Шадда – ёзилишда бир ҳарфнинг аслида аввалгиси сокинли, иккинчиси ҳаракатли иккита бир хил ҳарф эканини билдиради.
Шадда аломати –ّ дир. مَرَّ (مَرَرَ)، دُبُّ (دُبَبُ) каби.
Мад – алиф кўринишидаги ҳамзага қўйилиб, шу ҳамзадан сўнг бир ҳамзани тушганлигини кўрсатади.
Мад алломати ~ дир. آمَنَ (أَأْمَنَ)، آخُذُ (أَأْخُذُ) каби.
Ҳамзатул васл, деб калиманинг бош ҳарфи бўлиб, ўша калима жумла орасига кириб кетган чоғида ўқилмай қоладиган ҳамзага айтилади. Масалан, اِفْهَمْ калимасидаги ҳамза жумланинг бошида келган чоғда ўқилса-да, жумла ўртасига кирган чоғда ўқилмайди.
اِفْهَمْ دَرْسَكَ يَا سَعِيدُ. يَا سَعِيدُ افْهَمْ دَرْسَكَ – мана бу мисолларнинг аввалгисида اِفْهَـمْ нинг ҳамзаси ўқилади. Кейингисида ўқилмайди.
Ҳамзаи қатъ, деб ўқилган пайтда ҳеч тушиб қолмайдиган ҳамзага айтилади.
أَكْرِمْ مُعَلِّمَكَ دَائِمًا أيُّهَاالتِّلْمِيذُ. أيُّهَا التِّلْمِيذُ أكْرِمْ مُعَلِّمَكَ دَائِمًا каби.
Мана бу жумлаларнинг ҳар иккисида أكْرِمْ нинг ҳамзаси ўқилади.
Қатъ аломати ушбу « ء » белгидир.
اِبْنٌ، اِبْنَةٌ، اِمْرُؤٌ، اِمْرَأَةٌ، اِسْمٌ، اِثْنَانِ، اِثْنَتَانِ، الْ лардаги ҳамзалар доимо васлийядир.
Шу каби اُكْتُــبْ، اِفْهَــمْ، اِضْــرِبْ кўринишидаги калималарнинг ҳамзалари васлийядир.
أكْرِمْ кўринишидаги калималарнинг ҳамзалари эса қатъийядир.
Танбеҳ: Ҳамзатул васл ва ҳамзатул қатъ ўринлари жуда белгили бўлганидан кўпинча бу ҳамзаларга қатъ ва васл аломатлари қўйилмайди.
7-машқ. Қуйидаги калималарни дарс сифатида айтиб ўқинг ҳамда ҳаракатларини тўлдириб ёзинг.
اِسْمُ هَذَا التِّلْمِيذِ سَلِيمٌ. اِبْنُكَ يُسَمَّى مُحَمَّدًا . هَذِهِ امْرَأةٌ عَالِمَةٌ. يَا سَلِيمُ اِقْرَأْ دَرْسَكَ. اِمْرَأةُ أخِي فاضِلَةٌ. اِفْهَمْ دَرْسَكَ. اِثْنَانِ وَاثْنَانِ أرْبَعَةٌ. الْمُعَلِّمُ يُحِبُّ التِّلْمِيذَ الْمُجْتَهِدَ. مَا اسْمُكَ يَا غُلاَمُ؟ – اِسْمِي عَارِفُ يَا سَيِّدِي. اِشْرَبْ شَايَكَ. هَذَا الوَلَدُ مُؤَدَّبٌ. هَـذِهِ القِنِّيْنَةُ جَمِيلَةٌ. آكُلُ الطَّبِيخَ. آمَنْتُ بِاللهِ.
8-машқ. Ўнта қатъ ҳамзали, ўнта васл ҳамзали, еттита ташдидли, ҳаммаси бўлиб йигирма еттита калима топиб ёзинг.