Исми мафъул сулосий мужаррад бобларида доимо مَفْعُـولٌ вазнида келади. Масалан: مَضْرُوبٌ каби.
Исми мафъул ҳам 6та сийғада келади: 3та музаккар ва 3та муаннас.
Исми мафъул қуйидагича сарфланади:
| مَضْرُوبٌ | урилган бир эркак киши, (воҳид, музаккар сийғаси) |
| مَضْرُوبَانِ | урилган икки эркак киши, (тасния, музаккар сийғаси) |
| مَضْرُوبُونَ | урилган кўп эркак кишилар, (жамъ, музаккар сийғаси) |
| مَضْرُوبَةٌ | урилган бир аёл, (воҳида, муаннас сийғаси) |
| مَضْرُوبَتَانِ | урилган икки аёл, (тасния, муаннас сийғаси) |
| مَضْرُوبَاتٌ | урилган кўп аёллар, (жамъ муаннас сийғаси) |
Муаннаснинг жамъ сийғаси яна مَفَاعِلُ вазнида ҳам келади.
Масалан: مَضَارِبُ – урилган кўп аёллар (жамъ муаннас сийғаси).
Исми мафъул сулосий мужаррад бобларидан бошқа бобларда ўша бобларнинг музореъ феълининг мажҳули вазнида келади. Музориъат ҳарфининг ўрнига заммалик мийм (مُــ) келтирилиб, охиридан олдинги ҳарф фатхали қилинади. Масалан:
| أَكْرَمَ – يُكْرِمُ – مُكْرَمٌ | ҳурмат қилинган |
| فَرَّحَ – يُفْرِّحُ – مُفَرَّحٌ | хурсанд қилинган |
| دَحْرَجَ – يُدَحْرِجُ – مُدَحْرَجٌ | юмалатилган |
| تَدَحْرَجَ – يَتَدَحْرَجُ – مُتَدَحْرَجٌ | думалаган |