43-дарс: Мансуб ва ғайри мансуб

منسوب وغير منسوب

Сарф · Сарф (морфология) · 55–56-бетлар

Иловада ўқиш ва машқ қилиш → Открыть в приложении

Ўзбекистон, Бухоро. Мана сенга икки исм. Бу исмлардан аввалгиси бизнинг шарафли мамлакатни билдиради.

Иккинчиси қайсимиздир кўриб ва яна қайсимиздир эшитиб билган улуғ шаҳарни билдиради. Шу исмларнинг охирига «ли» ёки «лик» қўшиб, Ўзбекистонли, Бухороли ёки ўзбекистонлик, бухоролик десак, шу исмлардан англанган мамлакат ва шаҳарга нисбат этилган, яъни ана шу мамлакат ва шаҳардан бўлган бир кишини англаймиз.

Энди араб тилида أوزبكستان ва بُخَـارى ларнинг охирига бирор ташдидли йо ( يّ ) қўшиб أوزبكستانِيُّ، بُخَـارِيُّ десак юқорадагидек, ўзбекистонлик ва бухоролик деган маъноларни англатади.

Мана шу тариқа бир исмдан англанган ер ёки шаҳар ё бошқа нарсага бировнинг нисбат этилишини билдириш учун ўша исмнинг охирига « يُّ » қўшилиб ясалган исмга «мансуб», дейилади. « يُّ » қўшилмаган, яъни асл ҳолича келган исмга «ғойри мансуб», дейилади.

Масалан, مِـصْرِيُّ десак, бу мансуб исм бўлади. Чунки бу исмдан «Миср» деган калимадан англанган мамлакатдан бўлган бир кишини тушунамиз.

Танбеҳ: мансуб исм ясаганда нисбат берилган исмнинг охири касрали қилиниши керак. Масалан, مِـصْرُيُّ демасдан, балки مِـصْرِيُّ деб, « ر » ҳарфи касрали қилинади.

Шунингдек, исмнинг охирида ( ة ) бўлса, у тушириб юборилади.

Масалан, فَاطِمَةُ، قَاهِرَةُ ларда فَاطِمَتِيُّ، قَاهِرَتِيُّ дейилмасдан, балки فَاطِمِيُّ، قَاهِرِيُّ дейилади.

Шунингдек, فَعِيلَةٌ، فُعَيلَـةٌ вазнларида бўлган исмларнинг « ة » си билан баробар « ي » лари тушади. Масалан, مَدِينَةُ، جُهَيْنَةُ ларда مَدَنِيُّ، جُهَنِيُّ дейилади.

70-машқ. Қуйидаги исмларни мансуб ҳолига келтиринг.

جَبَلٌ. مَعْدِنٌ. دَاخِلٌ. بَيروت. سَمَرقَند. صَيفُ. تُونسُ. بَحْرٌ. أرضٌ. مَدْرَسَةٌ. قُرْآن. عَرَبٌ. رَمْلٌ. بُرْتُقَالٌ. مَشْرِقٌ. مَنْطِـقٌ. دُرَّةٌ. مُوسكُو. مَكَّةَ. شَامُ. بَغْدَاد. نَاصِرَة. مَدِينَة. مَسِيح. طَبِيعَة. جَذِيْمَة. بُجَيلَة.

71-машқ. Ушбу жумлалардаги мансубнинг остига бир чизиқ, ғойри мансубнинг остига икки чизиқ чизинг.

مَكَّةُ بَلْدَةٌ مُبَارَكَةٌ فِيهَا وُلِدَ مُحَمَّدٌ رَسُولُ اللهِ صَلى الله عليه وسلم وَفِيهَا الْمَسْجِدُ الْحَرَامُ. الْغَزالِيُّ كَانَ عَالِمَ عَصْرِهِ. قَـصَدَ الوَالِي وَرَئِيسُ البَلَدِيَّةِ الْمَحَطَّةَ لإسْتِقْبَالِ نَاظِرِ الدَّاخِلِيَّةِ. نَحْنُ نَتَعَلَّمُ اللُّغَةَ العَرَبِيَّةَ. هَذَا الزَّهْرُ بُرْتُقَالِيُّ اللَّونِ. هَذَا الرَّجُلُ مَـدَنِيٌّ وَهَـذَا مَكِّيٌّ. هَذِهِ الأرْضُ رَمْلِيَّةٌ. أُنْزِلَ القُرْآنُ بِلِسَانٍ عَرَبِيٍّ. أبُو العَلاَءِ الْمَعَرِيُّ كَانَ شَاعِرًا وَفَيلَسُوفًا. النَّابِغَةُ الذُّبْيَانِيُّ كَانَ مِنْ أشْعَرِ الشُّعَرَاءِ الْجَاهِلِيِّينَ. هَارُونُ الرَّشِيدُ مِنْ أشْهَرِ الْخُلَفَاءِ العَبَّاسِيِّينَ. صَيْفِيَّتُنَا جَمِيلَةٌ جِدًّا. وَقَانَا اللهُ مِنَ الآفَاتِ السَّمَاوِيَّةِ.