30-дарс: Исми олат

Сарф · Сарф (морфология) · 38–39-бетлар

Иловада ўқиш ва машқ қилиш → Открыть в приложении

Исми олат сулосий мужаррад бобларида уч вазнда келиши мумкин: 1. مِفْعَلٌ ; 2. مِفْعَالٌ ; 3. مِفْعَلَةٌ.

سَطَرَ – يَسْطُرُ (чизиқ чизди) → مِسْطَرٌ – чизиқ чизувчи қурол, яъни чизғич;

فَتَحَ – يَفْتَحُ (очди) → مِفْتَاحٌ – очувчи қурол, яъни калит;

كَنَسَ – يَكْنُسُ (супурди) → مِكْنَسَةٌ – супурувчи қурол, яъни супурги.

Исми олат сулосий мужаррад бобларидан бошқа бобларда келмаган. Исми олат ҳам уч сийғада келади ва қуйидагича сарфланади:

مِضْرَابٌурадиган бир қурол (воҳид сийғаси)
مِضْرَابَانِурадиган икки қурол (тасния сийғаси)
مَضَارِيبُурадиган кўп қуроллар (жамъ сийғаси)

Эслатма: Агар исми олат مِفْعَلٌ вазнида келса, жамъ сийғаси مَفَاعِـلُ вазнида бўлади. Агар مِفْعَالٌ вазнида келса, жамъ сийғаси مَفَاعِيلُ вазнида бўлади.