42-дарс: Мукаббар ва мусағғар

مكبر ومصغر

Сарф · Сарф (морфология) · 54–55-бетлар

Иловада ўқиш ва машқ қилиш → Открыть в приложении
كَلْبٌكُلَيبٌ
دِرْهَمٌدُرَيهِمٌ
مِفْتَاحٌمُفَيتِيحٌ

Мана бу чизиқнинг икки томонида учта исм. Уларнинг ўнг томондагилари бизга жуда таниш сўзлар. Чап томондагилари билан ҳозиргача танишмаганмиз. Буларнинг қаршисидаги исмлар бироз ўзгартириб ясалгани кўзга ташланиб туради.

Ана шундай كَلْبٌ، دِرْهَمٌ، مِفْتَـاحٌ каби асл ҳолича сўзланган ва ёзилган исмларга «мукаббар», дейилади.

كُلَيبٌ، دُرَيهِمٌ، مُفَيتِيحٌ каби асл ҳолатидан ўзгартирилиб, فُعَيلٌ، فُعَيعِلٌ، فُعَيعِيـلٌ вазнларига кўчирилган исмларга «мусағғар» (тасғир), дейилади.

Исмларнинг мазкур уч вазндан бирига кўчириш бир нарсанинг кичкиналигини ёки пастлиги ва қадрсизлигини билдириш учун бўлади.

Масалан, قُلَـيمٌ кичкина қаламни ёки кичрайиб ишга ярамай қолган қаламни англатади.

Шу каби رُجَيلٌ да кичкина гавдали кишини ёки гавдаси зўр бўлса ҳам, жуда тубан ва қадрсиз кишини билдиради.

Мусағғар исмнинг гавдадаги кичкиналик ёки тубанлик ва қадрсизлик учун бўлишини сўз маъносидан ҳам англанаверади.

Танбеҳ-1: мусағғар исм қайсидир пайт эркалаб, суйиб айтилганини билдиради.

Танбеҳ-2: فُعَيـلٌ вазни сулосий исмлар, فُعَيعِـلٌ، فُعَيعِيـلٌ вазнлари эса сулосийдан бошқалар учундир.

Танбеҳ-3: исмнинг охиридаги таънис аломатлар, шунингдек, исмнинг охиридаги орттирилган алиф ва нунлар ( ان ) тасғир қилингандагина шу ҳолича қолади.

زُهَيرَة، صُحَيرَاءُ، سُكِّيرَان каби.

67-машқ. Қуйидаги исмларни тасғир қилинг.

بَقَرَةٌ. جَبَلٌ. بَيتٌ. جَعْفَرٌ. بُلْبُلٌ. دَفْتَرٌ. جَوْهَرٌ. قِرْطَاسٌ. مِنْشَارٌ. مُهْرٌ. لَقْلَقٌ. سَودَاءُ. سَلْمَى. عَطْشَانُ. عِجْلٌ. سَلْمَانُ. ثَعْلَبُ. أسَدٌ. رَدْهَةٌ. نُعْمَانُ. قَدَحٌ. قُفْلٌ. فُرْشَةٌ .

68-машқ. Ушбу мусағғар исмларни аслларига қайтаринг.

مُسَيكِينُ. كُتَيِّبُ. خُوَيدِمُ. خُوَيدِمَةُ. أرَيضَةُ. شُمَيسَةُ. عُصَيفِيرُ. حُمَيرَاءُ. فُنَيجِينُ. تُلَيمِيذُ. مُصَيبِيحُ. شُبَيبِيكُ. أفَيضِلُ. فُوَيقُ. عُيَينَةُ. يُدَيَّةُ. شُوَيكِرُ. مُوَيزِينُ. بُوَيبُ. دُنَينِيرُ. أخَيَّةُ. أصَيحَابُ. عُويلِيمُ. شُوَيعِرُ.

69-машқ. Қуйидаги жумлалардаги мукаббар ва мусағғарларни ажратинг.

Ҳамда мусағғарларнинг қандай мақсад учун бўлганларини айтинг.

هَذَا القُلَيمُ غَالٍ جِدًّا يُسَاوِي سَبْعَةَ قُرُوشٍ. أتَخَافُ مِنْ هَذَا الكُلَيب. دَخَلَ وُطَيوِيطٌ الْمَجْلِسَ فَطَـارَ حُيَينًـا فُوَيـقَ رُؤُوس الْحَاضِرِينَ. أحْسِنْ إلَى الفَقِيرِ. تَعَالَ يَا بُنَيَّ أُعْطِكَ تُفَّاحًا. رَأيْتُهُ قُبَيلَ العَصْرِ. أهَذَا الرُّجَيلُ يَذُمُّنِي؟ أُحِِبُّكَ كَثِيرًا يَا أخَيَّةُ. أنَا لاَ أبَـالِي بِهَذَا الشُّوَيعِر. بَكَيتُكَ يَا أُخَيَّ بِدَمْعِ عَينِي فَلَمْ يُغْنِ البُكَاءُ عَلَيكَ شَيَّا (شَيئًا).