Сарф илми калималарнинг ёлғиз турган вақтдаги, яъни жумлаларга кирмаган вақтидаги ҳолатини текширадиган илмдир. Масалан قَطْـعٌ калимаси турли маъноларни англатиши учун قَطَعَ، قَطَعْتُ، يَقْطَعُ، نَقْطَعُ، اِقْطَعْ، يَقْطَعُونَ، قَطَعْنَا، قَـاطِعٌ، مَقْطُـوعٌ каби қолипларга солиш, шу каби رَجُـلٌ калимасини رَجُـلاَنِ، رِجَـالٌ каби қолипларга солиш сарф илмининг ишидир. Бир калимани турли хил қолипларга солиш араб тилида сарф ва тасриф, деб аталганидан бу илмга «сарф илми» ёки «тасриф илми», деб айтилади.
Араб тилида калималарнинг бир қисми «масдар» деб аталган калимадан олинади. Бир калиманинг иккинчи бир калимадан олинишини «иштиқоқ», масдардан олинган калималарни «муштаққот», деймиз. Иштиқоқ иши сарф илмининг энг муҳим қисмини ташкил этади.
Танбеҳ: Масдар, деб замонга далолат этишини англатмасдан бир ишнинг бўлишини кўрсатган калимага айтилади.
13-машқ. Қуйидаги масдарлардан فَعَلَ، يَفْعَلُ، اِفْعَلْ، فَاعِـلٌ، مَفْعُـولٌ، اَفْعَـلُ вазнларида муштаққот ясанг.
قَطْعٌ. مَنْعٌ. قِرَاءةٌ. زَرْعٌ. صَرْعٌ. جَمْعٌ .