المنصوبات
المنصوبات марфуъдир. Чунки хабари маҳзуф мубтадодир. Ёки мубтадоси маҳзуф хабардир. Яъни (هذا المنصوبات أو المنصوبات هذا)
هُوَ مَا اشْتَمَلَ عَلَى عَلَمِ الْمَفْعُولِيَّةِ
Таржима: Мансубот шундай исмларки, улар мафъулият белгиларини ўз ичига олади.
Шарҳ: Замир المنصوبات- هو га қайтади ва мансуботни муфрадидир. Чунки ғойри оқил исмни муфрадини, жамъ муаннаси солимга жамъ қилингандир. Мансуботни белгилари тўртдир.
1.Исм муфрад мунсариф ва жамъи мукассари мунсариф бўлганда, мафъуллик аломати фатҳадир.
2. Муаннас солим бўлганда насб аломати касрадир.
3. Асмои ситтани насб аломати (ا) алифдир.
4. Исм муззаккари солим билан жамъ қилинганда мафъуллик (мансублик) белгиси ي дир.
Марфуъотни мансуботдан олдин қўйилди. Чунки марфуъот рукндир. Яъни гапни биринчи даражали бўлагидир. Мансубот ва мажрурот фазладир яъни, гапни иккинчи даражали бўлакларидир. Мансуботни мажруротдан муқаддам қилинди, чунки мансубот каломда кўпдир мажрурот эса оздир. Боз устига насб аломати енгилдир, жар аломати оғирдир. Мансуботни бештаси аслдир. Қолган еттитаси мулҳақотлардандир. Яъни қўшимчалари ёки фаръларидир.
Мансуботни мулҳақотлари яъни, қўшимчалари қуйидагилардир.
١) الْحَالُ
٢) التمييزُ
٣) الْمُسْتَثْنَى
٤) خبر كان
٥) اسم إن
٦) المنصوب بلا
٧) خبر ما ولا
Асл мансубот
١) مفعول مطلق
٢) مفعول به
٣) مفعول فيه
٤) مفعول له
٥) مفعول معه
فَمِنْهُ الْمَفْعُولُ الْمُطْلَقُ
Таржима: Мафъулият белгиларини ўз ичига олувчи исмларни биринчиси мафъули мутлақдир (яъни, мутлақ) мафъулдир.
Шарҳ: Қолган тўрт мафъул яъни мафъулу мутлақни аховатларидан бири (به) яна бири (فيه) яна бири (له) ва (مع) билан боғланиб келади. Аммо мафъулу мутлақ ҳеч қандай қайдсиз яъни, ҳеч қандай ҳарфга боғлиқ бўлмасдан келади.
وَهُوَ اسْمُ مَا فَعَلَهُ فَاعِلُ فِعْلٍ مَذْكُورٍ بِمَعْنَاهُ
Таржима: Мафъулу мутлақ шундай ҳадасни исмидирки, ўша ҳадасни мазкур ёки муқаддар бўлган феълни фоъили бажарган бўлади.
Шарҳ: Масалан лафзан мазкур бўлган феълга мисол ضربته ضربا бўлиб, ضربا ҳадас яъни, масдардир. Мазкур феъл ضرب бўлиб, ضربا маъносини ўз ичига олгандир. Ёки ҳукман мазкур бўлган феълга мисол (فضرب الرقاب). Бу Аллоҳ таолони сўзи бўлиб, فضربوا الرقاب ضربا маъносидадир. Бу оятда ضربوا феъли муқаддардир. Феълни ҳазф қилиб масдардан муқаддам қилинди. Ва енгиллик учун масдарни “мафъулу биҳ”га изофа қилинди.
وَقَدْ يَكُونُ لِلتَّأْكِيدِ وَالنَّوْعِ وَالعَدَدِ
Таржима: Мафъулу мутлақ та’кид учун навъ учун ва адад учун бўлади.
Шарҳ: Мафъулу мутлақ уч қисмдир. Биринчи қисми феълни та’киди учун келади.
Масалан.
مِثْلُ جَلَسْتُ جُلُوسًا
Мафъулу мутлақ, جلس جلوسا феълидан истифода қилган бўлиб, уни таъкидлаб келмоқда.
Икинчи қисми, навъ учундир.
مِثْلُ جَلَسْتُ جِلْسَةً
Бу қисмда мафъулу мутлақ феълни баъзи навъларига далолат қилади.
Маъноси: бир навъ ўтириш билан ўтирдим, деганидир.
Учинчи қисм, адад учундир. Бунда мафъулу мутлақ феълни ададига далолат қилади.
مِثْلُ جَلَسْتُ جَلْسَةً
Маъноси: бир ўтириш билан ўтирдим, деганидир.
فَالأَوَّلُ لاَ يُثَنِىّ وَلاَ يُجْمَعُ بِخِلاَفِ أَخَوَيْهِ
Таржима: Мафъулу мутлақни аввалги қимси тасния ва жамъ қилинмайди. Аммо навъ учун ва адад учун бўлган мафъулу мутлақлар тасния ва жамъ қилинади.
Шарҳ: Аввалги қисмни, яъни такид учун бўлган мафъулу мутлақни тасния ва жамъ қилиб бўлмайди.
Масалан جلستُ جلوسينِ ёки جلست جلوسات деб бўлмайди.
Аммо جلست جلستين ва جلست جلسات навъ учун ёки جلست جلستين ва جلست جلسات адад учун тасния ва жамъ қилинади.
وَقَدْ يَكُونُ بِغَيْرِ لَفْظِهِ
Таржима: Мафъулу мутлақ баъзан ўз феъли билан муғойир (ҳар хил) бўлади.
Шарҳ: Бу муғойирлик яъни, турли хиллилик модда жиҳатидан бўлиши мумкин.
Масалан:
قَعَدْتُ جُلُوسًا
каби. Феълни ва мафъулу мутлақни моддалари яъни, феъл билан исмни ўзаклари турличадир. Ёки феъл билан мафъулу мутлақни бобларида муғойирлик бордир.
Масалан. Аллоҳ таолонинг انبت الله نباتا حسنا сўзида انبت феъли сулосий мазид бобидан, نباتا эса сулосий мужарад бобидандир.
Аммо Сибавайҳ (р.а.) бу икки мисолда ўз бобларидан муқаддар عامل келтирадилар.
Яъни, قعدتُ وجلستُ جلوسًا ва انبت الله فنبت نباتا каби.
وَقَدْ يُحْذَفُ الفِعْلُ لِقِيَامِ قَرِيْنَةٍ جَوَازًا كَقَوْلِكَ لِمَنْ قَدِمَ خَيْر مُقَدَّمٍ
Таржима: Гоҳида қарийна (далолат қилувчи) мавжуд бўлганда мафъулу мутлақни насб қилувчи феъл жоиз равишда ҳазф қилинади.
Шарҳ: Биров сафардан келса خير مقدم хуш келибсиз деганингиздек. Аслида قدمت مقدما خيرا эди. Аввало феъл бўлмиш قدمت ни ҳазф қилдик. Шундан кейин мафъулу мутлақ бўлмиш
مقدما ҳам ҳазф қилдик. Фақат уни сифати خيرا қолди. Бу ерда خيرا нима жинсдан эканлиги ҳақида ноаниқлик пайдо бўлди. Шу боисдан уни яъни, خيرا ни мафсуфи مقدما эди. Мавсуф зикр этилиб, сифатни унга изофа қилинди خير مقدم бўлади.
وَوُجُوبًا سَمَاعًا
Таржима: Мафъулу мутлақни омили симоъий юзасидан вожиб равишда ҳазф қилинади.
Шарҳ: Мафъулу мутлақни омили бир неча ўринда вожиб равишда ҳазф қилинади. Ҳазф қилишни ҳеч қандай қоидаси бўлмасдан, оғзаки қандай эшитилган бўлса истеъмолда ҳам шундай қабул қилингандир.
Масалан:
مِثْلُ سَقْيًا
каби. Тақдири эса سقاك الله سقيا бу ерда феъл ва фоъил ҳазф қилинди.
Маъноси: Аллоҳ сени сероб қилсин.
وَرَعْيًا
ورعيا аслида رعاك الله رعيا эди.
Маъноси: Аллоҳ сени риоя қилсин. Яъни, сабр билан тавбангни қабул қилсин. Булар дуои хайрдир.
وَخَيْبَةً
خاب خيبة – Сени оллоҳ бебаҳра қилсин. Бу дуойи баддир.
وَجَدْعًا
جدعا аслида جدع جدعا дир. Яъни Аллоҳ башарангни хунук қилсин. الجدع қулоқ бурун ва лабларини кесилишидир. Бу ҳам дуои баддир.
وَحَمْدًا
حمدا аслида حمدتُ حمدًا яъни ҳамд айтмоқлик билан ҳамд айтдим.
وَشُكْرًا
شكرا Аслида شكرت شكرا. Яъни шукр айтмоқлик билан шукр айдим.
وَعَجَبًا
عجبا аслида عجبت عجبا яъни таажубланиш билан таажубландим.
وَقِيَاسًا فِي مَوَاضِعَ
Таржима: Мафъулу мутлақни омили бир неча ўринда қиёс юзасидан вожиб равишда ҳазф қилнади.
Шарҳ: Қиёсан ҳазф қилишда маълум куллий қоидаларга мувофиқ ҳазф қилинади.
مِنْهَا مَا وَقَعَ مُثْبَتًا بَعْدَ النَّفْيِ أَوْ مَعْنَى نَفْيٍ دَاخِلٍ عَلَى اسْمٍ لاَ يَكُونُ خَبَرًا عَنْهُ أَوْ وَقَعَ مُكَرَّرًا
Таржима: Мафъулу мутлақни омилини вожиб равишда ҳазф қилиш ўринларидан биринчиси.
Мафъулу мутлақ нафийдан ёки нафий маъносидан сўнг мусбат бўлса ва ўша нафий ёки нафий маъноси бирор исмга кирса ҳамда мафъулу мутлақ ўша исмдан хабар бўлмаса ёки мафъулу мутлақ такрорланиб келса бундай мафъулу мутлақни омилини қиёс юзасидан вожиб равишда ҳазф қилинади.
Шарҳ: Аввало мафъулу мутлақ мусбат бўлиши керак. Агар манфий бўлса уни омилини ҳазфи вожиб эмасдир.
Масалан: ما زيد يسير سيرا
Иккинчидан, нафий ёки нафий маъноси исмга кирган бўлиши керак. Агар феълга кирса бунда ҳам мафъулу мутлақни омили ҳазф қилинмайди.
Масалан ما سرت الا سيرا
Учинчидан, мафъулу мутлақ зикр қилинган исмдан хабар бўлмаслиги керак. Агар исмга хабар бўлса бундай мафъулу мутлақни ҳам омилини ҳазф қилиб бўлмайди.
Масалан ما سيري الا سير شديد бу ҳолда хабар бўлганлиги жиҳатдан рафъ бўлади.
نَحْوُ مَا أنْتَ إلاَّ سَيْرًا. وَمَا أَنْتَ إلاَّ سَيْرَ البَرِيْدِ. وَإنَّمَا أَنْتَ سَيْرًا. وَزَيْدٌ سَيْرًا سَيْرًا
Бу ерда тўрта мисол келтирилди. Аввалги икки мисолни тақдири ما أنت تسير سيرا ва ما أنت تسير سيرا البريد бу икки мисолда мафъулу мутлақ нафийдан кейин мусбат, البريد эса хабари бўлиб келмоқда.
Учинчисида эса إنَّمَا أنْت تسير سيرا мафъулу мутлақ нафий маъносидан сўнг келмоқда.
Тўртинчи мисолда زيد تسير سيرا سيرا мафъулу мутлақ такрорланиб келмоқда.
وَمِنْهَا مَا وَقَعَ تَفْصِيلاً لأَثَرِ مَضْمُونِ جُمْلَةٍ مُتَقَدِّمَةٍ
Таржима: Мафъулу мутлақни вожиб равишда ҳазф бўладиган ўринларидан иккинчиси.
Мафъулу мутлақ олдин келган жумлани мазмуни (асари) фойдасини батафсил баён қилса бундай мафъулу мутлақни омилини қиёс юзасидан вожиб равишда ҳазф қилинади.
مِثْلُ فَشُدُّوا الوَثَاقَ فَإِمَّا مَنًّا بَعْدُ وَإِمَّا فِدَاءً
Шарҳ: Аллоҳ таолонинг сўзи аслида فشدوا الوثاق فإما تمنون منا بعد اما تفدون فداء дир. Бу ерда تمنون ва تفدون масдар منا ва فداء ни ҳазф қилинган омилларидир.
فشدوا الوثاق жумладир. Уни мазмуни شدوا الوثاق дир. Яъни бандни маҳкам қилмоқдир. Уни фойдасини منا ва فداء деб Аллоҳ таоло батафсил баён қилмоқда.
Мазмуни: Ҳар қачон кофирларни асир олсангиз уларни бандларини маҳкам қилинглар. Шунда сизлар учун икки фойдали ишни бири бўлади. Улар учун миннат қиласизлар ёки фидя оласизлар.
وَمِنْهَا مَا وَقَعَ للتَّشْبِيْهِ عِلاَجًا بَعْدَ جُمْلَةٍ مُشْتَمِلَةٍ عَلَى اسْمٍ بِمَعْنَاهُ وَعَلَى صَاحِبِهِ
Таржима: Мафъулу мутлақни вожиб равишда ҳазф бўлиши ўринларидан учинчиси.
У шундай мафъулу мутлақки, мафъулу мутлақ маъносидаги исмга ва исмни соҳибига муштамил бўлган. Жумладан кейин келиб, ташбиҳи илож учун (инсонни қалбидан эмас аъзоларидан пайдо бўлган) мафъулу мутлақни омили қиёс юзасидан вожиб равишда ҳазф қилинади.
Мисол билан шарҳи қуйидагича.
نَحْوُ مَرَرْتُ بِهِ فَإِذَا لَهُ صَوتٌ صَوتَ حِمارٍ
Бу мисол аслида қуйидагича эди. مررت به فإذا له صوت يصوت صوت حمارَ – мафъулу мутлақ, ҳазф қилинган мафъулу мутлақни омилидир. Мафъулу мутлақ, мафъулу мутлақни маъносидаги исм صوت га ва уни соҳиби له даги замирга муштамил бўлган жумладан кейин ва яна ташбиҳи илож учун, яъни аъзолардан пайдо бўлган صوت мафъулу мутлақ бўлиб келмоқда. Шу боисдан уни омили يصوت ни қиёс юзасидан вожиб равишда ҳазф қилинди. Бир кишини олдидан ўтсам овози худди эшакни овози кабидир.
وَصُرَاخٌ صُرَاخَ الثَّكْلَى
Тақдири калом مررت به فإذا له صراخ صراخ الثكلى.
Бу мисол ҳам юқоридаги мисол кабидир. Маъноси эса, бир кишини олдидан ўтдим уни овози худди боласи ўлган аёлни овози кабидир.
وَمِنْهَا مَا وَقَعَ مَضْمُونَ جُمْلَةٍ لاَ مُحْتَمَلَ لَهَا غَيْرُهُ نَحْوُ لَهُ عَلَيَّ ألْفُ دِرْهَمٍ اعْتِرافًا وَيُسَمَّي تَأكِيدًا لِنَفْسِهِ
Таржима: Мафъулу мутлақни вожиб равишда ҳазф бўлиш ўринларни тўртинчиси.
Мафъулу мутлақ, жумлани мазмуни бўлиб ўша жумла учун мафъулу мутлақдан бошқа ҳеч нарсани эҳтимоли бўлмаса. Бундай мафъулу мутлақни омилини қиёс юзасидан вожиб равишда ҳазф қилинади.
Масалан له علي الف درهم اعترف اعترافا омил اعترف ҳазф қилинди. Чунки اعترافا масдар бўлиб, له علي الف درهم жумлани мазмуни бўлмоқда. Демак бу жумла учун мафъулу мутлақ اعترافا дан бошқа нарсани эҳтимол қилиб бўлмайди. Шу боисдан уни омили اعترف вожиб равишда ҳазф қилинди. Бундай мафъулу мутлақни таъкид линафсиҳи дейилади. Чунки “мазмуни жумла”ни таъкидлайди. “Мазмуни жумла” اعتراف дир. Ўша اعتراف эса мафъулу мутлақни ўзидир.
وَمِنْهَا مَا وَقَعَ مَضْمُونَ جُمْلَةٍ لَهَا مُحْتَمَلٌ غَيْرُهُ. زَيْدٌ قَائِمٌ حَقًّا وَيُسَمَّى تَأكِيدًا لِغَيْرِهِ
Таржима: Мафъулу мутлақни вожиб равишда ҳазф ўринларидан бешинчиси.
Мафъулу мутлақ жумлани мазмуни бўлиб, ўша жумла учун мафъулу мутлақдан бошқасини эҳтимоли бўлса, бундай мафъулу мутлақни омилини қиёс юзасидан вожиб равишда ҳазф қилинади.
Масалан زيد قائم أحق حقا. Бу ерда احق омил ҳазф қилинди. Чунки حقا масдар бўлиб, мазмуни жумла бўлмоқда. Мазмуни жумла эса زيد قائم дир. Мазмуни жумла эса حقا дан бошқани яъни باطلا ни ёки كذبا ни кўтара олади. Шу боисдан бундай мафъулу мутлақни “таъкид лиғойриҳи”, деб атайдилар. Яъни ўз нафсидан бошқани таъкидлайди.
وَمِنْهَا مَا وَقَعَ مُثَنًّى مِثْلُ لَبَّيْكَ وَسَعْدَيكَ
Таржима: Мафъулу мутлақни вожиб равишда ҳазф бўладиган ўринлардан олтинчиси.
Мафъулу мутлақ тасния сийғасида келиб, такрор ва таксирни яъни такрор ва кўп мартани қасд қилинишидир.
Масалан لبيك. Аслида ألبٌ لك إلبابين эди. Маъноси сизни хизматингиз учун доим таёрман. Мафъулу мутлақни омилини вожиб равишда ҳазф қилинди. У اُلبٌ эди. Уни ўрнига мафъулу мутлақни сулосий мазид افعال бобидан сулосий мужаррадга айлантириб, ҳазф қилинган омил ўрнига қуйилди. Яъни, إلبابين لك масдарни сулосий мужаррадга келтиргандан сўнг لبين لك бўлди. ل – ҳарфи жорни ҳазф қилдик ва масдарни ك га изофа қилдик. Изофа билан (ن) соқит бўлиб لبيك ҳосил бўлади. سعديك ҳам худди لبيك кабидир.
Аслида اُسعدك اسعادا بعد اسعاد бу ҳам اُعنك اعانة بعد اعانة яъни сенга доим ёрдам бериб тураман, маъносидадир.
اُسعد ҳазф қилинди ва мафъулу мутлақ اسعادين ни сулосийга келтириб, уни ўрнига қўйдик. سعدين-ك бўлди. Изофадан сўнг سعديك бўлди.