28-дарс: Наҳий феъли

Сарф · Сарф (морфология) · 36–37-бетлар

Иловада ўқиш ва машқ қилиш → Открыть в приложении

Музореъ феълининг аввалига (لاَ) келтириш билан наҳий феъли ясалади. Масалан: لاَ تَضْرِبْ (урма) каби.

Наҳий ломи (لاَ) киритилганида музореъ феълининг охири саҳиҳ ҳарф бўлса, воҳидларининг охиридаги ҳаракатни (لاَ تَـضْرِبْ) каби сукун қилади. Агар охири иллат ҳарфи бўлса, воҳидларининг охиридаги ҳарфи иллатни (لاَ تَرْمِ) каби туширади.

Шунингдек, тасния ва жамъларидаги (ن) ларни ҳам туширади.

Лекин муаннаснинг жамъларидаги (ن) ларни туширмайди. Наҳий феълининг маълуми 14 сийғади келади. Бу феълда ҳам истисно тарзида аввал мухотаб сийғаси, кейин ғоиб ва мутакаллим сийғалари сарфланади.

Наҳий феъли қуйидагича сарфланади:

لاَ تَضْرِبْурма сен бир эркак киши, (воҳид, музаккар, мухотаб сийғаси)
لاَ تَضْرِبَاурманг сиз икки эркак киши, (тасния, музаккар, мухотабайн сийғаси)
لاَ تَضْرِبُواурманглар сиз кўп эркак кишилар, (жамъ, музаккар, мухотабийн сийғаси)
لاَ تَضْرِبِيурма сен бир аёл, (воҳида, муаннас, мухотаба сийғаси)
لاَ تَضْرِبَاурманг сиз икки аёл, (тасния, муаннас, мухотабатайн сийғаси)
لاَ تَضْرِبْنَурманглар сиз кўп аёллар, (жамъ, муаннас, мухотабат сийғаси)
لاَ يَضْرِبْурмасин у бир эркак киши, (воҳид, музаккар, ғоиб)
لاَ يَضْرِبَاурмасин у икки эркак киши, (тасния, музаккар, ғоибайн сийғаси)
لاَ يَضْرِبُواурмасинлар улар кўп эркаклар, (жамъ, музаккар, ғоибийн сийғаси)
لاَ تَضْرِبْурмасин у бир аёл, (воҳида, муаннас, ғоиба сийғаси)
لاَ تَضْرِبَاурмасин у икки аёл, (тасния, муаннас, ғоибатайн сийғаси)
لاَ يَضْرِبْنَурмасинлар улар кўп аёллар, (жамъ, муаннас, ғоибат сийғаси)
لاَ أَضْرِبْурмайин мен бир эркак ёки бир аёл, (воҳид ҳам воҳида, музаккар ҳам муаннас, мутакаллим сийғаси)
لاَ نَضْرِبْурмайлик биз кўп эркаклар ёки кўп аёллар, (жамъ, музаккар ҳам муаннас, мутакаллим сийғаси)

Наҳий феълининг мажҳули

Наҳий феълининг мажҳули ҳам 14 сийғада келади ва қуйидагича сарфланади:

لاَ تُضْرَبْурилма сен бир эркак киши, (воҳид, музаккар, мухотаб сийғаси)
لاَ تُضْرَبَاурилманг сиз икки эркак киши, (тасния, музаккар, мухотабайн сийғаси)
لاَ تُضْرَبُواурилманглар сиз кўп эркак кишилар, (жамъ, музаккар, мухотабийн сийғаси)
لاَ تُضْرَبِيурилма сен бир аёл, (воҳида, муаннас, мухотаба сийғаси)
لاَ تُضْرَبَاурилманг сиз икки аёл, (тасния, муаннас, мухотабатайн сийғаси)
لاَ تُضْرَبْنَурилманглар сиз кўп аёллар, (жамъ, муаннас, мухотабат сийғаси)
لاَ يُضْرَبْурилмасин у бир эркак киши, (воҳид, музаккар, ғоиб сийғаси)
لاَ يُضْرَبَاурилмасин у икки эркак киши, (тасния, музаккар, ғоибайн сийғаси)
لاَ يُضْرَبُواурилмасинлар улар кўп эркаклар, (жамъ, музаккар, ғоибийн сийғаси)
لاَ تُضْرَبْурилмасин у бир аёл, (воҳида, муаннас, ғоиба сийғаси)
لاَ تُضْرَبَاурилмасин у икки аёл, (тасния, муаннас, ғоибатайн сийғаси)
لاَ يُضْرَبْنَурилмасинлар улар кўп аёллар, (жамъ, муаннас, ғоибат сийғаси)
لاَ أُضْرَبْурилмайин мен бир эркак ёки бир аёл, (воҳид ҳам воҳида, музаккар ҳам муаннас, мутакаллим сийғаси)
لاَ نُضْرَبْурилмайлик биз кўп эркаклар ёки кўп аёллар, (жамъ, музаккар ҳам муаннас, мутакаллим сийғаси)