وَمِنْهَا الْمُبْتَدَاءُ وَالْخَبَرُ
Таржима: Мубтадо ва хабар ҳам марфуъотлардандир.
Шарҳ: Нима учун бу ерда منها деб замирни муаннас келтирилди?
Жавоб: Замир лафзан مرفوعات га қайтувчи ва ҳамма марфуъотни ўз ичига олувчи мавсула ما га қайтади. Агар лафзни эътибор қилсак замирни منها деб муаннас, агар ما ни эътибор қиласак منه деб замирни музаккар келтирамиз.
فَالْمُبْتَدَاءُ هُوَ الإِسْمُ الْمُجَرَّدُ عَنِ العَوَامِلِ اللَّفْظِيَّةِ مُسْنَدًا إِلَيْهِ
Мубтадонинг таърифи
Таржима: Мубтадо муснад илайҳ бўлган ҳолда лафзий омиллардан холи бўлган исмдир.
Шарҳ: مجرد عن العوامل اللفظية қайди билан كان، أن، إن ва унга ўхшаган омилларни ихрожи учундир.
مسند اليه қайди билан хабар хориж бўлди.
Мубтадо икки қисм бўлади. Юқоридаги таъриф биринчи қисм мубтадо ҳаққидадир. Яъни мубтадо муснад илайҳи ҳолида лафзий омиллардан холи бўлиши керак.
Масалан: زيد قائم таркибидаги زيد каби ҳамма омиллардан холидир ва قائم хабар бўлган исмни унга иснод берганлар.
Мубтадо ушбу маъно билан машҳур бўлиб ҳамда مسند إليه дир. Шу сабабдан унга мазкур ёки маҳзуф хабар лозимдир.
أَوِ الصِّفَةِ الوَاقِعَةِ بَعْدَ حَرْفِ النَّفْيِ أَوْ أَلِفِ الإِسْتِفْهَامِ رَافِعَةً للظَّاهِرِ مِثْلُ زَيْدٌ قَائِمٌ وَمَا قَائِمٌ الزَّيْدَانِ وَاَقَائِمٌ الزَّيْدَانِ
Таржима: Ёки ҳарфи нафийдан ёки алиф истифҳомдан кейин келиб, зоҳир исмни рафъ қилувчи сифатдир.
Шарҳ: Яъни мубтадони иккинчи қисми ҳарфи нафи ما ва لا ёки алиф истифҳом (ا) ва унга ўхшаш هل ва ما ва من каби ҳарфлардан кейин келиб, зоҳир исмни рафъ қилувчи сифатдир. Яъни исми фоъил, исми мафъул, сифати мушаббаҳа ва исми тафзил.
Масалан: ما قائم الزيدان бу ерда مَا нофия قَائِمٌ сифат ва мубтадо. الزيدان исми зоҳирни рафъ қилмоқда.
اقائم الزيدان бу ерда قائم сифат бўлиб, ҳарфи истифҳомдан кейин келиб, исми зоҳир الزيدان ни рафъ қилиб келмоқда.
فَإِنْ طَابَقَتْ مُفْرَدًا جَازَ الأَمْرَانِ
Таржима: Агар мазкур сифат зоҳир муфрад исм билан мутобиқ бўлса, унда икки кўриниш жоиздир.
Шарҳ: Нафий ва истифҳом ҳарфидан сўнг келган сифат ўзидан кейин келган муфрад исм билан мутобиқ бўлса, яъни сифат билан зоҳир исм муфрад бўлса, унда бу таркибни икки хил таъвил қилса бўлади.
Масалан: ما قائم زيد. اقائم زيد
Биринчиси: قائم мубтадо ва زيد эса قائم ни фоъили бўлиб, хабарга қоим мақом бўлади. Бу иккинчи хил мубтадога дохил бўлади.
Иккинчиси: زيد муаххар мубтадо ва قائم хабари муқаддам бўлиб, биринчи қисм мубтадога дохил бўлади.
Энди сифат билан зоҳир исм иккови ҳам муфрад бўлмаса, яъни иккови ҳам тасния бўлса, ёки бири тасния ва яна бири муфрад бўлса, бунда яна уч кўринишда бўлади.
Биринчи кўриниш: иккови ҳам тасния бўлса, масалан: اقائمان الزيدان таркибида бир кўриниш жоиздир. الزيدان муаххар мубтадо ва قائمان хабари муққадам.
Иккинчиси: قائمان ни сифат ва мубтадо қилиб бўлмайди. Чунки унда الزيدان тасния бўлиб, уни фоъили бўлади. Аммо феълни фоъили тасния бўлса, феълни муфрад келтирилади.
Иккинчи кўрниш: Сифат муфрад, зоҳир исм тасния бўлса, масалан اقائم الزيدان бунда бир кўринш лозимдир. Яъни قائم сифат бўлиб, мубтадо الزيدان хабар ўрнига тушган муаххар мубтадодир.
Иккинчи кўриниш раво эмас, яъни الزيدان муаххар мубтадо ва قائم муқаддам хабар бўла олмайди. Чунки унда мубтадо тасния ва хабар муфрад бўлади.
Учинчи кўриниш: сифат тасния ва зоҳир исм муфрад.
Масалан: اقائمان زيد бу таркибда ҳеч бир кўриниш раво эмас. Чунки قائمان ни мубтадо қилиб бўлмайди, чунки уни фоъили муфраддир. Ёки زيد ни муаххар мубтадо қилиб бўлмайди, чунки у муфрад ва муқаддам хабари тасниядир.
Хабарнинг таърифи
وَالْخَبَرُ هُوَ الْمُجَرَّدُ الْمُسْنَدُ بِهِ الْمُغَائِرُ للصِّفَةِ الْمَذْكُورَةِ
Таржима: Мубтадони хабари мазкур сифатларга ўхшамаган, лафзий омиллардан холи бирор нарсага иснод қилинган исмдир.
Шарҳ: Мубтадони хабари ҳам, биринчидан мубтадо каби лафзий омиллардан холи бўлиши керак. Иккинчидан муснад биҳи бўлиши керак. Яъни уни бирор нарсага иснод қилинган бўлиши керак. Учинчидан иккинчи хил мубтадони сифатларига муғойир бўлиш керак. Басралик олимлар наздида мубтадо ва хабарни омили ибтидодир. Бу мазҳаб бошқаларга қараганда кучлироқдир. Бошқалар наздида мубтадони омили ибтидо ҳамда хабарни омили мубтадодир. Ёки мубтадо хабарни омили, ва хабар мубтадони омилидир.
وَأَصْلُ الْمُبْتَدَاءِ التَّقْدِيْمُ وَمِنْ ثُمَّ جَازَ فِي دَارِهِ زَيْدٌ وَامْتَنَعَ صَاحِبُهَا فِي الدَّارِ
Таржима: Аслида мубтадо хабардан муқаддам бўлиши лозим. Чунки мубтадо зотдир. Хабар эса, мубтадони аҳволларидан бир ҳолдир. Шу сабабдан мубтадо аҳволлардан ва сифатларидан муққаддам бўлиши лозим. Шу боисдан في داره زيد таркиби жоиздир.
Чунки في داره даги замир زيد га рожиъдир. Зайд лафзан муаххар бўлса ҳам рутбатан муқаддамдир. Аммо صاحبها في الدار таркиби жоиз эмас, чунки صاحبها ни замири دار га рожеъдир. Бу раво эмас. Зеро في دار лафзан ҳам рутбатан ҳам муаххардир.
وَقَدْ يَكُونُ الْمُبْتَدَاءُ نَكْرَةً إِذَا تَخَصَّصَتْ بِوَجْهٍ مَّا مِثْلُ "وَلَعَبْدٌ مُؤْمِنٌ خَيْرٌ مِنْ مُشْرِكٍ"
Таржима: Аслида мубтадо маърифа бўлиши керак. Лекин мубтадо баъзида накра ҳам бўлади. Агар ўша накра тахсисотларни бирор кўриниши билан хосроқ бўлса.
Биринчи мисол: Аллоҳнинг сўзидаги ولعبد مؤمن خير من مشرك Ҳақиқатда мўмин банда мушрикдан яхшироқдир. عبد калимаси мўминга ҳам кофирга ҳам ишлатаверилади. Лекин бу ерда мўминлик билан сифатланиб, накраликдан маърифага яқинлашди. Шу боисдан عبد мубтадо ва خير хабар бўлади.
Иккинчи мисол:
وَأَرَجُلٌ فِي الدَّارِ أَمْ اِمْرَأَةٌ
Бу ерда икки амрни бирига ҳукм собит бўлгани билан хосланмоқда. Чунки мутакаллимга икковидан бири уйда эканлиги маълум. Савол эса қайсилигини аниқламоқ учундир. Демак бу ерда رجل ва امرأة накра исмларни ҳар бири мутакалим наздида маълумиятлик сифати билан хосланмоқда. Мухотаб наздида эса, бу икки исмга истифҳом ҳамзаси ва ъатф ҳарфи ام ни кириши билан маълумиятлик сифати хосланмоқда. Шу боисдан رجل мубтадо في الدار хабар бўлмоқда. امرأة эса маътуф бўлиб, мубтадо ҳукмидадир.
Учинчи мисол:
وَمَا أَحَدٌ خَيْرٌ مِنْكَ
Бу ерда احد нофия (ما) ҳарфини тасарруфидадир. Ушбу ҳарфни кириши билан احد ни ҳамма афродига шомил бўлмоқда. Бу шомиллик билан احد муайян ва хос бўлмоқда. Чунки афродни жамъида кўплик йўқдир. Балки ҳаммаси ягона бир нарсадир. Шу жиҳатдан احد мубтадо, خير эса хабар бўлиб келмоқда.
Тўртинчи мисол:
وَشَرٌّ اَهَرَّ ذَانَابٍ
Бу ерда شر мубтадо накра бўлсада хос бўлиб келмоқда. Чунки фоъил у маъносидадир. Фоъил эса накра бўлиб ҳам келади. Бу таркибни қуйидаги маъно билан истеъмол қилинади. ما اهر ذا ناب الأشر.
Бунда фоъил накра бўла олади. Чунки феъли унга муқаддамдир. Ва васф бўлиб келмоқда. Фоъил эса гўёки мавсуфдир. Баъзилар شر бу ерда мавсуфдир, шундай сифат биланки, у сифатни شر ни танвиндан истифода қилган. Яъни شر عظيم маъноси, итларни ёмонликдан бошқа ҳеч нарса вовуллатмади. Зўравон бир кишини ҳаётни ҳодисалари жуда ожиз қолдирса шу мисол ишлатилади.
Бешинчи мисол:
وَفِي الدَّارِ رَجُلٌ
Ҳар қачон хабар жар бўлиб мубтадога муқаддам бўлса, мубтадо эса накра бўлиб муаххар бўлса бу ҳолатда في الدار васф бўлиб, муқаддам хабар, رجل эса мавсуф бўлиб, муаххар мубтадо бўлиб келади.
Олтинчи мисол:
وَسَلاَمٌ عَلَيْكَ
سَلاَمٌ ҳам накра бўлиб, мубтадо бўлди. Чунки мутакаллим билан хосланиб келди. Аслида سلمت سلاما عليك эди. Феълни ҳазф қилдик سلاما عليك бўлди. Мафъулу мутлақни рафъ қилиб мубтадо қилинди. Токи жумлаи исмия бўлиши учун. سلام عليك бўлди. Гўёки سلام من قبلي عليك маъносидадир. Яъни мендан сенга саломлар бўлсин.
وَالْخَبَرُ قَدْ يَكُونُ جُمْلَةً نَحْوُ زَيْدٌ أَبُوهُ قَائِمٌ وَزَيْدٌ قَامَ أَبُوهُ
Таржима: Мубтадони хабари баъзан жумла бўлиб келади. زيد أبوه قائم да хабар жумлаи исмия бўлиб, زيد قام أبوه да хабар “жумлаи феълия” бўлиб келмоқда. Жумлаи исмия ва жумлаи феълияни таърифи юқорида зикри ўтган. Аммо жумлаи шартийя ва жумлаи зарфийяни зикр қилинмади, чунки бунда жумлани маоли (қайтадиган жойи) феълиятдир.
فَلاَ بُدَّ مِنْ عَائِدٍ
Таржима: Ҳар қачон мубтадони хабари жумла бўлса хабарни мубтадо билан боғлайдиган бир қайтувчи нарса лозимдир.
Шарҳ: Юқоридаги икки мисолда рожиъ (қайтувчи нарса) замирдир.
| زيد أبوه قائم | زيد قائم أبوه |
| مبتدا خبر | مبتدا خبر |
Хоҳ замирни қоим мақоми бўлса ҳам. Аллоҳ таолони сўзида
ان الذين آمنوا وعملو الصالحات ان-نا لا نضيع أجر الْمحسنين
(من احسن عملا)
ان носиба الذي уни исми. Иккинчи ان носиба نا исми لا نضيع иккинчи ان ни хабари, иккинчи ان исми ва хабари билан биринчи إن хабаридир. Бу ерда мубтадога қайтадиган ҳеч қандай қайтувчи замир йўқ. Аммо умумий боғликлик бордир. У ҳам бўлса, من احسن عملا дир.
وَقَدْ يُحْذَفُ لِقِيَامِ قَرِيْنَةٍ
Таржима: Маҳзуфга далолат қилувчи қарийна бўлганда жумладан мубтадога қайтувчи замир ҳазф қилинади.
Шарҳ: Масалан البر والكر بستين درهما аслида البر و الكر منه بستين درهما дир. البر аввалги мубтадо, الكر иккинчи мубтадодир. منه маҳзуф ثابت га мутаалиқ бўлиб, الكر ни сифатидир. ثابت بستين мутааллиқ бўлиб, иккинчи мубтадо الكر ни хабаридир. الكر иккинчи мубтадо ўз хабари билан биринчи мубтадо البر ни хабаридир. منه оид замир хазф қилинган. Чунки мақоми қарийнадир, зеро буғдой сотувчи буғдойдан бошқасини нарх қилмаслиги қарийнадир. Маъноси, буғдой ўша буғдойдан ўн икки туяси олтмиш дирҳамдир.
وَمَا وَقَعَ ظَرْفًا فَالأَكْثَرُ اَنَّهُ مُقَدَّرٌ بِجُمْلَةٍ
Таржима: Агар мубтадони хабари зарф бўлса кўпгина наҳв олимлари наздида у жумлага муқаддар (муаввал)дир.
Шарҳ: Агар мубтадони хабари зарф бўлса, у хоҳ замон зарфи хоҳ макон зарфи хоҳ “жор ва мажрур” бўлса кўпчилик наҳв олимлари хусусан (Басраликлар) наздида жумлага муқаддардир. Яъни уларни омили исми феъл бўлмай ҳақиқий феълдир. Чунки амалда феъл аслдир.
Масалан زيد في الدار таркибида Басраликлар наздида زيد ثبت في الدار зарф феълга муқаддардир, чунки амалда асл феълдир.
Куфий олимлар наздида زيد ثابت في الدار зарф шибҳи феъл яъни, исми фоъилга муқаддардир. Чунки у мубтадони хабаридир. Хабар эса муфрад бўлиши керак, деб далил келтиришади. Аммо қайси бир сўз кучли экани маълум эмас.
وَإِذَا كَانَ الْمُبْتَدَاءُ مُشْتَمِلاً عَلَى مَا لَهُ صَدْرُ الكَلاَمِ نَحْوُ مَنْ أَبُوكَ
Таржима: Ҳар қачон мубтадо каломни бошланувини талаб қилгувчи маънони ўз ичига олган бўлса.
Масалан من أبوك каби.
أَوْ كَانَا مَعْرِفَتَينِ أَوْ مُتَسَاوِيَيْنِ
Ёки мубтадо ва хабар ҳар иккаласи маърифа бўлса, масалан زيد اخوك каби. Ёки иккаласи ҳам танкир ва тазкир ва тахсисда баробар бўлса, масалан افضل مني افضل منك каби.
أَوْ كَانَ الْخَبَرُ فِعْلاً لَهُ نَحْو زَيْدٌ قَامَ وَجَبَ تَقْدِيْمُهُ
Ёки хабар мубтадони феъли бўлса бу ҳолатларни ҳаммасида мубтадони хабарга тақдими вожибдир.
Масалан: زيد قام
وَإذَا تَضَمَّنَ الْخَبَرُ الْمُفْرَدُ مَا لَهُ صَدْرُ الْكَلاَمِ نَحْو أَيْنَ زَيْدٌ
Таржима: Ҳар қачон муфрад хабар садри каломни талаб қилгувчи маънога муштамил бўлса. Масалан. اين زيد каби. Бу мисолда اين истифҳом бўлиб, садри каломни талаб қилмоқда. Агар суратан жумла бўлмаса ҳам ҳақиқатан жумладир. Яъни садри каломни тақозо қилувчи маънога муштамилдир. Шу боисдан бу ерда хабарни мубтадога тақдими вожибдир.
أوْ كَانَ مُصَحّحًا لَهُ نَحْو فِي الدَّارِ رَجُلٌ
Таржима: Ёки хабарни муқаддамлиги мубтадони саҳиҳлигига сабаб бўлса, масалан في الدار رجل каби.
Шарҳ: Агар зарф мубтадога муқаддам бўлмаганда бу накра мубтадо бўла олмас эди. Буни эса юқорида зикри ўтди. Яъни ҳар қачон хабар зарф бўлиб, мубтадога муқаддам бўлса, мубтадо учун васф (сифат) қувватида бўлади. Яъни мубтадо муқаддам хабар учун мавсуф қувватида мазкур бўлмоқда. Лекин махз (соф) накраликдан чиқиб маърифага яқинлашгани сабабли муаххар мубтадо бўлмоқда. Агар في الدار رجل ва رجل في الدار таркибларни фойдаси бир хил лекин нима учун аввалги таркиб жоиз ва иккинчи таркиб жоиз эмас? деб савол берса, жавоб шулки, иккинчи мисолда في الدار رجل ни сифатига ўхшаб қолади. Ҳақиқатда эса رجل في الدار сифати бўла олади. Сомеъ эса буни эшитиб, бу رجل ни сифати, хабар эса энди келса керак деб шубҳага тушади. Бу чигаллик аввалги мисолда في الدار رجل да йўқдир. Чунки موصوف صفت га муқаддам бўла олмайди. Демак في الدار хабари муқаддам ва رجل муаххар мубтадодир.
أوْ لِمُتَعَلِّقِهِ ضَمِيرٌ فِي الْمُبْتَدَاءِ نَحو عَلَى التَّمْرَةِ مِثْلُهَا زُبْدًا
Таржима: Ёки хабарни мутааллиқига қайтувчи мубтадода замир мавжуд бўлса. Масалан: على التمرة مثلها زبدا
Шарҳ: مثلها мубтадодир, хабарни мутаалиқи على التمرة дир. Хабар эса маҳзуф ثابت дир. Демак мубтадода хабарни муталлиқи على التمرة га қайтувчи ها замир бордир. Шу боисдан хабарни муқаддамлиги вожибдир. Хабар муаххар бўла олмайди. Чунки على التمرة مثلها زبدا мисолда мубтадодаги замир (ها) лафзан муқаддам бўлган хабарни мутааллиқига қайтмоқда. Агар хабар муаххар бўлиб, мубтадо муқаддам бўлса, яъни مثلها على التمرة زبدا мисолидаги мубтадо (ها) замир лафзан ҳам рутбатан муаххар бўлган замирга қайтмоқда. Бу измори қаблаз зикр (зикр қилишдан олдинги замир) бўлмоқда.
أوْ كَانَ خَبَرًا عَنْ أنَّ مِثْلُ عِنْدِي أنَّكَ قَائِمٌ وَجَبَ تَقْدِيْمُهُ
Таржима: Хабар мафтуҳа ان ўз исми ва хабари билан муфрад таъвилида бўлган мубтадодан хабар бўлса бундай хабарни муқаддам бўлиши вожиб бўлади.
Шарҳ: масалан عندي انك قائم. Бу мисолда عندي муқаддам хабар ان носиба ك замир ان ни исми قائم уни хабари ان ўз исми ва хабари билан قيامك тавилида бўлиб, муаххар мубтадодир. Бу суратда мубтадо муқаддам бўлса мафтуҳа ان садри каломда бўлиб, максура إن га ўхшаб қолади. Шу боисдан хабарни муқаддамлиги вожибдир.
وَقَدْ يَتَعَدَّدُ الْخَبَرُ مِثْلُ زَيْدٌ عَالِم عَاقِلٌ
Таржима: Баъзида хабар икки ва ундан ортиқ бўлади.
Масалан: زيد عالم عاقل каби.
Шарҳ: Бу тааддуд лафз ҳамда маъно жиҳатидан бўлади. Матнда келган زيد عالم عاقل каби. Бундай хабарни отифа (واو) киритиб атф қилса ҳам бўлади. زيد عالم وعاقل каби. Ёки матндаги زيد عالم عاقل каби атфсиз келтирса ҳам бўлади. Агар отифа (واو) киритилса уни жавобига киритилади. Бу суратда атф аълороқдир. Бу тааддуд фақат лафз жиҳатидан бўлади.
Масалан: هذا حلو حامض.
حلو ширин حامض нордон маъносида бўлиб, ҳақиқатда иккови бир маънода, яъни هذا مرٌ бу аччиқдир маъносида келган. Бу суратда атфни тарк қилиш аълодир.
وَقَدْ يَتَضَمَّنُ الْمُبْتَدَاءُ مَعْنَى الشَّرْطِ فَيَصِحُّ دُخُولُ الفَاءِ فِي الْخَبَرِ
Таржима: Баъзида мубтадо шарт маъносини ўз ичига олади. Бундай мубтадони хабарига (فا) кириши дуруст бўлади.
Шарҳ: Мубтадо хабарга сабаб бўладиган маънони ўз ичига олса шунда бу мубтадони хабарига (فا) кириши жоиздир. Яъни шарт жазога сабаб бўлганидек. Мубтадони хабарга сабаб бўлиши шартга ўхшамоқда.
وَذَلِكَ الإِسْمُ الْمَوْصُولُ بِفِعْلٍ أوْ ظَرْفٍ أوِ النَّكْرَةُ الْمَوصُوفَةُ بِهِمَا
Таржима: Ўша шарт маъносига муштамил бўлган мубтадо феъл билан ёки зарф билан келган мавсул исм бўлади. Ёки икковидан бири билан мафсуф бўлган накра исм бўлади.
مِثْلُ الَّذِي يأْتِينِي أو فِي الدَّارِ فَلَهُ دِرْهَمٌ وَكُلُّ رَجُلٍ يَأْتِينِي أو فِي الدَّارِ فَلَهُ دِرْهَمٌ
Аввалги мисолда мубтадо исми мавсул бўлиб, шарт маъносини ўз ичига олиб, феъл билан келмоқда.
Иккинчи мисолда эса мубтадо мавсул исм бўлиб, шарт маъносини ўз ичига олиб, зарф билан келмоқда. Шу билан бирга хабарга ҳам сабаб бўлишда шартга ўхшаганлиги учун хабарга (فا) кирмоқда.
ومثل كل رجل يأتيني فله درهم كل رجل في الدار فله درهم
Биринчи мисолда накра исм феъл билан мавсуф бўлиб келмоқда.
Иккинчи мисолда накра исм зарф билан мавсуф бўлиб келмоқда.
وَلَيْتَ وَلَعَلَّ مَانِعَانِ بِالإتِّفَاقِ وَاَلْحَقَ بَعْضُهُمْ اِنَّ بِهِمَا
Таржима: Барча наҳв олимлари келишувига биноан ليت ва لعل калималари юқорида зикр қилинган мубтадони хабарига (فا) киришига қаршидирлар. Баъзилар эса касралик إن ни ҳам لَيْتَ، لَعَلَّ га қўшишган.
Шарҳ: Мубтадо ва хабар шарт ва жазога мушобиҳ (ўхшаш) бўлганда мубтадони хабарига (فا) кириши дуруст бўлади. Шарт ва жазони ўз ичига олган калом “жумлаи хабария” қабилидан бўлади. Аммо ليت ва لعل кирган калом “иншоийя” бўлади. Ва мубтадо ва хабардаги шарт ва жазо зоил бўлади. Шу боисдан.
ليت الذي يأتيني فله درهم
ليت الذي في الدار فله درهم
لعل الذي يأتيني فله درهم
لعل الذي في الدار فله درهم
ушбу таркиблар дуруст эмас, чунки ليت таманнони иншоси учун, لعل эса таражжини иншоси учундир. Баъзилар касралик إن ни ҳам لَيْتَ، لَعَلَّ га қўшишган. Сахиҳ сўз шуки, касралик (فا) إن ни юқорида зикр қилинган мубтадони (яъни замир юқоридаги وقد يتضمن المبتداء га боради) хабарига (فا) ни киришига монеъ эмас. Чунки Аллоҳ таоло каломида:
* قل إن الموت الذي تفرون منه فإنه ملاقيكم *
Чунки мубтадо ва хабар шарт ва жазо маъносини олгандир. Шу сабабдан касралик إن мубтадони хабарига (فا)ни кириши дурустдир.
وَقَدْ يُحْذَفُ الْمُبْتَدَأُ لِقِيَامِ قَرِينَةٍ جَوَازًا كَقَولِ الْمُسْتَهِلِّ الْهِلاَلُ وَاللهِ
Таржима: Баъзан қарийна мавжуд бўлганда мубтадо жоиз равишда ҳазф қилинади. Яъни ой кўрган кишини қавли الهلال والله каби.
Шарҳ: Янги ойни қидирган киши товушини баланд қилиб الهلال والله дейди. Аслида هذا الهلال والله эди. هذا мубтадо, жоиз равишда ҳазф қилинган. Баъзан эса мубтадо вожиб равишда ҳазф қилинади. Аммо бу матнда келтирилмаган.
Масалан: الحميد الحمد لله аслида الحمد لله هو الحميد мубтадо هو ни зикри жоиз эмас.
وَالْخَبَرُ جَوَازًا مِثْلُ خَرَجْتُ فَإِذَا السَّبُعُ
Таржима: Баъзида эса қарийна мавжуд бўлганда хабар жоиз равишда ҳазф қилинади. Масалан: خرجت فإذا السبع тақдири эса خرجت فإذا السبع واقع. Ташқарига чиқсам рўпарамда шундоқ йиртқич турибди. واقع хабар жоиз равишда ҳазф қилинган.
وَوُجُوبًا فِيْمَا الْتُزِمَ فِي مَوْضِعِهِ غَيْرُهُ
Таржима: Ҳар қачон хабар ўрнига хабардан бошқани лозим қилинган қарийна бўлса бундай хабарни вожиб равишда ҳазф қилинади. Бу эса тўрт ўринда келади.
Шарҳ: Биринчи: لولا ни хабари бўлса. Масалан:
مِثْلُ لَولاَ زَيْدٌ لَكَانَ كَذَا
Агар Зайд бўлмаганида фалон бўларди.
Аслида لولا زيد موجود لكان كذا эди. Бу ерда хабар موجود ҳазф қилинмоқда. Имтиноъийя бўлган لولا ҳазф бўлган хабарга қарийнадир, чунки имтиноъия لولا вужудга далолат қилади. لولا ни жавобини эса бу хабар ўрнига зикри лозим бўлмоқда. Демак ҳазф қилинган хабар бу қарийна туфайли тушунарлидир.
Иккинчиси: Ҳар қачон мубтадо масдар ёки масдар таъвилида бўлса ҳамда фоъилга ёки мафъулга ёки ҳар иккаласига тааллуқли бўлса ёки ушбу масдарга изофа бўлган исми тафзил бўлса бундай мубтадони хабарини ҳазф қилмоқ вожибдир. Масалан:
وَمِثْلُ ضَرَبَنِي زَيْدًا قَائِمًا
Бу таркиб аслида ضربي زيدا حاصل إذا كان قائما дир. ضربي масдар мубтадо мутакаллим ي га изофа бўлмоқда. حاصل хабар вожиб равишда ҳазф қилмоқда. Чунки у зарфни омили бўлиб, кўпинча зарфни омили ҳазф қилинади. Зарф эса ҳазф қилинган омилига қарийнадир. Шундан сўнг حال ни омили яъни قائما ни омили ҳазф қилинди. Зеро ҳол ҳазф қилинган омилига далолат қилувчидир. Ҳолни эса маҳзуф хабар ўрнига қўйилди. Шу сабабдан хабарни ҳазф бўлиши вожиб бўлади. Чунки унга ҳам қарийна ва ҳам қарийна ўрнига қоим мақом бўлувчи мавжуддир. Шу жиҳаддан قائما ҳол бўлиб, ўзини омили إذا كان га далолат қилади. إذا كان зарф бўлиб, ўзини омили حاصل га далолат қилади, чунки у зарфдир.
Демак شي -га далолат қилувчига далолат қилувчи, (شي) га ҳам далолат қилувчидир.
Учинчи:
وَكُلُّ رَجُلٍ وَضَيْعَتُهُ
Аслида бу كل رجل مقرون مع ضيعته эди. Ҳар бир инсон ўзини ҳунарига яқиндир. Бу ерда хабар مقرون ҳазф қилинмоқда. Ҳар қачон мубтадони хабари муқоранат (яқинлик) маъносини ўз ичига олувчи хабар бўлса ва бирор нарсага واو الْمعية билан унга (хабарга) атф қилинса, бундай хабарни ҳазф қилиш вожиб бўлади. Чунки واو الْمعية хабар مقرون га далолат қилади. Маътуфни эса ҳазф қилиб, хабарни ўрнига қўйилди.
Тўртинчи: Ҳар қачон мубтадо “муқсимун биҳи” бўлса яъни, уни ҳаққи - ҳурмати билан қасам ичилган бўлиб, хабари қасам бўлса, масалан:
وَلَعَمْرُكَ لأَفْعَلَنَّ كَذَا
Бу таркиб аслида لعمرك قسمي لأفعلن كذا эди. لذام – ибтидоя, عمر мубтадо قسمي маҳзуф хабар. Иккинчи لام ломи жавоб افعلن музореъ мутакаллим, сақила нун та’кид учун, انا эса “фоъили мустатир”дир. كذا эса “мафъул биҳ”дир. Ҳеч шак йўқки لعمرك маҳзуф қасамга далолат қилади. Ва қасамни жавобини маҳзуф қасам ўрнига қоим мақом қилинди. Хабар эса ҳазфи вожиб бўлади.