Жаҳд феълини ясаш учун музореъ феълининг аввалига لَـمْ келтирилади. Масалан: لَـمْ يَـضْرِبْ каби. Бу لَـمْ охири саҳиҳ бўлган феълларда воҳидларининг охиридаги ҳаракатни ( يَــضْرِبُ → لَــمْ يَــضْرِبْ ), тасния ва жамъларининг эса охирларидаги нунларни ( يَضْرِبَانِ → لَمْ يَضْرِبَا ), ( يَضْرِبُونَ → لَمْ يَضْرِبُوا ) туширади.
Охири ҳарфи иллат бўлган феълларда воҳидларидан ҳарфи иллатни ( يَرْمِـى → لَمْ يَرْمِ ) тасния ва жамъларининг эса охирларидаги нунларни ( يَرْمِيَانِ → لَـمْ يَرْمِيَـا ) , ( يَرْمُونَ → لَمْ يَرْمُوا ) туширади.
Аммо муаннаснинг икки жамъ сийғасининг охиридаги (ن) лар кўплик аломати бўлгани учун у нунлар ҳеч қачон тушмайди.
Яна لَمْ музореъ феълининг маъносини мозийга кўчириб, инкор қилади.
жаҳд феълининг маълуми 14 сийғада келади:
| لم يَضْرِبْ | урмади у бир эркак киши, ўтган замонда (воҳид, музаккар, ғоиб сийғаси) | |||
| لم يَضْرِبَا | урмади у икки эркак киши, ўтган замонда (тасния, музаккар, ғоибайн сийғаси) | |||
| لم يَضْرِبُوا | урмадилар улар кўп эркаклар, ўтган замонда (жамъ, музаккар, ғоибийн сийғаси) | |||
| لم تَضْرِبْ | урмади у бир аёл, ўтган замонда (воҳида, муаннас, ғоиба сийғаси) | |||
| لم تَضْرِبَا | урмади у икки аёл, ўтган замонда (тасния, муаннас, ғоибатайн сийғаси) | |||
| لم يَضْرِبْنَ | урмадилар улар кўп аёллар, ўтган замонда (жамъ муаннас, ғоибат сийғаси) | |||
| لم تَضْرِبْ | урмадинг сен бир эркак киши, ўтган замонда (воҳид, музаккар, мухотаб сийғаси) | |||
| لم تَضْرِبَا | урмадингиз сиз икки эркак киши, ўтган замонда (тасния, музаккар, мухотабайн сийғаси) | |||
| لم تَضْرِبُوا | урмадингизлар сизлар кўп эркаклар, ўтган замонда (жамъ, музаккар, мухотабийн сийғаси) | |||
| لم تَضْرِبِي | урмадинг сен бир аёл, ўтган замонда (воҳида, муаннас, мухотаба сийғаси) | |||
| لم تَضْرِبَا | урмадингиз сиз икки аёл, ўтган замонда (тасния, муаннас, мухотабатайн сийғаси) | |||
| لم تَضْرِبْنَ | урмадингизлар сизлар кўп аёллар, ўтган замонда | (жамъ, | муаннас, | мухотабат сийғаси) |
| لم أَضْرِبْ | урмадим мен бир эркак ёки бир аёл, ўтган замонда (воҳид ҳам воҳида, музаккар ҳам муаннас, мутакаллим сийғаси) | |||
| لم نَضْرِبْ | урмадик биз кўп эркаклар ёки кўп аёллар, ўтган замонда (жамъ, музаккар ҳам муаннас, мутакаллим сийғаси) |
Жаҳд феълининг мажҳули
Жаҳд феълининг мажҳули ҳам 14 сийғада келади:
| لم يُضْرَبْ | урилмади у бир эркак киши, ўтган замонда (воҳид, музаккар, ғоиб сийғаси) | |||
| لم يُضْرَبَا | урилмади у икки эркак киши, ўтган замонда (тасния, музаккар, ғоибайн сийғаси) | |||
| لم يُضْرَبُوا | урилмадилар улар кўп эркаклар, ўтган замонда (жамъ, музаккар, ғоибийн сийғаси) | |||
| لم تُضْرَبْ | урилмади у бир аёл, ўтган замонда (воҳида, муаннас, ғоиба сийғаси) | |||
| لم تُضْرَبَا | урилмади у икки аёл, ўтган замонда (тасния, муаннас, ғоибатайн сийғаси) | |||
| لم يُضْرَبْنَ | урилмадилар улар кўп аёллар, ўтган замонда (жамъ муаннас, ғоибат сийғаси) | |||
| لم تُضْرَبْ | урилмадинг сен бир эркак киши, ўтган замонда (воҳид, музаккар, мухотаб сийғаси) | |||
| لم تُضْرَبَا | урилмадингиз сиз икки эркак киши, ўтган замонда (тасния, музаккар, мухотабайн сийғаси) | |||
| لم تُضْرَبُوا | урилмадингизлар сизлар кўп эркаклар, ўтган замонда (жамъ, музаккар, мухотабийн сийғаси) | |||
| لم تُضْرَبِي | урилмадинг сен бир аёл, ўтган замонда (воҳида, муаннас, мухотаба сийғаси) | |||
| لم تُضْرَبَا | урилмадингиз сиз икки аёл, ўтган замонда (тасния, муаннас, мухотабатайн сийғаси) | |||
| لم تُضْرَبْنَ | урилмадингизлар сизлар кўп аёллар, ўтган замонда | (жамъ, | муаннас, | мухотабат сийғаси) |
| لم أُضْرَبْ | урилмадим мен бир эркак ёки бир аёл, ўтган замонда (воҳид ҳам воҳида, музаккар ҳам муаннас, мутакаллим сийғаси) | |||
| لم نُضْرَبْ | урилмадик биз кўп эркаклар ёки кўп аёллар, ўтган замонда (жамъ, музаккар ҳам муаннас, мутакаллим сийғаси) |