104-дарс: Илова 4: Жаҳд феъли

Муҳовара · Разговорная речь · 158–160-бетлар

Иловада ўқиш ва машқ қилиш → Открыть в приложении

Жаҳд феъли

Жаҳд феълини ясаш учун музореъ феълининг аввалига لَمْ келтирилади. Масалан: لَمْ يَضْرِبْ каби. Бу لَمْ охири саҳиҳ бўлган феълларда воҳидларининг охиридаги ҳаракатни (يَضْرِبُ → لَمْ يَضْرِبْ), тасния ва жамъларининг эса охирларидаги нунларни (يَضْرِبَانِ → ,(لَمْ يَضْرِبَا) يَضْرِبُونَ → لَمْ يَضْرِبُوا) туширади.

Охири ҳарфи иллат бўлган феълларда воҳидларидан ҳарфи иллатни (يَرْمِى → لَمْ يَرْمِ) тасния ва жамъларининг эса охирларидаги нунларни (يَرْمِيَانِ → لَمْ يَرْمِيَا)، (يَرْمُونَ → لَمْ يَرْمُوا) туширади.

Аммо муаннаснинг икки жамъ сийғасининг охиридаги (ن) лар кўплик аломати бўлгани учун у нунлар ҳеч қачон тушмайди.

Яна لَمْ музореъ феълининг маъносини мозийга кўчириб, инкор қилади.

жаҳд феълининг маълуми 14 сийғада келади:

لم يَضْرِبْурмади у бир эркак киши, ўтган замонда (воҳид, музаккар, ғоиб сийғаси)
لم يَضْرِبَاурмади у икки эркак киши, ўтган замонда (тасния, музаккар, ғоибайн сийғаси)
لم يَضْرِبُواурмадилар улар кўп эркаклар, ўтган замонда (жамъ, музаккар, ғоибийн сийғаси)
لم تَضْرِبْурмади у бир аёл, ўтган замонда (воҳида, муаннас, ғоиба сийғаси)
لم تَضْرِبَاурмади у икки аёл, ўтган замонда (тасния, муаннас, ғоибатайн сийғаси)
لم يَضْرِبْنَурмадилар улар кўп аёллар, ўтган замонда (жамъ муаннас, ғоибат сийғаси)
لم تَضْرِبْурмадинг сен бир эркак киши, ўтган замонда (воҳид, музаккар, мухотаб сийғаси)
لم تَضْرِبَاурмадингиз сиз икки эркак киши, ўтган замонда (тасния, музаккар, мухотабайн сийғаси)
لم تَضْرِبُواурмадингизлар сизлар кўп эркаклар, ўтган замонда (жамъ, музаккар, мухотабийн сийғаси)
لم تَضْرِبِيурмадинг сен бир аёл, ўтган замонда (воҳида, муаннас, мухотаба сийғаси)
لم تَضْرِبَاурмадингиз сиз икки аёл, ўтган замонда (тасния, муаннас, мухотабатайн сийғаси)
لم تَضْرِبْنَурмадингизлар сизлар кўп аёллар, ўтган замонда (жамъ, муаннас, мухотабат сийғаси)
لم أَضْرِبْурмадим мен бир эркак ёки бир аёл, ўтган замонда (воҳид ҳам воҳида, музаккар ҳам муаннас, мутакаллим сийғаси)
لم نَضْرِبْурмадик биз кўп эркаклар ёки кўп аёллар, ўтган замонда (жамъ, музаккар ҳам муаннас, мутакаллим сийғаси)

Жаҳд феълининг мажҳули

Жаҳд феълининг мажҳули ҳам 14 сийғада келади:

لم يُضْرَبْурилмади у бир эркак киши, ўтган замонда (воҳид, музаккар, ғоиб сийғаси)
لم يُضْرَبَاурилмади у икки эркак киши, ўтган замонда (тасния, музаккар, ғоибайн сийғаси)
لم يُضْرَبُواурилмадилар улар кўп эркаклар, ўтган замонда (жамъ, музаккар, ғоибийн сийғаси)
لم تُضْرَبْурилмади у бир аёл, ўтган замонда (воҳида, муаннас, ғоиба сийғаси)
لم تُضْرَبَاурилмади у икки аёл, ўтган замонда (тасния, муаннас, ғоибатайн сийғаси)
لم يُضْرَبْنَурилмадилар улар кўп аёллар, ўтган замонда (жамъ муаннас, ғоибат сийғаси)
لم تُضْرَبْурилмадинг сен бир эркак киши, ўтган замонда (воҳид, музаккар, мухотаб сийғаси)
لم تُضْرَبَاурилмадингиз сиз икки эркак киши, ўтган замонда (тасния, музаккар, мухотабайн сийғаси)
لم تُضْرَبُواурилмадингизлар сизлар кўп эркаклар, ўтган замонда (жамъ, музаккар, мухотабийн сийғаси)
لم تُضْرَبِيурилмадинг сен бир аёл, ўтган замонда (воҳида, муаннас, мухотаба сийғаси)
لم تُضْرَبَاурилмадингиз сиз икки аёл, ўтган замонда (тасния, муаннас, мухотабатайн сийғаси)
لم تُضْرَبْنَурилмадингизлар сизлар кўп аёллар, ўтган замонда (жамъ, муаннас, мухотабат сийғаси)
لم أُضْرَبْурилмадим мен бир эркак ёки бир аёл, ўтган замонда (воҳид ҳам воҳида, музаккар ҳам муаннас, мутакаллим сийғаси)
لم نُضْرَبْурилмадик биз кўп эркаклар ёки кўп аёллар, ўтган замонда (жамъ, музаккар ҳам муаннас, мутакаллим сийғаси)