12-дарс: 3-боб, 2-фасл

Сарф · Сарф (морфология) · 39–40-бетлар

Иловада ўқиш ва машқ қилиш → Открыть в приложении

اَلْفَصْلُ الثَّانِي: اِعْلَمْ، أَنَّ الاِدْغَامَ فِي آخِرِ الْفِعْلِ يَسْلَمُ مَعَ الأَرْبَعِ السَّوَاكِنِ تَقُولُ مَعَ الأَلِفِ:

فَرَّا وَيَفِرَّانِ وَفِرَّا وَمَعَ الْوَاوِ فَرُّوا وَيَفِرُّونَ وَفِرُّوا وَمَعَ الْيَاءِ تَفِرِّينَ وَفِرِّي وَمَعَ التَّاءِ فَرَّتْ.

Иккинчи фасл. Билгин, албатта феълнинг охиридаги идғом (иккилантирилган ҳарф) тўртта сукунли бўлган лавоҳиқлар билан бирга ўз ҳолида қолади.

“Алиф” билан فَرَّا، يَفِرَّانِ، فِرَّا , “вов” билан فَرُّوا، يَفِرُّونَ، فِرُّوا , “йа” билан تَفِرِّينَ، فِرِّي ҳамда “та” билан бирга فَرَّتْ деб айтасан.

وَيَبْطُلُ مَعَ الأرْبَعِ الْمُتَحَرِّكَاتِ، تَقُولُ مَعَ النُّونِ: فَرَرْنَ وَيَفْرِرْنَ وَافْرِرْنَ، وَمَعَ الْبَاقِيَةِ فَرَرْتَ إِلَى فَرَرْنَا. وَالسَّبَبُ فِي ذَلِكَ أَنَّ الْمُتَحَرِّكَاتِ تَقْتَضِي سُكُونَ الثَّانِي مِنَ الْمُتَجَانِسَيْنِ فَيَفُوتُ شَرْطُ الإِدْغَامِ الَّذِي ذَكَرْنَاهُ وَيَعُودُ الأَصْل بِخِلاَفِ السَّوَاكِنِ فَإِنَّهَا لاَ تَقْتَضِي سُكُونَ الثَّانِي مِنَ الْمُتَجَانِسَيْنِ فَلاَ يَفُوتُ شَرْطُ الإِدْغَامِ وَكَذَلِكَ الْبَوَاقِي.

Идғом ўзи ҳаракатли бўлган тўртта лавоҳиқ орқали ечилиб кетади. “Нун” билан فَرَرْنَ، يَفْرِرْنَ، اِفْرِرْنَ деб айтасан. Қолган فَرَرْتَ дан فَرَرْنَا гача бўлган сийғаларда ҳам идғом қилмасдан айтасан. Ушбу феълларда идғомни ечилиб кетишига сабаб, албатта, ўзи ҳаракатли бўлган лавоҳиқлар иккита бир жинсдан бўлган ҳарфни иккинчисини сукунли бўлишини тақозо этади. Шунга кўра биз айтиб ўтган идғом қилиш шарти йўқолиб, феъл ўзи сукунли бўлган лавоҳиққа хилоф равишда аслига қайтади. Чунки, у иккита бир жинсдан бўлган ҳарфни иккинчисини сукунли бўлишини тақозо этмайди. Шунинг учун идғом қилиш шарти ўз-ўзидан йўқолади. Қолган феълларда ҳам юқоридаги каби бўлади.

وَأَمَّا الْمُضَاعَفُ مِنْ بَابِ فَعَّلَ وَتَفَعَّلَ وَفَعْلَلَ وَتَفَعْلَلَ لاَ إِدْغَامَ فِي آخِرِهِ فَهُوَ جَارٍ مَعَ اللَّوَاحِقِ مَجْرَى الصَّحِيحِ.

فَعَّلَ، تَفَعَّلَ، فَعْلَلَ، تَفَعْلَلَ боблардаги музоаф феъли охирини идғом қилинмайди. У ҳам лавоҳиқлар билан бирга саҳиҳ (соғлом) феъл ўрнида келгандир.