11-дарс: Фоъили зикр қилинмаган мафъул (Ноиби фоъил)

Наҳв · Нахв (синтаксис) · 51–53-бетлар

Иловада ўқиш ва машқ қилиш → Открыть в приложении

مفعول ما لم يسم فاعله

مَفْعُولُ مَا لَمْ يُسَمَّ فَاعِلُهُ كُلُّ مَفْعُولٍ حُذِفَ فَاعِلُهُ وَاُقِيمَ هُوَ مَقَامَهُ

Таржима: Фоъили зикр қилинмаган мафъул шундай мафъулдирки, уни фоъили ҳазф қилиниб, ҳазф қилинган фоъил ўрнига уни мафъули қўйилади.

Шарҳ: Басралик мутақаддим (олдинги) наҳв олимлари наздида ҳар бир феъл ёки шибҳи феълни исмга иснод бериб, уни исмдан муқаддам (олдин) келтирилса "фоъил", деб аталади. Хоҳ феъл ундан содир бўлган бўлсин ضرب زيد каби.

Хоҳ феъл уни устига содир бўлган бўлсин: ضرب زيد каби. Мутааххир (кейинги наҳв олимлари) уни фоъил қабилидан ҳисоблаб, алоҳида марфуъ санашган. Чунки фоъилни таърифида على جهة قيامه به яъни шундай иснодки, ўша иснод феълни ёки шибҳи феълни фоъилдан қиём тарзида пайдо бўлишидир. Бу ерда маълум сийғада эмас балки мажҳул сийға назарда тутилган. Шу жиҳатдан мутааххир наҳв олимлари буни фоъил қабилидан ҳисобламаганлар.

وَشَرْطُهُ أَنْ تُغَيَّرَ صِيْغَةُ الفِعْلِ إِلَى فُعِلَ أَوْ يُفْعَلُ

Таржима: Фоъили зикр қилинмаган мафъулни шарти яъни уни омили феъл бўлганда сийғасини мозийда فعل ва музориъда يفعل билан бўлади.

Шарҳ: فعل дан мурод ҳамма бобларни мозий сийғаси бўлиб, хоҳ у мужаррад бўлсин хоҳ мазид бўлсин.

Масалан: اكرم ва دحرج каби.

يفعل дан мурод, феълларни ҳамма бобларини хоҳ у мужаррад бўлсин хоҳ мазид бўлсин музореъини мажҳулидир.

Масалан يسترجع ва يتدحرج каби.

وَلاَ يَقَعُ الْمَفْعُولُ الثَّانِي مِنْ بَابِ عَلِمْتُ وَلاَ الثَّالِثُ مِنْ بَابِ اَعْلَمْتُ وَالْمَفْعُولُ لَهُ وَالْمَفْعُولُ مَعَهُ كَذَلِكَ

Таржима: علمت феълини иккинчи мафъули ва اعلمت феълини учинчи мафъули ўз фоъилини ўрнига қоим мақом бўла олмайди.

Худди шунингдек мафъул лаҳу ҳам ва мафъул маъа ҳам ўз фоъилини ўрнига қоим мақом бўла олмайди.

Шарҳ: علمت феълини иккинчи мафъули ўз фоъили ўрнига қоим мақом бўла олмайди. Чунки уни иккинчи мафъули муснад илайҳи бўлган биринчи мафъулни муснади бўлади. Шу билан бирга علم боби икки мафъул талаб қилади. Уни биттасини қисқартириб биттаси билан кифояланиб бўлмайди. Шу сабабдан علم زيد قائما таркиби жоиздир. Аммо علم زيد قائم таркиб жоиз эмас.

Худди шунингдек اعلمت бобини учинчи мафъули ўз фоъилини ўрнига қоим мақом бўла олмайди. Чунки у علمت бобини иккинчи мафъулидир. Аммо اعلمت бобини биринчи ва иккинчи мафъулларини ҳар бири алоҳида ўз фоъили ўрнига қоим мақом бўла олади.

Масалан: اعلم زيد عمروًا قائما. اعلم زيدا عمرو قائما таркиби жоиздир.

Аммо اعلم زيدا عمروا قائم таркиби жоиз эмас. Худди шунингдек мафъул лаҳ ҳам ўз фоъили ўрнига қоим мақом бўла олмайди. Чунки у фоъилни феълга шуруъ қилиши учун иллатдир. Мафъулун лаҳни ҳаққи эса доим "лом" билан бўлиши керак. Ҳар қачон "лом"ни ҳазф қилиб мафъулун лаҳни насб қилинса ўша насб "маҳзуфи лом"га далил, "лом" эса уни мафъулу лаҳ эканига далилдир. Мафъулу лаҳ эса фоъилни феълга шуруъ қилишига иллатдир. Шу боисдан уни рафъ қилиб бўлмайди. Агар рафъ қилинса, уни феълга иллат бўлишидан ҳеч қандай асар қолмайди.

Худди шунингдек мафъулу лаҳ ҳам фоъил ўрнига қоим мақом бўла олмайди. Чунки фоъилни ҳазф қилиб, мафъулни уни ўрнига қоим мақом қилинса عطف ва معطوف сурати пайдо бўлади. Чунки (واو)ни асл хизмати эса عطف дир. Лекин معطوف عليه сиз عطف бўлиши мумкин эмас.

وَإِذَا وُجِدَ مَفْعُولٌ بِهِ تَعَيَّنَ لَهُ تَقُولُ ضُرِبَ زَيْدٌ يَوْمَ الْجُمُعَةِ أَمَامَ الأَمِيْرِ ضَرْبًا شَدِيدًا فِي دَارِهِ

Таржима: Агар каломда мафъуллар ичида мафъулун биҳ мавжуд бўлса уни фоъилни ўрнига қоим мақом қилинади. Зайд жума куни амир олдида қаттиқ зарб билан амирнинг саройида урилди. Бу ерда Зайд фоъил ўрнига тайинланди.

Шарҳ: Бу каломда барча мафъуллардан, яъни мафъулун фийҳи замони ва макони, мафъулун мутлақ, жар ва мажрур ким воситали мафъулун биҳдир. Шуларни ичидан мафъулун биҳи ўз фоъилини ўрнига қоим мақом қилинди. Чунки мафъулун биҳини бошқа мафъуллардан фоъилга муносабати яқинроқдир. Шу боисдан زيد мафъулун биҳи эди. Фоъилни ҳазф қилиб, уни ўрнига қоим мақом қилинди.

وَإِنْ لَمْ يَجِدْ فَالْجَمِيعُ سَوَاءٌ

Таржима: Агар каломда мафъулун биҳи топилмаса унда фоъил ўрнига қоим мақом бўлишида бошқа мафъуллар баробардир.

وَالأَوَّلُ مِنْ بَابِ اَعْطَيْتَ أَوْلَى مِنَ الثَّانِي

Таржима: Фоъил ўрнига қоим мақом бўлишда اعطيت бобини биринчи мафъули иккинчи мафъулидан аълороқдир.

Шарҳ: Чунки اعطى феъли икки мафъуллидир. Аммо биринчи мафъули иккинчи мафъулга қараганда фоъилга муносабати яқинроқдир.

Масалан: اعطي زيد درهما، اعطيت زيدا درهما бўлади.