4-дарс: Муфаххама ва мураққақа ҳарфлари

حُرُوف مُفَخَّمَة ومرَقَّقة

Сарф · Сарф (морфология) · 5-бет

Иловада ўқиш ва машқ қилиш → Открыть в приложении

Ушбу 28 ҳарфдан خ، ص، ض، غ، ط، ق، ظ ҳарфлари қалин, ا، ب، ت، ث، ج، ح، د، ذ، ز، س، ش، ع، ف، ك، م، ن، و، ه، ي ҳарфлари ингичка, қолган ا (алифи мад) ва ر، ل ҳарфлари қайсидир ўринда қалин ва қайсидир ўринда ингичка қилиб ўқилади.

Буларнинг аввалги қисмидаги ҳарфлар «ҳуруфи муфаххама» (йўғон ҳарфлар), иккинчи қисм ҳарфларга «ҳуруфи мураққақа» (ингичка ҳарфлар), дейилади.

« ر » ҳарфи кўпроқ қалин қилиб талаффуз этилади.

« ر » ўзи касрали бўлса ёки касрали ҳарф сўнгидан келиб, ўзи сокинли бўлса ҳамда ундан сўнг қалин ҳарф келмаса, ингичка қилиб талаффуз этилади.

Масалан رَجُلٌ، دَرْسٌ، رُؤْيَةٌ، قِرْطَاسٌ деганда қалин қилиб ўқилади. Аммо مَغْرِبٌ، سِـرْبَالٌ деганда эса ингичка ўқилади.

« ل » ҳар доим ингичка ўқилади. Лекин الله، اللهُمَّ сўзларидагина йўғон оҳангда ўқилади.

Алифи мад эса олдиндаги ҳарф йўғон бўлса, йўғон оҳангда, ингичка ҳарфлар бўлса, ингичка оҳангда ўқилади. Масалан, صَـالِحٌ деганда қалин, تَـاجِرٌ деганда ингичка қилиб ўқилади.

4-машқ. Қуйидаги калималар ҳарфларини ўтилган дарс асосида ажратиб чиқинг.

سَاعَةٌ. صَلاَةٌ. رَفٌّ. كُرَةٌ. مَالٌ. ثَورٌ. ظَالِمٌ. ثَمَانِيَةٌ. مِمْحَاةٌ. غَابَةٌ، ظَاهِرٌ. ثَانِيَةٌ. ثَوَابٌ. عَذابٌ. بَعْضٌ. رِجَالٌ. ثَلْجٌ. جُرْمُوقٌ. بَاطِلٌ. فِضَّةٌ. إصْبَعٌ. ظُفْرٌ. قَالَ. بَاعَ. امْرَأةٌ. ثَمَانُونَ. غُرَابٌ. سَلاَمٌ. صَومٌ. صَبْرٌ. طَاهِرٌ. كَامِلٌ.