اَلْفَصْلُ الرَّابِعُ: اِعْلَمْ، أَنَّ اللاَّمَ الْمُعْتَلَّةَ تَصِحُّ مَعَ الألِفِ وَالْمُرَادُ لِصُحْبَتِهَا هَهُنَا أَنَّهَا تَثْبُتُ مُتَحَرِّكَةً نَحْوُ: رَمَيَا وَيَرْمِيَانِ وَارْمِيَا وَدَعَوَا وَيَدْعُوَانِ وَادْعُوَا.
وَكَذَلِكَ: رَعَيَا وَيَرْعَيَانِ وَارْعَيَا وَخَشِيَا وَيَخْشَيَانِ وَاخْشَيَا وَرَخُوَا وَيَرْخُوَانِ وَارْخُوا.
Тўртинчи фасл. Билгин, албатта иллатли бўлган “лом” баробаридаги ҳарф “алиф” билан бирга бўлганда соғлом туради, яъни ҳазф қилинмайди. Бу ерда бирга бўлишидан мурод иллатли ҳарфни ҳаракатли бўлиб туришидир.
Масалан, رَمَيَا، يَرْمِيَانِ، اِرْمِيَا، دَعَوَا، يَدْعُوَانِ، اُدْعُوَا каби.
Шунингдек, رَعَيَا، يَرْعَيَانِ، اِرْعَيَا، خَشِيَا، يَخْشَيَانِ، اِخْشَيَا، رَخُوَا، يَرْخُوَانِ، اُرْخُوَا феълларида ҳам юқоридаги каби бўлади.
وَمَعَ الْوَاوِ تَنْظُرُ اِنِ انْفَتَحَ مَا قَبْلَهَا سَقَطَتْ بَعْدَ الْقَلْبِ نَحْوُ: رَمَوْا وَدَعَوْا أَصْلُهُمَا رَمَيُوا وَدَعَوُوا فَقُلِبَتَا أَلِفَيْنِ بِالأصْلِ الأوَّلِ مِنْ أُصُولِ الْقَلْبِ وَحُذِفَتَا لِالْتِقَاءِ السَّاكِنَيْنِ وَكَذَا: يَخْشَوْنَ وَيَرْمُونَ وَاخْشَوْا.
“Вов” билан бирга келганда қарайсан, агар иллатли ҳарфдан олдинги ҳарф фатҳали бўлса, унда иллатли ҳарф қалб бўлганидан кейин тушиб кетади.
Масалан, رَمَوْا، دَعَوْا каби.
Буларнинг асли رَمَيُوا، دَعَوُوا бўлиб, қалб қилишнинг биринчи қоидасига кўра улардаги иллатли ҳарфни алифга ўзгартирилди. Уларни икки сокин бир-бирига тўқнаш келгани учун ҳазф қилинди.
Худди шунингдек, يَخْشَوْنَ، يَرْمُونَ، اِخْشَوْا феълларидаги қоида ҳам юқоридаги кабидир.
وَاِنِ انْضَمَّ مَا قَبْلَهَا سَقَطَتْ بَعْدَ التَّسْكِينِ فَحَسْبُ نَحْوُ: رَخُوا وَيَدْعُونَ وَادْعُوا. وَإِنِ انْكَسَرَ مَا قَبْلَهَا سَقَطَتْ بَعْدَ التَّسْكِينِ مَعَ النَّقْلِ نَحْوُ: خَشُوا وَيَرْمُونَ وَارْمُوا
Бордию ундан олдинги ҳарф заммали бўлса, фақат сукунли қилгандан кейин тушиб кетади.
Масалан, رَخُوا، يَدْعُونَ، اُدْعُوا каби.
Агар иллатли ҳарфдан олдинги ҳарф касрали бўлса, иллатли ҳарфни ҳаркатини юқоридаги ҳарфга кўчириб, сукунли қилингандан кейин тушиб кетади.
Масалан, خَشُوا، يَرْمُونَ، اِرْمُوا каби.
وَمَعَ الْيَاءِ تَنْظُرُ كَذَلِكَ فَتَقُولُ فِيمَا انْفَتَحَ مَا قَبْلَهَا نَحْوُ: تَخْشَيْنَ وَترْمِينَ فَسَقَطَتْ بَعْدَ الْقَلْبِ بِالألِفِ وَفِيمَا انْضَمَّ مَا قَبْلَهَا نَحْوُ: تَدْعِيْنَ وَادْعِي أَصْلُهُمَا تَدْعُوِيْنَ وَادْعُوِي فَتَسْقُطُ بَعْدَ التَّسْكِينِ مَعَ النَّقْلِ وَفِيمَا انْكَسَرَ مَا قَبْلَهَا نَحْوُ: تَرْمِينَ وَارْمِي فَتَسْقُطُ بَعْدَ التَّسْكِينِ فَحَسْبُ.
Худди шунингдек, “йа” ҳарфи билан бирга келганда ҳам кўрасан. Кейин иллатли ҳарфдан олдинги ҳарф фатҳали бўлганда تَخْشَيْنَ، ترْمِينَ деб айтасан. Шунда иллатли ҳарф “алиф”га қалб бўлгандан кейин тушиб кетади.
Иллатли ҳарфдан олдинги ҳарф заммали бўлганда تَدْعِيْنَ، اُدْعِىْ деб айтасан. Буларнинг асли تَدْعُوِيْنَ، اُدْعُوِىْ бўлиб, иллатли ҳарфнинг ҳаракатини нақл қилиб (юқорисидаги ҳарфга кўчириб) сукунли қилингандан кейин тушиб кетади.
Иллатли ҳарфдан олдинги ҳарф касрали бўлганда эса تَرْمِينَ اِرْمِيْ деб айтасан. Бунда иллатли ҳарф фақат сукунли қилингандан кейин тушиб кетади.
وَمَعَ التَّاءِ تَنْظُرُ إِنِ انْفَتَحَ مَا قَبْلَهَا سَقَطَتْ بَعْدَ الْقَلْبِ نَحْوُ: رَمَتْ وَدَعَتْ وَرَمَتَا وَدَعَتَا. وَإِنِ انْضَمَّ مَا قَبْلَهَا أَوِ انْكَسَرَ صَحَّتْ نَحْوُ: رَضِيَتْ وَرُمِيَتْ وَرَخُوَتْ.
(Юқоридаги иллатли феълларга) “та” ҳарфини ҳам қўшиб кўрасан, агар иллатли ҳарфдан олдинги ҳарф фатҳали бўлса, қалб қилингандан кейин тушиб кетади.
Масалан, رَمَتْ، دَعَتْ، رَمَتَا، دَعَتَا каби.
Бордию ундан олдинги ҳарф заммали ёки касрали бўлса, иллатли ҳарф тушиб кетмайди.
Масалан, رَضِيَتْ، رُمِيَتْ، رَخُوَتْ каби.
وَأَمَّا مَعَ الْمُتَحَرِّكَاتِ فَإِنَّهَا تَثْبُتُ سَاكِنَةً نَحْوُ: رَمَيْنَ وَدَعَوْنَ وَيَرْمِيْنَ وَيَدْعُونَ وَارْمِيْنَ وَادْعُونَ
وَكَذَا رَمَيْتَ وَدَعَوْتَ إِلَى رَمَيْنَا وَدَعَوْنَا.
Юқоридаги иллатли феъллар ҳаркатли бўлган лавоҳиқлар билан бирга келганда, иллатли ҳарф сукунли ҳолатда албатта туради.
Масалан, رَمَيْنَ، دَعَوْنَ، يَرْمِيْنَ، يَدْعُونَ، اِرْمِيْنَ، اُدْعُونَ каби.
Шунингдек, رَمَيْتَ، دَعَوْتَ сийғаларидан тоинки رَمَيْنَا، دَعَوْنَا сийғаларигача ҳам юқоридаги кабидир.