16-дарс: Мафъулу биҳининг таърифи

Наҳв · Нахв (синтаксис) · 79–81-бетлар

Иловада ўқиш ва машқ қилиш → Открыть в приложении

الْمَفْعُولُ بِهِ هُوَ مَا وَقَعَ عَلَيهِ فِعْلُ الفَاعِلِ

Таржима: Фоъилни феъли устига тушган исмни “мафъулу биҳ”, дейилади.

مِثْلُ ضَرَبْتُ زَيْدًا

ضربت – феъл ва фоъил, زيدا эса мафъулу биҳ. Бу ерда фоъилнинг феъли Зайдни устига тушгандир.

وَقَدْ يَتَقَدَّمُ عَلَى الفِعْلِ

Таржима: мафъулу биҳ баъзида ўз омили бўлган феълдан олдин келади.

Шарҳ: Омил феъл бўлганда шундай қувватли бўладики, маъмулидан олдин келса ҳам ёки кейин келса ҳам амал қила олади. Маъмулини феълдан муқаддам бўлишини икки жиҳати бўлади.

Биринчиси жоизлик жиҳати. Масалан إيٌاك نعبد дир. نعبد феъл, اياك маъмули бўлиб, замир мунфасил эса мансубдир.

Иккинчиси вожиблик жиҳати. Масалан من رأيت кимни кўрдинг. Ёки من تكرم يكرم кимни ҳурмат қилсанг у ҳам ҳурмат қилади.

وَقَدْ يُحْذَفُ الفِعْلُ لِقِيَامِ قَرِيْنَةٍ جَوَازًا

Таржима: Баъзан, қарийна қоим (далолат қилгувчи далил пайдо) бўлганда, мафъулу биҳини насб қилувчи феъл жоиз равишда ҳазф қилнади.

كَقَوْلِكَ زَيْدًا لِمَنْ قَالَ مَنْ اَضْرِبُ

Таржима: Биров кимни урай, деганида Зайдни деб айтилганидек.

Шарҳ: من اضرب кимни урай савол. Жавоб эса اضرب زيدا Зайдни ур -дир. Аммо Зайдни омили اضرب жоиз равишда ҳазф қилинди. Чунки اضرب زيدا деб феълни келтирмоқ ҳам ёки زيدا деб феълни ҳазф қилишлик ҳам жоиздир. Чунки бу ерда қарийна бордир. Ўша қарийна من اضرب кимни урай? деган саволдир.

وَوُجُوبًا فِي أَرْبَعَةِ مَوَاضِعَ

Таржима: Мафъулу биҳни насб қилувчи феъл тўрт ўринда вожиб равишда ҳазф қилинади.

الأَوَّلُ سَمَاعِيٌّ

Биринчиси симоъийдир. Яъни ҳеч қандай қоидаси йўқдир.

نَحْوُ امْرَاءً وَنَفْسُهُ وَانْتَهُوا خَيْرٌا لَكُمْ وَأَهْلاً وَسَهْلاً

Бу ердаги матнда тўрт мисол келтирилди.

Биринчиси امراء ونفسه тақдири калом اُترك امرأ ونفسه.

Бу ерда أُترك феъл вожиб равишда ҳазф қилинди. Маъноси уни урушдан қўлингни ва сўкишдан тилингни тийгин, деганидир. Ўзини ўзига қўявер, билганини қилсин. Бу ердаги (واو) отифа бўлиши ҳам мумкин ёки (واو) маъийя бўлиши ҳам мумкин.

Иккинчи мисол. Аллоҳ таолони нисо сура, 171- оятида

ولا تقولوا ثلاثة انتهوا خيرا لكم тақдири калом эса,

انتهوا عن التثليث واقصدوا خيرا لكم маъноси Аллоҳни уч демоқдан тўхтанглар ва сиз учун хайр бўлган нарса яъни тавҳидни қасд қилинглар.

Учинчи мисол. اهلا тақдири эса اتيت اهلا لا اجانب маъноси бегона эмас ўз аҳлинга келдинг, وطيت سهلا ولا حزنا. سهلا юмшоқ ва текис жой حزنا паст, баланд - нотекис жой эмас. Маъноси шаҳарни яхши жойини танладинг ноқулай жойини эмас.