди у бир аёл, келаси замонда (воҳида, муаннас, ғоиба сийғаси) |
| لا تُضْرَبَانِ | урилмайди у икки аёл, келаси замонда (тасния, муаннас, ғоибатайн сийғаси) |
| لا يُضْرَبْنَ | урилмайдилар улар кўп аёллар, келаси замонда (жамъ муаннас, ғоибат сийғаси) |
| لا تُضْرَبُ | урилмайсан сен бир эркак киши, келаси замонда (воҳид, музаккар, мухотаб сийғаси) |
| لا تُضْرَبَانِ | урилмайсиз сиз икки эркак киши, келаси замонда (тасния, музаккар, мухотабайн сийғаси) |
| لا تُضْرَبُونَ | урилмайсизлар сизлар кўп эркаклар, келаси замонда (жамъ, музаккар, мухотабийн сийғаси) |
| لا تُضْرَبِينَ | урилмайсан сен бир аёл, келаси замонда (воҳида, муаннас, мухотаба сийғаси) |
| لا تُضْرَبَانِ | урилмайсиз сиз икки аёл, келаси замонда (тасния, муаннас, мухотабатайн сийғаси) |
| لا تُضْرَبْنَ | урилмайсизлар сиз кўп аёллар, келаси замонда (жамъ, муаннас, мухотабат сийғаси) |
| لا أُضْرَبُ | урилмайман мен бир эркак ёки бир аёл, келаси замонда (воҳид ҳам воҳида, музаккар ҳам муаннас, мутакаллим сийғаси) |
| لا نُضْرَبُ | урилмаймиз биз кўп эркаклар ёки кўп аёллар, келаси замонда (жамъ, музаккар ҳам муаннас, мутакаллим сийғаси) |