15-дарс: 4-боб, 1-фасл

Сарф · Сарф (морфология) · 44–47-бетлар

Иловада ўқиш ва машқ қилиш → Открыть в приложении

اَلْبَابُ الرَّابِعُ فِي تَفْصِيلِ إِلْحَاقِ اللَّوَاحِقِ وَهُوَ ثَمَانِيَةُ فُصُولٍ.

اَلْفَصْلُ الأوَّلُ: اِعْلَمْ، أَنَّهُمْ يُسَمُّونَ هَذَا الْبَابَ بَابَ إِلْحَاقِ الضَّمَائِرِ. وَذَلِكَ أَنَّهُمْ يُوْرِدُونَ جُمَلاً لِبَيَانِ صُوَرِ إِلْحَاقِهَا بِالْمَاضِي وَالْمُضَارِعِ وَالأمْرِ فِي الأقْسَامِ السَّبْعَةِ حَالَ بِنَائِهَا لِلْفَاعِلِ وَالْمَفْعُولِ.

Тўртинчи боб лавоҳиқларнинг қўшиш тафсилоти тўғрисида. У саккизта фаслдир;

Биринчи фасл. Билгин, албатта улар (араблар) ушбу бобни "بَابُ إِلْحَاقِ الضَّمَائِرِ " яъни замирларнинг (феълларга) қўшиш борасидаги боб деб ҳам номлаганлар. Ана шундай номлашликларига сабаб улар еттита ақсомда замирларни мозий, музореъ ва амр феълларига маълум ҳолатида ҳам, мажҳул ҳолатида ҳам қўшиш кўринишини баён қилиш учун бир неча жумлаларни келтирганлар.

وَيُكَرِّرُونَ الْفِعْلَ فِي كُلِّ جُمْلَةٍ مِنْهَا أَرْبَعَ عَشَرَ مَرَةً عَلَى هَذَا التَّرْتِيبِ، ثَلاثَ مَرَّاتٍ لِلْغَائِبِ وَالْغَائِبَيْنِ وَالْغَائِبِيْنَ وَثَلاثَ مَرَّاتٍ لِلْغَائِبَةِ وَالْغَائِبَتَيْنِ وَالْغَائِبَاتِ وَثَلاثَ مَرَّاتٍ لِلْمُخَاطَبِ وَالْمُخَاطَبَيْنِ وَالْمُخَاطَبِينَ وَثَلاثَ مَرَّاتٍ لِلْمُخَاطَبَةِ وَالْمُخَاطَبَتَيْنِ وَالْمُخَاطَبَاتِ وَمَرَّةً لِلْمُتَكَلِّمِ وَحْدَهُ وَأُخْرَى لَهُ مَعَ غَيْرِهِ إِلاَّ فِي حَقِّ الأمْرِ فَإِنَّ الْعَادَةَ جَرَتْ بِتَقْدِيِم الْخِطَابِ ثُمَّ الْغَيْبَةِ ثُمَّ الْمُتَكَلِّمِ.

Ундан ҳар бирида мозий ва музореъ феълни ўн тўрт марта маълум тартибга кўра такрорлаганлар. Уч марта ғоиб (учинчи шахс бирлик), иккилик ва кўплик учун, уч марта ғоибаҳ (учинчи шахс муаннас бирлик), муаннас иккилик ва муаннас кўплик учун. Уч марта мухотоб (иккинчи шахс бирлик), иккилик ва кўплик учун ҳамда уч марта мухотаба (иккинчи шахс муаннас бирлик), муаннас иккилик ва муаннас кўплик учун. Шунингдек, бир марта ёлғиз мутакаллим (бир шахс)нинг ўзи учун ва бир марта мутакаллим (биринчи шахс) учун бошқа билан бўлганда. Лекин амр феъли ҳақида одат олдин иккинчи шахсни кейин учинчи шахсни сўнгра биринчи шахсни келтиришга жорий бўлган.

وَلاَ فَرْقَ فِي الْمَاضِي وَالأمْرِ لِلْفَاعِلِ بَيْنَ لَفْظِ الْمُخَاطَبَيْنِ وَالْمُخَاطَبَتَيْنِ. وَكَذَا لاَ فَرْقَ فِي الْمُضَارِعِ وَالأمْرِلِلْمَفْعُولِ بَيْنَ الْغَائِبَةِ وَالْمُخَاطَبِ وَبَيْنَ الْغَائِبَتَيْنِ وَالْمُخَاطَبَيْنِ وَالْمُخَاطَبَتَيْنِ

Мозий ва амр феълларининг маълум шаклида мухотабайн (иккинчи шахс музаккар иккилик) билан, мухотабатайн (иккинчи шахс муаннас иккилик) лафзлари ўртасида ҳеч қандай фарқ йўқ.

Худди шунингдек музореъ ва амр феълларининг мажҳул шаклида ҳам ғоиба (учинчи шахс муаннас бирлик) ва мухотаб (иккинчи шахс музаккар бирлик) ўртасида ҳамда ғоибатайн (учинчи шахс муаннас иккилик) билан мухотабайн (иккинчи шахс музаккар иккилик) ва мухотабатайн (иккинчи шахс муаннас иккилик) ўртасида ҳеч қандай фарқ йўқ.

وَسَتَرَى جَمِيعَ مَا ذَكَرْنَا وَلَكِنْ يُحَبِّبُ أَنْ يَتَعَلَّمَ أَنَّ ضَمِيرَ الْغَائِبِ وَالْغَائِبَةِ فِي الْمَاضِي وَالْمُضَارِعِ وَالأمْرِ لاَ يَبْرُزُ فِي اللَّفْظِ. فَإِذَا قُلْتَ رَجُلٌ ضَرَبَ وَامْرَأَةٌ ضَرَبَتْ كَانَ التَّقْدِيرُ ضَرَبَ هُوَ وَضَرَبَتْ هِيَ كَذَا يَضْرِبُ وَتَضْرِبُ وَلْيَضْرِبْ وَلْتَضْرِبْ.

Айтиб ўтганларимизнинг барчасини ўзингиз тезда кўрасиз. Лекин мозий, музореъ ва амр феълларида ғоиб (учинчи шахс музаккар бирлик) ва ғоиба (учинчи шахс муаннас бирлик)нинг замирлари лафзда кўринмаслиги таълим олишликка муҳаббат уйғотади.

Агар сиз رَجُلٌ ضَرَبَ، اِمْرَأَةٌ ضَرَبَتْ деб айтсангиз, тақдирда

ضَرَبَ هُوَ، ضَرَبَتْ هِيَ бўлади.

يَضْرِبُ، تَضْرِبُ، لِيَضْرِبْ، لِتَضْرِبْ феълларида ҳам худди шу каби бўлади.

وَلاَ تَحْسَبَنَّ تَاءَ التَّأْنِيثِ ضَمِيرًا فَإِنَّهَا عَلاَمَةُ التَّأْنِيثِ فَحَسْبُ. وَلَوْ كَانَ ضَمِيرًا لَمَا جَازَ بَعْدَهَا ذِكْرُ الْفَاعِلِ الْمُظْهِرِ فِي قَوْلِكَ: ضَرَبَتِ الْمَرْأَةُ كَمَا لاَ يَجُوزُ فِي قَوْلِكَ: ضَرَبَا رَجُلاَنِ وَضَرَبُوا رِجَالٌ.

Сиз муаннас “та” ҳарфини замир деб ўйламанг, чунки у муаннаслик аломати холос. Агар замир бўлганида эди ضَرَبَتِ الْمَرْأَةُ деган гапингда кўриниб турган фоилни зикр қилиш жоиз бўлмаган бўларди.

Худди ضَرَبَا رَجُلاَنِ، ضَرَبُوا رِجَالٌ деган гапингда ҳам жоиз бўлмаган бўларди.

وَكَذَا ضَمِيرُ الْمُخَاطَبِ وَالْمُتَكَلِّمِ وَحْدَهُ وَالْمُتَكَلِّمِ مَعَ غَيْرِهِ لاَ يَبْرُزُ فِي الْمُضَارِعِ وَالأمْرِ نَحْوُ: تَضْرِبُ وَأضْرِبُ وَنَضْرِبُ وَاضْرِبْ وَلأضْرِبْ وَلِنَضْرِبْ وَالتَّقْدِيرُ أَنْتَ وَأَنَا وَنَحْنُ.

Худди шу каби мухотаб (иккинчи шахс), мутакаллим (биринчи шахс бирлик) ва мутакаллим маал ғойр (биринчи шахс кўплик) замирлари музореъ ва амр феълларида кўринмайди.

Масалан, تَضْرِبُ، أَضْرِبُ، نَضْرِبُ، اِضْرِبْ، لأَضْرِبْ، لِنَضْرِبْ каби.

Буларнинг тақдирида эса أَنْتَ، أَنَا، نَحْنُ замирлари бор.