الْمَرْفُوعَاتُ
الْمَرْفُوعَاتُ هُوَ مَا اشْتَمَلَ عَلَي عَلَمِ الفَاعِلِيَّةِ فَمِنْهُ الفَاعِلُ وَهُوَ مَا اُسْنِدَ إِلَيْهِ الفِعْلُ أَوْ شِبْهُهُ وَقُدِّمَ عَلَيهِ عَلَي جِهَةِ قِيَامِهِ بِهِ مِثْلُ قَامَ زَيْدٌ وَزَيْدٌ قَائِمٌ أَبُوهُ
Таржима ва шарҳ: مرفوع، الْمرفوعات ни жамъидир. Музаккари ғойри оқил билан жамъ қилинди.
Марфуъ – шундай исмки, фоъилият аломатларига муштамилдир (ўз ичига олгандир). Фоъилиятни аломатлари хоҳ у "замма" ёки "алиф" ёки "вов" билан бўлсин, рафъдир. Рафъни асл аломати заммадир. "Алиф" билан "вов" эса фаръдир. Марфуъотни асли فاعل дир. Қолганлари фаръдир
فاعل—اصل
نائب فاعل – مبتدا - خبر - إنّ خبر - لا خبرى – فا - ولانى اسمي - كانني اسمي
Булар فاعل ни мулҳиқотларидандир.Яъни фаръларидир.
Марфуъот фоъилият аломатларини ўз ичига олган исмдир. Фоъил эса марфуот жумласидандир. Фоъил шундай исмки, унга феъл ёки шибҳи феъл иснод қилиниб, ўша феъл ёки шибҳи феъл маълум сийға тариқасида исмга муқаддам қилинади. Исмга феъл иснод қилинганига мисол: قام زيد.
Исмга шибҳ феъл иснод қилинганига мисол: زيد قائم أبوه
وَالأَصْلُ أَنْ يَلِيَ الفِعْلَ فَلِذَلِكَ جَازَ ضَرَبَ غُلاَمَهُ زَيْدٌ وَامْتَنَعَ ضَرَبَ غُلاَمُهُ زَيْداً
Таржима: Аслида фоъил феълни ёнида бўлиши керак. Шу боисдан ضرب غلامه زيد таркиби жоиздир.
ضرب غلامه زيدا таркаби мумтаниъ, яъни раво эмасдир.
Шарҳ: Аслида фоъил феълни ёнида бўлиб, бошқа маъмулотидан муқаддам бўлмоғи лозим. Чунки фоъил феълни жузвий (бир бўлак) манзилидадир. Аммо феълни маъмулотини ъумдаси (бош бўлаги)дир. Шунинг учун фоъил бошқа маъмулотидан лафзан муаххар (кеч келган) бўлса ҳам рутбатан (мартаба жиҳатидан) муқаддамдир. Шу жиҳатдан ضرب غلامه زيد таркиби жоиздир. Чунки زيد фоъил бўлиб, лафзан муаххар бўлса ҳам мартабада муқаддамдир.
غلامه даги замир زيد га рожиъ (қайтувчи)дир. Чунки زيد мартабада муқаддам бўлгани учун, жоиздир.
ضرب غلامه زيد да زيد лафзан муаххар бўлса ҳам рутбатан муқадамдир. Бу таркиб гўё ضرب زيد غلامه кабидир.
Аммо ضرب غلامه زيدا жоиз эмас. Чунки бу ерда هو замир лафзан ҳамда рутбатан муххар бўлувчи زيدا га қайтмоқда. Бу жоиз эмас. "Измори қаблаз зикр" яъни зикр қилинишидан олдин замир бўлмоқда.
وَإِذَا انْتَفَى الإِعْرَابُ لَفْظًا فِيْهِمَا وَالْقَرِيْنَةُ أَوْ كَانَ مُضْمِرًا مُتَّصِلاً أَوْ وَقَعَ مَفْعُولُهُ بَعْدَ إلاَّ أَوْ مَعْنَاهَا وَجَبَ تَقْدِيْمُهُ
Таржима: Ҳар қачон фоъилда ҳамда мафъулда замир лафзан келмаса ва "қарийна ҳам бўлмаса" яъни зоҳир бўлмаса, ёки фоъил муттасил замир бўлса ёки фоъилни мафъули إلاّ дан ёки إلاَّ ни маъносидан кейин келса фоъилни мафъулдан муқаддам бўлиши вожибдир.
1. Шарҳ: Фоъилда ҳам мафъулда ҳам замир зоҳир бўлмаганга мисоллар.
١. ضرب موسى عيسى
٢. ضرب من على الباب من على السطح
٣. ضرب موسى من على الباب
٤. ضرب من على الباب موسى
Шу сабабдан фоъил мафъулдан муқаддам бўлиши вожиб бўлди.
Агар эъроб зоҳир бўлса, ضرب عمرا زيد، ضرب زيد موسى каби, ёки қарийна мавжуд бўлса, أكل الكمثرى موسى каби фоъилни муқаддамлиги вожиб бўлмайди.
2. Яна ҳар қачон фоъил муттасил замир бўлса фоъилни мафъулдан олдин келиши вожибдир. Мафъул хоҳ зоҳир исм, хоҳ замир бўлсин.
Масалан ضربته ёки ضربتك ёки ضربت زيدا каби.
3. Яна шунингдек, ҳар қачон фоъилни мафъули إلا дан кейин келса фоъилни тақдими вожиб бўлади.
Масалан: ما ضرب زيد إلاَّ عمرا
Буни маъноси, زيد бошқа ҳеч кимни зориби (урувчиси) бўлиши мумкин эмас. Аммо عمرا бошқани мазруби (урилгани) бўлиши мумкин. Бу ерда "инҳисор" (бирор ҳукмни бирор нарсага исботлаб, ўша ҳукмни бошқасидан нафий қилмоқдир.) фақат Зайд учун бўлмоқда. Агар биз мафъулни إلاّ сиз муқаддам қилиб ما ضرب عمرا إلا زيد десак, каломни маъноси тескари бўлади. Яъни, Амрни Зайддан бошқа ҳеч ким урмади, дейилган бўлади. Бу ерда عمرا бошқа ҳеч кимни мазруби бўлиши мумкин эмас. زيد эса бошқани зориби бўлиши мумкин.
Бу ерда "инҳисор" фақат мафъул амр учун бўлмоқда. Агар мафъулни фоъилдан إلاَّ калимаси билан бирга олдин келтирилса ما ضرب إلا عمرا زيد бўлиб, бунда тақдири калом қуйидагича бўлади ما ضرب أحدا أحد إلا عمرا زيد каби.
Таржимаси: Ҳеч кимни ҳеч ким урмади фақат Амрни Зайд урди. Бу иккаласида ҳам ҳаср (حصر) лозим келмоқда. Бу эса мақсадга мухолифдир. Чунки аввал ҳеч ким, ҳеч кимни урмади, деб хабар бериб, яъни ҳаср қилиб, фақат Зайд Амрни урди, дейилмоқда.
4. Худди шунигдек ҳар қачон إلاَّ ни маъносидан сўнг келса, фоъилни мафъулдан тақдими вожибдир. إنَّما ضرب زيد عمرا каби. Буни маъноси Зайд Амрдан бошқани урмади, бўлади.
إنَّما ضرب عمرا زيد таркибини маъноси эса, Амрни фақат Зайд урди, бошқалар эмас. Бу икки маъно эса, бир бирини аксидир.
وَإِذَا اتَّصَلَ بِهِ ضَمِيرُ مَفْعُولٍ أَوْ وَقَعَ بَعْدَ إِلاَّ أوْ مَعْنَاهَا أو اتَّصَلَ مَفْعُولُهُ وَهُوَ غَيْرُ مُتَّصِلٍ وَجَبَ تَأْخِيْرُهُ
Таржима:
1. Ҳар қачон фоъилга, мафъулни замири муттасил бўлса, مه ضرب زيدا غلا каби.
2-3. Ёки фоъил إلاَّ дан ёки إلاَّ ни маъносидан сўнг воқеъ бўлса. ما ضرب زيد إلا عمرو إنَّما ضرب زيدا عمرو каби.
4. Ёки фоъил фелъга муттасил бўлмаган ҳолда уни мафъули фелъга муттасил бўлса ضربك زيد каби.
Бу ҳолатларни ҳаммасида фоъилни та’хири вожиб бўлади.
Агар биринчи ҳолатда фоъилни мафъулдан олдин келтирсак "измори қаблаз зикр", бўлади. ضرب غلامه زيدا каби. Чунки фоъилни замири лафзан ҳамда рутбатан муаххар бўлган زيد га қайтмоқда. Бу эса мумтаниъдир.(манъ қилингандир.)
2-3-чи ҳолатларда эса, агар фоъилни муаххар қилинмаса маъноси тескари бўлади.
4-чи ҳолатда эса, агар фоъил муқаддам қилинса, мафъул муттасил замир бўла олмайди. Агар фоъил ҳам мафъул ҳам муттасил замир бўлса ضربتك каби, бу ҳолатда фоъилни муқаддам қилиниши вожиб бўлади. Бу юқорида айтилган эди.
وَقَدْ يُحْذَفُ الفِعْلُ لِقِيَامِ قَرِيْنَةٍ جَوَازًا فِى مِثْلِ زَيْدٍ لِمَنْ قَالَ مَنْ قَامَ وَلِيُبْكَ يَزِيدُ ضَارِعٌ لِخُصُومَةٍ مُخْتَبِطٌ مِمَّا تُطِيحُ الطَّوَايِحُ وَوُجُوبًا فِى مِثْلِ: "وَإِنْ أَحَدٌ مِنَ الْمُشْرِكِينَ اسْتَجَارَكَ"
Таржима: Гоҳида "қиёми карина" (яъни маҳзуфга далолат қилувчи нарса) мавжуд бўлса феълни жоиз тариқасида ҳазф қилса бўлади. Биров: "Ким турди?" деса, Зайд деб, жавоб берилганидек. Ва яна шоирни ушбу шеърида ҳам феълни ҳазф қилиниши жоиздир.
| وليبك يزيد ضارع لخصومة | مختبط مِما تطيح الطوايح |
Гоҳида феълни вожиб тариқасида ҳазф қилинади.
قوله تعالى: واحد من المشركين استجارك
Шарҳ: Фоъилни ҳазф қилиш жоиз эмас. Аммо фелъни ҳазфи икки кўриниш биландир.
Бири, жоиз тариқасида. Иккинчиси, вожиб тариқасида.
Биринчи кўриниш: Феълни зикр қилинса ҳам қилинмаса ҳам жоиз. Масалан, биров сендан “ مَنْ قَامَ؟ ” деб сўраганда, Сен Зайд, деб феълни зикр қилмасдан жавоб берсанг ҳам, ёки " قَامَ زَيدٌ " деб феълни зикр қилсанг ҳам, жоиз.
Қуйидаги шоирни шеъри шу кўринишдадир. Бу байт Язид ибн Наҳшал марсиясида битилган. Бу байт Язид ибн Наҳшалга ким йиғласин? деган муқаддар саволига жавобдир.
Жавоб қуйидагича ضارع لخصومة зориълар, ўзларини хасмларига (рақиб) тенг кела олмаганлар йиғласин.
Иккинчи мисрада مختبط лар (тиланчи ва муҳтожлар) йиғласинлар, чунки У уларни пушти паноҳи эди.
تطيح الطوايح шу жиҳатдан йиғласинларки, ҳалок қилувчи рўзғор ҳодисалари ҳалок қилди.
ضارع ва مختبط калималари маҳзуф феълни фоъилларидир.
Иккинчи кўриниши, яъни феълни ҳазф қилиш вожиблиги, Аллоҳ таолонинг қуйидаги وإن أحد من الْمشركين استجارك فأجره сўзида мужассамдир. Бу ерда фоъил феълини вожиб тарақасида ҳазф қилинди. Чунки إن ҳарфи шартия ва жозима ҳамда қарийнадир. Ундан кейин феълни келиши вожибдир. Бу ерда أحد махзуф феълни фоъилидир. Биринчи феълни мубҳам қилиб, ҳазф қилинди. Ва иккинчи استجارك билан тафсир қилинди. Шунда уни ҳазф этиш вожиб бўлди. Агар уни зикр қилинганида каломда беҳудалик пайдо бўларди. Чунки уни муфассири, (тафсир қилувчиси) муфассарга (тафсир қилинувчисига) қоим мақом бўлади.
إن، (استجار) أحد من المشركين، استجارك فأجره:
إن شرط جازم، استجار فعل محذوف مفسر، أحد فاعل استجارك مفسر فعل
Маъноси: Эй Муҳаммад (с.а.в.) агар мушриклардан бирортаси сиздан паноҳ тиласа зинҳор паноҳ беринг, токи Аллоҳни каломини эшитсин.
وَقَدْ يُحْذَفَانِ مَعًا فِى مِثْلِ نَعَمْ لِمَنْ قَالَ أَقَامَ زَيْدٌ
Таржима: Баъзида феъл ҳам фоъил ҳам жоиз тариқасида бирга ҳазф қилинади. Масалан: Биров أقام زيد деб, сўраганида, نعم деб жавоб бериш раводир. Ёки феъл ва фоъилни зикр қилиб نعم قام زيد деб жавоб берса, ҳам раводир.
وَإِذَا تَنَازَعَ الفِعْلاَنِ ظَاهِرًا بَعْدَهُمَا فَقَدْ يَكُونُ فِي الفَاعِلِيَّةِ مِثْلُ ضَرَبَنِي وَأَكْرَمَنِي زَيْدٌ وَفِي الْمَفْعُولِيَّةِ مِثْلُ ضَرَبْتُ وَأَكْرَمْتُ زَيْدًا وَفِي الفَاعِلِيَّةِ وَالْمَفْعُولِيَّةِ مُخْتَلِفَينِ
Таржима: Ҳар қачон икки феъл ўзидан кейин келган зоҳир исмда танозуъда (тортишувда) бўлсалар, бу тортишув баъзида фоъилиятда бўлади. ضربني و اكرمني زيد каби.
Бу икки феълни ҳар бири ўзидан кейин келган зоҳир исм زيد ни фоъилим, деб тортишувдалар. Тортишув баъзида мафъулиятда ҳам бўлади. ضربت وأكرمت زيدا каби.
Бу икки фелъни ҳар бири ўзидан кейин келган زيدا ни мафъулим, деб тортишувдалар. Бу тортишув баъзида мухталиф (ҳар-турлик) ҳолда, фоъилият ва мафъулиятда бўлади.
Шарҳ: Яъни аввалги феъл фоъилни иккинчиси мафъулни тақозо қилади. Масалан ضربني وأكرمت زيدا ёки буни акси. Аввалгиси мафъулни, кейингиси фоъилни тақозо қилади.
ضربت وأكرمنِي زيدا шунингдек, "танозуъ шибҳи феъл"да ҳам бўлади. زيد ضارب ومكرم عمرا даги ضارب ومكرم ни ҳар бири амрга мутаважжиҳдир. Уни мансуб қилиб, ўзини маъмулига айлантириш учун шундай қилинди.
زيد ضارب ومكرم غلامه .даги ضارب ومكرم ни ҳар бири غلام ни марфуъ қилиб, фоъилга айлантиришда танозуъдадир. Ўзидан кейин келган исми зоҳир дедик. Чунки муттасил замирда танозуъ мутасаввир эмас. Сабаби замир ўз омилига муттасилдир.
Масалан: ضربت وأكرمتك бу ерда икки феълнинг иккиси ҳам мафъул талаб қилмоқда, мафъул бўлмиш мухотабни замири коф иккинчи феълни мафъулидир. Биринчи феъл агар замир мунфасил бўлса унга амал қила олмайди. Масалан:
ما ضرب وما اكرم الاّ انا
ما ضرب وما اكرم الاّ أنت
ما ضرب وما أكرم الاّ هو
Бу икки манфий феълни ҳар бири الاّ дан кейин келган замирни ўзини маъмули, яъни фоъили бўлмоғини хоҳлайди. Бу ерда икки феълни танозуъи мутасаввирдир. Матнда بعدهما иборасини қайди билан зоҳир исм феълдан олдин келишлиги, ёки икки феъл ўртасида келишлик ҳолатлари, таърифдан хориж бўлади. Масалан زيد ضربنِي وأكرمنِي ёки ضربنِي زيد وأكرمنِي.
Бу икки ҳолда ҳам маъмул аввалги феълга тааллуқлидир.
Иккинчи феъл унга дахл қила олмайди. Демак зоҳир исм икки феълдан мутааххир бўлса шундагина танозуъда бўлади.
Аммо мухталифайнда танозуъ бўлмайди.
ضربنِي وأكرمت زيدا ضربت وأكرمنِي زيدا
Чунки زيد ни рафъ қилсак ضرب ни фоъили бўлади. Агар زيدا ни насб қилсак أكرمت ни мафъули бўлади.
وَيَخْتَارُ البَصْرِيُّونَ إعْمَالَ الثَّانِي وَالكُوفِيُّونَ الأَوَّلَ
Таржима: Басралик уламолар амални иккинчи фелъга беришни ихтиёр қилдилар. Кўфалик уламолар эса амални биринчи феълга, беришни ихтиёр қилдилар.
Шарҳ: Ҳар қачон юқоридаги мазкур кўриниш билан икки феъл ўзидан кейин келган зоҳир исмда танозуъда бўлса икки феълни ҳар бирига амал беришлик билиттифоқ жоиздир.
Қайси аъло ва ихтиёр қилингани хусусида ихтилоф қилингандир. Басрий наҳв олимлари амални иккинчи феълга беришни аъло дейишган. Чунки зоҳир исм унга яқиндир. Кўфани наҳвий олимлари амални биринчи феълга беришди, чунки у муқаддам ва авлодир.
فَإِنْ اَعْمَلْتَ الثَّانِي اضْمَرْتَ الفَاعِلَ فِي الأَوَّلِ عَلَى وَفْقِ الظَّاهِرِ دُونَ الْحَذْفِ خِلاَفًا للْكِسَائِى
Таржима: Агар Басралик наҳв олимлари мазҳабига биноан амални биринчи феълга берсанг, шайх Кисоийга хилоф равишда, фоъилни зоҳир исмга мувофиқ биринчи феълда измор қиласан.
Шарҳ: ضربنِي وأكرمنِي زيد Агар амални иккинчи феълга бериб, Зайдни أكرم феълини фоъили қилсак жумҳур наздида ضربني да هو мустатир бўлади. Шайх Кисоий наздида, биринчи феълда ҳеч қандай замир йўқдир. Бу ҳолда жумҳур ва шайх Кисоий ўртасида ҳеч қандай фарқ йўқ. Агар фоъил тасния ва жамъ бўлганда фарқ зоҳир бўлади. Жумҳур мазҳабида
ضربانِي وأكرمنِي الزيدان، ضربونِي وأكرمنِي الزيدون
Шайх Кисоий мазҳабида эса
ضربني وأكرمنِي الزيدان، ضربنِي وأكرمنِي الزيدون
бўлади.
Танозуъ, фоъилият ва мафъулиятда ихтилофли равишда бўлса,
Шайх Кисоий мазҳабига кўра, ضربنِي وأكرمت الزيدين، ضربنِي وأكرمت الزيدون бўлади.
Жумҳур мазҳабида эса, ضرباني وأكرمت الزيدين، ضربوني وأكرمت الزيدين муаннасни тасния ва жамъи шуларга қиёсдир.
وَجَازَ خِلاَفًا للْفَرَّاءِ
Таржима: Аммо шайх Фаррога хилоф равишда жумҳур мазҳабига биноан амални иккинчи феълга бериб, фоъилни биринчи феълда измор қилмоқ, ёки шайх Кисоий мазҳабига биноан амални иккинчи феълга бериб, фоъилни биринчи феълдан ҳазф қилмоқ, жоиздир.
Шарҳ: Жумҳур ва шайх Кисоий иккинчи феълга амал беришни жоиз, деганлар. Аммо шайх Фарро бу икки сўз ҳам яъни, амални иккинчи феълга бериш дуруст эмас, деганлар. Чунки жумҳурни сўзига амал қилинса, фоъилда "измори қаблаз зикр", бўлади. Агар шайх Кисоийни сўзига амал қилинса, биринчи феълда фоъил ҳазф бўлади. Шу сабабдан амални биринчи феълга бериш керак. Агар иккинчи феъл фоъил талаб қилса измор қиласан. Агар мафъул талаб қилса, ҳазф ёки измор қиласан. Шунда ҳеч қандай муаммо қолмайди. Масалан:
ضربنِي وأكرمونِي الزيدون ضربنِي وأكرمان الزيدان
وَحَذَفْتَ الْمَفْعُولَ اِنِ اسْتَغْنَي عَنْهُ وَاِلاَّ اَظْهَرْتَ
Таржима: Ҳар қачон Басралик наҳв олимлари мазҳабига биноан амални иккинчи феълга берилганда биринчи феъл мафъул талаб қилса, беҳожат бўлган тақдирда уни ҳазф қиласан. Бордию ҳожатинг бўлса изҳор қиласан.
Шарҳ: Агар беҳожат бўлган тақдирда уни ҳазф қилинмаса, ё такрор лозим бўлади ёки "измори қаблаз зикр" бўлади. Шунинг учун беҳожат бўлганда ҳазфи ёки бўлмаса изҳори лозимдир.
Масалан: حسبني منطلقا وحسبت زيدا منطلقا. Бу мисолда аввалги منطلقا изҳор қилиш вожибдир. Агар ҳазф қилсак حسبت икки мафъулни талаб қилади, бирини ихтисор қилган бўламиз бу эса раво эмас. Агар измор қилсак, "измори қаблаз зикр" бўлади, бу эса жоиз эмас. Демак изҳор лозим экан.
وَإِنْ اَعْمَلْتَ الأَوَّلَ اَضْمَرْتَ الفَاعِلَ فِي الثَّانِي وَالْمَفْعُولَ عَلَى الْمُخْتَارِ اِلاَّ اَنْ يَمْنَعَ مَانِعٌ فَتُظْهِرُ
Таржима: Агар Куфийларни сўзи бўйича амални иккинчи феълга берсанг, фоъилни иккинчи феълда измор қиласан, мафъулни эса мухтор қавл билан. Яъни кўфиюнлар сўзи бўйича иккинчи феълда измор қиласан. Агар бирор монеълик пайдо бўлса, иккинчи мафъулни изҳор қиласан.
Шарҳ: Масалан:
| ضربنِي وأكرمنِي زيد | ضربتنِي وأكرمتنِي هند |
| ضربنِي وأكرمانِي الزيدان | ضربتني وأكرمتانِي الْهندان |
| ضربنِي وأكرمونِي الزيدون | ضربتنِي وأكرمتانِي الْهندون |
Бу ерда икки феъл фоъилда танозуъда бўлмоқда. Шунинг учун амални биринчи феълга, яъни фоъилни биринчи феълга бериб, уни иккинчи феълда измор қилдик. Худди шунингдек бу икки феъл мафъулда танозуъда бўлмоқда. Мафъулни биринчи феълга бердик ва уни иккинчи феълда измор қилдик.
Мисоллари қуйидагича.
| ضربني وأكرمته زيد | ضربنِي وأكرمتها هند |
| ضربنِي وأكرمتهما الزيدان | ضربنِي وأكرمتهما الْهندان |
| ضربنِي وأكرمتهم الزيدون | ضربنِي وأكرمتهن الْهندون |
الا أن يَمنع مانع فتظهر
Таржима: Агар ихтиёр қилинган сўз билан (яъни куфа олимлари сўзи билан) измор қилиш (яшириш), ёки ихтиёр қилинмаган сўз (шайх Кисоий ва шайх Фарро сўзлари) билан ҳазф қилишидан бирор монеълик бўлса унда иккинчи мафъулни изҳор қиласан. Бу эса фақат икки мафъуллик феълларда тасаввур қилингандир.
Масалан: حسبني وحسبتهما منطلقين الزيدان منطلقا
حسبني وحسبت – феълларни ҳар бири الزيدان нида танозуъ (тортишув)дадир.
زيدان حسبني ни рафъ қилиб, ўзини фоъил қилмоқчи.
حسبت эса زيدان ни мансуб қилиб, ўзини мафъули қилмоқчи.
Агар амални биринчи феълга берсанг حسبني – زيدان ни фоъили бўлиб, марфуъ бўлади. حسبت ни аввалги мафъулини қавли ихтиёр қилинган (куфий олимлар қавли) бўйича измор қиласан. Худди шунингдек حسبني ва حسبت иккинчи мафъулда ҳам танозуъда (тортишув)дир. Чунки حسب ўзини фоъилини олди. Фоъили эса زيدان эди. Мафъулни ҳам олди. Мафъули замири мутакаллимдир. Иккинчи феъл фоъилни олди, у замири мутакалим (ت тақдиридаги انا)дир. Мафъулини ҳам олди, у زيدان ни замири бўлган هما дир. Энди ҳар бир феъл иккинчи мафъулни олиши қолди. Ҳар қачон амални биринчи феълга берадиган бўлсанг منطلقا уни иккинчи мафъули бўлади. Энди гап фақат حسبت -ни иккинчи мафъулида қолди. Ихтиёр қилинган (куфий олимлар сўзи) бўйича حسبت -ни иккинчи мафъулини измор қила олмайсан, чунки измор қилсанг منطلقا га қайтади. منطلقا эса муфраддир. Демак замир муфрад бўлиши керак. Бу ҳолатда муфрад замир حسبتهما ни иккичи мафъули бўла олмайди, чунки уни замири тасния бўлиши лозим.
Иккинчи мафъулни ихтиёр қилинмаган (шайх Кисоий ва шайх Фарро) сўзлари бўйича ҳазф ҳам қила олмайсан, чунки حسب феъли икки мафъулни талаб қилади. Уни бирини қисқартириш эса раво эмас. Демак حسبت ни иккинчи мафъулини изҳор қилмоқлик вожибдир.
حسبني وحسبتهما منطلقين الزيدان منطلقا
Бу ерда منطلقا – حسبت ни иккинчи мафъули, деб изҳор қилинди. Бас ушбу икки феъл ҳар бири ўз фоъили ва иккитадан мафъулларини тўлалигича олдилар.
وَقَوْلُ امْرِئٌ القَيْسِ: كَفَانِي وَلَمْ اَطْلُبْ قَلِيلٌ مِنَ الْمَالِ لَيْسَ مِنْهُ لِفَسَادِ الْمَعْنَى
Таржима: Шоир Имриул қайсни
(كفاني ولم اطلب قليل من الْمال) байтидаги сўзи танозуъ бобидан эмас. Чунки маъно фосид бўлади, деб кўфий олимлар ўзларини мазҳабларини тўғрилигига балоғатлиларни балоғатлиси ва фасоҳатлиларни фасоҳатлиси бўлган араб шоири Имриул қайсни ушбу шеърини далил қилиб келтириб, шоир Имриул қайс ҳам амални биринчи феълга берган. Агар амални иккинчи феълга бериш афзал бўлганида, шу зот берар эдилар, деб ўзларини мазҳаблари амалини афзал дейишган. Чунки икки феълни боробарлигига ҳеч ким иқрор эмас.
Мусанниф ҳазратлари Басрийлар тарафидан бу байт танозуъ бобидан эмас, деб қуйидаги далилларни келтирадилар.
Шеърни аввалги байти: ولو أن ما اسعى لادنى معيشة
Бу ерда لو калимаси шарт ҳарфидир. Ҳар қачон шарт ва жазо мусбат бўлса لو калимасини кириши билан маънан манфий бўлади.
Масалан: لو جئتني لأكرمتك да لَوْ кирмасдан аввал шарт ва жазо мусбат эди. Яъни келсанг ҳурмат қиламан маъносида бўлади. لَوْ киргандан сўнг “Агар келсанг ҳурмат қиламан, келмасанг йўқ, маъносида бўлиб, шарт ва жазо маънан манфий бўлади.
Агар шарт ва жазо манфий бўлса لو калимаси кириши билан шарт ва жазо мусбат бўлади.
Масалан: لو لم تضربني لم اضربك Агар мени урмасанг мен ҳам сени урмайман. Агар шарт мусбат бўлиб, жазо манфий бўлса لو калимаси кирганда шарт маъно жиҳатидан манфий бўлади. Жазо эса мусбат бўлади.
Масалан: لو جئتني لما ضربت غلامك агар келсанг ғуломингни урмайман. Бордию келмасанг ураман. Агар шарт манфий бўлиб, жазо мусбат бўлса لو калимасини кириши билан шарт мусбат ва жазо манфий бўлади.
ولم تشتمني لاعطيتك درهما агар мени сўкмасанг сенга бир дирҳам бераман. Бордию сўксанг бермайман, маъноси бордир. Демак шеърни таҳлили учун муқаддима муқаррар бўлади.
كفاني لو ثبت سعي لادنى معيشة феъли эса шартни жазосидир. Демак бу ерда шарт ҳам жазо ҳам мусбатдир. Аммо لو калимаси киргандан сўнг ҳар иккаласи, яъни шарт ва жазо маъно жиҳатидан манфий бўлади. Яъни мени ҳаракатим тубан маишат учун эмас. Молни ози эса менга маъқул эмас.
Аммо لم اطلب эса كفا га маътуфдир. Демак у ҳам لو ни жавобидир. Унда шеърни тақдири бундай бўлади.
لو ثبت سعي لادنى معيشة لم اطلب قليل من المال
سعي لادنى معيشة маъно жиҳатидан манфий бўлди. لم اطلب эса маъно жиҳатидан мусбат бўлди. Бу ҳолда قليل من المال – لم اطلب га мутаважжиҳ бўлиши дуруст эмас. Чунки унда маъно бундай бўлади. Мен тубан маишат учун ҳаракат қилмайман ва молни озини талаб қиламан.
Аммо бу икки маъно бир бирига зиддир. Чунки ҳар ким молни озини талаб қилса маишатни озига ҳам саъй қилган бўлади. Яъни ҳар ким озига қаноат қилмаса молни озига ҳам қаноат қилмайди. Демак لم اطلب ва كفاني феъллари قليل من المال да танозуъда эмас, чунки ундай бўлса маъно фосид бўлади. Шу боисдан لم اطلب феълини мафъулини маҳзуф, деймиз. Яъни لم اطلب العز والمجد Чунки бундай бўлишига шеърни кейинги байтлари далолат қилади.
| ولكنما اسعى المجد موثل | وقد يدرك الجد الموثل امثالي |
Лекин ҳақиқатда Мен доимий шарафга интиламан. Гоҳида бундай бардавом иззу шарафга менга ўхшаганлар етишади.
Шундай қилиб байтни ҳақиқий маъноси қуйдагича бўлади.
لو ثبت سعي لادنى معيشة كفاني ولم اطلب العز والمجد قليل من المال
Тубан маишатга ҳаракат қилмайман ва молни ози ҳам менга маъқул эмас. Мен доимий ва устивор иззу шарафга интиламан.