غَيْرُ الْمُنْصَرِفِ مَا فِيهِ عِلَّتَانِ مِنْ تِسْعٍ أَوْ وَاحِدَةٍ مِنْهَا تَقُومُ مَقَامَهُمَا
Таржима: Ғойри мунсариф шундай исмдирки, унда тўққиз иллатдан иккитаси, ёки икки иллат ўрнига қоим мақом бўлувчи бир иллат воқеъ бўлади.
وَهِيَ عَدْلٌ وَوَصْفٌ وَتَأْنِيثٌ وَمَعْرِفَةٌ، وَعُجْمَةٌ ثُمَّ جَمْعٌ ثُمَّ تَرْكِيبٌ. وَالنُّونُ زَائِدَةٌ مِنْ قَبْلِهَا أَلِفٌ. وَوَزْنُ الفِعْلِ وَهَذَا القَولُ تَقْرِيبٌ. مِثْلُ عُمَرَ وَأَحْمَرَ وَطَلْحَةَ وَزَيْنَبَ اِبْرَاهِيمَ وَمَسَاجِدَ وَمَعْدِي كَرَبَ وَعِمْرَانَ وَأَحْمَدَ
Ўша тўққиз иллат икки байтда келтирилди ва ҳар бирига мисол ҳам келтирилди.
عدل ни мисоли عمر
وصف ни мисоли احمر
تأنيث ни мисоли طلحة
معرفة ни мисоли زينب
عجمة ни мисоли ابراهيم
جمع ни мисоли مساجد
تركيب ни мисоли معدي كرب
ألف ونون زائدة ни мисоли عمران
وزن الفعل ни мисоли احمد
Шарҳ: Ғойри мунсариф бобини тушуниш учун аввало, бор исмдаги икки иллат пайдо бўлишини билиб олишимиз зарур. Агар исм ҳарфга ўхшаса мабний бўлади. Бордию феълга ўхшаса ғойри мунсариф бўлади. Чунки ҳар қачон исм феълга ўхшаса, икки иллат пайдо қилади. Яъни икки фаръият пайдо қилади. Зеро ҳар бир феъл мунсариф исмга нисбатан икки нарсага муҳтождир.
Биринчиси: феъл масдар исмдан муштақдир.
Иккинчиси: феъл фоъилга муҳтождир.
Исм асл, феъл эса фаръдир. Демак феъл исмга нисбатан икки иллати, яъни икки фаръиятлигини билдик. Юқорида саналган тўққиз иллатни ҳаммаси фаръдир. Масалан:
| ١) عدل فرع | معدول عنه أصل |
| ٢) وصف فرع | موصوف أصل |
| ٣) تأنيث فرع | تذكير أصل |
| ٤) تعريف فرع | تنكير أصل |
| ٥) عجمة فرع | عربي أصل |
| ٦) جمع فرع | واحد أصل |
| ٧) تركيب فرع | أفراد أصل |
| ٨) ألف والنون مزيدتان فرع | مزيد عليهم أصل |
| ٩) وزن فعل فرع | وزن اسم أصل |
Демак тўққиз иллат тўққиз аслни фаръи экан. Ҳар қачон бир исмда ушбу тўққиз иллатдан иккитаси пайдо бўлса, ўша исмда икки фаръият пайдо бўлиб, феълга ўхшаб қолади ва феълни хавослари (хосиятлари)ни қабул қилади. Феълни хавослари – танвин ва касрани кирмаслигидир.
وَحُكْمُهُ أَنْ لاَ كَسْرَةَ وَلاَ تَنْوِينَ
Таржима: Ғойри мунсарифни ҳукми унга касра ва танвин кирмаслигидир. Касра билан танвин исмни хусусиятларидандир.
1. عدل га мисол عمر Ғойри мунсарифлиги сабаби عدل ва علم дир.
2. وصف га мисол احمر ғойри мунсарифлигини сабаби وزن الفعل ва وصف дир.
3. تأنيث га мисол طلحة ғойри мунсарифлигининг сабаби علميت ва تأنيث дир.
4. معرفة га мисол زينب ғойри мунсарифлигининг сабаби علميت ва تأنيث معنوي дир.
5. عجمة га мисол إبراهيم ғойри мунсарифлигининг сабаби علميت ва عجمة дир.
6. جمع га мисол مساجد ғойри мунсарифлигининг сабаби икки جمع дир.
7. تركيب га мисол معدي كرب ғойри мунсарифлигининг сабаби تركيب ва علميت дир.
8. ان زائده га мисол عمران ғойри мунсарифлигининг сабаби ان زائده ва علميت дир.
9. وزن فعل га мисол أحمد ғойри мунсарифлигининг сабаби وزن فعل ва علميت дир.
وَيَجُوزُ صَرْفُهُ للضَّرُورَةِ وَالتَّنَاسُبِ مِثْلُ سَلاَسِلاً وَاَغْلاَلاً
Таржима: Ғойри мунсариф исмни зарурат ёки муносиблик жиҳатидан мунсариф қилиш жоиздир.
Масалан سلاسلا ва اغلالا каби.
Шарҳ: Шеърда зарурат туғилгани учун ғойри мунсарифни мунсарифга айлантирилганига мисол:
| صبت علي مصائب لو أنَّها | صبت على الأيام صرن لياليا |
Маъноси: Бошимга тушган мусибат, кунлар бошига тушганда эди, ўша кун тунга айланган бўлар эди.
Бу ерда мақоми шоҳид مصائب ғойри мунсариф эди. Шеърдаги қофия учун танвин киритилди ва مصائب деб келтирилди.
Муносиб учун масалан Қуръони каримда سلاسلاً ғойри мунсариф исмига танвин берилди. Чунки ёнида اغلال мунсариф исм келди ва шу муносабат билан سلاسل га ҳам танвин берилди.
وَمَا يَقُومُ مَقَامَهُمَا الْجَمْعُ وَالفَا التَّأنِيثِ
Таржима: Икки иллат ўрнига ўтувчи иллатнинг бири жамъ ва иккинчиси муаннасни икки алифидир.
Шарҳ: Жамъ дейилганда сийғаси "мунтаҳал жумуъ"га етган, яъни икки бор жамъи таксир қилинган жамъдир.
У اكالب كلاب كلب каби ҳақиқатан ёки مساجد مصابيح، каби ҳукман бўлади. Чунки булар ҳарфни ададича ҳаракатлари ва сукунларида "мунтаҳал жумуъ"га мувофиқ келади.
Муаннасни икки алифи дедик. Бири алиф мақсура حبلى каби. Иккинчиси мамдуда حمراء صحراء، каби.
جمع ни биринчи иллати جمعيت дир. Иккинчи сабаби "мунтаҳал жумуъ" сийғасидир.
حبلى، حمراء، исмларда "таънис" ва "лузуми таънис" бор. Демак буларда таънис такрорлангандир.
فَالعَدْلُ خُرُوجُهُ عَنْ صِيْغَةِ الأَصْلِيَّةِ تَحْقِيقًا كَثُلُثَ وَمَثْلَثَ وَاُخَرُ وَجُمَعُ أوْ تَقْدِيرًا كَعُمَرَ وَبَابِ قِطَامٍ فِي بَنِي تَمِيمٍ
Таржима: Адл шундай исмдирки, у аслий сийғасидан ҳақиқатда чиққан бўлади. ثلث، مثلث، جمع، اخر
Ёки тақдиран чиққан бўлади. Масалан: عمر каби.
Бани тамим луғатида قطام боби ҳам тақдиран чиққан бўлади.
Шарҳ: عدل мажҳул феълни масдаридир. Яъни у маъдулият маъносидадир. Исмни маъдулияти уни ўзини аслий сийғасидан бошқа сийғага таҳқиқан ёки тақдиран ўтмоғидир.
Хуружи таҳқиқий шундай нарсаки, ўша калимани нафсида, ғойри мунсариф бўлмаслигига далил мавжуд бўлади.
Масалан ثلث ни нафсида ғойри мунсариф эмаслигига далили шуки, лафзи мукаррар эмас. Аммо маъноси мукаррардир. Аслида маъно мукаррар бўлгандан кейин лафз ҳам мукаррар бўлиши лозим. Модомики шундай экан ثلث ҳам лафзи мукаррар калималардан маъдул эканига далил топилди. У ҳам бўлса جاءني القوم ثلثة ثلاثة иборадаги ثلاثة ثلاثة дир. Бирдан ўнгача бўлган сонларда ҳам шу вазнда маъдулдир.
ربع رباع، مثلث ثلث، مثنى ثناء، موحد أحاد، مخمس خماس، مسدس سداس، مسبع سباع، مثمن، ثمان، متسع تساع، معشر عشار
Тўртгача шубҳасиз маъдулдир. Ўнгача хилоф бордир. Аммо савоб маъдулдир. Демак бу ўн сийға ҳаммаси маъдул бўлиб, унда икки иллат, бири аслий сийғадан "хуружи таҳқиқий". Иккинчиси "васфияти оризий"дан чиқиб, "васфияти аслий"га кирганидир.
اخر калимасида ҳам "таҳқиқий удул" бордир. Чунки اخرى اخر ни жамъидир. اخرى эса اخر ни та’нисидир. آخر эса افعل тафзилдир. Уни асл маъноси – кейинроқдир. Бу ўринда غير маъносидадир. Аммо افعل тафзилни шарти шу эдики, у الف لام ёки من ёки изофа билан ишлатилар эди. Бу ерда на "алиф лом" ва на "изофа" бордир. Демак اخر асли آخر من экан, бу аслий сийғадан чиқиб اخر сийғасига кирган. Биринчи иллати "удули таҳқиқий", иккинчи иллат эса, "васфияти аслий"дир. Худди шунингдек جمع калимаси ҳам "удули таҳқиқий"дир. Чунки جمعاء جمع ни жамъидир. Ва اجمع ни та’нисидир. Агар جمعاء сифат бўлганда جمع جمعاء اجمع бўлади. Ва агар جمعاء исм бўлса, صحراء га қиёс қилиб صحارى ёки صحراوات га жамъ қилиш лозим бўлади, яъни جماعى ва جمعاوات бўлади. Демак جمع ни асли ёки جمع ёки جماعى ёки جمعاوات ларни биридан маъдул экан. Бунда ҳам биринчи иллат "таҳқиқий удул", иккинчиси "васфияти аслий"дир. "Хуружи тақдирий" шундай нарсаки, ғойри мунсариф калимасини нафсида, уни асли ғойри мунсариф эмаслигига ҳеч қандай далил йўқдир. Аммо шундай бўлса ҳам араб каломида ғойри мунсарифдир. Унда бир иллат у ҳам бўлса аламликдир. Бундан бошқа сабаб топа олмадилар. Умумий қоидага биноан унга яна бир сабаб тақдир қилинди. У ҳам бўлса عدل дир. Чунки ундан бошқани тақдир қилиб бўлмайди. Араб каломида эса عمر زفر، каби исмлар кўпдир. Аммо аламиятдан бошқа сабаб йўқдир. Шу боисдан уларни аслий сийғаси عامر ва زافر деб тақдир қилиниб, عمر ва زفر дан маъдул дейилади. Буларда биринчи иллат тақдирий удул, иккинчиси аламиятдир. Ушбу сўзларни шарҳловчи айтадиларки, قطام бобини бу ерда зикр қилиниши лойиқ эмас, чунки قطام боби аҳли ҳижоз луғатида мабнийдир. Чунки булар فعال вазнида бўлиб, نزال амр сийғаси вазнидадир. Бани тамимда ғойри мунсарифдир. Чунки унда иккита зоҳир сабаб бордир. Бири та’нис, иккинчиси аламият. Агар Бани тамим ҳақиқатда уни ғойри мунсариф дейилса уни ўша бобда зикр қилишлари лозим эди. Агар Ҳижозликлар айтганларидек мабний бўлса уни мабниётда зикр қилиниши лозим эди. Шу сабабдан унга عدل ни тақдир қилишни ҳожати йўқ.
Аммо аховотларига мувофиқ қилиш учун унга عدل ни тақдир қилинди. Аммо "кофия" китобини баъзи нусхаларида топилади.
الوَصْفُ شَرْطُهُ أَنْ يَكُونَ فِي الأَصْلِ فَلاَ تَضُرُّهُ الغَلَبَةُ فَلِذَلِكَ صُرِفَ أَرْبَع فِي مَرَرْتُ بِنِسْوَةِ أَرْبَعٍ وَامْتَنَعَ اَسْوَدُ وَاَرْقَمُ للحَيَّةِ وَأَدْهَمُ للقَيْدِ
Таржима: Васфни ғойри мунсариф бўлишдаги шарти васфи аслий бўлиши керак. Аслида васф учун вазъ қилинган (қўйилган) калиманинг исмиятлиги васфиятлигига ғолиб келса зарари йўқ. Шу сабабдан مررت بنسوة اربع даги اربع мунсариф қилинди. Ва اسود ва ارقم илон учун, ادهم кишан учун сарфдан монеъ бўлди.
Шарҳ: Исм икки қисмдир. Бири сифатларидан бирортасини мулоҳаза қилмасдан туриб зотига далолат қилади. Масалан فرس، رجل جدار، каби.
Иккинчиси сифатларидан бирини мулоҳазаси билан уни зотига далолат қилади.
Буларни биринчисини исм дейилади. Иккинчисини васф ёки сифат дейилади. Масалан شجاع، جبان، مضروب، ضارب، اصفر، احمر каби. Демак васф ёки сифат шундай исмдирким, сифатларидан бирор сифати билан уни зотига далолат қилади. Яъни ҳолларидан бир ҳоли билан зотига далолат қилади. Бу бобда "манъи сарф" яъни сарф бўлмасликни шарти шуки, васфият аслий бўлиши керак. Агар аслий васфият исмиятни ғалабаси билан тушса зарари йўқдир. "Оризий васфият"ни "манъи сарф"да ортиқча қуввати йўқдир.
Шу сабабдан مررت بنسوة اربع таркибдаги اربع мунсариф қилинди. Чунки оризий васф бўлиб, "манъи сарф"да мўътабар эмас. اسود، ارقم аслида васфдир. Аммо илонга исм бўлиб исмиятлиги васфиятига ғалаба қилган бўлса ҳам, ушбу исмиятлиги ҳолида ҳам ғойри мунсарифдир. Чунки "васфият аслий"ни шундай қуввати борки, исмиятлигини ғалабаси билан ҳам ўша аслий васфиятни эътибор қилса бўлади.
Шундай экан اسود، ارقم، ادهم ларни "манъи сарф"да икки иллати бор.
Бири: аслий васфият. Иккинчиси: вазни феълдир.
وَضَعُفَ مَنْعُ اَفْعَى للحَيَّةِ وَاَجْدَلٍ للصَّقَرِ وَاَخْيَلٍ للطَّائِرِ
Таржима: Илон учун افعى лочин учун اجدل ва қуш учун اخيل "манъи сарф"да заифдир.
Шарҳ: Юқорида маълум бўлдики, аслий васфият ҳақиқий бўлиб, хоҳ зоил бўлсин ва хоҳ боқий қолсин исм ғойри мунсариф бўлади. Аммо ҳар қичон аслий васфият ҳақиқий бўлмасдан балки "таваҳҳумий" бўлса "манъи сарфи" заиф бўлади. Шу сабабдан افعى илонни исми бўлиб, ниҳоят ёмонлигидан, айниқса уни эркаги افعوان эса, ёмонроқ маъносидадир. Бу уч исмни ҳар бирида иккитадан сабаб бўлиб, бири "васфияти мутаваҳҳима" ва иккинчиси "вазни феъл"дир.
التَّأْنِيثُ بِالتَّاءِ شَرْطُهُ العَلَمِيَّةُ وَالْمَعْنَوِيُّ كَذَلِكَ وَشَرْطُ تَحَتُّمِ تَأْثِيْرِهِ الزِّيَادَة عَلَى الثَّلاَثَةِ أَوْ تَحَرُّكُ الأَوْسَطِ أَوِ العُجْمَةِ فَهِنْدٌ يَجُوزُ صَرْفُهُ وَزَيْنَبُ وَسَقَرُ وَمَاهُ وَجَورُ مُمْتَنِعٌ
Таржима: Агар та’нисни (ة)си талаффузда бўлса, ғойри мунсариф бўлшини шарти аламиятдир. Хоҳ у муаннасни исми бўлсин хоҳ музаккарни исми бўлсин حمزة فاطمة каби.
Агар исмда та’нис (ة)си муқаддар бўлса бундай исмни "маънавий та’нис", дейилади. Уни шарти ҳам аламиятдир زينب каби.
Аммо маънавий исмни, манъи сарфини вожиб шарти уч нарсадан бири билан бўлади.
1. Муаннас исмни уч ҳарфдан ортиқ бўлиши زينب каби.
2. Икки ёки уч ҳарфли бўлиб, ўрта ҳарф мутаҳаррик бўлиши سقر каби.
3. Уч ёки улар عجمه бўлиши керак ماه ва جور каби. Булар икки шаҳарни аламидир. Буларни ҳар бирида учтадан сабаб бор.
| زينب | سقر | جور |
| 1. та’ниси маънавий | 1. та’ниси маънавий | 1. та’ниси маънавий |
| 2. Аламият | 2. дўзахни алами. | 2. аламият |
| 3. уч ҳарфдан ортиқ | 3. ўртаси мутаҳаррик. | 3. иккови ҳам "ужма"дир. |
Аммо هند ва دعد каби исмларни мунсариф ёки ғойри мунсариф қилиш жоиздир. Яъни агар бу икки исмдаги аламият ва та’ниси маънавийни мулоҳаза қилинса ғойри мунсариф бўлади. Агар ҳар қачон "қиллати ҳуруф" ва "сукуни васат"ни назарга олинса у хиффатни мувжибидир. Яъни бир сабаб билан муқовамат қила олмайди. Шунинг учун мунсариф қилинган.
فَإِنْ سُمِّيَ بِهِ مُذَكَّرٌ فَشَرْطُهُ الزِّيَادَةُ عَلَي الثَّلاَثَةِ فَقَدَمٌ مُنْصَرِفٌ وَعَقْرَبُ مُمْتَنِعٌ
Таржима: Агар муаннаси маънавий билан музаккар номланса ғойри мунсарифлик шарти уч ҳарфдан ортиқ бўлишидир. Шу сабабдан قدم мунсариф ва عقرب ғойри мунсарифдир.
Шарҳ: Чунки قدم исми жинс ҳамда маънавий муаннасдир. Агар музаккарга алам бўлса, мунсариф бўлади. Сабаби эса аслий муаннас, музаккарни аламияти билан зоил бўлади. Ва бошқа қоим мақом бўладиган ҳеч бир сабаб қолмайди. Аммо аламиятни бир ўзи манъи сарф қила олмайди. عقرب ғойри мунсарифдир. Чунки биринчи сабаб муаннаси маънавийдир. Иккинчи сабаб уч ҳарфдан ортиқдир. Учинчи сабаб эса аламиятдир.
الْمَعْرِفَةُ شَرْطُهَا أَنْ تَكُونَ عَلَمِيَّةً
Таржима: Маърифа исмни ғойри мунсариф бўлиш шарти аламиятдир.
Шарҳ: Маърифа исмлар етти қисмдир.
اضافة، منادى، معرّف بال، اسم موصول، اسم اشارة، علم، مضمرات
Музмарот (Замирлар), исми ишора, исми мавсул ва мунодоларнинг тўрталаси мабниётлардандир.
Манъи сарфни боби муъраблардандир. "Алиф лом" билан маърифа бўлган исм ёки изофалар эса ғойри мунсарифни мунсариф қилади. Маърифанинг етти ақсомидан фақат алам қолди. Демак маърифа исмни ғойри мунсариф бўлиши фақат аламга тайин бўлди.
العُجْمَةُ شَرْطُهَا أَنْ تَكُونَ عَلَمِيَّةً فِي العَجَمِيَّةِ وَتَحَرُّكُ الأَوْسَطِ أَوِ الزِّيَادَةُ عَلَى الثَّلاَثَةِ فَنُوحٌ مُنْصَرِفٌ وَشَتَرُ وَإِبْرَاهِيمُ مُمْتَنِعٌ
Таржима: Ажамий исмни ғойри мунсариф бўлиш шарти ажамда алам бўлишидир. Яна бир шарти, ўрта ҳарф мутаҳаррик бўлиши ёки уч ҳарфдан ортиқ бўлишидир.
Шу сабабдан نوح мунсарифдир. Ва شتر ва ابراهيم ғойри мунсарифдир.
Шарҳ: Савол: Нима учун هند ва دعد уч ҳарф ва сукуни васат билан, мунсариф ва ғойри мунсариф бўлиши жоиз эди. Аммо نوح ва لوط мунсариф бўлиб, ғойри мунсарифлиги жоиз бўлмади.
Жавоб: هند ва دعد да ҳақиқий та’нис шундай бир сабабдирки, у жуда қувватлидир шу боисдан ҳақиқий та’нисни сабабини эътиборга олиб ғойри мунсариф қилинди. Аммо عجمة муқаддар сабаб бўлиб, у заифдир. Демак заиф сабаб ва сукуни васат билан ғойри мунсариф қилмоқ дуруст эмас.
الْجَمْعُ شَرْطُهُ صِيْغَةُ مُنْتَهَى الْجُمُوعِ بِغَيْرِ هَاءٍ كَمَسَاجِدَ وَمصَابِيحَ وَأَمَّا فَرَازِنَةٌ فَمُنْصَرِفٌ
Таржима: Жамъни ғойри мунсариф бўлиш шарти шуки, "мунтаҳал жумуъ" бўлиб, охирида вақф қилганда (ها) га айланадиган (تا)и та’нис бўлмаслиги керак. مساجد ва مصابيح каби. Аммо فراضنة кабилар мунсарифдир.
Шарҳ: Маълум бўлишича жамъ шундай сабабки, у икки иллат ўрнига ўтади.
"Мунтаҳал жумуъ" шундай сийғаки, аввали мафтуҳ, учинчи ҳарфи алиф, алифдан сўнг икки ҳарф ёки икки ҳарфдан ортиқ бўлади. Масалан مساجد، اناعيم، مصابيح، اكالب кабилар.
Булар мунтаҳал жумуъ сийғасида бўлиб, вақф қилинганда (ها)га айланадиган танис (تا) тоси йўқдир. Шу сабабдан ғойри мунсарифдир. Чунки буларда таҳқиқан ёки тақдиран икки жамъият бордир. Аммо فراضنة ва ملائكة ва صياقلة кабилар, мунтаҳал жумуъ сийғасида бўлса ҳам уларда вақф қилганида, танис (تا) бор. Шу жиҳатдан мунсарифдир. Чунки (ها) воситасида уларнинг вазни муфрадда топилади.
Масалан: كرامة كرامية ва طاعت طواعية маъносида.
Ҳар қачон шу вазндаги исмларни муфради топилса, уларни жамъияти заиф бўлади. Шу сабабдан уларда икки жамъият бор, деб тақдир қилиб бўлмайди. Шу билан бирга уларда لزوم жамъият ҳам йўқдир. Бу сийғани мунтаҳал жумуъ дейилишига сабаб шуки, буни икки бор жамъ қилиб ниҳоясига етказилган. Уни жамъи таксир билан бошқа жамъ қилиб бўлмайди. Аммо жамъи солим билан учинчи бор жамъ қилиш мумкин. Масалан ايمن ايامن ни жамъ таксири бўлиб, учинчи бор ايامين ёки صواحب ни صواحبات деб, учинчи бор жамъ солим қилинган.
وَحَضَاجِرُ عَلَمًا للضَّبْعِ غَيْرُ مُنْصَرِفٍ مَنْقُولٌ عَنِ الْجَمْعِ
Аммо حضاجر ضبع га علم бўлган ҳолида ғойри мунсарифдир. Чунки у жамъдан манқулдир. Демак حضاجر жамъияти ҳолия сабабидан эмас, балки жамъияти аслия сабабидан ғойри мунсарифдир. Чунки у жамъдан манқулдир. Аслида эса عظيم البطن маъносидаги حضجر эди. حضاجر кафтор номли ҳайвон бўлиб, уни ضبع ҳам дейилади. Қорни катталиги сабабли муболағали сийға билан келтирилган.
وَسَرَاوِيلُ إِذَا لَمْ يُصْرَفْ وَهُوَ الأَكْثَرُ فَقَدْ قِيْلَ إِنَّهُ أَعْجَمِيٌّ حُمِلَ عَلَى مُوَازِنِهِ وَقِيلَ عَرَبِيٌّ جَمْعُ سِرْوَالَةٍ تَقْدِيرًا وَإِذَا صُرِفَ فَلاَ اِشْكَالَ
Таржима: سراويل исми жинс бўлиб, жамъ бўлмаса ҳам кўпчилик луғатида ғойри мунсарифдир. Чунки "воҳид"га ҳам "касир"га итлоқ (ҳисоб) қилинади. "Манъи сарфи"ни икки жиҳати бор бўлиб, биринчиси سراويل ажамий лафз бўлиб, سراول ни арабчалашганидир. Араблар уни истеъмол қилганда ўхшашлари مصابيح ва اناعيم ғойри мунсариф бўлганидан سراويل га ҳам уни ўхшашларини ҳукмини беришди.
Икинчиси سراويل арабий лафздир ва тақдиран سراولة ни жамъидир. Гўёки سراويل ни ҳар бир бўлаги سروالة дир. Шундан сўнг سراويل، سروالة га жамъ қилинди. Баъзиларни луғатида мунсарифдир. Буни ҳеч бир мушкуллиги йўқдир.
Шарҳ: Чунки سراويل да фақат "сийғаи мунтаҳал жумуъ" бордир. Аммо ҳақиқий жамъият йўқдир. Бу эса "манъи сарф"ни иллати эмас.
وَنَحْوُ جَوَارٍ رَفْعًا وَجَرًّا كَقَاضٍ
Таржима: جوار кабилар рафъ ва жар ҳолатида قاض кабидир.
Шарҳ: Ҳар бир ноқис бўлган فاعلة ни жамъи бўлган فعالي вазнидаги исмлар, масалан دواعى، رواعى، روامى، غواشى، جوارى кабиларни рафъ ва жар ҳолатидаги ҳукми قاض ни ҳукмидадир.
Накра ҳолатида ي маҳзуф бўлади.
مررت بجوار، رأيت جوارى، جاءني جوار
Аммо насб ҳолатида ي собит бўлиб, ҳаракати фатҳа қилинади. Демак бу исмлар насб ҳолатида ҳеч бир мушкилсиз икки иллат билан ғойри мунсарифдир.
Бири, жамъият. Иккинчиси, сийғаи мунтаҳал жумуъдир.
التَّرْكِيبُ شَرْطُهُ العَلَمِيَّةُ وَأَنْ لاَ يَكُونَ بِإِضَافَةٍ وَلاَ إِسْنَادٍ مِثْلُ بَعْلَبَكَّ
Таржима: Изофа ва иснодсиз бўлган мураккаб исмларни ғойри мунсариф бўлиш шартларидан энг мўътабари аламиятдир. Агар изофа бўлса, изофа ғойри мунсарифни мунсариф қилади. Яна бир шарти муракккаб икки исм орасида иснод булмаслиги керак.
Шарҳ: Чунки иснодни қамраб олган алам мабниётлардан ҳисобланади. Масалан: تأبط شرا масалан بعلبك икки исмдан таркиб топгандир.
بعد бутни оти. بك шаҳар соҳибини отидир. Аммо ўртасида ҳеч қандай изофа ёки иснодсиз алоқа билан ягона бир исмга айлантирилган.
الأَلِفُ وَالنُّونُ إِنْ كَانَتَا فِي اسْمٍ فَشَرْطُهُ العَلَمِيَّةُ كَعِمْرَانَ أَوْ فِي صِفَةٍ فَانْتِفَاءُ فَعْلاَنَةٍ وَقِيلَ وُجُودُ فَعْلَى
Таржима: Охири алиф ва нун билан тугаган калима агар исм бўлса, уни ғойри мунсариф бўлишини шарти, аламиятдир. عمران каби.
Агар алиф ва нун сифат исмни охирида бўлса, уни ғойри мунсариф бўлиши шарти فعلانة вазнини йўқлигидир. Баъзилар فعلى вазнини мавжудлигидир, дейишган.
Бу алиф ва нун зоида бўлиши ҳақида наҳв олимларини икки сўзи бордир.
Биринчилари: бу алиф ва нун мазийдани, яъни "мазийд алайҳи"ни фаръи бўлгани учун ғойри мунсариф, дейишган.
Бошқалари эса: алиф ва нун "мазидатон таънис"ни икки алифига мушобаҳатлигидандир, дейишган.
Иккинчи сўз кучлироқдир. Бу нарса кейинроқ маълум бўлади.
Агар бу икки ҳарф исмга кирса, ғойри мунсариф бўлишини шарти аламиятдир.
Масалан عمران ва عثمان каби буларга бошқа ҳеч қандай шарт керак эмас. Чунки аввало "завоид"лиги таҳқиқий бўлди. Иккинчидан муаннасига танис " تا " си кирмайди. Шу сабабдан алиф ва нун муаннасни икки алифига мушобаҳатлиги (ўхшашлиги) қолади. Агар алам бўлмасдан унга та`нис (تا)и кирса, алиф ва нунни та`нисни икки алифга мушобаҳатлиги қолмайди. Шу боисдан бундай исмлар ғойри мунсариф бўла олмайди. Масалан سعدان ни муаннаси سعدانة мавжуддир. Агар алиф ва нун сифати исмда бўлса буни шартида хилоф бордир.
Баъзилар сифат исмда алиф ва нун кирса, уни ғойри мунсариф бўлишини шарти муаннасида فعلانة вазнини топилмаслигидир. Шундагина алиф ва нунли сифат муаннасни икки алифига мушобаҳатлиги (ўхшашлиги) боқий қолади. Ана шу сабабдан عريان мунсарифдир. Чунки муаннаси عريانة дир.
وَمِنْ ثُمَّ اخْتُلِفَ فِي رَحْمَنَ دُونَ سَكْرَانَ وَنَدْمَانٍ
Таржима ва шарҳ: Баъзилар эса сифат исмда алиф ва нун зоида бўлса уни ғойри мунсариф бўлишини шарти فعلى вазнини мавжудлиги, дейишган. Чунки ҳар қачон уни муаннаси فعلى бўлса فعلانة келмасдан, мушобаҳат ўз ҳолида қолади. Яъни (أ) та’нис билан мушобаҳатлиги ўз ҳолида қолади. Шу сабабдан رحمن лафзида у мунсарифми ёки ғойри мунсарифми хилоф пайдо бўлди. Чунки унда رحمانة ҳам رحمى ҳам йўқ. Чунки رحمن Аллоҳ таолога хосдир. Аллоҳ таолодан бошқа на музаккар ва на муаннасда истеъмол қилинади.
Демак انتفاء، فعلانة ни шарт қилганлар мазҳабига кўра رحمن ғойри мунсарифдир. Шу боисдан الله رحمن демоқ керак бўлади. Сифат бўлганидан алиф ва нун танвинсиз бўлади. Аммо вужуд فعلى деганлар мазҳабига кўра мунсарифдир. Унда الله رحمن танвин билан келтирилади. Аммо سكران да ҳеч қандай хилоф йўқдир. Чунки ҳар икки мазҳабни шарти ҳосил бўлгандир. Уни муаннаси سكرى бўлиб, سكرانة эмас.
Аммо ندمان агар نديم дан бўлса ҳеч қандай хилоф йўқдир. Ҳар икки мазҳабда ҳам мунсарифдир. Бунда шарт ҳосил бўлмаган. Чунки уни муаннаси ندمانة бўлиб, ندمى эмас.
Аммо ندمان сўзи نادم маъносида бўлса, яъни ندم пушаймонликдан бўлса, билиттифоқ мунсарифдир. Чунки уни муаннаси ندمى бўлиб, ندمانة эмас.
وَزْنُ الفِعْلِ شَرْطُهُ أَنْ يَخْتَصَّ بِالفِعْلِ كَشَمَّرَ وَضُرِبَ أَوْ يَكُونَ فِي أَوَّلِهِ زِيَادَةٌ كَزِيَادَةِ غَيْرُ قَابِلٍ للتَّاءِ وَمِنْ ثُمَّ امْتَنَعَ أَحْمَرُ وَانْصَرَفَ يَعْمَلُ
Таржима: "Вазни феъл"даги исмни ғойри мунсариф бўлиш шарти, фақат феълга хос бўлишлигидир شَمّر ва ضرب каби. Ёки ўша вазни феълни аввалида феълга кирадиган зиёда انيت ҳарфларни киришидир. Лекин ўша "вазни феъл"ни охирига تا кирмаслиги шартдир. Шу сабабдан احمر ғойри мунсариф бўлади. Чунки аввалида зиёда ҳарф кирган аммо охирига تا кирмаган, яъни уни احمرة вазни йўқдир. Лекин يعمل мунсарифдир. Чунки охирида تا киради ва يعملة бўлиб, вазни феълга мушобаҳатлигидан (ўхшашлигидан) узоқлашди.
1. شمر нинг биринчи шарти "вазни феъл", иккинчи шарти "алам". Шунинг учун у ғойри мунсарифдир.
2. ضرب ----------------- вазни феъл, ----------------- ъалам. Ғойри мунсарифдир.
3. احمر ----------------- вазни феъл, ----------------- ъалам. Ғойри мунсарифдир
4. يعمل ----------------- вазни феъл, ----------------- ъалам. Мунсарифдир. Чунки охирига (تا) киради.
وَمَا فِيهِ عَلَمِيَّةٌ مُؤَثِّرَةٌ إِذَا نُكِّرَ صُرِفَ لِمَا تَبَيَّنَ مِنْ أَنَّهَا لاَ تُجَامِعُ مُؤَثِّرَةً الاَّ مَا هِيَ شَرْطٌ فِيهِ اِلاَّ العَدْلَ وَوَزْنَ الفِعْلِ وَهُمَا مُتَضَادَّانِ فَلاَ يَكُونُ مَعَهُمَا إِلاَّ أَحَدُهُمَا فَإِذَا نُكِّرَ بَقِىَ بِلاَ سَبَبٍ أَوْ عَلَى سَبَبٍ وَاحِدٍ
Таржима ва шарҳ: Ғойри мунсариф исмда аламият муассир бўлса (яъни, манъи сарфга сабаб бўлса) уни накра қилинганида аламияти зоил бўлиб, мунсарифга айланади. Юқорида маълум бўлдики, аламият ғойри мунсариф исм билан муассир бўлган ҳолда жамъ бўлиб келмайди. Ғойри мунсариф исм билан аламият ўша исмда шарт бўлса жамъ келади. Ушбу таърифга عدل ва وزن فعل кирмайди. Чунки аламият у икковида муассир, лекин шарт эмас.
Юқоридаги таъриф тўрт ғойри мунсариф исмга таъллуқлидир.
1. لفظي تأنيث 2. عجمة 3. تركيب 4. ألف ونون زائدة
Аммо ушбу қоидадан васф билан жамъ чиқиб кетади. Чунки у икки ғойри мунсарифда аламият муассир ҳам эмас, шарт ҳам эмасдир.
وَخَالَفَ سِيبَوَيْهِ الأَخْفَشَ فِي مِثْلِ أَحْمَرَ عَلَمًا إِذَا نُكِّرَ اِعْتِبَارًا للصِّفَةِ الأَصْلِيَّةِ بَعْدَ التَّنْكِيرِ
Таржима ва шарҳ: Ғойри мунсариф احمر каби исмлар алам ҳолида, васфияти аслийяни эътиборга олиб, накра қилинганда Ахфаш ўз устози Сибавайҳга хилоф чиқиб, اصفر ва احمر каби исмларни ҳар бири аламиятдан олдин ҳам икки иллат билан ғойри мунсариф эди. Бири вазни феъл яна бири васфияти аслий билан ғойри мунсариф бўлди. Агар бу исмлар алам қилинганида аслий васфият кетиб, уни ўрнига алам қоим мақом бўлиб, исм яна икки иллат билан ғойри мунсариф бўлади. Бири алам ва яна бири вазни феъл. Хилоф эса бу исмларни накра қилингандагина пайдо бўлади, деди.
Яна Ахфаш: "Бу исмларни накра қилинганида аламлик ҳолати кетиб, фақат битта иллат қолади. Яъни фақат вазни феъл қолади. Чунки алам билан васф зоил бўлади ва накра билан алам зоил бўлиб, бу исмда фақат битта иллат қолиб, мунсариф бўлади", дедилар.
Аммо Сибавайҳ: "Агар накра билан алам зоил бўлса, уни ўрнига васфияти аслия ўз ўрнига қайтиб, исм яна ғойри мунсариф бўлади" дейдилар.
وَلاَ يَلْزَمُهُ بَابُ حَاتِمٍ لِمَا يَلْزَمُ مِنْ اعْتِبَارِ الْمُتَضَادَّيْنِ فِي حُكْمٍ وَاحِدٍ
Таржима ва шарҳ: Сибавайҳ учун حاتم боби мутазоддайн (икки зид) эътибори жиҳатидан бир ягона ҳукмда лозим келади. Агар حاتم бобида бир ягона ҳукм (манъи сарф)да ижтимоъи зиддайн бўлмаса ҳам лекин аҳади зиддайнни эътибори бордир. Бу дегани "ижтимоъи зиддайн", демакдир.
Шу жиҳатдан бу боб ғойри мунсариф бўла олмайди.
وَجَمِيعُ البَابِ بِاللاَّمِ أوِ الإِضَافَةِ يَنْجَرُّ بِالْكَسْرِ
Таржима ва шарҳ: Ҳамма ғойри мунсариф исмлар "алиф- ломи" таъриф билан маърифа ёки изофа бўлса уни жар ҳолати касра билан бўлади. Чунки касра исмларда аслдир. Масалан; عثماننا ва عمركم ва مررت بالعمر ва مررت بالاحمر кабилар.
Бу ҳолатда наҳв олимлари исм мунсариф бўладими ёки ўз ҳолича ғойри мунсариф бўладими? деб ихтилоф қилишган. Кўпчилик олимлар мунсариф бўлади дейишган. Чунки уни ғойри мунсарифлиги феълга ўхшаш эканида эди. Аммо исмга маърифа қилувчи алиф ва лом ҳамда изофа кирганда, бу икки нарса фақат исмга хослиги учун исмиятлиги кучли бўлиб, феълга ўхшашлиги заиф бўлади ва исм мунсариф бўлади.