8-дарс: Калима ва вазн

كَلِمَة والوزن

Сарф · Сарф (морфология) · 8–9-бетлар

Иловада ўқиш ва машқ қилиш → Открыть в приложении

Араб тилида калима, деб маъноли бир сўзга айтилади. Калима ҳарфлардан ясалиб, бир ҳарфлидан то етти ҳарфлигача бўлиши мумкин.

بِ، مِنْ، قَلَمٌ، كِتَابٌ، مَحْمُودٌ، اِجْتِهَادٌ، اِسْتِعْمَالٌ каби.

Араб тилидаги калималардаги ўзак ҳарфлар билан четдан қўшилган ҳарфларни ажратиш учун махсус вазн, яъни ўлчов ишлаб чиқилган.

Бу вазн « ف، ع، ل » ҳарфларидан иборатдир. Бу ҳарфларга вазн ва мезон ҳарфлари, дейилади.

Бир калимани ўлчаганда « ف » ҳарфи ўзак ҳарфлардан аввалгисига, « ع » ҳарфи иккинчисига, « ل » ҳарфи учинчиси тўғрисига қўйилади. Масалан, كَتَبَ нинг вазни فَعَلَ дир. Булардан فَعَـلَ вазн, كَتَـبَ эса мавзундир. Мавзун ҳарфлари нечта ҳаракат билан ҳаракатланган бўлса, вазн ҳарфлари ҳам тўғрисидаги ҳарфларнинг ҳаракатлари билан тенг ҳаракатли бўлади.

Мавзунда вазнинг « ف »си тўғрисига тушган ҳарфни калиманинг « فـا » си, « ع »и тўғрисига тушган ҳарфни калиманинг « عَــين »и, « ل »и тўғрисига тушган ҳарфни калиманинг « لام »и, дейилади.

Масалан, كَتَبَ даги « ك» «فا » га, « ت» «عين » га, « ب» «لام » га тўғри келади.

Калиманинг ўзак ҳарфи бўлмасдан четдан қўшилган ҳарфлар вазнда ўзи қўйилади. Масалан, كَاتِبٌ нинг вазни فَاعِلٌ ва يَكْتُبُ нинг вазни يَفْعُلُ ва اُكْتُبْ нинг вазни اُفْعُلْ ва مَكْتُوبٌ нинг вазни مَفْعُولٌ дир.

Танбеҳ: Калиманинг ўзак ҳарфлари «аслий ҳарфлар», четдан қўшилган ҳарфларни «зоида ҳарфлар», дейилади.

Танбеҳ: Бир калимада бешга қадар асл ҳарф бўлиши жиҳатидан вазн вақтида учдан ортиқ асл ҳарфлар тўғрисида яна бир ёки икки « ل » келтирилади.

Масалан – دَحْرَجَ нинг вазни فَعْلَلَ ва جَحْمَرِشْ нинг вазни فَعْلَلِلْ бўлади.

11-машқ. Қуйидаги калималарни вазнга солиб чиқинг.

خَرَجَ. يَخْرُجُونَ. دَخَلْنَا. اُدْخُلُوا. اِقْطَعْ. شَرِبْتُمْ. قَلِيلٌ. قَدَحٌ. رَجُلٌ. أَكَلْتُ. يَنْظُرْنَ. قَولٌ. سَمَاعٌ. مَفْتُوحٌ. زَلْزَلَ. قَـرأْتُمْ. فَصْلٌ. اِغْسِلْنَ. قَرَأْتِ.

12-машқ. Қуйидаги асли уч ҳарфли бўлган калималарни кўрсатилган вазнларга солинг.

قَطَعَ – يَفْعَلُ. اِفْعَلْ. فَاعِلٌ. مَفْعُولٌ. فَعِيلٌ. مَفْعَلٌ. اَفْعَلُ. وَضَعَ – فَاعِلٌ. مَفْعُولٌ. مَفْعِلٌ. فَعَّالٌ. فَعَلْنَا. فَعَلْتُمْ. فَعَلْتُنَّ. كَتَبَ – فَاعَلَ. اِفْتَعَلَ. مُفَاعَلَةٌ. اِفْتِعَالٌ. يُفَاعِلُ. تَفَاعُلٌ. يَتَفَاعَلُونَ. عَلِمَ – فَعَّالٌ. فَعَّلَ. يُفَعِّلُ. اَفْعَلَ. يُفْعِلُ. اِفْعَالٌ. اِستِفْعَالٌ. تَفَعَّلَ. فَهِمَ – فَعَّلْنَا. يُفَعِّلُونَ. يَسْتَفْعِلُونَ. تَفَاعُلٌ. مَفْعُولٌ. اِسْتَفْعَلْنَا.