وَالثَّانِي الْمُنَادَى وَهُوَ الْمَطْلُوبُ اِقْبَالُهُ بِحَرْفِ نَائِبٍ مَنَابَ اَدْعُو لَفْظًا أوْ تَقْدِيرًا
Таржима:Иккинчис яъни мафъулу биҳини омилинивожиб равишда ҳазф бўлиш ўринларини иккинчиси мунододир.Мунодо ادعو феълига қоим мақом бўлувчи лафзий ёки тақдирий ҳарф билан ижобат қилиш матлуб бўлган исмдир.
Шарҳ: ادعو га қоим мақом бўлувчи ҳарфлар бештадир. Улар: يَا، أيَا، هَيَا، أيْ، أ
Талаби лафзий бўлган мунодога мисол: يا زيد дир. Талаби тақдирий бўлган мунодога мисол:
يا يوسف اعرض عن هذا. يوسف اعرض عن هذا. Бу ерда ҳарфи нидо тақдирийдир.
وَيُبْنَى عَلَى مَا يُرْفَعُ بِهِ إِنْ كَانَ مُفْرَدًا مَعْرِفَةً مِثْلُ يَا زَيْدُ وَيَا رَجُلُ وَيَا زَيْدَانِ وَيَا زَيْدُونَ
Таржима: Агар мунодо муфрад маърифа бўлса, ўша мунодо (хоҳ замма бўлсин хоҳ алиф билан бўлсин) рафъга мабний қилинади.
Шарҳ: Яъни, мунодо муфрад маърифа бўлса музоф ёки шибҳи музоф бўлмаса рафъга мабний бўлади. يا زيد каби.
Мунодо нидо ҳарфидан олдин маърифа эди, нидо ҳарфидан сўнг заммага мабний бўлди. ويا رجل каби.
Мунодо нидо ҳарфидан кейин маърифа бўлиб, заммага мабнийдир.
ويا زيدان Алифга мабний бўлган мунодога мисол.
ويا زيدون Вовга мабний бўлган мунодога мисол.
وَيُخْفَضُ بِلاَمِ الإِسْتِغَاثَةِ وَيَا لِزَيدٍ
Таржима: Мунодо “ломи истиғоса” билан мажрур бўлади. يا لزيد каби.
Шарҳ: Бу мисолда мунодога “ломи истиғоса” кириб, уни мажрур қилмоқда. Бу лом фалокатга учраётган кишини ёрдам сўраб, фарёд қилмоғидир. Бу ломни “ломи тахсис” ҳам дейилади. Чунки фарёд қилаётган киши бир тўда турган кишлар ўртасидан, эй Зайд! тезроқ келиб, ёрдам беришинг учун сени махсус танладим, маъносидадир. Мунодо эса муъраб бўлади.
مثل يا زيداه وَيُفْتَحُ لإلْحَاقِ اَلِفِهَا فَلاَ لاَمَ فِيْه
Таржима: «Истиғоса ломи” қўшилмаган ҳолда “истиғоса алиф”и кирса мунодо фатҳага мабний бўлади.
Мунодога бир вақтни ўзида ҳам “истиғоса ломи” ва ҳам “истиғоса алифи” кирмайди. Чунки булар ўртасида номувофиқлик бордир. Яъни лом, мунодо мажрур бўлишини тақозо қилади. Алиф истиғоса эса, мунодони фатҳа бўлишини тақозо қилади. Бу икковини жамъ қилмоқлик дуруст эмасдир.
وَيُنْصَبُ مَا سِوَاهُمَا. مِثْلُ يَا عَبْدَ اللهِ. يَا طَالِعًا جَبَلاً وَيَا رَجُلاً لِغَيْرِ مُعَيَّنٍ
Таржима: Муфрад маърифа мунодо ва ломи истиғоса ёки алиф истиғоса кирган мунододан бошқалари мафъулият билан насб қилинади.
Шарҳ: Исм муфрад маърифа бўлса рафъга мабнийлигини ва ломи истиғоса билан мажрур (мўъраб) бўлишини ва алиф истиғоса кирганда, фатҳага мабнийлигини кўрган эдик. Шу икки ҳолдан бошқада эса, мафъулият билан насб бўлиши келтирилмоқда. Масалан يا عبد الله бу мисолда муфрад маърифа эмас, изофа бўлиб келмоқда. يا طالعا جبلا бу мисолда исм муфрад маърифа эмас, шибҳи музоф бўлиб келмоқда. طالعا мунодо бўлиб, нидо ҳарфи билан насб бўлмоқда. جبلا эса исми фоъил طالعا билан насб бўлмоқда. Аслида эса يا طالع جبل эди. جبل лафзан мажрур, маҳаллан мансубдир. Бу эса шибҳи музофдир.
يا رجلا لغير معين бу мисол муфрад бўлиб, маърифа эмасдир. Ғойри муайян бўлгани учун насб ўқилмоқда.
وَتَوَابِعُ الْمُنَادَي الْمَبْنِيِّ الْمُفْرَدَةُ مِنَ التَّأْكِيدِ وَالصِّفَةِ وَعَطْفِ البَيَانِ وَالْمَعْطُوفِ بِحَرْفِ الْمُمْتَنِعِ دُخُولُ يَا عَلَيْهِ تُرْفَعُ عَلَي الَّلفْظِ وَتُنْصَبُ عَلَى مَحَلِّهِ
Таржима: Заммага мабний бўлган мунодонинг муфрад тобеълари хоҳ таъкид бўлсин хоҳ сифат бўлсин хоҳ атф баён бўлсин хоҳ алиф лом билан маътуф бўлсин бундай тобеъларда икки кўриниш мумкиндир.
Биринчиси: мунодони лафзига мансуб қилиб рафъ, иккинчиси, маҳаллига мансуб қилиб насб ўқилади.
مِثْلُ يَا زَيْدُ العَاقِلُ وَالعَاقِلَ
Мусанниф ҳазратлари фақат сифатга мисол келтириб, кифояландилар. Чунки аксари ва машҳури ҳам сифатдир. Яъни, кўп ишлатиладигани ҳам машҳури ҳам шу мисолдир.
يا تيم اجمعون ва يا تيم اجمعين та’кидга мисол.
يا غلام بشر ва يا غلام بشرا атфи баёнга
يا زيد والحارث ва يا زيد والحارثَ алиф лом билан маътуф бўлиб, заммага мабний бўлган мунодони тобеъига мисолдир.
وَالْخَلِيلُ فِي الْمَعْطُوفِ يَخْتَارُ الرَّفْعَ وَأَبُو عَمْرٍو النَّصْبَ
Таржима: Халил алиф-лом билан маърифа бўлиб, маътуф исмни рафъини ихтиёр қилинди. Абу Амр эса насбни.
Шарҳ: Алхалил ибн Аҳмад Сибавайҳни устозлари. Абу Амр эса Халил ибн Аҳмаддан олдин ўтган мураттаб қори ва наҳв олимидирлар. Халил ибн Аҳмад маътуфда рафъни ихтиёр қилишлари билан насбни ҳам жоиз дейдилар. Абу Амр маътуфда насбни ихтиёр қилишлари билан бирга рафъни ҳам мумкин, дейдилар.
وَأَبُو العَبَّاسَ إنْ كَانَ كَالْحَسَنِ فكالْخَلِيلِ وَاِلاَّ فَكَأَبِي عَمْروٍ
Таржима: Абулаббос – Алмубаррад эса агар мунодога маътуф бўлган алиф – ломли исм الحسن каби бўлса, яъни унда алиф–ломини ажратиши мумкин бўлса, Ал-Халил каби рафъни ихтиёр қилдилар. Агар мунодога маътуф бўлган алиф–ломли исм والصعق النجم каби бўлса, яъни алиф–ломини ажратиш мумкин бўлмаса Абу–Амр каби насбни ихтиёр қилдилар.
Шарҳ: Шуни ёдда тутмоқ керакки, алиф-лом билан ъаламият уч ҳолатда бўлади.
Биринчиси: Алам исм алиф-лом билан бўлиши вожиблик ҳолати. Масалан النجم ва الصعق икки юлдузни номи. Бу алиф-лом билан алам бўлган. Алиф-ломини эса ажратиб бўлмайди. Алиф-лом гуёки калимани бир жуз`и бўлиб қолган.
Иккинчиси: Шундай алиф-ломли исмки, ундан алиф- ломни ажратмоқ мумкин. Бу эса исми фоъил, исми мафъул сифати мушаббаҳа ва тафзил исмларга қўшилган.
Алиф-ломларда الرحيم المضروب الضارب кабилар.
Учинчиси: Агар алам исмни тасния ва жамъ қилсалар бу ҳолатда ҳам алиф-лом билан бўлиши вожибдир. الزيدون الزيدان каби.
والْمُضَافَةُ تُنْصَبُ
Таржима: Мунодо исмни тобеъи музоф бўлса, эъроби насб билан бўлади.
Шарҳ: Сўз мунодони тавобеълари яъни, сифат, ъатф, тавкид ва атфи баён ҳақида бормоқда. Ҳозирча бадал ҳақида сўз йўқ. Келаси мавзу бадал ҳаққида боради. Мунодони таъкиди учун келган исмга мисол يا تيم كلهم дир. تيم мунодо заммага мабний, كل мунодога та’кид музоф бўлгани учун насб бўлмоқда. زيد، يا زيد ذا المال мунодо заммага мабний ذا المال сифат ذا музоф бўлганлиги сабабли насб ўқилади. رجل – يا رجل ابا عبد الله мунодо муфрад (рафъга заммага) мабний ابا عبد الله Атфул-баён музоф бўлгани учун насб ўқилмоқда. Алиф-лом билан маърифа маътуф бўлган исм музоф бўла олмайди. Чунки музофни шарти уни алиф-лом таърифдан холи бўлишидир.
وَالبَدَلُ وَالْمَعْطُوفُ غَيْرُ مَا ذُكِرَ حُكْمُهُ حُكْمُ الْمُسْتَقِلِّ مُطْلَقًا
Таржима: Бадал ва зикр қилинган маътуфдан бошқа маътуфларни ҳукми мутлақ мустақил мунодони ҳукми кабидир.
Шарҳ: Зикр қилинган маътуф деганимизда ҳарфи нидони кириши ман этилиб, алиф-лом билан муарраф, маътуф исмни тушунмоқ лозим. Зикр қилинган маътуфдан бошқа маътуфлар деганда, алиф-лом билан муарраф бўлмаган маътуф исмни тушунмоқ лозимдир. Демак бадал ва зикр қилинган маътуфдан бошқаси мустақил мунодони ҳукмида экан. Масалан. Муфрад бадалга мисол يا زيد بشر. زيد – муфрад мунодо, بشر бадалдир. Эй номи бишр бўлган Зайд, музоф бўлган бадалга мисол يا زيد اخا عمروِ. Эй Амрни оғйниси бўлган Зайд. Шибҳи музоф бўлган бадалга мисол
يا زيد طالعا جبلا. Эй тоққа чиқувчи Зайд.
Ғойри муайян бўлган накрага мисол يا زيد رجلا صالحا. Мунодо алиф-лом таъриф билан муъарраф бўлмаган маътуфларга мисол.
يا زيد و عمرو Эй Зайд ва эй Амр.
يا زيد اخا عمرو Эй Амрни биродари Зайд.
يا زيد و يا طالعا جبلا Эй Зайд ва эй тоққа чуққувчи.
يا زيد و يا رجلا صالحا Эй Зайд ва эй Солиҳ киши.
وَالعَلَمُ الْمَوْصُوفُ بابْنٍ مُضَافًا إلَى عِلْمٍ آخَرَ يُخْتَارُ فَتْحُهُ
Таржима: Алам исм ابن га музоф, ابن эса бошқа аламга музоф бўлса, мазкур мунодо исмга фатҳа ихтиёр қилинади.
Шарҳ: Араб каломида икки алам ўртасида ابن келган сўзлар кўплигидан ابن га мавсуф бўлган мунодони заммасини енгилик учун фатҳага мабний қилинди.
Масалан: يا زيد بن عمرو аслида يا زيد بن عمرو заммага мабний эди енгиллик учун زيد ни заммасини фатҳага бадал қилинди. Аммо заммаси ҳам жоиздир. Агар мунодо алам исм бўлмаса ёки ابن дан бошқа аламга музоф бўлмаса ёки ҳеч бири алам бўлмаса бундай мунодони ҳукми юқорида айтиб ўтилди.
Масалан: Мунодо алам эмас ابن- يا رجل ابن عمرو бошқа аламга музоф эмас. يا زيد ابن اخينا، يا رجل ابن اخينا исмларни ҳеч бири алам эмас.
وَإِذَا نُودِىَ الْمُعَرَّفُ بِالاَّمِ قِيْلَ يَا أَيُّهَا الرَّجُلُ وَيَا هَذَا الرَّجُلُ وَيَا أَيُّ هَذَا الرَّجُلُ وَالْتَزَمُوا رَفْعَ الرَّجُلِ لأَنَّهُ الْمَقْصُودُ بِالنِّدَاءِ وَتَوَابِعِهِ لأنَّهَا تَوَابِعُ مُعْرَبٍ
Таржима: Ҳар қачон алиф-лом билан муъарраф бўлган исм нидо қилинса, يا ايها الرجل ва يا هذا الرجل ва يا اي هذا الرجل дейилади. Ва араблар الرجل ни рафъ бўлишини лозим топдилар, чунки нидодан мақсад الرجل дир. الرجل ни тобеъларини ҳам рафъ бўлишини лозим тутдилар, чунки الرجل ни тобеъи мўърабни тобеъидир, яъни лафзанни тобеъидир.
Шарҳ: Ҳар қачон алиф-лом билан маърифа бўлган исмни нидо қилинса, бу икки зидни келиштириш учун нидо ҳарфи ва мунодо исм ўртасига اي калимаси ва танбеҳ ها ни киритишди. يا ايها الرجل бўлди. Ҳолбуки, нидо ҳарфи алиф-лом таъриф билан жамъ келмайди. Ёки исми ишора هذا ни киритишди. يا هذا الرجل бўлди. Ёки икковини таркиб қилиб, киритишди. يا اي هذا الرجل бўлди. Бу ерда يا ҳарфи нидо اي мунодо ها ҳарфи танбеҳ, الرجل мунодони сифатидир. Лекин ҳақиқатда мунодо الرجل дир. Шу боисдан الرجل ни рафъ бўлишини лозим тутишди лекин насби ҳам жоиздир. الرجل мунодо исмни тобеъларини ҳам рафъ бўлишини лозим тутдилар. Чунки улар муърабни тобеъларидандир.
Масалан: يا ايها الرجل ذو مال، يا ايها الرجل الظريف
وَقَالُوا يَا اَللهُ خَاصَّةً
Таржима: Араблар хоссатан يا الله дедилар.
Шарҳ: Нидо ҳарфи يا ва алиф-ломи таъриф ال билан бир калимада яъни, Аллоҳ лафзида бирга келтириб, يا الله деганлар. Ҳолбуки, الله лафзидан бошқа исмларда нидо ҳарфи билан алиф-лом таърифни жамъ келиши жоиз эмас. Бу юқорида айтилган эди. Аслида الله даги فعال – إله ال даги فا баробаридаги (إ) ҳамзадан эвазидир. Яъни ال- إله ҳамза ҳазф қилинди ва ундан эваз ال келтирилди. ال- له бўлди. Лом билан ломнинг идғом қилдик الله бўлди. Гўёки ال алиф-лом таъриф маъносидан чиқиб лафзни бир жузъи бўлади. Шу боисдан нидо ҳарфи билан алиф-лом таърифини жамъ келиши фақат الله лафзига хосдир.
وَلَكَ فِي مِثْلِ يَا تَيْمَ تَيْمَ عَدِيِّ الضَّمُّ وَالنَّصْبُ
Таржима: Сен учун يا تيم تيم عدي таркибида يا تيم замма билан ёки يا تيمَ фатҳа билан келтирмоғинг жоиздир.
Шарҳ: Заммани жоизлигини сабаби تيم муфрад ва маърифалигидир. Фатҳани жоизлиги эса تيمَ ни мазкур عدي га ёки маҳзуф عديٍ га музофлигидандир.
Ушбу байтни тўлалиги қуйидагичадир.
يا تيم عدي لا ابا لكم لا يلقينكم في سوءةٍ عمرٌ
Эй Адий қабиласи, сизларнинг оталарингиз йўқдир. Шоирларингиз Амр сизларни қийинчиликка солмасин. Бу байт шоир Жарирга тегишли бўлиб, Адий қабиласига хитоб қилиб, эй отаси йўқ Адий қабиласи! Шоирларинг Амр мени ҳажв қилиб, сизларни қийин аҳволга солмасдан уни тўхтатинглар. Агар мен ҳажвни бошласам барингни яксон қиламан, маъносидадир.
وَالْمُضَافُ إِلَى يَاءِ الْمُتَكَلِّمِ يَجُوزُ فِيْهِ وُجُوهٌ أَرْبَعَةٌ
Таржима: Мунодо исм мутакаллим (ي) га музоф бўлса, унда тўрт кўриниш жоиздир.
Шарҳ:
Биринчи (ي) ни фатҳаси билан.
وَيَا غُلاَمِيَ
Иккинчи (ي) ни сукуни билан.
وَيَا غُلاَمِي
Учинчи (ي) ни ҳазф қилиб, касра билан кифояланмоқ.
وَيَا غُلاَمِ
Тўртинчи (ي) ни алифга қалб қилмоқ
وَيَا غُلاَمَا وبالهاء وقفا
Таржима: Бу тўрт ҳолатни ҳар бирида вақф қилмоқ раводир.
Шарҳ: Биринчи мисол учун يا غلاميَه
Иккинчи мисол учун يا غلاميه
Учинчи мисол учун يا غلامه
Тўртинчи мисол учун يا غلاماه
وَقَالُو يَا أَبِي وَيَا أُمّي وَيَا أَبَتِ وَيَا أُمَّتِ فَتْحًا وَكَسْرًا وَبِالأَلِفِ دُونَ اليَاءِ
Таржима: Араблар ўз сўзлашувларида يا ابي ва يا امي фатҳа ва касра ҳолатида يا أمت يا أبت дейдилар. Ва أبتا ва أمتا ни алиф билан айтдилар (ي) билан эмас.
Шарҳ: Араблар ўз сўзлашувларида أب ва أم ни мутакалим (ي) билан изофа қилиб, يا أبي ва با أمي дейдилар. Ва бунда ҳам тўрт кўринишни жоиз дедилар.
١) ي - يا أبي أمي фатҳали
٢) ي - يا أبي أمي сукун
٣) ي - يا أب أم ҳазф қилиб
٤) أبا أما
Вақф ҳолатида (ها) келтирилади.
١) يا أبيه أميه
٢) يا أبيه أمبه
٣) يا أبه أمه
٤) يا أباه أماه
ва яна уч кўриниш ортиқроқдир. Биринчи (ي) ни (ت)га қалб қилиб ва (تا) ни фатҳа ва касра ҳолатида ишлатадилар. Масалан: يا أبت أمت. Ва яна алиф билан
يا أبتا وأمتا келтирадилар, яъни икки эваз ҳарф تا билан алифни жам қилган ҳолда. Аммо يا أبتي ва يا أمتي дейилмайди. Чунки (تا) (ي) дан эваз эди. Эваз билан эваз қилинган ҳарф жамъ кела олмайди.
وَقَالُو يَا ابْنَ أُمِّ وَيَا ابْنَ عَمٍّ خَاصَّةً مِثْلَ بَابِ يَا غُلاَمِي
Таржима: Араблар фақат يابن ام ва يابن عم калималарини хоссатан غلامي боби каби истеъмол қиладилар.
Шарҳ: غلامي бобида тўрт кўриниш раво бўлгандек يابن ام ва يابن عم да ҳам тўрт кўриниш раводир. Лекин يابن أخ ва يابن خال да тўрт важҳ раво эмас.
ي - يابن امي – عمي фатҳа
ي - يابن امي – عمي сукун
ي - يابن ام – عم ҳазф
ي - يابن اما – عما (ا) билан бадал.
وَقَالُوا يَا ابْنَ أُمَّ وَيَا ابْنَ عَمَّ
Таржима: Ва яна араблар يابن ام ва يابن عم деб истеъмол қилдилар.
Шарҳ: Бу калималарни истеъмолда кўплиги туфайли اما ва عما даги алифни ҳазф қилиб, фатҳа билан кифояланиб, يابن ام ва يا ابن عم деб истеъмол қилишди.
وَتَرْخِيمُ الْمُنَادَى جَائِزٌ وَفِي غَيْرِهِ ضَرُورَةً
Таржима: Мунодони тархим қилишлик жоиздир. Мунододан бошқасида зарурат юзасидан жоиздир.
Шарҳ: Мунодо тархими луғатда овозни юмшоқроқ қилмоқдир. Истилоҳда эса тахфиф учун мунодо исмни охиридан бир ёки бир неча ҳарфни ҳазф қилмоқликдир. Мунодони тархими жоиздир. Аммо мунододан бошқасида шеър зарурати учуи жоиздир.
وَهُوَ حَذْفٌ فِي آخِرِهِ تَخْفِيفًا
Таржима: Мунодони тархими мунодонинг охирини енгиллик юзасидан ҳазф қилмоқдир.
وَشَرْطُهُ أَنْ لاَ يَكُونَ مُضَافًا وَلاَ مُسْتَغَاثًا وَلاَ مَنْدُوبًا وَلاَ جُمْلَةً
Таржима: Мунодонинг тархимини шарти шуки, музоф ёки шибҳи музоф бўлмаслиги керак. Ҳамда мустағос, мандуб ва жумла бўлмаслиги керак.
Шарҳ: Мунодо музоф бўлмаслиги керак дедик, чунки музоф бўлгандан сўнг музофун илайҳ ҳам бўлади. Ҳамда маъно юзасидан бир калима бўлиб, шахс алам бўлиб қолган бўлади. Агар музофун илайҳдан ҳазф қилсак, мунодода ҳеч қандай тархим ҳосил бўлмайди. Чунки музофун илайҳи лафз жиҳатидан мустақил калимадир. Ва агар музофдан бирор нарса ҳазф қилинса, мунодони тархими ўртада бўлиши лозим бўлади. Лекин музоф ва музофун илайҳи маъно жиҳатидан бир калима манзилатидадир. Мунодо мустағос ва мандуб бўлмаслиги керак. Чунки бу икковида овозни чўзмоқ матлубдир. Тархим эса, мадди савт (овозни чўзиш)га мухолифдир. Мунодо жумла ҳам бўлмаслиги керак. Чунки жумлада аламлик воқеъ бўлган бўлади. Шу сабабдан уни ўзгартириш мумкин эмас.
وَيَكُونُ إِمَّا عَلَمًا زَائِدًا عَلَى ثَلاَثَةِ أَحْرُفٍ وَإمَّا بِتَاءِ التَّأْنِيثِ
Таржима: Ушбу мунодо уч ҳарфдан ортиқ бўлган алам ёки таънисни “то”си қўшилган исм бўлади.
Шарҳ: Мунодо исмни тўртинчи шарти икки ҳолатдан бири билан бўлади.
Биринчи: Уч ҳарфдан ортиқ бўлган алам исм бўлиши. Унинг шарти шуки, алам исм истеъмолда кўп бўлгани учун уни хиффати матлубдир. Агар ундан бирор нарса ҳазф қилинса маълум бўлади.
Иккинчи: Мунодо исмни охирига таънис тоси қўшилган бўлиши керак. Гарчи уч ҳарфдан ортиқ ва алам бўлмаса ҳам.
فَإِنْ كَانَ فِي آخِرِهِ زَائِدَتَانِ فِي حُكْمِ الوَاحِدَةِ كَأَسْمَاءَ وَمَرْوَانَ أَوْ حَرْفٌ صَحِيحٌ قَبْلَهُ مُدَّةٌ وَهُوَ أَكْثَرُ مِنْ أَرْبَعَةِ أَحْرُفٍ حُذِفَتَا
Таржима: Агар мунодо исмнинг охирида икки ҳарф зиёда бўлиб, бир зиёдани ҳукмида бўлса, اسماء ва مروان каби. Ёки мунодо исмнинг охирги ҳарфи саҳиҳ бўлиб, мо қабли мадда яъни сукунли иллат ҳарфи ва ўзидан олдинги ҳаракат ўз жинсидан ваҳоланки мазкур исм тўрт ҳарфдан ортиқ бўлса, охирги икки ҳарф ҳазф қилинади.
Шарҳ: اسماء ва مروان каби исмлардаги охирги икки ҳарф бир ягона ҳукмда бўлгани учун يا اسم ва يامرو дедилар. Чунки охирги икки ҳарф ё таънис учун ёки тазкир учун келтирилган эди. Шу боисдан ҳам баровар ҳазф қилинади. Ёки منصور ва عمار ва مسكين каби, охири саҳиҳ, моқабли сукунли ҳарфи иллат, ҳарфи иллатни мо қабли ўз жинсидан, яъни (واو) учун замма, алиф учун фатҳа (ي) учун касра, ва ҳолонки бу исмлар тўрт ҳарфдан ортиқдир шу боисдан бу каби исмларни охиридан ҳам икки ҳарф ҳазф қилинади. يا عم ва يا منص ва يا مسك дейилади.
وَإِنْ كَانَ مُرَكَّبًا حُذِفَ الإِسْمُ الأَخِيْرُ
Таржима: Агар мунодо мураккаб исм бўлса охирги исм ҳазф қилинади.
Шарҳ: Мунодо معديكرب ва بعلبك каби мураккаб исмлар бўлса, нидо қилинганда يا معدي ва يا بعل деб охирги исмни ҳазф қиладилар.
وَإِنْ كَانَ غَيْرَ ذَلِكَ فَحَرْفٌ وَاحِدٌ
Таржима: Мунодо юқорида зикр қилинган уч қисмдан бўлмаса, уни охиридан фақат биргина ҳарф ҳазф қилинади. Масалан يا حار ва يا مال дейилади. Аслида حارث ва مالك эди.
وَهُوَ فِي حُكْمِ الثَّابِتِ عَلَى الأَكْثَرِ فَيُقَالُ يَا حَارِ وَيَا ثَمُو وَيَا كَرَوَ
Таржима: Аксар араблар истеъмолида тархим қилинган ҳарф ҳукмда собитдир. يا حار ва يا ثمو ва يا كرو дейилади.
Шарҳ: Ҳазфдан олдин “ро” касралик эди уни шу бўйича қолдирилди. Ва يا ثمو ҳазфдан олдин вов сокин олдинги ҳаракати замма эди у ҳам шу ҳолда қолдирилди. Ва يا كرو ҳазфдан олдин вов фатҳали эди уни ҳам шу ҳолда қолдирилди.
وَقَدْ يُجْعَلُ اِسْمًا بِرَأْسِهِ فَيُقَالُ يَا حَارُ وَيَا ثَمِي وَيَاكَرَا
Таржима: Баъзида тархим қилиниган мунодо исм гўёки ҳеч қандай тархим қилинмаган, бутун бошли исм каби истеъмол қилинади. Бас يا حار ва يا ثمي ва يا كرا дейилади.
Шарҳ: يا حار да “ро” ҳарфини замма билан яъни, мунодо муфрад маърифа бўлганидан ва “ро” исмни охирги ҳарфи бўлганидан заммага мабний қилиб: يا حار дейилади. يا ثمي да эса аслида يا ثمو бўлган. Вовни (ي)га ва заммани касрага қалб қилинди. يا كرا да эса يا كرو эди. Вов ҳаракатлик, олдидаги фатҳа бўлгани учун алифга қалб қилинди يا كرا бўлди.
وَقَدْ اسْتَعْمَلُوا صِيْغَةَ النِّدَاءِ فِي الْمَنْدُوبِ وَهُوَ الْمُتَفَجَّعُ عَلَيهِ بِيَا أَوْ وَا
Таржима: Дарҳақиқат (араблар) нидо сийғасини яъни, нидо ҳарфини мандубда истеъмол қилдилар. Мандуб у ўликдир. унинг учун (يا) ва (وا) сийғаси билан овоз чиқариб йиғлайдилар.
وَاخْتَصَّ بِوَا
Таржима: Мандуб учун وا калимаси хосдир.
Шарҳ: (يا) ҳарфи мунодода ҳам мандубда ҳам истеъмол қилинади. Аммо وا ҳарфи эса фақат мандубга хосдир.
وَحُكْمُهُ فِي الإِعْرَابِ وَالْبِنَاءِ حُكْمُ الْمُنَادَى
Таржима: Мандубни эъробда ва бинода ҳукми мунодони ҳукми кабидир.
Шарҳ: Ҳар қачон муфрад маърифа бўлса, заммага мабний бўлади. Ва ҳар қачон музоф бўлса, мансуб бўлади. Агар лом билан мустағос бўлса мажрур бўлади. Бордию алиф билан мустағос бўлса, мафтуҳ бўлади.
وَلَكَ زِيَادَةُ الأَلِفِ فِي آخِرِهِ
Таржима: Овозни чўзиш жиҳатидан мандуб исмни охирига алифни зиёда қилмоқлик сенга рухсатдир. وا زيداه، وا زيدا
فَإِنْ خِفْتَ اللَّبْسَ قُلْتَ وَا غُلاَمَكِيهِ وَوا غُلاَمَكُمُوهُ وَلَكَ الْهَاءُ فِي الوَقْفِ
Таржима: Агар алиф зиёда қилмоқ ноаниқликка сабаб бўлса, алиф ўрнига (واو) ва (ي) ни киритасан. Лекин ها билан вақф қилмоқлик сенга рухсатдир.
Шарҳ: Масалан وا غلامك бу сенга муаннас мухотабани воҳидасидир. Агар алиф зиёда қилинса وا غلامكا бўлиб, музаккар мухотабни воҳидига ўхшаб қолади. Шу боисдан касрага муносиб (ي) келтирилади ва وا غلامكي дейилади. Вақф ҳолатида (ها) ни зиёда қилиб, و غلامكيه дейсан. Худди шунингдек وا غلامكم да алиф (ا) зиёда қилсанг وغلامكما бўлади. Музаккар мухотаб жамъи музаккар мухотаб тасниясига ўхшаб қолади. Шу боисдан (واو) ни зиёда қилиб, وا غلامكمو дейсан. Вақф ҳолатда وا غلامكموه дейсан.
وَلاَ يُنْدَبُ إلاَّ الْمَعْرُوفُ فَلاَ يُقَالُ وَا رَجُلاَهَ وَامْتَنَعَ وَا زَيْدٌ الطَّوِيلاَه خِلاَفًا لِيُونُسَ
Таржима: Фақатгина маъруф исмли киши нудба қилинади. Яъни маълум ва машҳур киши учунгина йиғлайдилар. Шунинг учун وا رجلاه дейилмайди. Ва Юнусга хилоф равишда وا زيد الطويلاه таркиби мумтаниъдир яъни ман этилган таркибдир.
Шарҳ: Маълум ва машҳур, яъни таниқли кишига йиғлайдилар. Токи эшитувчилар йиғлагувчининг изтироблари ва ҳаркатларини кўриб, уни маъзур тутадилар. Агар номаълум киши учун йиғлаб, дод вой солсалар масхара бўлишиларига сабаб бўлади. Мандуб исмни сифатига алифни илҳоқ қилиш мумтаниъдир. Яъни وا زيد الطويلاه каби.
زيد الطويل ни сифатига алиф зоида қилиш мумтаниъдир. Аммо Юнус алифни сифатга илҳоқини жоиз деганлар.
وا من حفر بئر زمزماه. Чунки сифат мавсуфни татиммаси (охири) дир. Бу ерда بئر ни сифат زمزم ва уни охирига алифни илҳоқ қилганлар.
وَيَجُوزُ حَذْفُ حَرْفِ النِّدَاءِ إِلاَّ مَعَ اسْمِ الْجِنْسِ وَالإِشَارَةِ وَالْمُسْتَغَاثِ وَالْمَنْدُوبِ
Таржима: Қарийна бўлганда исми жинс ва исми ишора ва мустағос ва мандуб исмлардан бошқа исмларда нидо ҳарфини ҳазфи жоиздир.
Шарҳ: Нидо ҳарф киришдан олдин исм накра бўлса, ундан нидо ҳарфини ҳазф қилмоқ жоиз эмас. Чунки у исм алам каби кўп истеъмол эмасдир. Худди шунингдек исми ишорадан ҳам нидо ҳарфини ҳазф қилиб бўлмайди. Чунки у исми жинс ҳукмига эгадир. Худди шунингдек мустағосдан ҳам мандубдан ҳам нидо ҳарфини ҳазфи жоиз эмас. Чунки бу икки суратда товушини чўзиш талаб қилингандир. Ҳазф эса унга мунофий (яъни, нафий қилувчисидир).
نَحْوُ يُوسُفَ اَعْرِضْ عَنْ هَذَا
Тақдири калом يا يوسف اعرض عن هذا нидо ҳарфини ҳазф қилдилар. Чунки يوسف исми алам бўлиб, исми жинс эмасдир. اللهم калимаси ҳам дуода воқеъ бўлган. Аслида يا الله эди. Нидо ҳарфини ҳазф қилиб, ундан ташдидлик мимни эваз келтирилди ва اللهم бўлди.
وَأَيُّهَا الرَّجُلُ
Бу таркибни тақдири ҳам يا أيها الرجل эди. Нидо ҳарфини ҳазф қилинди. Чунки мунодо, исми жинс ҳам мутағос ҳам ва мандуб ҳам эмас.
وَشَذَّ أصْبِحُ لَيْلُ وَافْتَدِ مَخْنُوقُ وَاطْرِقْ كَرَا
Бу уч таркибида нидо ҳарфи қиёсан эмас балки шоз (оз) тариқасида ҳазф қилинган.
اصبح ليل яъни, эй кечаси субҳга кирган.
افتد مخنوق эй бўғилган киши! фидя бериб, ўзингни қутқар.
اطرق كرا бу бўрини овлашдаги афсундир. Яъни эй бўри! кўзингни юм ва бошингни эг, чунки туяқуш сендан чаққон ва зўравондир. Лекин уни қўлга олганлар ва у қишлоқдадир.
Тақдири калом аслида اطرق كرا واطرق كرا ان النعامة في القرى дир. كرا аслида كروان балиқчи қуш кечаси билан ухламайди.
النعامة туяқуш.
القرى қишлоқ
اطرق кўзингни юм ва бошингни эг.
وَقَدْ يُحْذَفُ الْمُنَادَى لِقِيَامِ قَرِيْنَةٍ جَوَازًا مِثْلُ اَلاَ يَسْجُدُوا
Таржима: Гоҳида қарийна мавжуд бўлганда мунодо жоиз равишда ҳазф қилинади. Масалан: الا يسجدوا.
Шарҳ: Каломни тақдири الا يا قوم اسجدوا мунодо قوم ни ҳазф қилинди. Чунки нидо ҳарфи феълга кирмаслиги қарийнадир.