اَلْفَصْلُ الثَّانِي: فِي الصَّحِيحِ الْمَاضِي نَحْوُ: ضَرَبَ، ضَرَبَا، ضَرَبُوا، ضَرَبَتْ، ضَرَبَتَا، ضَرَبْنَ، ضَرَبْتَ، ضَرَبْتُمَا، ضَرَبْتُمْ، ضَرَبْتِ، ضَرَبْتُمَا، ضَرَبْتُنَّ، ضَرَبْتُ، ضَرَبْنَا.
وَمَجْهُولُهُ: ضُرِبَ، ضُرِبَا، ضُرِبُوا ... الخ.
Иккинчи фасл: ўтган замон саҳиҳ (соғлом) феъли тўғрисида.
Феълларни тусланиши
Масдардан қуйидаги 12 нарса иштиқоқ қилинади:
1. Феъли мозий –ўтган замон феъли.
2. Феъли музореъ –ҳозирги ва келаси замон феъли.
3. Исми фоъил – иш бажарувчи.
4. Исми мафъул – қилинган иш номи ёки иш қилинмиш иш.
5. Феъли жаҳд – ўтган замон инкор феъли.
6. Феъли нафий – фақат келаси замон инкор феъли.
7. Феъли амр ҳозир – буйруқ феъли.
8. Феъли амр ғоиб – ломлик буйруқ феъли.
9. Феъли наҳий – буйруқ феълининг инкори.
10. Исми замон ва макон – иш бажариладиган вақт ва жой.
11. Исми олат – иш бажарувчи қурол ва ускуна.
12. Исми тафзил – ортиқроқ иш бажарувчи.
ضَرْبٌ – масдаридан қуйидаги 12 нарса иштиқоқ қилинади:
1. ضَرَبَ – урди у бир эркак киши, ўтган замонда.
2. يَضْرِبُ – уради у бир эркак киши, келаси замонда.
3. ضَارِبٌ – урувчи бир эркак киши.
4. مَضْرُوبٌ – урилган бир эркак киши.
5. لَمْ يَضْرِبْ – урмади у бир эркак киши, ўтган замонда.
6. لاَ يَضْرِبُ – урмайди у бир эркак киши, келаси замонда.
7. اِضْرِبْ – (амр ҳозир) ур сен бир эркак киши.
8. لِيَضْرِبْ – (амр ғоиб) урсин у бир эркак киши.
9. لاَ تَضْرِبْ – урма сен бир эркак киши.
10. مَضْرِبٌ – уриладиган вақт ва макон.
11. مِضْرَابٌ – урувчи қурол.
12. أَضْرَبُ – урувчироқ бир киши.
Мозий феъли
Мозий феълининг маълуми 14 сийғада келади:
6та ғоиб (3 – шахс); 6та мухотаб (2 – шахс); ва 2та мутакаллим (1 – шахс).
6та ғоиб сийғасининг 3таси музаккар (эркак жинси) сийғаси учун ва 3таси муаннас (аёл жинси) сийғаси учундир. 6та мухотаб сийғасининг ҳам 3таси музаккар сийғаси ва 3таси муаннас сийғаси учундир. Мутакаллимнинг 2та сийғаси эса, ҳам музаккар ҳам муаннас сийғаси учундир. Ғоиб ва мухотаб сийғаларида музаккар сийғаси учун ҳам, муаннас сийғаси учун ҳам бирлик, иккилик ва кўплик бўлади. Мутакаллим учун эса фақат бирлик ёки кўплик бордир. Яъни бир киши: «Мен ва биродарим иккимиз, деса ҳам иккилик сийғаси бўлмасдан кўплик сийғаси ишлатилади.
Мозий феълининг маълуми қуйидагича сарфланади:
| ضَرَبَ | урди у бир эркак киши, ўтган замонда (воҳид, музаккар, ғоиб сийғаси) |
| ضَرَبَا | урди у икки эркак киши, ўтган замонда (тасния, музаккар, ғоибайн сийғаси) |
| ضَرَبُوا | урдилар улар кўп эркаклар, ўтган замонда (жамъ, музаккар, ғоибийн сийғаси) |
| ضَرَبَتْ | урди у бир аёл, ўтган замонда (воҳида, муаннас, ғоиба сийғаси) |
| ضَرَبَتَا | урди у икки аёл, ўтган замонда (тасния, муаннас, ғоибатайн сийғаси) |
| ضَرَبْنَ | урдилар улар кўп аёллар, ўтган замонда (жамъ муаннас, ғоибат сийғаси) |
| ضَرَبْتَ | урдинг сен бир эркак киши, ўтган замонда (воҳид, музаккар, мухотаб сийғаси) |
| ضَرَبْتُمَا | урдингиз сиз икки эркак киши, ўтган замонда (тасния, музаккар, мухотабайн сийғаси) |
| ضَرَبْتُمْ | урдинглар сизлар кўп эркаклар, ўтган замонда (жамъ, музаккар, мухотабийн сийғаси) |
| ضَرَبْتِ | урдинг сен бир аёл, ўтган замонда (воҳида, муаннас, мухотаба сийғаси) |
| ضَرَبْتُمَا | урдингиз сиз икки аёл, ўтган замонда (тасния, муаннас, мухотабатайн сийғаси) |
| ضَرَبْتُنَّ | урдинглар сиз кўп аёллар, ўтган замонда (жамъ, муаннас, мухотабат сийғаси) |
| ضَرَبْتُ | урдим мен бир эркак ёки бир аёл, ўтган замонда (воҳид ҳам воҳида, музаккар ҳам муаннас, мутакаллим сийғаси) |
| ضَرَبْنَا | урдик биз кўп эркаклар ёки кўп аёллар, ўтган замонда (жамъ, музаккар ҳам муаннас, мутакаллим сийғаси) |
Мажҳул шакли эса ضُرِبَ ضُرِبَا ضُرِبُوا ... الخ дир.
Мозий феълини мажҳул ҳолга келтириш учун феълнинг охиридан олдинги ҳарфни касрали ва у ҳарфдан олдинги ҳар бир ҳаракатли ҳарфни заммали қилинади. Масалан: ضَرَبَ – маълум феъл эди. Бу феълнинг охирги ҳарфидан олдинги ҳарф бўлган (ر) –касрали қилинади – ضَرِبَ бўлади. Сўнгра (ر) ҳарфидан олдинги ҳаракатли бўлган ҳарф – (ض) заммали қилинади – ضُرِبَ бўлади.
Мозий феълининг мажҳули ҳам 14 сийғада келади ва қуйидагича сарфланади:
| ضُرِبَ | урилди у бир эркак киши, ўтган замонда (воҳид, музаккар, ғоиб сийғаси) |
| ضُرِبَا | урилди у икки эркак киши, ўтган замонда (тасния, музаккар, ғоибайн сийғаси) |
| ضُرِبُوا | урилдилар улар кўп эркаклар, ўтган замонда (жамъ, музаккар, ғоибийн сийғаси) |
| ضُرِبَتْ | урилди у бир аёл, ўтган замонда (воҳида, муаннас, ғоиба сийғаси) |
| ضُرِبَتَا | урилди у икки аёл, ўтган замонда (тасния, муаннас, ғоибатайн сийғаси) |
| ضُرِبْنَ | урилдилар улар кўп аёллар, ўтган замонда (жамъ муаннас, ғоибат сийғаси) |
| ضُرِبْتَ | урилдинг сен бир эркак киши, ўтган замонда (воҳид, музаккар, мухотаб сийғаси) |
| ضُرِبْتُمَا | урилдингиз сиз икки эркак киши, ўтган замонда (тасния, музаккар, мухотабайн сийғаси) |
| ضُرِبْتُمْ | урилдинглар сизлар кўп эркаклар, ўтган замонда (жамъ, музаккар, мухотабийн сийғаси) |
| ضُرِبْتِ | урилдинг сен бир аёл, ўтган замонда (воҳида, муаннас, мухотаба сийғаси) |
| ضُرِبْتُمَا | урилдингиз сиз икки аёл, ўтган замонда (тасния, муаннас, мухотабатайн сийғаси) |
| ضُرِبْتُنَّ | урилдинглар сиз кўп аёллар, ўтган замонда (жамъ, муаннас, мухотабат сийғаси) |
| ضُرِبْتُ | урилдим мен бир эркак ёки бир аёл, ўтган замонда (воҳид ҳам воҳида, музаккар ҳам муаннас, мутакаллим сийғаси) |
| ضُرِبْنَا | урилдик биз кўп эркаклар ёки кўп аёллар, ўтган замонда (жамъ, музаккар ҳам муаннас, мутакаллим сийғаси) |
اَلْمُضَارِعُ يَضْرِبُ يَضْرِبَانِ يَضْرِبُونَ، تَضْرِبُ تَضْرِبَانِ يَضْرِبْنَ، تَضْرِبُ تَضْرِبَانِ تَضْرِبُونَ، تَضْرِبِينَ تَضْرِبَانِ تَضْرِبْنَ، أَضْرِبُ نَضْرِبُ.
Музореъ феъли
Музореъ феълининг маълуми ҳам 14 сийғада келади. Музореъ феълининг аввалида қўшилиб келадиган ҳарфларга «музориъат ҳарфлари», дейилади.
Музориъат ҳарфлари 4та: ا، ت، ي، ن
Музореъ феълининг маълуми қуйдагича сарфланади:
| يَضْرِبُ | уради у бир эркак киши, келаси замонда (воҳид, музаккар, ғоиб сийғаси) |
| يَضْرِبَانِ | уради у икки эркак киши, келаси замонда (тасния, музаккар, ғоибайн сийғаси) |
| يَضْرِبُونَ | урадилар улар кўп эркаклар, келаси замонда (жамъ, музаккар, ғоибийн сийғаси) |
| تَضْرِبُ | уради у бир аёл, келаси замонда (воҳида, муаннас, ғоиба сийғаси) |
| تَضْرِبَانِ | уради у икки аёл, келаси замонда (тасния, муаннас, ғоибатайн сийғаси) |
| يَضْرِبْنَ | урадилар улар кўп аёллар, келаси замонда (жамъ муаннас, ғоибат сийғаси) |
| تَضْرِبُ | урасан сен бир эркак киши, келаси замонда (воҳид, музаккар, мухотаб сийғаси) |
| تَضْرِبَانِ | урасиз сиз икки эркак киши, келаси замонда (тасния, музаккар, мухотабайн сийғаси) |
| تَضْرِبُونَ | урасизлар сизлар кўп эркаклар, келаси замонда (жамъ, музаккар, мухотабийн сийғаси) |
| تَضْرِبِينَ | урасан сен бир аёл, келаси замонда (воҳида, муаннас, мухотаба сийғаси) |
| تَضْرِبَانِ | урасиз сиз икки аёл, келаси замонда (тасния, муаннас, мухотабатайн сийғаси) |
| تَضْرِبْنَ | урасизлар сиз кўп аёллар, келаси замонда (жамъ, муаннас, мухотабат сийғаси) |
| أَضْرِبُ | ураман мен бир эркак ёки бир аёл, келаси замонда (воҳид ҳам воҳида, музаккар ҳам муаннас, мутакаллим сийғаси) |
| نَضْرِبُ | урамиз биз кўп эркаклар, ёки кўп аёллар келаси замонда (жамъ, музаккар ҳам муаннас, мутакаллим сийғаси) |
وَمَجْهُولُهُ: يُضْرَبُ يُضْرَبَانِ يُضْرَبُونَ ... الخ
Мажҳул шакли эса يُضْرَبُ يُضْرَبَانِ يُضْرَبُونَ ... الخ дир.
Музореъ феълининг мажҳули
Музореъ феълини мажҳул ҳолга келтириш учун феълнинг охиридан олдинги ҳарфни фатҳали ва музориъат ҳарфини заммали қилинади.
Масалан: يَضْرِبُ – маълум феъл эди. Бу феълнинг охирги ҳарфидан олдинги ҳарф бўлган (ر) фатҳали қилинади – يَضْرَبُ бўлади. Сўнгра музориъат ҳарфи заммали қилинади – يُضْرَبُ бўлади. Музореъ феълининг мажҳули ҳам 14 сийғада келади ва қуйидагича сарфланади:
| يُضْرَبُ | урилади у бир эркак киши, келаси замонда (воҳид, музаккар, ғоиб сийғаси) |
| يُضْرَبَانِ | урилади у икки эркак киши, келаси замонда (тасния, музаккар, ғоибайн сийғаси) |
| يُضْرَبُونَ | уриладилар улар кўп эркаклар, келаси замонда (жамъ, музаккар, ғоибийн сийғаси) |
| تُضْرَبُ | урилади у бир аёл, келаси замонда (воҳида, муаннас, ғоиба сийғаси) |
| تُضْرَبَانِ | урилади у икки аёл, келаси замонда (тасния, муаннас, ғоибатайн сийғаси) |
| يُضْرَبْنَ | уриладилар улар кўп аёллар, келаси замонда (жамъ муаннас, ғоибат сийғаси) |
| تُضْرَبُ | уриласан сен бир эркак киши, келаси замонда (воҳид, музаккар, мухотаб сийғаси) |
| تُضْرَبَانِ | уриласиз сиз икки эркак киши, келаси замонда (тасния, музаккар, мухотабайн сийғаси) |
| تُضْرَبُونَ | уриласизлар сизлар кўп эркаклар, келаси замонда (жамъ, музаккар, мухотабийн сийғаси) |
| تُضْرَبِينَ | уриласан сен бир аёл, келаси замонда (воҳида, муаннас, мухотаба сийғаси) |
| تُضْرَبَانِ | уриласиз сиз икки аёл, келаси замонда (тасния, муаннас, мухотабатайн сийғаси) |
| تُضْرَبْنَ | уриласизлар сиз кўп аёллар, келаси замонда (жамъ, муаннас, мухотабат сийғаси) |
| أُضْرَبُ | уриламан мен бир эркак ёки бир аёл, келаси замонда (воҳид ҳам воҳида, музаккар ҳам муаннас, мутакаллим сийғаси) |
| نُضْرَبُ | уриламиз биз кўп эркаклар ёки кўп аёллар, келаси замонда (жамъ, музаккар ҳам муаннас, мутакаллим сийғаси) |
Исми фоъил
Исми фоъил сулосий мужаррад бобларида доимо
| فَاعِلٌ | вазнида келади. Масалан: ضَارِبٌ каби. |
Исми фоъил 6та сийғада келади: 3та музаккар ва 3та муаннас.
Исми фоъил қуйидагича сарфланади:
| ضَارِبٌ | урувчи бир эркак киши, (воҳид, музаккар сийғаси) |
| ضَارِبَانِ | урувчи икки эркак киши, (тасния, музаккар сийғаси) |
| ضَارِبُونَ | урувчи кўп эркак кишилар, (жамъ, музаккар сийғаси) |
| ضَارِبَةٌ | урувчи бир аёл, (воҳида, муаннас сийғаси) |
| ضَارِبَتَانِ | урувчи икки аёл, (тасния, муаннас сийғаси) |
| ضَارِبَاتٌ | урувчи кўп аёллар, (жамъ муаннас сийғаси) |
Муаннаснинг жамъ сийғаси яна فَوَاعِلُ вазнида ҳам келади. Масалан: ضَوَارِبُ – урувчи кўп аёллар (жамъ муаннас сийғаси). Исми фоъил сулосий мужаррад бобларидан бошқа бобларда ўша бобларнинг музореъ феълининг маълуми вазнида келади. Музориъат ҳарфининг ўрнига заммали мийм (مُ) келтириб, охиридан олдинги ҳарф касрали қилинади. Масалан: أَكْرَمَ – يُكْرِمُ – مُكْرِمٌ (ҳурмат қилувчи) فَرَّحَ – يُفَرِّحُ – مُفَرِّحٌ (хурсанд қилувчи) دَحْرَجَ – يُدَحْرِجُ – مُدَحْرِجٌ (юмалатувчи) تَدَحْرَجَ – يَتَدَحْرَجُ – مُتَدَحْرِجٌ (думаловчи)
Исми мафъул
Исми мафъул сулосий мужаррад бобларида доимо
| مَفْعُولٌ | вазнида келади. Масалан: مَضْرُوبٌ каби. |
Исми мафъул ҳам 6та сийғада келади: 3та музаккар ва 3та муаннас.
Исми мафъул қуйидагича сарфланади:
| مَضْرُوبٌ | урилган бир эркак киши, (воҳид, музаккар сийғаси) |
| مَضْرُوبَانِ | урилган икки эркак киши, (тасния, музаккар сийғаси) |
| مَضْرُوبُونَ | урилган кўп эркак кишилар, (жамъ, музаккар сийғаси) |
| مَضْرُوبَةٌ | урилган бир аёл, (воҳида, муаннас сийғаси) |
| مَضْرُوبَتَانِ | урилган икки аёл, (тасния, муаннас сийғаси) |
| مَضْرُوبَاتٌ | урилган кўп аёллар, (жамъ муаннас сийғаси) |
Муаннаснинг жамъ сийғаси яна مَفَاعِلُ вазнида ҳам келади.
Масалан: مَضَارِبُ – урилган кўп аёллар (жамъ муаннас сийғаси).
Исми мафъул сулосий мужаррад бобларидан бошқа бобларда ўша бобларнинг музореъ феълининг мажҳули вазнида келади. Музориъат ҳарфининг ўрнига заммалик мийм (مُ) келтирилиб, охиридан олдинги ҳарф фатхали қилинади. Масалан:
أَكْرَمَ – يُكْرِمُ – مُكْرَمٌ (ҳурмат қилинган)
فَرَّحَ – يُفْرِّحُ – مُفَرَّحٌ (хурсанд қилинган)
دَحْرَجَ – يُدَحْرِجُ – مُدَحْرَجٌ (юмалатилган)
تَدَحْرَجَ – يَتَدَحْرَجُ – مُتَدَحْرَجٌ (думалаган)
Жаҳд феъли
Жаҳд феълини ясаш учун музореъ феълининг аввалига لَمْ келтирилади. Масалан: لَمْ يَضْرِبْ каби. Бу لَمْ охири саҳиҳ бўлган феълларда воҳидларининг охиридаги ҳаракатни ( يَضْرِبُ → لَمْ يَضْرِبْ ), тасния ва жамъларининг эса охирларидаги нунларни (يَضْرِبَانِ → لَمْ يَضْرِبَا), (يَضْرِبُونَ → لَمْ يَضْرِبُوا) туширади.
Охири ҳарфи иллат бўлган феълларда воҳидларидан ҳарфи иллатни ( يَرْمِى → لَمْ يَرْمِ ) тасния ва жамъларининг эса охирларидаги нунларни (يَرْمِيَانِ → لَمْ يَرْمِيَا), (يَرْمُونَ → لَمْ يَرْمُوا) туширади.
Аммо муаннаснинг икки жамъ сийғасининг охиридаги (ن) лар кўплик аломати бўлгани учун у нунлар ҳеч қачон тушмайди.
Яна لَمْ музореъ феълининг маъносини мозийга кўчириб, инкор қилади.
жаҳд феълининг маълуми 14 сийғада келади:
| لم يَضْرِبْ | урмади у бир эркак киши, ўтган замонда (воҳид, музаккар, ғоиб сийғаси) |
| لم يَضْرِبَا | урмади у икки эркак киши, ўтган замонда (тасния, музаккар, ғоибайн сийғаси) |
| لم يَضْرِبُوا | урмадилар улар кўп эркаклар, ўтган замонда (жамъ, музаккар, ғоибийн сийғаси) |
| لم تَضْرِبْ | урмади у бир аёл, ўтган замонда (воҳида, муаннас, ғоиба сийғаси) |
| لم تَضْرِبَا | урмади у икки аёл, ўтган замонда (тасния, муаннас, ғоибатайн сийғаси) |
| لم يَضْرِبْنَ | урмадилар улар кўп аёллар, ўтган замонда (жамъ муаннас, ғоибат сийғаси) |
| لم تَضْرِبْ | урмадинг сен бир эркак киши, ўтган замонда (воҳид, музаккар, мухотаб сийғаси) |
| لم تَضْرِبَا | урмадингиз сиз икки эркак киши, ўтган замонда (тасния, музаккар, мухотабайн сийғаси) |
| لم تَضْرِبُوا | урмадингизлар сизлар кўп эркаклар, ўтган замонда (жамъ, музаккар, мухотабийн сийғаси) |
| لم تَضْرِبِي | урмадинг сен бир аёл, ўтган замонда (воҳида, муаннас, мухотаба сийғаси) |
| لم تَضْرِبَا | урмадингиз сиз икки аёл, ўтган замонда (тасния, муаннас, мухотабатайн сийғаси) |
| لم تَضْرِبْنَ | урмадингизлар сизлар кўп аёллар, ўтган замонда (жамъ, муаннас, мухотабат сийғаси) |
| لم أَضْرِبْ | урмадим мен бир эркак ёки бир аёл, ўтган замонда (воҳид ҳам воҳида, музаккар ҳам муаннас, мутакаллим сийғаси) |
| لم نَضْرِبْ | урмадик биз кўп эркаклар ёки кўп аёллар, ўтган замонда (жамъ, музаккар ҳам муаннас, мутакаллим сийғаси) |
Жаҳд феълининг мажҳули
Жаҳд феълининг мажҳули ҳам 14 сийғада келади:
| لم يُضْرَبْ | урилмади у бир эркак киши, ўтган замонда (воҳид, музаккар, ғоиб сийғаси) |
| لم يُضْرَبَا | урилмади у икки эркак киши, ўтган замонда (тасния, музаккар, ғоибайн сийғаси) |
| لم يُضْرَبُوا | урилмадилар улар кўп эркаклар, ўтган замонда (жамъ, музаккар, ғоибийн сийғаси) |
| لم تُضْرَبْ | урилмади у бир аёл, ўтган замонда (воҳида, муаннас, ғоиба сийғаси) |
| لم تُضْرَبَا | урилмади у икки аёл, ўтган замонда (тасния, муаннас, ғоибатайн сийғаси) |
| لم يُضْرَبْنَ | урилмадилар улар кўп аёллар, ўтган замонда (жамъ муаннас, ғоибат сийғаси) |
| لم تُضْرَبْ | урилмадинг сен бир эркак киши, ўтган замонда (воҳид, музаккар, мухотаб сийғаси) |
| لم تُضْرَبَا | урилмадингиз сиз икки эркак киши, ўтган замонда (тасния, музаккар, мухотабайн сийғаси) |
| لم تُضْرَبُوا | урилмадингизлар сизлар кўп эркаклар, ўтган замонда (жамъ, музаккар, мухотабийн сийғаси) |
| لم تُضْرَبِي | урилмадинг сен бир аёл, ўтган замонда (воҳида, муаннас, мухотаба сийғаси) |
| لم تُضْرَبَا | урилмадингиз сиз икки аёл, ўтган замонда (тасния, муаннас, мухотабатайн сийғаси) |
| لم تُضْرَبْنَ | урилмадингизлар сизлар кўп аёллар, ўтган замонда (жамъ, муаннас, мухотабат сийғаси) |
| لم أُضْرَبْ | урилмадим мен бир эркак ёки бир аёл, ўтган замонда (воҳид ҳам воҳида, музаккар ҳам муаннас, мутакаллим сийғаси) |
| لم نُضْرَبْ | урилмадик биз кўп эркаклар ёки кўп аёллар, ўтган замонда (жамъ, музаккар ҳам муаннас, мутакаллим сийғаси) |
Нафий феъли
Нафий феълини ясаш учун музореъ феълининг аввалига لاَ келтирилади. Масалан: لاَ يَضْرِبُ каби.
Бу لا музореъ феълининг маъносини истиқболга (келаси замонга) хослаб инкор этади.
Масалан: لاَ يَضْرِبُ дейилса, урмайди у бир эркак киши, келаси замонда, деган маъно чиқади. Лекин урмаяпти у бир эркак киши, ҳозирги замонда, деган маъно чиқмайди.
Нафий феълининг маълуми 14 сийғада келади:
| لا يَضْرِبُ | урмайди у бир эркак киши, келаси замонда (воҳид, музаккар, ғоиб сийғаси) |
| لا يَضْرِبَانِ | урмайди у икки эркак киши, келаси замонда (тасния, музаккар, ғоибайн сийғаси) |
| لا يَضْرِبُونَ | урмайдилар улар кўп эркаклар, келаси замонда (жамъ, музаккар, ғоибийн сийғаси) |
| لا تَضْرِبُ | урмайди у бир аёл, келаси замонда (воҳида, муаннас, ғоиба сийғаси) |
| لا تَضْرِبَانِ | урмайди у икки аёл, келаси замонда (тасния, муаннас, ғоибатайн сийғаси) |
| لا يَضْرِبْنَ | урмайдилар улар кўп аёллар, келаси замонда (жамъ муаннас, ғоибат сийғаси) |
| لا تَضْرِبُ | урмайсан сен бир эркак киши, келаси замонда (воҳид, музаккар, мухотаб сийғаси) |
| لا تَضْرِبَانِ | урмайсиз сиз икки эркак киши, келаси замонда (тасния, музаккар, мухотабайн сийғаси) |
| لا تَضْرِبُونَ | урмайсизлар сизлар кўп эркаклар, келаси замонда (жамъ, музаккар, мухотабийн сийғаси) |
| لا تَضْرِبِينَ | урмайсан сен бир аёл, келаси замонда (воҳида, муаннас, мухотаба сийғаси) |
| لا تَضْرِبَانِ | урмайсиз сиз икки аёл, келаси замонда (тасния, муаннас, мухотабатайн сийғаси) |
| لا تَضْرِبْنَ | урмайсизлар сиз кўп аёллар, келаси замонда (жамъ, муаннас, мухотабат сийғаси) |
| لا أَضْرِبُ | урмайман мен бир эркак ёки бир аёл, келаси замонда (воҳид ҳам воҳида, музаккар ҳам муаннас, мутакаллим сийғаси) |
| لا نَضْرِبُ | урмаймиз биз кўп эркаклар ёки кўп аёллар, келаси замонда (жамъ, музаккар ҳам муаннас, мутакаллим сийғаси) |
Нафий феълининг мажҳули
Нафий феълининг мажҳули ҳам 14 сийғада келади:
| لا يُضْرَبُ | урилмайди у бир эркак киши, келаси замонда (воҳид, музаккар, ғоиб сийғаси) |
| لا يُضْرَبَانِ | урилмайди у икки эркак киши, келаси замонда (тасния, музаккар, ғоибайн сийғаси) |
| لا يُضْرَبُونَ | урилмайдилар улар кўп эркаклар, келаси замонда (жамъ, музаккар, ғоибийн сийғаси) |
| لا تُضْرَبُ | урилмайди у бир аёл, келаси замонда (воҳида, муаннас, ғоиба сийғаси) |
| لا تُضْرَبَانِ | урилмайди у икки аёл, келаси замонда (тасния, муаннас, ғоибатайн сийғаси) |
| لا يُضْرَبْنَ | урилмайдилар улар кўп аёллар, келаси замонда (жамъ муаннас, ғоибат сийғаси) |
| لا تُضْرَبُ | урилмайсан сен бир эркак киши, келаси замонда (воҳид, музаккар, мухотаб сийғаси) |
| لا تُضْرَبَانِ | урилмайсиз сиз икки эркак киши, келаси замонда (тасния, музаккар, мухотабайн сийғаси) |
| لا تُضْرَبُونَ | урилмайсизлар сизлар кўп эркаклар, келаси замонда (жамъ, музаккар, мухотабийн сийғаси) |
| لا تُضْرَبِينَ | урилмайсан сен бир аёл, келаси замонда (воҳида, муаннас, мухотаба сийғаси) |
| لا تُضْرَبَانِ | урилмайсиз сиз икки аёл, келаси замонда (тасния, муаннас, мухотабатайн сийғаси) |
| لا تُضْرَبْنَ | урилмайсизлар сиз кўп аёллар, келаси замонда (жамъ, муаннас, мухотабат сийғаси) |
| لا أُضْرَبُ | урилмайман мен бир эркак ёки бир аёл, келаси замонда (воҳид ҳам воҳида, музаккар ҳам муаннас, мутакаллим сийғаси) |
| لا نُضْرَبُ | урилмаймиз биз кўп эркаклар ёки кўп аёллар, келаси замонда (жамъ, музаккар ҳам муаннас, мутакаллим сийғаси) |
اَلأَمْرُ: اِضْرِبْ، اِضْرِبَا، اِضْرِبُوا، اِضْرِبِي، اِضْرِبَا، اِضْرِبْنَ.
Амр феъли ҳақида
Амр икки қисмдир: амр хозир (мухотаб) ва амр ғоиб (ғоиб ва мутакаллим).
Амри ҳозир
Амри ҳозир музореъ феълининг 6та мухотаб сийғасидан икки амал бажарилади:
1. Музореъ феълининг охирига қаралади. Агар феълнинг охири саҳиҳ ҳарф бўлса, сукунли қилинади. Масалан: تَضْرِبُ → تَضْرِبْ каби.
Агар феълнинг охири ҳарфи иллат бўлса, ҳарфи иллат туширилади. Масалан: تَرْمِىُ → تَرْمِ каби.
2. Музориъат ҳарфи бўлган (ت) ташлаб юборилади. Сўнгра унинг кейинидаги ҳарфга қаралади. Агар музориъат ҳарфидан кейинги ҳарф ҳаракатли бўлса, амр феъли шу ерда тугайди.
Масалан: تَثِبُ (сакрайсан) феълини олайлик. Аввал охирги ҳарфга қаралади, охири саҳиҳ ҳарф бўлгани учун сукунли қилинади: تَثِبْ . Кейин музориъат ҳарфи ташлаб юборилади. Унинг кейинидаги ҳарф ҳаракатли бўлгани учун амр феъли тугайди.
تَثِبُ → تَثِبْ → ثِبْ (сакра).
Агар музориъат ҳарфидан кейинги ҳарф сукунли бўлса, феълнинг ع ҳарфининг ҳаракатига қаралади. Агар феълнинг ع ҳарфининг ҳаракати касра ёки фатҳа бўлса, ясалаётган амр феълининг аввалига касрали ҳамза келтирилади.
Масалан: ( تَفْعِلُ – تَضْرِبُ вазнида); ( تَفْعَلُ – تَحْمَدُ вазнида).
تَضْرِبُ → تَضْرِبْ → ضْرِبْ → اِضْرِبْ (ур);
تَحْمَدُ → تَحْمَدْ → حْمَدْ → اِحْمَدْ (мақта).
Агар феълнинг ع ҳарфининг ҳаракати замма бўлса, ясалаётган амр феълининг аввалига заммали ҳамза келтирилади.
Масалан: ( تَفْعُلُ – تَكْتُبُ вазнида).
تَكْتُبُ → تَكْتُبْ → كْتُبْ → اُكْتُبْ (ёз).
Шу билан амр феъли тугайди. Аммо أَفْعَلَ бобида амр феълининг аввалига ҳар доим фатҳали ҳамза келтирилади.
(Масалан: أَقِمْ ، أَكْرِمْ )
يَضْرِبُ، ضَرَبَ феълидан амри ҳозир қуйидагича олинади:
تَضْرِبُ –мухотаб сийғасининг охирига қаралади. ب саҳиҳ ҳарф бўлгани учун сукун қилинади: تَضْرِبْ бўлади. Музориъат ҳарфи бўлган ت олиб ташланади: ضْرِبْ бўлади. Музориъат ҳарфидан кейинги ҳарф сукунли бўлгани учун феълнинг ع ҳарфи ҳаракатига қаралади. ع ҳарфи баробарида бўлган ر ҳарфи касрали бўлгани учун ясалаётган амр феълининг аввалига касрали ҳамза келтирилади: اِضْرِبْ бўлади.
Амри ҳозир қуйидагича сарфланади:
| اِضْرِبْ | ур сен бир эркак киши, (воҳид, музаккар сийғаси) |
| اِضْرِبَا | уринг сиз икки эркак киши, (тасния, музаккар сийғаси) |
| اِضْرِبُوا | уринглар сиз кўп эркак кишилар, (жамъ, музаккар сийғаси) |
| اِضْرِبِي | ур сен бир аёл, (воҳида, муаннас сийғаси) |
| اِضْرِبَا | уринг сиз икки аёл, (тасния, муаннас сийғаси) |
| اِضْرِبْنَ | уринглар сиз кўп аёллар, (жамъ муаннас сийғаси) |
اَلأَمْرُ بِاللاَّمِ: لِيَضْرِبْ، لِيَضْرِبَا، لِيَضْرِبُوا، لِتَضْرِبْ، لِتَضْرِبَا، لِيَضْرِبْنَ، لأَضْرِبْ، لِنَضْرِبْ.
Амри ғоиб
Амри ғоиб феъли музореъ феълининг аввалига (لِ) келтириш билан ясалади. Масалан: لِيَضْرِبْ каби.
Бу (لِ) музореъ феълининг охири саҳиҳ ҳарф бўлса, воҳидларининг охиридаги ҳаракатни туширади.
Масалан: لِيَضْرِبْ каби. Саҳиҳ феълда ҳам, ноқис феълда ҳам тасния ва жамъларининг охиридаги нунларни туширилади. Лекин муаннаснинг жамъ сийғасидаги (ن) кўплик аломати бўлгани учун ҳеч қачон тушмайди.
Агар амри ғоиб феълининг аввалига бирор– бир ҳаракатли ҳарф туташса, (لِ) сукунли ўқилади. Масалан:
| فَلْيَضْرِبْ | (бас урсин) каби. |
Амри ғоиб феълининг маълуми 8 сийғада келади: 6та ғоиб ва 2та мутакаллим. Амри ғоиб феъли қуйидагича сарфланади:
| لِيَضْرِبْ | Урсин у бир эркак киши, (воҳид, музаккар, ғоиб сийғаси) |
| لِيَضْرِبَا | Урсин у икки эркак киши, (тасния, музаккар, ғоибайн сийғаси) |
| لِيَضْرِبُوا | Урсинлар улар кўп эркаклар, (жамъ, музаккар, ғоибийн сийғаси) |
| لِتَضْرِبْ | урсин у бир аёл, (воҳида, муаннас, ғоиба сийғаси) |
| لِتَضْرِبَا | урсин у икки аёл, (тасния, муаннас, ғоибатайн сийғаси) |
| لِيَضْرِبْنَ | урсинлар улар кўп аёллар, (жамъ, муаннас, ғоибат сийғаси) |
| لأِضْرِبْ | урайин мен бир эркак ёки бир аёл, (воҳид ҳам воҳида, музаккар ҳам муаннас, мутакаллим сийғаси) |
| لِنَضْرِبْ | урайлик биз кўп эркаклар ёки кўп аёллар, (жамъ, музаккар ҳам муаннас, мутакаллим сийғаси) |
وَمَجْهُولُهُ: لِتُضْرَبْ، لِتُضْرَبَا، لِتَضْرَبُوا، لِتُضْرَبِي، لِتُضْرَبَا، لِتُضْرَبْنَ، لِيُضْرَبْ، لِيُضْرَبَا، لِيُضْرَبُوا، لِتُضْرَبْ، لِتُضْرَبَا، لِيُضْرَبْنَ، لأُضْرَبْ، لِنُضْرَبْ.
Амри ғоибнинг мажҳули
Амри ғоиб феълининг мажҳули 14 сийғада келади. Истисно тарзида аввал мухотаб сийғаси сарфланади. Амри ғоиб феълининг мажҳули куйидагича сарфланади:
| لِتُضْرَبْ | урилгин сен бир эркак киши, (воҳид, музаккар сийғаси) |
| لِتُضْرَبَا | урилингиз сиз икки эркак киши, (тасния, музаккар сийғаси) |
| لِتُضْرَبُوا | урилингизлар сизлар кўп эркак кишилар, (жамъ, музаккар сийғаси) |
| لِتُضْرَبِى | урилгин сен бир аёл, (воҳида, муаннас сийғаси) |
| لِتُضْرَبَا | урилингиз сиз икки аёл, (тасния, муаннас сийғаси) |
| لِتُضْرَبْنَ | урилингизлар сизлар кўп аёллар, (жамъ муаннас сийғаси) |
| لِيُضْرَبْ | урилсин у бир эркак киши, (воҳид, музаккар, ғоиб сийғаси) |
| لِيُضْرَبَا | Урилсин у икки эркак киши, (тасния, музаккар, ғоибайн сийғаси) |
| لِيُضْرَبُوا | Урилсинлар улар кўп эркаклар, (жамъ, музаккар, ғоибийн сийғаси) |
| لِتُضْرَبْ | урилсин у бир аёл, (воҳида, муаннас, ғоиба сийғаси) |
| لِتُضْرَبَا | урилсин у икки аёл, (тасния, муаннас, ғоибатайн сийғаси) |
| لِيُضْرَبْنَ | урилсинлар улар кўп аёллар, (жамъ, муаннас, ғоибат сийғаси) |
| لأُضْرَبْ | урилайин мен бир эркак ёки бир аёл, (воҳид ҳам воҳида, музаккар ҳам муаннас, мутакаллим сийғаси) |
| لِنُضْرَبْ | урилайлик биз кўп эркаклар ёки кўп аёллар, (жамъ, музаккар ҳам муаннас, мутакаллим сийғаси) |
Наҳий феъли
Музореъ феълининг аввалига (لاَ) келтириш билан наҳий феъли ясалади. Масалан: لاَ تَضْرِبْ (урма) каби.
Наҳий ломи (لاَ) киритилганида музореъ феълининг охири саҳиҳ ҳарф бўлса, воҳидларининг охиридаги ҳаракатни (لاَ تَضْرِبْ) каби сукун қилади. Агар охири иллат ҳарфи бўлса, воҳидларининг охиридаги ҳарфи иллатни (لاَ تَرْمِ) каби туширади.
Шунингдек, тасния ва жамъларидаги (ن) ларни ҳам туширади.
Лекин муаннаснинг жамъларидаги (ن) ларни туширмайди. Наҳий феълининг маълуми 14 сийғади келади. Бу феълда ҳам истисно тарзида аввал мухотаб сийғаси, кейин ғоиб ва мутакаллим сийғалари сарфланади.
Наҳий феъли қуйидагича сарфланади:
| لاَ تَضْرِبْ | урма сен бир эркак киши, (воҳид, музаккар, мухотаб сийғаси) |
| لاَ تَضْرِبَا | урманг сиз икки эркак киши, (тасния, музаккар, мухотабайн сийғаси) |
| لاَ تَضْرِبُوا | урманглар сиз кўп эркак кишилар, (жамъ, музаккар, мухотабийн сийғаси) |
| لاَ تَضْرِبِي | урма сен бир аёл, (воҳида, муаннас, мухотаба сийғаси) |
| لاَ تَضْرِبَا | урманг сиз икки аёл, (тасния, муаннас, мухотабатайн сийғаси) |
| لاَ تَضْرِبْنَ | урманглар сиз кўп аёллар, (жамъ, муаннас, мухотабат сийғаси) |
| لاَ يَضْرِبْ | урмасин у бир эркак киши, (воҳид, музаккар, ғоиб) |
| لاَ يَضْرِبَا | урмасин у икки эркак киши, (тасния, музаккар, ғоибайн сийғаси) |
| لاَ يَضْرِبُوا | урмасинлар улар кўп эркаклар, (жамъ, музаккар, ғоибийн сийғаси) |
| لاَ تَضْرِبْ | урмасин у бир аёл, (воҳида, муаннас, ғоиба сийғаси) |
| لاَ تَضْرِبَا | урмасин у икки аёл, (тасния, муаннас, ғоибатайн сийғаси) |
| لاَ يَضْرِبْنَ | урмасинлар улар кўп аёллар, (жамъ, муаннас, ғоибат сийғаси) |
| لاَ أَضْرِبْ | урмайин мен бир эркак ёки бир аёл, (воҳид ҳам воҳида, музаккар ҳам муаннас, мутакаллим сийғаси) |
| لاَ نَضْرِبْ | урмайлик биз кўп эркаклар ёки кўп аёллар, (жамъ, музаккар ҳам муаннас, мутакаллим сийғаси) |
Наҳий феълининг мажҳули
Наҳий феълининг мажҳули ҳам 14 сийғада келади ва қуйидагича сарфланади:
| لاَ تُضْرَبْ | урилма сен бир эркак киши, (воҳид, музаккар, мухотаб сийғаси) |
| لاَ تُضْرَبَا | урилманг сиз икки эркак киши, (тасния, музаккар, мухотабайн сийғаси) |
| لاَ تُضْرَبُوا | урилманглар сиз кўп эркак кишилар, (жамъ, музаккар, мухотабийн сийғаси) |
| لاَ تُضْرَبِي | урилма сен бир аёл, (воҳида, муаннас, мухотаба сийғаси) |
| لاَ تُضْرَبَا | урилманг сиз икки аёл, (тасния, муаннас, мухотабатайн сийғаси) |
| لاَ تُضْرَبْنَ | урилманглар сиз кўп аёллар, (жамъ, муаннас, мухотабат сийғаси) |
| لاَ يُضْرَبْ | урилмасин у бир эркак киши, (воҳид, музаккар, ғоиб сийғаси) |
| لاَ يُضْرَبَا | урилмасин у икки эркак киши, (тасния, музаккар, ғоибайн сийғаси) |
| لاَ يُضْرَبُوا | урилмасинлар улар кўп эркаклар, (жамъ, музаккар, ғоибийн сийғаси) |
| لاَ تُضْرَبْ | урилмасин у бир аёл, (воҳида, муаннас, ғоиба сийғаси) |
| لاَ تُضْرَبَا | урилмасин у икки аёл, (тасния, муаннас, ғоибатайн сийғаси) |
| لاَ يُضْرَبْنَ | урилмасинлар улар кўп аёллар, (жамъ, муаннас, ғоибат сийғаси) |
| لاَ أُضْرَبْ | урилмайин мен бир эркак ёки бир аёл, (воҳид ҳам воҳида, музаккар ҳам муаннас, мутакаллим сийғаси) |
| لاَ نُضْرَبْ | урилмайлик биз кўп эркаклар ёки кўп аёллар, (жамъ, музаккар ҳам муаннас, мутакаллим сийғаси) |
Исми замон ва исми макон
Исми замон ва исми макон сулосий мужаррад бобларининг يَفْعِلُ бобида ва сулосий мужаррад бобларининг мисол феълларида феълнинг ع ҳарфи ҳаракати касрали бўлиб, مَفْعِلٌ вазнида келади.
Масалан:
ضَرَبَ – يَضْرِبُ → مَضْرِبٌ (فَعَلَ يَفْعِلُ боби, саҳиҳ феъл);
وَعَدَ – يَعِدُ → مَوْعِدٌ (فَعَلَ يَفْعِلُ боби, мисол феъл);
وَضَعَ – يَضَعُ → مَوْضِعٌ (فَعَلَ يَفْعَلُ боби, мисол феъл).
Исми замон ва исми макон сулосий мужаррад бобларининг يَفْعِلُ бобидан бошқа бобларда ва сулосий мужаррад бобларининг ноқис феълларида феълнинг ع ҳарфи ҳаракати фатҳали бўлиб, مَفْعَلٌ вазнида келади. Масалан:
نَصَرَ – يَنْصُرُ → مَنْصَرٌ (فَعَلَ يَفْعُلُ боби, саҳиҳ феъл);
رَمَىَ – يَرْمِىُ → مَرْمَىٌ (فَعَلَ يَفْعِلُ боби, ноқис феъл);
كَنَسَ – يَكْنُسُ → مَكْنَسٌ (فَعَلَ يَفْعُلُ боби, саҳиҳ феъл).
Исми замон ва исми макон сулосий мужаррад бобларидан бошқа бобларда ўша бобларнинг исми мафъуллари вазнида келади. Масалан:
أَكْرَمَ – يُكْرِمُ → مُكْرَمٌ (اَفْعَلَ يُفْعِلُ боби);
فَرَّحَ – يُفَرِّحُ → مُفَرَّحٌ (فَعَّلَ يُفَعّلُ боби);
دَحْرَجَ – يُدَحْرِجُ → مُدَحْرَجٌ (فَعْلَلَ يُفَعْلِلُ боби);
تَدَحْرَجَ – يَتَدَحْرَجُ → مُتَدَحْرَجٌ (تَفَعْلَلَ يَتَفَعْلَلُ боби).
Исми замон ва исми макон уч сийғада келади ва қуйидагича сарфланади:
| مَضْرِبٌ | урадиган бир замон ёки бир макон (воҳид сийғаси) |
| مَضْرِبَانِ | урадиган икки замон ёки икки макон (тасния сийғаси) |
| مَضَارِبُ | урадиган кўп замонлар ёки кўп маконлар (жамъ сийғаси) |
Исми олат
Исми олат сулосий мужаррад бобларида уч вазнда келиши мумкин: 1. مِفْعَلٌ ; 2. مِفْعَالٌ ; 3. مِفْعَلَةٌ
سَطَرَ يَسْطُرُ– (чизиқ чизди) → مِسْطَرٌ –чизиқ чизувчи қурол, яъни чизғич;
فَتَحَ يَفْتَحُ – (очди) → مِفْتَاحٌ –очувчи қурол, яъни калит;
كَنَسَ يَكْنُسُ – (супурди) → مِكْنَسَةٌ –супурувчи қурол, яъни супурги.
Исми олат сулосий мужаррад бобларидан бошқа бобларда келмаган. Исми олат ҳам уч сийғада келади ва қуйидагича сарфланади:
مِضْرَابٌ –урадиган бир қурол (воҳид сийғаси);
مِضْرَابَانِ –урадиган икки қурол (тасния сийғаси);
مَضَارِيبُ –урадиган кўп қуроллар (жамъ сийғаси).
"Эслатма: Агар исми олат مِفْعَلٌ вазнида келса, жамъ сийғаси مَفَاعِلُ вазнида бўлади. Агар مِفْعَالٌ вазнида келса, жамъ сийғаси مَفَاعِيلُ вазнида бўлади.
Исми тафзил
Исми тафзил сулосий мужаррад бобларида музаккар учун أَفْعَلُ вазнида, муаннас учун فُعْلَى вазнида келади.
Масалан: أَضْرَبُ ва ضُرْبَى каби.
Исми тафзил сулосий мужаррад бобларидан бошқа бобларда келмаган.
Исми тафзил 6 сийғада (3та музаккар ва 3та муаннас) келади ва қуйидагича сарфланади:
| أَضْرَبُ | урувчироқ бир эркак (воҳид, музаккар сийғаси) |
| أَضْرَبَانِ | урувчироқ икки эркак (тасния, музаккар сийғаси) |
| أَضْرَبُونَ | урувчироқ кўп эркаклар (жамъ, музаккар сийғаси) |
| ضُرْبَى | урувчироқ бир аёл (воҳида, муаннас сийғаси) |
| ضُرْبَيَانِ | урувчироқ икки аёл (тасния, муаннас сийғаси) |
| ضُرْبَيَاتٌ | урувчироқ кўп аёллар (жамъ, муаннас сийғаси) |
وَكَذَا الصَّحِيحُ وَالْمِثَالُ مِنْ جَمِيعِ الأَبْوَابِ وَكَذَا الأَجْوَفُ وَالْمُضَاعَفُ الْجَارِيَانِ مَعَ اللَّوَاحِقِ مَجْرَى الصَّحِيحِ.
Барча бобларнинг саҳиҳ (соғлом) ва мисол (“фа” баробарида иллатли ҳарф келган) феъллари худди шу каби бўлади. Шунингдек, лавоҳиқ (олмош)лар билан бирга келган ажваф (“ъайн” баробарида иллатли ҳарф келган) ва музоаф (бир жинсдан икки ҳарф бўлган) феъллари ҳам саҳиҳ феъл жорий бўлгандек келади.