اِسْمُ مَا وَلاَ الْمُشَبَّهَتَيْنِ بِلَيْسَ هُوَ الْمُسْنَدُ إِلَيهِ بَعْدَ دُخُولِهِمَا مِثْلُ مَا زَيْدٌ قَائِمًا وَلاَ رَجُلٌ أَفْضَلَ مِنْكَ وَهُوَ فِي لاَ شَاذٌّ
Таржима: ليس га мушобаҳат (ўхшаш) бўлган ما ва لا ни исми ушбу икки ҳарф киргандан сўнг “муснад илайҳ” бўлади.
Масалан: ما زيد قائما ولا رجل أفضل منك.
Шарҳ: Нафий қилиш маъносида ليس га ўхшаш ما ва لا ни исми марфуъотлардандир. Бу икки калима киргандан сўнг уларни исмлари “муснад илайҳ” бўлади.
ما ни исми маърифа ҳамда накра бўлиб келади. Бу каломда кўп ишлатилади.
Масалан: ما زيدٌ قائمًا ва ولا رجل أفضل منك.
Биринчи мисолда زيدٌ, иккинчи мисолда رجل муснад илайҳдир, رجل эса накра бўлиб келмоқда. Чунки لا калимаси фақат накрага киради. ما эса ҳам маърифага ва ҳам накрага киради. وهو في لا شاذ.
ليس ни амали لا да жуда оздир. Чунки لا ни ليس га мушобаҳат (ўхшашлиги) оздир. ليس нафий ҳол учун, لا эса мутлақ нафий учундир.