Исми тафзил сулосий мужаррад бобларида музаккар учун أَفْعَـلُ вазнида, муаннас учун فُعْلَى вазнида келади.
Масалан: أَضْرَبُ ва ضُرْبَى каби.
Исми тафзил сулосий мужаррад бобларидан бошқа бобларда келмаган.
Исми тафзил 6 сийғада (3та музаккар ва 3та муаннас) келади ва қуйидагича сарфланади:
| أَضْرَبُ | урувчироқ бир эркак (воҳид, музаккар сийғаси) |
| أَضْرَبَانِ | урувчироқ икки эркак (тасния, музаккар сийғаси) |
| أَضْرَبُونَ | урувчироқ кўп эркаклар (жамъ, музаккар сийғаси) |
| ضُرْبَى | урувчироқ бир аёл (воҳида, муаннас сийғаси) |
| ضُرْبَيَانِ | урувчироқ икки аёл (тасния, муаннас сийғаси) |
| ضُرْبَيَاتٌ | урувчироқ кўп аёллар (жамъ, муаннас сийғаси) |