1-дарс: Ҳижоия ҳамда ҳарф

هِجاء والْحرف

Сарф · Сарф (морфология) · 3-бет

Иловада ўқиш ва машқ қилиш → Открыть в приложении

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ

قَلَمٌ، مَحْمُودٌ، ثَورٌ، يَكْتُبُ، أخْرُجْ، فِي – Мана шуларнинг барчаси араб тилида «калима», дейилади. Ҳар бир калимани бир неча қисмга бўлиш мумкин. Масалан, قَلَمٌ ни уч қисмга бўла оламиз.

1ق 2 ل 3 م

Калиманинг ўртасидан бўлинмай турган ҳар бир қисмига «ҳижоия», дейилади.

Ҳижоиянинг қоғозда ёзиладиган шакли «ҳарф», деб аталади. قَلَـــمٌ калимасидаги уч ҳижоияни кўрсатган ق،ل،م шаклларининг ҳар бири ҳарфдир.

Бир калимада нечта ҳижоия бўлса, ёзилган чоғида ҳам шу миқдорда ҳарф бўлиши керак. Масалан مَكْتَـبٌ , бунда тўрт ҳижоия бор. Шундай бўлгач, ёзувда ҳам тўрт ҳарф қўйилиши керак.

1-машқ. Қуйидаги калималарда нечта ҳижоия бор? Ҳамма ҳижоия сонича ҳарфлар қўйилганми?

وَرَق، حُجْرَةٌ، أدْخُلْ، مَدْرَسَةٌ، فِنْجَانٌ، دَجاجَةٌ، ذِئْبٌ، جُنَينَةٌ، سُرِقَ، قَصِيرٌ، ثَمَانِيَةٌ، أسْبُوعٌ، قِطَارٌ، بَابٌ.