10-дарс: 2-боб, 5-фасл

Сарф · Сарф (морфология) · 33–35-бетлар

Иловада ўқиш ва машқ қилиш → Открыть в приложении

اَلْفَصْلُ الْخَامِسُ: اِعْلَمْ، أَنَّ لِلْحَذْفِ أَسْبَابًا مِنْهَا مُجَاوَرَةُ الْوَاوِ وَالْكَسْرَةِ الْمُحَقَّقَةِ فِي نَحْوِ: يَثِبُ أَوِ الْمُقَدَّرَةِ فِي نَحْوِ: يَضَعُ وَيَسَعُ. وَلِهذَا تَعُودُ الْوَاوُ فِي مَجْهُولِ الْمُضَارِعِ فِي نَحْوِ: يُوثَبُ وَيُوضَعُ وَيُوسَعُ لِزَوَالِ الْكَسْرَةِ.

Бешинчи фасл. Билгин, албатта ҳазф қилиш (бирор ҳарфни тушириб юбориш)ни бир неча сабаблари бор.

Улардан биринчиси, “вов” ҳамда “таҳқиқий касра” ёки “вов” ва “тақдирий касра” ёнма-ён бўлиб келса;

Масалан, يَثِبُ، يَضَعُ، يَسَعُ каби.

Буларнинг асли يَوْثِبُ، يَوْضَعُ، يَوْسَعُ бўлган.

Шунинг учун ушбу феъллар музореъсининг мажҳул шаклида касра йўқ бўлгани учун “вов” ўз ўрнига қайтиб келади.

Масалан, يُوثَبُ، يُوضَعُ، يُوسَعُ каби.

وَمِنْهَا مُلاَقَاةُ الْمُعْتَلِّ السَّاكِنِ سَاكِنًا آخَرَ نَحْوُ: بِعْ وَدُمْ، وَكَذَا قَوْلُهُمْ: رَمَوْا وَدَعَوْا وَرَمَتْ وَدَعَتْ. وَمِنْهَا تَخْرِيجُ الأَمْرِ مِمَّا اعْتَلَّ آخِرُهُ قَدْ ذَكَرْنَاهُ.

Иккинчиси, сукунли бўлган иллатли ҳарфни бошқа сукунли ҳарфга йўлиқиб қолиши;

Масалан, بِعْ، دُمْ каби.

Улар (араблар)нинг رَمَوْا، دَعَوْا، رَمَتْ، دَعَتْ деган сўзлари ҳам юқоридаги каби бўлади.

Учинчиси, охири иллатли бўлган феъллардан амр феъли чиқариш керак бўлса. Биз буни амр (буйруқ) феъли ясаш фаслида айтиб ўтдик.

Масалан, اُدْعُ، اِرْمِ، اِخْشَ каби.

وَاعْلَمْ، أَنَّ لِلْمُضَارِعِ الصَّحِيحِ آخِرُهُ ثَلاَثَة أَحْوَالٍ: حَالُ الرَّفْعِ عِنْدَ تَجَرُّدِهِ عَنِ النَّوَاصِبِ وَالْجَوَازِمِ، وَحَالُ الْجَزْمِ مَعَ الْجَوَازِمِ، وَحَالُ النَّصْبِ مَعَ النَّوَاصِبِ، نَحْوُ: يَضْرِبُ وَلَمْ يَضْرِبْ وَلَنْ يَضْرِبَ. فَإِذَا كَانَ مُعْتَلَّ الْآخِرِ يُسْكَنُ فِي حَالِ الرَّفْعِ، نَحْو: يَرْمِي وَيَدْعُو وَيَخْشَى، وَيُحْذَفُ فِي حَالِ الْجَزْمِ، نَحْوُ: لَمْ يَرْمِ وَلَمْ يَدْعُ وَلَمْ يَخْشَ، وَيُحَرَّكُ فِي حَالِ النَّصْبِ إِلاَّ إِذَا كَانَ أَلِفًا، نَحْوُ: لَنْ يَرْمِيَ وَلَنْ يَدْعُوَ وَلَنْ يَخْشَى بِالْأَلِفِ لِامْتِنَاعِهَا عَنِ الْحَرَكَةِ.

Билгин, албатта саҳиҳ (соғлом) музореъ феълини охирги ҳарфини ҳаракати учта ҳолатда бўлади;

Биринчиси: раф ҳолати насб қилувчи ва жазм қилувчи калималар (юкламалар)дан холи бўлганда.

Масалан, يَضْرِبُ каби.

Иккинчиси: жазм ҳолати жазм (феълнинг охирини сукунли) қилувчи калималар билан бирга келганда бўлади.

Масалан, لَمْ يَضْرِبْ каби.

Учинчиси: насб ҳолати насб қилувчи ҳарфлар билан бирга келганда.

Масалан, لَنْ يَضْرِبَ каби.

Бордию, музореъ феълининг охирида иллатли ҳарф бўлса, раф ҳолатида уни сукунли қилинади.

Масалан: يَرْمِيْ، يَدْعُو، يَخْشَى каби.

Жазм ҳолатида иллатли ҳарфни тушириб юборилади.

Масалан, لَمْ يَرْمِ، لَمْ يَدْعُ، لَمْ يَخْشَ каби.

Насб ҳолатида эса унга ҳаракат қўйилади.

Масалан, لَنْ يَرْمِىَ، لَنْ يَدْعُوَ каби.

Лекин иллатли ҳарф “алиф” бўлса, унда “алиф”нинг ҳаракатли бўлиши мумкин бўлмагани сабабли унга ҳаракат қўйилмайди.

Масалан, لَنْ يَخْشَى каби.