اَلْبَابُ الثَّالِثُ: فِي خَوَاصِّ اللَّوَاحِقِ لِلأَفْعَالِ، وَهُوَ أَرْبَعَةُ فُصُولٍ.
اَلْفَصْلُ الأَوَّلُ: اِعْلَمْ، أَنَّ اللَّوَاحِقَ ثَمَانٍ أَرْبَعُ سَوَاكِنَ تَقْتَضِي حَرَكَةَ مَا قَبْلَهَا.
Учинчи боб: феълларга хос бўлган лавоҳиқлар борасида бўлиб, у тўртта фаслдир.
Биринчи фасл: Билгин, албатта лавоҳиқ (феълларга бирлашиб келадиган олмош)лар саккизта бўлиб, ундан тўрттаси ўзи сукунли бўлиб, ўзидан олдинги ҳарфни ҳаракатли бўлишини талаб қилади.
أَحَدُهَا: أَلِفُ ضَمِيرِ الاِثْنَيْنِ تَلْحَقُ الْمَاضِيَ وَالْمُضَارِعَ وَالأمْرَ وَتَقْتَضِي فَتْحَةَ مَا قَبْلَهَا ضَرُورَةً، نَحْوُ: ضَرَبَا وَيَضْرِبَانِ وَاضْرِبَا.
Ўзи сукунли бўлган лавоҳиқлардан биринчиси иккилик замир (олмош)нинг “алиф”идир. У мозий (ўтган замон), музореъ (ҳозирги-келаси замон) ҳамда амр (буйруқ) феълига бирлашиб келади ва заруратан ўзидан олдинги ҳарфни фатҳали бўлишини тақозо қилади.
Масалан, ضَرَبَا، يَضْرِبَانِ، اِضْرِبَا каби.
وَثَانِيهَا: وَاوُ ضَمِيرِ جَمَاعَةِ الرِّجَالِ تَلْحَقُ الثَّلاَثَةَ وَتَقْتَضِي ضَمَّةَ مَا قَبْلَهَا، نَحْوُ: ضَرَبُوا يَضْرِبُونَ وَاضْرِبُوا.
Иккинчиси: музаккар кўплик замир (олмош)нинг “вов”идир. У ҳам учта феълга қўшилиб келиб, ўзидан олдинги ҳарфни заммали бўлишини тақозо қилади.
Масалан, ضَرَبُوا، يَضْرِبُونَ اِضْرِبُوا каби.
وَثَالِثُهَا: يَاءُ الْمُخَاطَبَةِ تَلْحَقُ الْمُضَارِع وَالأَمْرَ وَتَقْتَضِي كَسْرَةَ مَا قَبْلَهَا نَحْوُ: تَضْرِبِينَ وَاضْرِبِي.
Учинчиси: мухотаба (иккинчи шахс муаннас жинсни билдирувчи) “йа” дир. У музореъ ва амр феълларига қўшилиб келиб, ўзидан олдинги ҳарфни касрали бўлишини тақозо қилади.
Масалан, تَضْرِبِينَ، اِضْرِبِي каби.
وَرَابِعُهَا: تَاءُ التَّأْنِيثِ السَّاكِنَةِ تَخْتَصُّ بِالْمَاضِى وَتَقْتَضِي فَتْحَةَ مَا قَبْلَهَا، نَحْوُ: ضَرَبَتْ.
وَإِنَّمَا تَحَرَّكَتْ هَذِهِ التَّاءُ فِي ضَرَبَتَا لِمُلاَقَاتِهَا الألِفَ بَعْدَهَا فَلاَ اِعْتِبَارَ لِهَذِهِ الحَرَكَةِ لِكَوْنِهَا ضَرُورِيَّةً.
Тўртинчиси: сукунли бўлган муаннас “та”дир. У мозий феълга хос бўлиб, ўзидан олдинги ҳарфни фатҳали бўлишини тақозо қилади.
Масалан, ضَرَبَتْ каби.
Ушбу “та” фақат ضَرَبَتَا сийғасида ўзидан кейинги “алиф”га йўлиққани учун ҳаракатли бўлади. Ушбу ҳаракатни заруратан бўлгани учун ҳеч қандай эътибори йўқдир.
وَأَرْبَعُ مُتَحَرِّكَاتٍ تَقْتَضِي سُكُونَ مَا قَبْلَهَا.
أَحَدُهَا: نُونُ ضَمِيرِ جَمَاعَةِ النِّسَاءِ تَلْحَقُ الثَّلاَثَةَ. نحو: ضَرَبْنَ وَيَضْرِبْنَ وَاضْرِبْنَ.
Ўзи ҳаракатли бўлган тўртта лавоҳиқлар ўзидан олдинги ҳарфни сукунли бўлишини тақозо қилади.
Биринчиси муаннас кўплик замир (олмош)нинг “нун”идир. У учта феълга қўшилиб келади.
Масалан, ضَرَبْنَ، يَضْرِبْنَ، اِضْرِبْنَ каби.
وَثَانِيهَا: تَاءُ الْمُخَاطَبِ، نَحْوُ: ضَرَبْتَ، ضَرَبْتُمَا، ضَرَبْتُمْ، ضَرَبْتِ، ضَرَبْتُمَا، ضَرَبْتُنَّ.
وَثَالِثُهَا: تَاءُ الْمُتَكَلِّمِ وَحْدَهُ، نَحْوُ: ضَرَبْتُ.
Иккинчиси мухотаб (иккинчи шахс музаккар ва муаннас жинсни билдирувчи) “та” дир.
Масалан, ضَرَبْتَ، ضَرَبْتُمَا، ضَرَبْتُمْ، ضَرَبْتِ، ضَرَبْتُمَا، ضَرَبْتُنَّ каби.
Учинчиси ёлғиз мутакаллим (биринчи шахс бирликни билдирувчи) “та”дир.
Масалан, ضَرَبْتُ каби.
وَرَابِعُهَا: نُونِ الْمُتَكَلِّمِ مَعَ الْغَيْرِ، نَحْوُ: ضَرَبْنَا. وَهَذِهِ الثَّلاَثَةُ تَخْتَصُّ بِالْمَاضِي.
Тўртинчиси: мутакаллим маъал ғойр (биринчи шахс бошқа билан бирга бўлганлигини билдирувчи) “нун”дир.
Масалан, ضَرَبْنَا каби.
Мана шу кейинги учтаси мозий (ўтган замон) феълига хос бўлади.
وَاعْلَمْ، أَنَّ النُّونَ الْمَكْسُورَةَ بَعْدَ الأَلِفِ فِي يَضْرِبَانِ، وَالْمَفْتُوحَةَ بَعْدَ الوَاوِ فِي يَضْرِبُونَ، وَالْيَاءَ فِيَ تَضْرِبِينَ عَلاَمَتَانِ لحِالِ الرَّفْعِ فَقَدْ عَرَفْتَهُ.
Билгин, албатта يَضْرِبَانِ сийғасида “алиф”дан кейин келган касрали “нун” ва يَضْرِبُونَ сийғасида “вов”дан кейин келган фатҳали “нун” ҳамда تَضْرِبِينَ сийғасидаги “йа” раф ҳолатини билдирувчи аломатдир. Сиз бу ҳақда маълумотга эга бўлгансиз.
وَلِهذَا تَسْقُطَانِ عِنْدَ الْجَوَازِمِ وَالْنَّوَاصِبِ، نَحْوُ: لَمْ يَضْرِبَا وَلَمْ يَضْرِبُوا وَلَمْ تَضْرِبِي وَلَنْ يَضْرِبَا وَلَنْ يَضْرِبُوا وَلَنْ تَضْرِبِي.
وَالْمِثَالُ مَعَ اللَّوَاحِقِ جَارٍ مَجْرَى الصَّحِيحِ.
Шунинг учун ушбу икки нун, феъл жазм ва насб бўлганда тушиб кетади.
Масалан, لَمْ يَضْرِبَا لَمْ يَضْرِبُوا لَمْ تَضْرِبِىْ، لَنْ يَضْرِبَا لَنْ يَضْرِبُوا لَنْ تَضْرِبِىْ каби.
Лавоҳиқлар билан бирга келган мисол саҳиҳ ўрнида келган.