Араб тилида кўп вақтларда исмнинг олдига белгили бир мақсад учун « الْ » киритилади. Ушбу « الْ » ўзи кирган калиманинг бош ҳарфига қараб қайсидир бир ўринда ёзилиши ёки ўқилишида ҳеч бир ўзгармасдан ўз ҳолича қолади.
Масалан: اَلْقَلَمُ، اَلْكِتَابُ каби.
Қайсидир ўринда « الْ » нинг ломи ёзилишида ўз ҳолича қолса-да, ўқилганда тушиб қолади. Ҳамда у кирган калиманинг бош ҳарфи ташдид қилинади. اَلـدَّارُ، اَلشَّمْسُ каби.
« الْ » нинг ломи ўзгармайдиган ҳарфларга «ҳуруфи қамария», ломи ўқилмасдан тушириб қолдириладиган ҳарфларга «ҳуруфи шамсия», дейилади.
Қамария ҳарфлар 14 тадир:
ا، ب، ج، ح، خ، ع، غ، ف، ق، ك، م، و، ه، ي.
Шамсия ҳарфлар ҳам 14 тадир:
ت، ث، د، ذ، ر، ز، س، ش، ص، ض، ط، ظ، ل، ن،
Мана бу жумлада 14 та қамарий ҳарф иштирок этган.
اِبْغِ حَجَّكَ وَخَفْ عَقِيمَه
Танбеҳ: Мад алифи ҳамма вақт сокинли бўлиб, ҳеч бир вақт калима у билан бошланмагани сабабидан шамсия ва қамария ҳарфларидан фарқлидир.
Танбеҳ: « الْ » билан танвин бир калимада ҳеч қачон жамланмайди. Шунинг учун аввалда танвинли бўлган калима « الْ » киргач, танвинсиз ўқилиши керак.
Масалан, قَلَمٌ калимаси « الْ » кирганидан сўнг القَلَمُ деб ўқилади.
9-машқ. Қуйидаги калималарга « الْ » киритиб ўқинг сўнгра тегишли ҳаракатларни қўйиб ёзинг.
جد. أب. تراب. شبابيك. كلاب. خادم. سوق. طويل. مطرقة. فأس. صندوق. سلم. مفتوح. ثَمانية. ديك. شهر. صلاة. معلمة. روح. نور. دين.
10-машқ. Қуйидаги калималардаги хатоларни тузатинг.
الكَّريْمُ مَحْبُوبٌ وَالبَّخِيلُ مَمْقُوتٌ. هَذَا اَلقَّلَمُ جَمِيلٌ. هَذِهِ النَّشَّافَةُ عَالِيَةٌ. اَلبُّرْتُقَالُ مِنَ الفَّوَاكِهِ الْلَذِيذَةِ. اَلْنَّومُ رَاحَةُ الْجِـسْمِ. اَلفَّلاَّحُ يَزْرَعُ الاَّرْضَ. اَلوَّلَدُ العَّاقِلُ يُطِيعُ وَالِدَيهِ.