29-дарс: Исми замон ва исми макон

Сарф · Сарф (морфология) · 38-бет

Иловада ўқиш ва машқ қилиш → Открыть в приложении

Исми замон ва исми макон сулосий мужаррад бобларининг يَفْعِـلُ бобида ва сулосий мужаррад бобларининг мисол феълларида феълнинг ع ҳарфи ҳаракати касрали бўлиб, مَفْعِلٌ вазнида келади.

Масалан:

ضَرَبَ – يَضْرِبُ → مَضْرِبٌ (فَعَلَ يَفْعِلُ боби, саҳиҳ феъл);

وَعَدَ – يَعِدُ → مَوْعِدٌ (فَعَلَ يَفْعِلُ боби, мисол феъл);

وَضَعَ – يَضَعُ → مَوْضِعٌ (فَعَلَ يَفْعَلُ боби, мисол феъл).

Исми замон ва исми макон сулосий мужаррад бобларининг يَفْعِـلُ бобидан бошқа бобларда ва сулосий мужаррад бобларининг ноқис феълларида феълнинг ع ҳарфи ҳаракати фатҳали бўлиб, مَفْعَلٌ вазнида келади. Масалан:

نَصَرَ – يَنْصُرُ → مَنْصَرٌ (فَعَلَ يَفْعُلُ боби, саҳиҳ феъл);

رَمَىَ – يَرْمِىُ → مَرْمَىٌ (فَعَلَ يَفْعِلُ боби, ноқис феъл);

كَنَسَ – يَكْنُسُ → مَكْنَسٌ (فَعَلَ يَفْعُلُ боби, саҳиҳ феъл).

Исми замон ва исми макон сулосий мужаррад бобларидан бошқа бобларда ўша бобларнинг исми мафъуллари вазнида келади. Масалан:

أَكْرَمَ – يُكْرِمُ → مُكْرَمٌ (اَفْعَلَ يُفْعِلُ боби);

فَرَّحَ – يُفَرِّحُ → مُفَرَّحٌ (فَعَّلَ يُفَعِّلُ боби);

دَحْرَجَ – يُدَحْرِجُ → مُدَحْرَجٌ (فَعْلَلَ يُفَعْلِلُ боби);

تَدَحْرَجَ – يَتَدَحْرَجُ → مُتَدَحْرَجٌ (تَفَعْلَلَ يَتَفَعْلَلُ боби).

Исми замон ва исми макон уч сийғада келади ва қуйидагича сарфланади:

مَضْرِبٌурадиган бир замон ёки бир макон (воҳид сийғаси)
مَضْرِبَانِурадиган икки замон ёки икки макон (тасния сийғаси)
مَضَارِبُурадиган кўп замонлар ёки кўп маконлар (жамъ сийғаси)