18-дарс: Иштиқоқ

Сарф · Сарф (морфология) · 20–21-бетлар

Иловада ўқиш ва машқ қилиш → Открыть в приложении

Иштиқоқ луғатда, сўзни ташкил топиши, маъносидадир.

Маънолари ва ҳарфларида бир-бирларига нисбат берилган икки сўзни, бирини иккинчисидан чиқариб олишга «иштиқоқ», дейилади.

Исм икки қисмга бўлинади:

1. Исми жомид (бир ҳолда турадиган исмлар)

2. Исми масдар.

Исми жомиддан ҳеч нарса иштиқоқ қилинмайди. Масалан: رَجُـلٌ –киши ва فَرَسٌ – от каби.

Исми масдардан эса бир неча нарса иштиқоқ қилинади.

Масдарнинг ўзбек тилидаги маъносининг охирига (– моқ, – иш) қўшимчаси қўшилади.

Масалан: ضَرْبٌ – урмоқ ва قَتْلٌ – ўлдирмоқ каби.

Масдардан қуйидаги 12 нарса иштиқоқ қилинади:

1. Феъли мозий –ўтган замон феъли.

2. Феъли музореъ –ҳозирги ва келаси замон феъли.

3. Исми фоъил – иш бажарувчи.

4. Исми мафъул – қилинган иш номи ёки иш қилинмиш иш.

5. Феъли жаҳд – ўтган замон инкор феъли.

6. Феъли нафий – фақат келаси замон инкор феъли.

7. Феъли амр ҳозир – буйруқ феъли.

8. Феъли амр ғоиб – ломлик буйруқ феъли.

9. Феъли наҳий – буйруқ феълининг инкори.

10. Исми замон ва макон – иш бажариладиган вақт ва жой.

11. Исми олат – иш бажарувчи қурол ва ускуна.

12. Исми тафзил – ортиқроқ иш бажарувчи.

ضَرْبٌ – масдаридан қуйидаги 12 нарса иштиқоқ қилинади:

1. ضَرَبَ – урди у бир эркак киши, ўтган замонда.

2. يَضْرِبُ – уради у бир эркак киши, келаси замонда.

3. ضَارِبٌ – урувчи бир эркак киши.

4. مَضْرُوبٌ – урилган бир эркак киши.

5. لَمْ يَضْرِبْ – урмади у бир эркак киши, ўтган замонда.

6. لاَ يَضْرِبُ – урмайди у бир эркак киши, келаси замонда.

7. اِضْرِبْ – (амр ҳозир) ур сен бир эркак киши.

8. لِيَضْرِبْ – (амр ғоиб) урсин у бир эркак киши.

9. لاَ تَضْرِبْ – урма сен бир эркак киши.

10. مَضْرِبٌ – уриладиган вақт ва макон.

11. مِضْرَابٌ – урувчи қурол.

12. أَضْرَبُ – урувчироқ бир киши.