Ҳаммаси бўлиб араб тилида 28 та ҳарф бор:
ألِفٌ، بَاءٌ، تَاءٌ، ثَاءٌ، جِيْمٌ، حَاءٌ، خَاءٌ، دَالٌ، ذَالٌ، رَاءٌ، زَايٌ، سِينٌ، شِينٌ، صَادٌ، ضَادٌ، طَاءٌ، ظَاءٌ، عَينٌ، غَينٌ، فَـاءٌ، قَـافٌ، كَافٌ، لاَمٌ، مِيمٌ، نُونٌ، وَاوٌ، هَاءٌ، يَاءٌ
Бу ҳарфлар қуйидагича шаклда ёзилади.
ا، ب، ت، ث، ج، ح، خ، د، ذ، ر، ز، س، ش، ص، ض، ط، ظ، ع، غ، ف، ق، ك، ل، م، ن، و، ه، ي
Ушбу 28 ҳарф араб тили алифбосини ташкил этади. Бу ҳарфлар «Алифбо», «Ҳуруф ҳижоия», «Ҳарфу мабоний» номлари билан юритилади.
Ушбу ҳарфлардан ا،و،ي ҳарфлари баъзи ўринларда қисқа ҳижоияни, баъзи ўринларда узун ҳижоияни кўрсатади.
Масалан, أَب، اِبن، أُخـت дегандаги « ا » қисқа ҳижоияни, غـاب деганда узунини кўрсатади. Аввалги ҳолда ҳамза, деб исмланиб, сўзнинг ўртасида ёки охирида келганда ء ئ кўринишида ёзилади. Иккинчи ҳолда «алиф мад», деб аталади.
Шунингдек, « و » ҳарфи баъзи вақт қисқа, баъзи вақт узун ҳижоияни кўрсатади. Масалан وَرَقٌ، ثَـورٌ деганда қисқа, аммо سُـوقٌ، مَحْمُـودٌ деганда узун ҳижоияни билдиради. Мана шу узун ҳолатни кўрсатганга «мад вови», дейилади.
Шунингдек, « ي » ҳарфи қайсидир вақтда қисқа ва яна қайсидир вақтда узун ҳижоияни кўрсатади.
Масалан, يَكْتُــبُ، بَيْــتٌ деганда қисқа, دِيــكٌ، جَمِيــلٌ деганда узун ҳижоияни билдиради. Ана шу узун ҳижоияни билдирганга «мад йоси», дейилади. Мана шу уч ҳарфнинг барчаси «мад ҳарфлари», яъни чўзилувчи ҳарфлар, деб номланади.
Танбеҳ: Алиф маднинг кўриниши ألــف бўлса ҳам, баъзи ўринларда ى кўринишида ёзилади. إلَى، عَلَى، موسى، عِيسى каби.