Араб тилида ҳарфларнинг ўқилиши бизнинг ўзбек тилидаги каби унли ҳарфлар билан белгиланмайди, балки махсус беш турли аломатлар билан белгиланади.
Улар: «Замма, фатҳа, касра, сукун ва танвин»дир. Бу аломатларнинг аввалги учтаси, ҳаракат, деб номланади.
Замма – бу печдир. Аломати -ُ дир.
Фатҳа бу – забардир. Аломати –َ дир.
Касра бу – зирдир. Аломати –ِ дир.
Заммали ҳарф «мазмум», фатҳалиси «мафтуҳ», касралиси «максур», дейилади.
Сукунни «сокин», деб юритилади Аломати –ْ дир. Сокинли ҳарфга سَـاكِنِ, бошқаларига эса مُتَحَرِّك дейилади.
Танвин сукунли нундан иборат бўлиб, исмнинг охирига қўйилади. Сукунли нун алоҳида товуш орқали билинади. Ёзилишида эса сурати ёзилмайди.
Танвин уч турли бўлади:
1. Рафъ танвини; قَلَمٌ
2. Насб танвини; قَلَمًا
3. Жар танвини; قَلَمٍ
Булардан аввалгиси قَلَمُنْ , иккинчиси قَلَمَنْ , учинчиси قَلَمِنْ суратида бўлади.
2-машқ. Қуйидаги калималардаги ҳарфларга тегишли ҳаракат, сукун ва танвин аломатларини қўйиб чиқинг.
ورق. خذ. مصباح. يشرب. دجاجة. ادخل. ركبت. ملعقة. ينصر. كراريس. أخوات. احترام. يوجد. عيد. مقفل. قرش. ركبة.