26-дарс: Нафий феъли

Сарф · Сарф (морфология) · 31–32-бетлар

Иловада ўқиш ва машқ қилиш → Открыть в приложении

Нафий феълини ясаш учун музореъ феълининг аввалига لاَ келтирилади. Масалан: لاَ يَضْرِبُ каби.

Бу لا музореъ феълининг маъносини истиқболга (келаси замонга) хослаб инкор этади.

Масалан: لاَ يَضْرِبُ дейилса, урмайди у бир эркак киши, келаси замонда, деган маъно чиқади. Лекин урмаяпти у бир эркак киши, ҳозирги замонда, деган маъно чиқмайди.

Нафий феълининг маълуми 14 сийғада келади:

لا يَضْرِبُурмайди у бир эркак киши, келаси замонда (воҳид, музаккар, ғоиб сийғаси)
لا يَضْرِبَانِурмайди у икки эркак киши, келаси замонда (тасния, музаккар, ғоибайн сийғаси)
لا يَضْرِبُونَурмайдилар улар кўп эркаклар, келаси замонда (жамъ, музаккар, ғоибийн сийғаси)
لا تَضْرِبُурмайди у бир аёл, келаси замонда (воҳида, муаннас, ғоиба сийғаси)
لا تَضْرِبَانِурмайди у икки аёл, келаси замонда (тасния, муаннас, ғоибатайн сийғаси)
لا يَضْرِبْنَурмайдилар улар кўп аёллар, келаси замонда (жамъ муаннас, ғоибат сийғаси)
لا تَضْرِبُурмайсан сен бир эркак киши, келаси замонда (воҳид, музаккар, мухотаб сийғаси)
لا تَضْرِبَانِурмайсиз сиз икки эркак киши, келаси замонда (тасния, музаккар, мухотабайн сийғаси)
لا تَضْرِبُونَурмайсизлар сизлар кўп эркаклар, келаси замонда (жамъ, музаккар, мухотабийн сийғаси)
لا تَضْرِبِينَурмайсан сен бир аёл, келаси замонда (воҳида, муаннас, мухотаба сийғаси)
لا تَضْرِبَانِурмайсиз сиз икки аёл, келаси замонда (тасния, муаннас, мухотабатайн сийғаси)
لا تَضْرِبْنَурмайсизлар сиз кўп аёллар, келаси замонда (жамъ, муаннас, мухотабат сийғаси)
لا أَضْرِبُурмайман мен бир эркак ёки бир аёл, келаси замонда (воҳид ҳам воҳида, музаккар ҳам муаннас, мутакаллим сийғаси)
لا نَضْرِبُурмаймиз биз кўп эркаклар ёки кўп аёллар, келаси замонда (жамъ, музаккар ҳам муаннас, мутакаллим сийғаси)

Нафий феълининг мажҳули

Нафий феълининг мажҳули ҳам 14 сийғада келади:

لا يُضْرَبُурилмайди у бир эркак киши, келаси замонда (воҳид, музаккар, ғоиб сийғаси)
لا يُضْرَبَانِурилмайди у икки эркак киши, келаси замонда(тасния,музаккар,ғоибайн сийғаси)
لا يُضْرَبُونَурилмайдилар улар кўп эркаклар, келаси замонда (жамъ, музаккар, ғоибийн сийғаси)
لا تُضْرَبُурилмайди у бир аёл, келаси замонда (воҳида, муаннас, ғоиба сийғаси)
لا تُضْرَبَانِурилмайди у икки аёл, келаси замонда (тасния, муаннас, ғоибатайн сийғаси)
لا يُضْرَبْنَурилмайдилар улар кўп аёллар, келаси замонда (жамъ муаннас, ғоибат сийғаси)
لا تُضْرَبُурилмайсан сен бир эркак киши, келаси замонда (воҳид, музаккар, мухотаб сийғаси)
لا تُضْرَبَانِурилмайсиз сиз икки эркак киши, келаси замонда (тасния, музаккар, мухотабайн сийғаси)
لا تُضْرَبُونَурилмайсизлар сизлар кўп эркаклар, келаси замонда (жамъ, музаккар, мухотабийн сийғаси)
لا تُضْرَبِينَурилмайсан сен бир аёл, келаси замонда (воҳида, муаннас, мухотаба сийғаси)
لا تُضْرَبَانِурилмайсиз сиз икки аёл, келаси замонда (тасния, муаннас, мухотабатайн сийғаси)
لا تُضْرَبْنَурилмайсизлар сиз кўп аёллар, келаси замонда(жамъ,муаннас,мухотабат сийғаси)
لا أُضْرَبُурилмайман мен бир эркак ёки бир аёл, келаси замонда (воҳид ҳам воҳида, музаккарҳаммуаннас,мутакаллим сийғаси)
لا نُضْرَبُурилмаймиз биз кўп эркаклар ёки кўп аёллар, келаси замонда (жамъ, музаккар ҳам муаннас, мутакаллим сийғаси)