23-дарс: Сифати мушаббаҳа

Сарф · Сарф (морфология) · 27-бет

Иловада ўқиш ва машқ қилиш → Открыть в приложении

Лозим феълларининг баъзисидан исми фоъил ўрнига сифати мушаббаҳа иштиқоқ қилинади. Сифати мушаббаҳанинг маъноси ҳам исми фоъил маъносига ўхшайди. Лекин исми фоъилда масдар фоъилдан содир бўлади. Масалан: ضَارِبٌ дейилади, ضَرْبٌ содир бўлади.

Сифати мушаббаҳада эса масдар фоъилга собит бўлиб, фоъилдан содир бўлмайди. Масалан: حَسَنٌ кабики حُسْنٌ содир бўлмайди.

Сифати мушаббаҳанинг вазнлари кўпдир. Бу вазнларнинг машҳурлари 18 та:

ВазниМисолиМаъноси
فَعْلٌصَعْبٌоғир
فِعْلٌصِفْرٌбўш
فُعْلٌحُرٌّозод
فَعَلٌحَسَنٌчиройли
فَعِلٌفَطِنٌзийрак
فُعُلٌجُنُبٌжунуб (ғуслсиз)
فَعْلَىعَطْشَىчанқоқ аёл
فُعْلَىحُبْلَىҲомиладор
فَعْلاَءوَجْنَاءُкучли туя
فَعْلاَنٌعَطْشَانٌчанқоқ киши
فُعْلاَنٌعُرْيَانٌЯланғоч
فَعْلاَلٌرَصْرَاصٌМаҳкам
فَعَالٌجَبَانٌҚўрқоқ
فُعَالٌشُجَاعٌботир, баҳодир
فَعِيلٌكَرِيمٌҳурматли, саҳий
فَيْعَلٌصَيْهَدٌчўл
فَيْعِلٌطَيِّبٌяхши
أَفْعَلُأَدْوَدُҳаракатчан