106-дарс: Илова 6: Амр феъли

Муҳовара · Разговорная речь · 163–166-бетлар

Иловада ўқиш ва машқ қилиш → Открыть в приложении

Амр феъли ҳақида

Амр икки қисмдир: амр хозир (мухотаб) ва амр ғоиб (ғоиб ва мутакаллим).

Амри ҳозир

Амри ҳозир музореъ феълининг 6та мухотаб сийғасидан икки амал бажарилади:

1. Музореъ феълининг охирига қаралади. Агар феълнинг охири саҳиҳ ҳарф бўлса, сукунли қилинади. Масалан: تَضْرِبُ → تَضْرِبْ каби.

Агар феълнинг охири ҳарфи иллат бўлса, ҳарфи иллат туширилади. Масалан: تَرْمِىُ → تَرْمِ каби.

2. Музориъат ҳарфи бўлган (ت) ташлаб юборилади. Сўнгра унинг кейинидаги ҳарфга қаралади. Агар музориъат ҳарфидан кейинги ҳарф ҳаракатли бўлса, амр феъли шу ерда тугайди.

Масалан: تَثِبُ (сакрайсан) феълини олайлик. Аввал охирги ҳарфга қаралади, охири саҳиҳ ҳарф бўлгани учун сукунли қилинади: تَثِبْ. Кейин музориъат ҳарфи ташлаб юборилади. Унинг кейинидаги ҳарф ҳаракатли бўлгани учун амр феъли тугайди.

تَثِبُ → تَثِبْ → ثِبْ (сакра).

Агар музориъат ҳарфидан кейинги ҳарф сукунли бўлса, феълнинг ع ҳарфининг ҳаракатига қаралади. Агар феълнинг ع ҳарфининг ҳаракати касра ёки фатҳа бўлса, ясалаётган амр феълининг аввалига касрали ҳамза келтирилади.

Масалан: (تَضْرِبُ – تَفْعِلُ вазнида); (تَحْمَدُ – تَفْعَلُ вазнида).

تَضْرِبُ → تَضْرِبْ → ضْرِبْ → اِضْرِبْ (ур);

تَحْمَدُ → تَحْمَدْ → حْمَدْ → اِحْمَدْ (мақта).

Агар феълнинг ع ҳарфининг ҳаракати замма бўлса, ясалаётган амр феълининг аввалига заммали ҳамза келтирилади.

Масалан: (تَكْتُبُ – تَفْعُلُ вазнида).

تَكْتُبُ → تَكْتُبْ → كْتُبْ → اُكْتُبْ (ёз).

Шу билан амр феъли тугайди. Аммо أَفْعَلَ бобида амр феълининг аввалига ҳар доим фатҳали ҳамза келтирилади.

(Масалан: أَقِمْ، أَكْرِمْ)

يَضْرِبُ، ضَرَبَ феълидан амри ҳозир қуйидагича олинади:

تَضْرِبُ –мухотаб сийғасининг охирига қаралади. ب саҳиҳ ҳарф бўлгани учун сукун қилинади: تَضْرِبْ бўлади. Музориъат ҳарфи бўлган ت олиб ташланади: ضْرِبْ бўлади. Музориъат ҳарфидан кейинги ҳарф сукунли бўлгани учун феълнинг ع ҳарфи ҳаракатига қаралади. ع ҳарфи баробарида бўлган ر ҳарфи касрали бўлгани учун ясалаётган амр феълининг аввалига касрали ҳамза келтирилади: اِضْرِبْ бўлади.

Амри ҳозир қуйидагича сарфланади:

اِضْرِبْур сен бир эркак киши, (воҳид, музаккар сийғаси)
اِضْرِبَاуринг сиз икки эркак киши, (тасния, музаккар сийғаси)
اِضْرِبُواуринглар сиз кўп эркак кишилар, (жамъ, музаккар сийғаси)
اِضْرِبِيур сен бир аёл, (воҳида, муаннас сийғаси)
اِضْرِبَاуринг сиз икки аёл, (тасния, муаннас сийғаси)
اِضْرِبْنَуринглар сиз кўп аёллар, (жамъ муаннас сийғаси)

Амри ғоиб

Амри ғоиб феъли музореъ феълининг аввалига (لِ) келтириш билан ясалади. Масалан: لِيَضْرِبْ каби.

Бу (لِ) музореъ феълининг охири саҳиҳ ҳарф бўлса, воҳидларининг охиридаги ҳаракатни туширади.

Масалан: لِيَضْرِبْ каби. Саҳиҳ феълда ҳам, ноқис феълда ҳам тасния ва жамъларининг охиридаги нунларни туширилади. Лекин муаннаснинг жамъ сийғасидаги (ن) кўплик аломати бўлгани учун ҳеч қачон тушмайди.

Агар амри ғоиб феълининг аввалига бирор– бир ҳаракатли ҳарф туташса, (لِ) сукунли ўқилади. Масалан: فَلْيَضْرِبْ (бас урсин) каби.

Амри ғоиб феълининг маълуми 8 сийғада келади: 6та ғоиб ва 2та мутакаллим. Амри ғоиб феъли қуйидагича сарфланади:

لِيَضْرِبْУрсин у бир эркак киши, (воҳид, музаккар, ғоиб сийғаси)
لِيَضْرِبَاУрсин у икки эркак киши, (тасния, музаккар, ғоибайн сийғаси)
لِيَضْرِبُواУрсинлар улар кўп эркаклар, (жамъ, музаккар, ғоибийн сийғаси)
لِتَضْرِبْурсин у бир аёл, (воҳида, муаннас, ғоиба сийғаси)
لِتَضْرِبَاурсин у икки аёл, (тасния, муаннас, ғоибатайн сийғаси)
لِيَضْرِبْنَурсинлар улар кўп аёллар, (жамъ, муаннас, ғоибат сийғаси)
لأِ◌َضْرِبْурайин мен бир эркак ёки бир аёл, (воҳид ҳам воҳида, музаккар ҳам муаннас, мутакаллим сийғаси)
لِنَضْرِبْурайлик биз кўп эркаклар ёки кўп аёллар, (жамъ, музаккар ҳам муаннас, мутакаллим сийғаси)

Амри ғоибнинг мажҳули

Амри ғоиб феълининг мажҳули 14 сийғада келади. Истисно тарзида аввал мухотаб сийғаси сарфланади. Амри ғоиб феълининг мажҳули куйидагича сарфланади:

لِتُضْرَبْурилгин сен бир эркак киши, (воҳид, музаккар сийғаси)
لِتُضْرَبَاурилингиз сиз икки эркак киши, (тасния, музаккар сийғаси)
لِتُضْرَبُواурилингизлар сизлар кўп эркак кишилар, (жамъ, музаккар сийғаси)
لِتُضْرَبِىурилгин сен бир аёл, (воҳида, муаннас сийғаси)
لِتُضْرَبَاурилингиз сиз икки аёл, (тасния, муаннас сийғаси)
لِتُضْرَبْنَурилингизлар сизлар кўп аёллар, (жамъ муаннас сийғаси)
لِيُضْرَبْурилсин у бир эркак киши, (воҳид, музаккар, ғоиб сийғаси)
لِيُضْرَبَاУрилсин у икки эркак киши, (тасния, музаккар, ғоибайн сийғаси)
لِيُضْرَبُواУрилсинлар улар кўп эркаклар, (жамъ, музаккар, ғоибийн сийғаси)
لِتُضْرَبْурилсин у бир аёл, (воҳида, муаннас, ғоиба сийғаси)
لِتُضْرَبَاурилсин у икки аёл, (тасния, муаннас, ғоибатайн сийғаси)
لِيُضْرَبْنَурилсинлар улар кўп аёллар, (жамъ, муаннас, ғоибат сийғаси)
لأُضْرَبْурилайин мен бир эркак ёки бир аёл, (воҳид ҳам воҳида, музаккар ҳам муаннас, мутакаллим сийғаси)
لِنُضْرَبْурилайлик биз кўп эркаклар ёки кўп аёллар, (жамъ, музаккар ҳам муаннас, мутакаллим сийғаси)