خَبَرُ إنَّ وَأَخَوَاتُهَا هُوَ الْمُسْنَدُ بَعْدَ دُخُولِ هَذِهِ الْحُرُوفِ مِثْلُ إنَّ زَيْدًا قَائِمٌ
Таржима: إنَّ ва унинг ахавотлари أنَّ ва كأنَّ ва لَكِنَّ ва لَيْتَ ва لَعَلَّ. Ушбу ҳарфлар мубтадо ва хабарга киргандан сўнг уни хабари муснад бўлади.
Шарҳ: إن زيدا قائم
إنَّ ва унинг аховотини хабари марфуъотлардандир إن. киришидан олдин زيدٌ قائمٌ эди. Мубтадо ҳам хабар ҳам муснад илайҳи ҳам муснад ҳам ибтидо билан рафъ бўлганини билган эдик. Аммо ушбу мубтадо ва хабарга яъни муснаду илайҳ ва муснадга إن киргандан сўнг муснад илайҳни ўзига исми қилиб олиб, насб қилади. Ва муснадни ўзини хабари қилиб рафъ қилади. Бу ерда قائم ибтидоия билан эмас балки إنَّ ни хабари бўлиб муснад бўлмоқда.
وَأَمْرُهُ كَأَمْرِ خَبَرِ الْمُبْتَدَإ إلاَّ فِي تَقْدِيْمِهِ إلاَّ إِذَا كَانَ ظَرْفًا
Таржима: انَّ ни хабарини ҳукми мубтадо хабарини ҳукми кабидир. Аммо انَّ ни хабари انَّ исмига муқаддам бўлганда бу ҳукм юрмайди.
Масалан: انَّ زيدٌ قائمٌ жоиз эмас. Лекин انَّ ни хабари ظرف бўлганда бу ҳукм юради. Масалан انَّ في الدار زيدا жоиздир.
Шарҳ: إنَّ ни хабарини ҳукми мубтадо хабари ҳукми кабидир, дедик. Яъни муфрад, жумла, накра, маърифа, воҳид, тасния, жамъ, мазаккар, маҳзуф бўла олади. Ҳар қачон жумла бўлса қайтувчи замир лозим бўлади.
Аммо انَّ ни хабарини انَّ ни исмига муқаддам қўймоқ мумкин эмас. Чунки انَّ феълга мушобиҳ (ўхшаб) амал қилади. Уни амали фаръий амалдир. Феълни амали аслдир.
Яъни ضرب زيد عمروا да марфуъ муқаддамдир. Лекин انَّ زيدا قائم да мансуб муқаддамдир. Шу боисдан انَّ ва унинг ахавотлари хабарини исмга муқаддам қўйиш жоиз эмас. Аммо انَّ ни хабари зарф бўлганда انَّ ни исмига муқаддам қилиш жоиздир.
Масалан: انَّ في الدار زيدا бу ҳолда انَّ ни хабарини ҳукми мубтадони хабарини ҳукми каби бўлади.
خَبَرُ لاَ الَّتِي لِنَفْيِ الْجِنْسِ هُوَ الْمُسْنَدُ بَعْدَ دُخُولِها مِثْلُ لاَ غُلاَمَ رَجُلٍ ظَرِيفٌ فِيْهَا
Таржима: Жинсни сифатини нафий қилувчи لاَ ни хабарига لا кирганидан сўнг муснад бўлади.
Масалан: لا غلام رجل ظريف فيها
Шарҳ: Нафий жинсини хабари ҳам марфуъотлардандир. Нафий жинсни لا си нафийни таъкиди учундир. انَّ исботни таъкиди бўлганидек. Булар бир бирига зид бўлса ҳам таъкид борасида мутлақ ўхшашдир. Шунинг учун унга انّ ни амали берилди. Бу эса исмини мансуб, хабарини марфуъ қилади.
Масалан: لا غلام رجل ظريف فيها اي في الدار
لا нафий жинсни ломидир. غلام эса уни исми, رجل эса музофун илайҳи. لا - ظريف ни биринчи хабари, فيها жор ва мажрур ثابت га мутааллиқ, لا- ثابت ни иккинчи хабари. Демак ظريف нафий жинсни хабари муснаддир. Ҳовлида назокатли ҳеч кимни ғуломи йўқдир.
وَيُحْذَفُ كَثِيرًا وَبَنُو تَمِيمٍ لاَ يَثْبِتُونَهُ
Таржима: Нафий жинсни хабари кўпинча ҳазф қилинади. Бани тамим эса нафий жинс لا ни хабарини собит қилмайди.
Шарҳ: ҳар қачон нафий жинсни хабари лафзан воқеъ бўлса уни сифатга алоқадор қилишади.
Масалан. لا رجل قائم –ни бундай таъвил қилишади.
انتفى رجل موصوف بالقيام яъни қоим сифатли киши, йўқдир.